Ta'lim nazorati
✔
143K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Malaka (test) sinovlarida inson omili minimallashtirilgan. Kompyuterni almashtirish yoki natijani soxtalashtirish imkoni yoʻq

https://tdi.uz/news/509/

👉 @uztdi
А.И.Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университетининг 32 нафар мутахассислари Ўзбекстонда фаолият олиб бориш учун етиб келди

Икки давлат таълим вазирлиги ҳамда А.И.Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университети ва А.Авлоний номидаги малака ошириш институтининг “Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитиш сифатини ошириш" лойиҳаси дирасида Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган А.И.Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университетининг 32 нафар Россиялик мутахассислари Ўзбекстонга етиб келди.

Telegram | Facebook | Website
Taʼlim statistikasini yuritish boʻyicha Koreya tajribasi oʻrganilmoqda

Mazkur loyiha orqali Oʻzbekistonda taʼlim koʻrsatkichlari va statistik salohiyatini oshirish koʻzda tutilgan. 2020 – 2022-yillarda amalga oshirilishi koʻzda tutilgan loyihada Koreya vakillari tomonidan Oʻzbekistondagi tegishli vazirlik va tashkilotlari bilan hamkorlikda turli jarayonlar jumladan safarlar, intervyular, xalqaro seminarlar kabi tadbirlar tashkillashtiriladi.

Bundan tashqari, KEDI vakillari mamlakatimizda taʼlim statistikasini oʻrganish va tahlil qilish, shuningdek kelgusida takomillashtirish va faoliyat yoʻnalishi boʻyicha tegishli vazirlik va tashkilotlarga taklif va tavsiyalar kiritadi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/508/

👉 @uztdi
“Uzluksiz taʼlimda fanlar uzviyligi” muhokamalar portali ishga tushirildi

https://www.tdi.uz/news/510/

👉 @uztdi
“Халқ сўзи” нашрининг расмий телеграм-ахборот каналини кузатиб боришни тавсия этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати муассислигидаги “Халқ сўзи” нашрининг https://t.me/xs_uz расмий каналини кузатиб боришни тавсия этамиз.

Расмий веб-сайтда эса "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг янги сонлари( РDF шакли )ни ҳам ҳар куни эрта тонгданоқ ўқиш имкониятини эга бўласиз.

Аъзо бўлинг:
Веб-сайт: www.xs.uz
Телеграм: https://t.me/xs_uz
Instagram: https://www.instagram.com/xalqsuzi.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/xalqsuzi.uz/
YouTube: https://www.youtube.com/c/XalqsoziOnline/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли, узлуксиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган фидоий устоз-мураббийлар ва соҳа вакиллари !

Таълим инспекцияси томонидан "Узлуксиз таълимда фанлар узвийлиги" муҳокамалар портали (uzviylik.tdi.uz) ишга туширилди.

Мазкур порталга Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари экспертлари томонидан ишлаб чиқилган 21 фан бўйича концепциялар жойлаштирилган бўлиб, бу орқали концепцияларни янада такомиллаштириш ҳамда соҳа мутахассисларининг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш мақсад қилинган.

Сизнинг асосли таклифларингиз таълим босқичлари орасидаги такрорийликнинг олдини олиш, ҳужжатлар, ўқув дастурларининг узвийлигини таҳлил қилиш ҳамда фан дастурлари асосида дарсликлар мазмунини мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Юқоридаги видеони томоша қилиб ушбу порталдан фойдаланиш бўйича кўникмага эга бўлишингиз мумкин.

Сизни ҳамкорликка чорлаган ҳолда таълим сифатига бўлган эътиборингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!

Youtubeда томоша қилиш: https://youtu.be/6qmpQ4DiXsA

👉 @uztdi
Қашқадарёда малака (тест) синовларини депутатлар ҳам кузатди

Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилаётган иккинчи малака тоифасига даъвогар педагоглар учун тест синовлари давом этмоқда.

Синовлар барча санитария қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда адолатли ва шаффоф ташкил этилмоқда. Шунингдек, синов жараёнлари вилоятлардаги маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан ҳам бевосита кузатиб борилмоқда.

Кеча, 8 октябрь куни Қарши муҳандислик- иқтисодиёт институти спорт мажмуасида ўтказилган синовларни маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам бевосита кузатиб боришди.

- Бугунги тест синов жараёнларида билимимни ишга солиб, 77,5 юқори балл тўплашга муваффақ бўлдим, - дейди Шаҳрисабз шаҳридаги 4-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Раҳматилла Узоқов.

👉@uztdi
​Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 21-29 сентябрь кунлари олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовлари ташкил этилган бўлса, 5-10 октябрь кунлари иккинчи малака тоифасига талабгорлар ўқитувчилар учун республикамизнинг 12 та ҳудудида тест синовлари ўтказилмоқда.

Ушбу синовларда айрим ўқитувчилар узрли сабабларга кўра иштирок эта олишмаганликлари сабабли, қўшимча имконият беришни сўраб мурожаатлар қилишмоқда.

Ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига давогар ўқитувчилар учун малака (тест) синовлар жорий йилнинг 12 октябрь куни ўтказилишини маълум қиламиз.

