Ta'lim nazorati
✔
142K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Объявлен рейтинг общеобразовательных школ

https://tdi.uz/ru/news/525/

👉@uztdi
⚡️ Педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси бериш бўйича ҳужжатлар махсус портал орқали қабул қилинади

2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таълим инспекцияси бошлиғининг таъкидлашича педагогларга малака тоифалари бериш жараёни соддалаштирилмоқда. Коррупция, бюрократия ва қоғозбозликдан ҳоли, ўқитувчилар учун қулай ва шаффоф тизим жорий этилади.

“Сўнгги йилларда малака тоифаси бериш жараёнини адолатли ва шаффоф ташкил этиш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўқитувчилари реал вақт режимида компьютер орқали тест топширдилар. Жараёнлар катта сиғимли биноларда кузатув камераларидан фойдаланиб ташкил этилмоқда.

Тоифа пиллапоясида илгарилашда фақат билим ва фаолият натижадорлиги талаб қилинадиган бўлди, бир тоифадан кейинги тоифага ўтишдаги 5 йиллик муддат чеклови олиб ташланди. Ўз устида ишлайдиган ва малакали ўқитувчиларимиз эндиликда ҳар йили тоифа синовларида иштирок этиш имконияти яратилди.

Бироқ шунга қарамай мазкур жараён бўйича йиллар давомида ўқитувчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган бюрократик тартиблар ва турли ҳисоботлардан иборат қоғозбозлик мавжуд эди. Масалан, тоифа олиш истагида бўлган ўқитувчи ҳужжатларини мактаб директори ўринбосари томонидан туманга, туман вилоятга ва ундан сўнг республикага етиб келар эди.

Ушбу жараёнда иштирокчилар сони кўплигидан турли фирибгарликлар ёки хатоликлар учраб тураётганди. Ўқитувчининг фаолияти самарадорлигига баҳо бериш тизими қоғозбозлик ва ҳисобот тўлдиришга асосланган эди. Бу эса ўз навбатида ўқитувчиларга турли сарсонгарчиликларга учрашига, алданишига ёки коррупция ҳолатларига сабаб бўлаётганди. ” – деди Улуғбек Ташкенбаев.

"Энди ўқитувчи мени ҳужжатим нима бўлди деб илтимос қилиб кимгадир ялиниб юрмайди. Яъни уйида ёки ишхонасида туриб ўзи тўғридан-тўғри ҳужжат топширади. Электрон тизим орқали ва бунда инсон омили бўлмайди", дея қўшимча қилди Таълим инспекцияси раҳбари

❗️ Матбуот анжуманида маълум қилинган педагог кадрлар аттестациясига оид бошқа янгиликлар ҳақида Таълим инспекциясининг расмий телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
⚡️ Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган педагогларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади – Президент фармони лойиҳаси

Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик яъни олтин, кумуш, бронза медалини қўлга киритган умумтаълим муассасалари педагогларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

❗️ Матбуот анжуманида маълум қилинган педагог кадрлар аттестациясига оид бошқа янгиликлар ҳақида Таълим инспекциясининг расмий телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
⚡️ Педагогларни аттестациядан ўтказиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади

Педагог ходимларга малака тоифаларини бериш, шунингдек талабгорларни аттестациядан ўтказиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Бунда, педагог ходимларнинг олий маълумот ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликларига мос келадиган фанлардан имтиҳонлар ташкил қилинади.

Ўқитувчининг касбий стандарти асосида ўз фанидан билими билан биргаликда унинг компетенциясига баҳо берилади. Замонавий АКТ ва ахборот тизимларини қўллаган ҳолда уларнинг фаолият самарадорлиги баҳоланади.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

❗️ Матбуот анжуманида маълум қилинган педагог кадрлар аттестациясига оид бошқа янгиликлар ҳақида Таълим инспекциясининг расмий телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
⚡️ Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим бекор қилинади – Президент фармони лойиҳаси

Педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга талабгорларга тегишли малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Навбатдан ташқари яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Таълим инспекцияси раҳбарининг таъкидлашича ушбу янгилик ўқитувчи-мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилмоқда.

Амалдаги тартиб бўйича ҳар иккала ҳолатда ҳам педагоглардан йиғим ундирилаётган эди.

