Ta'lim nazorati
✔
143K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Qoraqalpogʻistondagi maktablarda masofaviy va anʼanaviy taʼlimni tashkil etish holati oʻrganildi

https://tdi.uz/news/497/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Сўровнома таҳлили

А.Авлоний малака ошириш институтининг “Малака ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларнинг қайси биридан воз кечиш керак?
Онлайн малака оширишнинг самарадорлигини қандай баҳолайсиз?”
сарлавҳаси билан ўтказилган сўровнома таҳлили билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг:
https://drive.google.com/file/d/1LmT7o94X2HzNSSXTeowg-01gFYNtPP2g/view?usp=sharing

Telegram | Facebook | Website
Oʻquvchilar oʻrtasida PIRLS tajriba-sinovini oʻtkazish tartiblari yuzasidan seminar-trening tashkil etildi

https://tdi.uz/news/498/

👉 @uztdi
Россиянинг нуфузли илмий журналида Таълим инспекцияси бошлиғининг мақоласи эълон қилинди

Россия фан ва таълим вазирлигининг ОАК томонидан рецензияланадиган нуфузли нашри, «Высшее образование сегодня» (“Бугунги кунда олий таълим”) журналининг жорий йилги 10-сонида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбевнинг мақоласи эълон қилинди.

“Ўзбекистон халқаро таълим ҳамжамиятига интеграциялашув йўлида” сарлавҳаси билан эълон қилинган мақолада Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таълим соҳасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар ҳақида сўз боради. Хусусан, мақолада Ўзбекистон Республикасида таълим сифатини оширишда инсон капиталига инвестицияларнинг устуворлиги, рейтингнинг таълим сифати кўрсаткичини таъминлашдаги аҳамияти, мамлакат нуфузини оширишда олий таълим муассасаларининг ўрни, Ўзбекистонда таълим сифатини оширишда давлат сиёсати ва келажакдаги режаларга ҳам тўхталиб ўтилган.

Бундан ташқари, мақолада мамлакат таълим тизимида тўпланиб қолган муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш чоралари келтириб ўтилган. Ушбу чора-тадбирлар қаторига Ўзбекистондаги ОТМларнинг миллий рейтингини яратиш, шунингдек, таълим тизимини халқаро таълим маконига интеграциялаш бўйича амалий қадамлар санаб ўтилади. Амалга оширилаётган ишлар Ўзбекистон Республикасининг миллий ривожлантириш мақсадларига эришиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини оширишда ижобий натижалар бераётгани кўрсатилган.

👉 @uzdti
⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун онлайн-репетициялар ўтказилмоқда❗️

Жорий йилнинг 5 октябридан бошлаб, халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказилади.

Ушбу жараён олдида педагогларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайликлар яратиш мақсадида иккинчи малака тоифасига талабгор сифатида аттестациядан ўтувчилар учун онлайн-репетиция ташкил этилмоқда.

Онлайн-репетициялар бугун, 29 сентябрь соат 16:00 дан бошлаб 5 октябрь куни соат 7:00 га қадар ўтказилади.

Онлайн-репетицияда иштирок этиш учун http://test.tdi.uz/ манзилига киришингиз ва қуйидаги маълумотларни киритишингиз лозим.

Login – test
Parol – test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

http://pka.tdi.uz/- маълумотлар электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:
▫️Вилоят;
▫️Туман;
▫️Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
▫️Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
▫️Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;

❇️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилаётган онлайн-репетициялар иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун мўлжалланган бўлиб, мазкур малака тоифасига талабгор педагоглар тўғрисидаги маълумотлар вилоят, туман (шаҳар) халқ таълими бошқарув органлари масъул ходимлари томонидан pka.tdi.uz- электрон базасига олдиндан киритилган бўлиши керак!

Агар, Сизнинг Ф.И.Ш. танлаш ойнасида кўринмаётган бўлса, бунинг иккита сабаби бўлиши мумкин:

1. Сизнинг амалдаги малака тоифангиз олий, биринчи ёки иккинчи;

2. Сиз тўғрингиздаги маълумотлар электрон базага масъуллар томонидан киритилмаган (бундай ҳолатда вилоят, туман (шаҳар) халқ таълими бошқарув органлари масъул ходимларига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз).

❗️
Тест синовлари ўтказиладиган тушунмовчиликларни олдини олдини олиш мақсадида онлайн-репетицияда Ф.И.Ш. чиқмаган ёки электрон базадаги маълумотларга ўзгартириш керак бўлган педагоглар мавжуд камчиликларни тўғирлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув органларига мурожаат қилишлари лозим.

✅ Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар ва янгиликлар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали эълон қилиб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Jahon banki vakillari bilan “Inson kapitali indeksi” reytingining 2020-yil uchun natijalari muhokama qilindi

https://tdi.uz/news/499/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.
—
В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистон Республикасидаги иккинчи малака тоифасига давогар педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Андижон вилоятидаги иккинчи малака тоифасига давогар педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Бухоро вилоятидаги иккинчи малака тоифасига давогар педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A