Тест синовлари ўтказиладиган бинолар:

Андижон вилояти - Андижон давлат университети;

Бухоро вилояти - Бухоро муҳандислик-технология институти;

Жиззах вилояти - Жиззах политехника институти;

Қашқадарё вилояти - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти;

Навоий вилояти - Навоий давлат педагогика институти;

Наманган вилояти - Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги академик лицей;

Самарқанд вилояти - Самарқанд давлат университети;

Сирдарё вилояти - Гулистон давлат университети;

Сурхондарё вилояти - Термиз давлат университети;

Фарғона вилояти - Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти;

Хоразм вилояти - Урганч давлат университети.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар ва янгиликлар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали эълон қилиб борилади. Мазкур масала бўйича бирор муаммо бўлса, қуйидаги рақамларга боғланишингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Oliy taʼlimda sifatni kafolatlash Yevropa assotsiatsiyasi (ENQA) bilan hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi

https://www.tdi.uz/news/511/

👉 @uztdi
“Germaniyada “PISA-shok” dasturi va uning taʼlim tizimiga taʼsiri” mavzusida xalqaro onlayn vebinar tashkil etildi

https://www.tdi.uz/news/512/

👉 @uztdi
PISA-shok nima ? U Oʻzbekistonda ham roʻy berishi mumkinmi ?

https://tdi.uz/news/513/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
📣📣Диққат!

Сиз қайта тайёрлов курсларида ўқимоқчимисиз?
Мутахассислигингиз қайси қайта тайёрлов йўналишларга мос эканлигини билолмаяпсизми?

Сизнинг қайта тайёрлаш курслари бўйича саволларингизга жавоб бериш мақсадида А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректори Аюбхон Раджиевнинг топшириғига мувофиқ "Халқ таълими тизимида қайта тайёрлаш курсларининг ташкил этилиши" мавзусида онлайн вебинар ўтказмоқда.

Маърузачилар: А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ўқув ва методик ишлари бўйича проректор Ф.Каримов

"Педагогик хизматлар" маркази директор ўринбосари Н.Абдурахмонов

Ўтказилиш вақти: 2020 йил 12 октябрь куни соат 15:00 да

Вебинар ҳаволаси👉🏻👉🏻https://unicef.zoom.us/j/98218376166?from=msft

Telegram |Facebook |Website
Айни пайтда АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Пандемия сабабли тўхтатиб турилган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилди. Бу йил ушбу жараённи ташкил этиш бўйича қандай янгиликлар киритилди?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифаларидан бири сифатида педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланган.
Таълим инспекцияси ушбу вазифани тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириб келмоқда. 2020 йилда жами 112 минг 935 нафар педагог малака тоифаларини ошириш бўйича ариза билан мурожаат қилган.

Малака (тест) синовлари назорат материалларини экспертизадан ўтказиш, мақсадида 200 нафардан ортиқ амалиётчи педагог ўқитувчи-методистлардан иборат экспертлар гуруҳи тузилиб, аттестациядан ўтувчи педагог кадрлар учун 29 та умумтаълим ўқув фанларидан тест саволлари базаси ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида, шу жумладан бошқа таълим тиллари бўйича бошланғич синф ҳамда она тили ва адабиёти ўқув фанларидан қозоқ, тожик, туркман ва қирғиз тилларида экспертлар хулосалари ва таклифлари асосида тестология талабларга мос келувчи сифатли саволлар базаси шакллантирилди.

Педагог кадрлар учун қулайликлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим инспекцияси томонидан февраль ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар барча ўқув фанларидан онлайн-репетициялар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 21-29 сентябрь кунлари 13 та ҳудудда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовлари ташкил этилди.
Шунингдек, 5-10 октябрь кунлари иккинчи малака тоифасига даъвогар ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари илк маротаба Халқ таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкорлигида замонавий АКТдан фойдаланган ҳолда ўтказилди.

Тест синовлари олий таълим муассасаларидаги зарур шароитлар яратилган катта сиғимли биноларда реал вақт (онлайн) режимида ўтказилди. Жараёнлар видеотасвири ижтимоий тармоқлар орқали тўғри-тўғри эфирга узатиб турилди.

Мазкур фанлардан иштирок этиши керак бўлган олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор 53 минг 658 нафар педагоглардан 50 минг 607 нафари иштирок этиб, давомат 94,4 фоизни ташкил қилди.
Тест синовларида 2 988 (5,6%) нафар педагог турли сабабларга кўра иштирок этишмади, шунингдек, 90 нафар педагог ўрнатилган тартибни бузганликлари учун тест жараёнларидан четлатилди.
Республикадаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, узрли сабабларга кўра тестга қатнаша олмаган педагогларга қўшимча тест топшириш имкониятлари яратилди.

Шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида, педагогларга тест натижаларини тест жараёнида билиш имконияти яратилди ва қўшимча равишда тест натижалари ҳар кун pka.tdi.uz порталида эълон қилиб борилди.

Синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилди. Бундан ташқари жараёнда шаффофликни таъминлаш учун маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
❓Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги тоифа сертификатларини қачон ва кимдан олиш мумкин?

Педагог
кадрлар аттестацияси фақат малака (тест) синовларидан иборат эмас, аттестация комиссиялари малака тоифалари бериш тўғрисида қарор чиқаришда фақатгина малака (тест) синовлари натижаларига қараб эмас, балки педагогнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлигига баҳолаш мезонлари асосида қўйилган баллар асос бўлади.

Аттестация икки босқичда ўтказилади: биринчи босқичда — аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

иккинчи босқичда — аттестация комиссиялари эксперт гуруҳи томонидан ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилади, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиосини) ўрганади ва педагог кадрни малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Аттестация комиссиялари баҳолаш мезонлари асосида қарор қабул қилади. Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичдан паст баҳоланса “аттестациядан ўтмади” деган қарор қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан халқ таълими бошқармалари аттестация комиссияларининг асосий вазифаси олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Таълим инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш ҳисобланади.

Пандемия сабабли малака (тест) синовлари кечиктирилган эди. Бугунги кунда тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан, шу жумладан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда малака сертификатларни ўқитувчиларга тезроқ етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A