❗️ Матбуот анжуманида маълум қилинган педагог кадрлар аттестациясига оид бошқа янгиликлар ҳақида Таълим инспекциясининг расмий телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Ta'lim nazorati pinned «⚡️ Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим бекор қилинади – Президент фармони лойиҳаси Педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга…»
⚡️ ОТМлар миллий рейтингида сўнгги 5 йилда кучли 3 ликдан ўрин олган олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик берилади – Президент фармони лойиҳаси

Олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.

Академик ва молиявий мустақилликни белгилашда эса халқаро эътироф этилган таъриф ва стандартларга асосланилади, яъни мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш белгиланмоқда.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида кучли 10ликка кирган ОТМларга илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади – Президент фармони лойиҳаси

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотига мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади.

Таъкидланишича, бу каби эркинликлар ва рағбатлантиришлар олий таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиради. Ўзини кўрсатган ҳамда фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги юқори бўлган олийгоҳлар учун кенг имкониятлар очилади.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш учун “2+500” ва “8+1 000” лойиҳалари ишлаб чиқилади

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва тизимида олий таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан 2021 йил 1 февралга қадар 2030 йилгача халқаро рейтингларда 2 та олий таълим ташкилотини – биринчи 500 та ўриндаги, 8 та олий таълим ташкилотини – биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим ташкилотлар рўйхатига киритиш учун тегишлича “2+500” ва “8+1 000” лойиҳаларини ишлаб чиқиши ва тақдимот қилиши белгиланмоқда.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур янгилик олий таълим ташкилотларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўрнидаги олий таълим ташкилотлари рўйхатида муносиб ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
2021 йил март ойига қадар 4-синф битирувчиларини саралаб олиш тизими жорий этилади

2021 йил март ойига қадар
умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш натижалари асосида уларни ихтисослашган синфларда ўқитишни давом эттириш мақсадида саралаб олиш тизими жорий этилади.

Бу орқали ўқувчиларни эрта ёшдан қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш ҳамда унинг натижалари асосида ўқувчиларни йўналтириш тизими жорий этилади.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концепциясини ишлаб чиқилади ва тасдиқланади

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унга кўра:

умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек, рус, инглиз (француз, немис ва бошқалар) тилларини чуқурлаштириб ва қўшимча битта тилни ўргатиш тизимини яратиш;

қўшимча тилни факультатив тарзда ўқитилишини йўлга қўйиш;

айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларда 5-синфдан, мактаб-интернат ва ижод мактабларида 7-синфдан бошлаб ўқув режадаги баъзи фанларни тиллар, жумладан чет тилларига ўтказиш ҳисобидан 2 ва ундан ортиқ чет тилларни ўқитишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш учун “2+500” ва “8+1 000” лойиҳалари ишлаб чиқилади

2021 йил 1 февралга қадар 2030 йилгача халқаро рейтингларда 2 та олий таълим ташкилотини – биринчи 500 та ўриндаги, 8 та олий таълим ташкилотини – биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим ташкилотлар рўйхатига киритиш учун тегишлича “2+500” ва “8+1 000” лойиҳаларини ишлаб чиқиши ва тақдимот қилиши белгиланмоқда.

Мазкур янгилик олий таълим ташкилотларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўрнидаги олий таълим ташкилотлари рўйхатида муносиб ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Forwarded from BH
Мактабларда таълим бериш тизимини замон талабларига мос тарзда такомиллаштирилади

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​Узлуксиз таълим концепцияси ишлаб чиқилади – Президент фармони лойиҳаси

Мактабгача ва бошланғич таълимдаги ўқув дастурлари ва фанлар бўйича узлуксиз таълим концепцияси ишлаб чиқилади.

Мазкур янгилик таълим босқичлари мазмунидаги 10-15% мавзуларнинг такрор берилаётганлиги, 50-60% мавзуларда узвийлик муаммосини босқичма-босқич ҳал қилиш учун жорий этилмоқда.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

– Маълумки, юртимиз узлуксиз таълим тизимида амалда бўлган фан дастурларининг узвийлиги таъминланмаганлиги таълим сифати ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Таълим турлари аро мавзуларнинг такрорланиши, уларнинг бир-бири билан боғланмаганлиги, айрим мавзуларга ҳаддан зиёд кўп соатнинг ажратилгани, фан мазмуни деярли назарий маълумотларга асосланганлиги, реал ҳаётдаги муаммоларни ечишга қаратилмаганлиги, ўқувчиларда мантиқий ва ижодий фикрлаш қобилиятларини шакллантиришга йўналтирилмаганлиги йиллар давомида таълим сифати самарадорлигига салбий таъсир этиб келаётган энг катта муаммолардан бири эди.

Мазкур муаммони босқичма-босқич ҳал қилиш учун янги фармонга асосан Мактабгача ва бошланғич таълимдаги ўқув дастурлари ва фанлар бўйича узлуксиз таълим концепцияси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади,
– деди Таълим инспекцияси бошлиғи ўз нутқида.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, таълим сифатини янада ошириш билан боғлиқ қуйидаги қатор янгиликлар жорий этилади:

✅ педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси бериш бўйича ҳужжатлар махсус портал орқали қабул қилинади;

✅ ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган педагогларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади;

✅ педагогларни аттестациядан ўтказиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади;

✅ педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим бекор қилинади;

✅ ОТМлар миллий рейтингида сўнгги 5 йилда кучли 3 ликдан ўрин олган олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик берилади.

✅ 2021 йил март ойига қадар 4-синф битирувчиларини саралаб олиш тизими жорий этилади;

✅ Узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концепцияси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамасида иштирок этинг ва ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг.

👉 Ҳужжатнинг тўлиқ матни: https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Айни пайтда “Ўзбекистон24” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Студия24” кўрсатувида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев меҳмон сифатида иштирок этган.

Кўрсатувда "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси бўйича саволларга жавоб қайтарилган.

👉@uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Студия24” кўрсатувининг Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев иштирокидаги Президентимизнинг таълим соҳасини ислоҳ қилишга оид янги фармони лойиҳаси бўйича эфирга узатилган сони

01:00 Таълим соҳасига оид ушбу янги фармондан қандай мақсадлар кўзланган?

04:08 Янги фармонда ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўйини ошириш, уларга шарт-шароит яратиш ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қандай ўзгаришлар кутиляпти?

10:31 Яқинда эълон қилинган ОТМларнинг Миллий рейтинг тизими олийгоҳларнинг нуфузли халқаро рейтинглардан ўрин олишларига кўмаклашиши айтилди. Янги фармонда ҳам бу борадаги ишларни жадаллаштиришга эътибор қаратилмоқдами?

14:18 Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятига оид қандай янгиликлар киритилмоқда?

18:15 Амалдаги фан дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш бўйича қандай вазифалар белгиланмоқда?

20:44 Янги фармонда хорижий талабаларни мамлакатимиз ОТМларига жалб қилиш, уларнинг сонини кўпайтириш бўйича қандай вазифалар белгиланган?

👉 @uztdi
Maktab direktorlari, o‘qituvchilar, abituriyentlar va ota-onalar diqqatiga!

“Ma’rifat” gazetasiga 2021-yil uchun obuna boshlandi.

2021-yil “Ma’rifat” sahifalarida:
👉 Ta’limga oid so‘nggi yangiliklar, farmonlar, qarorlar;
👉 Davlat test markazining aprobatsiyadan o‘tgan test savollari;
👉 Abituriyentlar uchun DTM testlari darajasidagi sinov testlari;
👉 O‘quvchilar uchun PISA, PIRLS, TIMSS testlaridan namunalar;
👉 “Ma’rifat” repetitori” ruknida test savollari;
👉 Ta’lim tizimidagi muammolar, savollarga javoblar va shu kabi qiziqarli maqolalar chop etiladi.

Gazetamizga Click va Payme to‘lov tizimlari orqali obuna bo‘lishingiz mumkin.
Shuningdek, gazetamizning mobil ilovasiga mazkur tizimlar orqali to‘lov qilib, nashrimizni kuzatib borishingiz mumkin. Ilovamizni Play Marketdan yuklab olishni unutmang!

O‘zingizning, farzandingiz va o‘quvchingizning kelajagiga befarq emasmisiz? Unday bo‘lsa, vaqtni yo‘qotmang! “Ma’rifat”ga obuna bo‘ling!

Obunachilar uchun nashr indeksi — 149,150
Tel.:(71) 233-42-92, 233-56-36