Ta'lim nazorati
✔
142K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Тошкент шаҳридаги иккинчи малака тоифасига давогар педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

Тошкент шаҳридаги ўқитувчилар учун жараёнлар Тошкент давлат Иқтисодиёт университети (Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 49-уй)да ўтказилади.

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Поздравляем с профессиональным праздником, уважаемые медицинские работники!

Коллектив Государственной инспекции по надзору за качеством образования при Кабинете Министров искренне поздравляет всех представителей сферы с Днем медицинских работников.

Самого высокого почтения и признания заслуживает ваша деятельность по защите здоровья нашего народа в этих сложных условиях пандемии, которую вы осуществляете с высокой ответственностью, стойкостью и профессионализмом.

Желаем каждому из вас здоровья, семейного благополучия, успехов в этом нелегком труде!

#раҳматшифокорларга
#спасибоврачам

👉@uztdi
Касб байрамингиз муборак бўлсин, қадрли тиббиёт ходимлари !

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси жамоаси барчангизни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Ҳозирги мураккаб пандемия шароитида бутун салоҳият ва тажрибангиз, куч ва ғайратингизни сафарбар этиб, халқимиз саломатлигини асрашдек улкан ва масъулиятли вазифаларни шараф билан адо этиб келаётганингиз ҳар қандай юксак таҳсинга лойиқ.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.

#раҳматшифокорларга
#спасибоврачам

👉@uztdi
Нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасидаги раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Мазкур фармон билан, 2021 йил 1 майдан бошлаб педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

Бунда, халқ таълим ходимлари ўз ихтиёрига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида, педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМда ёки лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларида малакасини ошириши мумкин.

ОТМлар ва НТТларнинг педагог кадрлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун Халқ таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Миллий рейтингда юқори ўринни эгаллаган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилди

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Фармонга мувофиқ, миллий рейтингда сўнгги 3 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилди ҳамда мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилинади.

Шунингдек, миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
Фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчиларни тайёрлаган педагогларга малака тоифаси синовларсиз берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.)

Фармонга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида рўйхати белгиланган халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик (олтин, кумуш, бронза медали)ни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига – олий, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг ўқитувчиларга – бош ўқитувчи лавозими берилади.

Шунингдек, республика фан олимпиадаларида ва кўрик-танловларнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилади.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
“Taʼlim sifatini oshirishga taʼsir etuvchi omillar” mavzusida videoseminar tashkil etildi

https://tdi.uz/news/543/

👉 @uztdi
“Yangi Oʻzbekiston – yangicha dunyoqarash” targʻibot tadbirlari Surxondaryoda ham uyushqoqlik bilan oʻtkaziladi

https://tdi.uz/news/544/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
🌐2020 йил 10 ноябрь соат 🕘 9:00 дa Термиз шаҳар 11-сонли таянч мактабида “Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда умумтаълим муассасалари ҳамкорлигини ривожлантириш” мавзусида онлайн семинар ташкил этилади.

👉Иштирокчилар
– Сурхондарё вилоятида жойлашган таянч мактаб директорлари ва тренер ўқитувчилари, Сурхондарё вилояти халқ таълими тизими таълим сифати мониторинги ходимлари ва фан методистлари, олий таълим ташкилотлари профессор ўқитувчилари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг ўқитувчилари, Термиз шаҳридаги умумтаълим мактаблари директорлари, аниқ, табиий ва филология фанлари бўйича тренер ўқитувчилари.

♻️Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин – https://bit.ly/2I9gMgr

🎥Онлайн семинар Миллий марказнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаштириш учун ёзиб олинади.

Миллий марказнинг расмий саҳифаларига уланиш✅
Telegram | Facebook | YouTube |Instagram
♻️2020-yil 10-noyabr kuni soat 🕒15:00da “Xalqaro tadqiqotlarga yo‘naltirilgan tayanch maktablarning ularga biriktirilgan maktablar bilan ishlash mexanizmi” mavzusida seminar tashkil etiladi.

🌐Seminarda – Tayanch maktablarning biriktirilgan maktablar bilan ishlash tajribasi, ularning samaradorligini oshirish va PISA dasturida muvaffaqiyatli ishtirok etishda Finlandiya tajribasi xususida so‘z boradi.

☝️Ishtirokchilar
– 348 ta tayanch maktablarning trener o‘qituvchilari va maktab ma’muriyati, Milliy markaz va xalq ta'limi tizimi xodimlari.

👉Vebinarga quyidagi havola orqali ulaniladi – https://bit.ly/3eDsbAR|

🎥Onlayn-seminar Milliy markazning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalariga joylashtirish uchun yozib olinadi.

Milliy markazning rasmiy sahifalariga ulanish✅
Telegram | Facebook | YouTube |Instagram
Termizda xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik boʻyicha seminar oʻtkazildi

https://tdi.uz/news/545/

👉 @uztdi
“Xalqaro tadqiqotlarga yoʻnaltirilgan tayanch maktablarning ularga biriktirilgan maktablar bilan ishlash mexanizmi” mavzusida seminar tashkil etildi

https://tdi.uz/news/547/

👉 @uztdi
Denovda maʼnaviy-maʼrifiy targʻibot tadbirlari boʻlib oʻtmoqda

https://www.tdi.uz/news/548/

👉 @uztdi
Малака тоифаларини беришда ўқитувчилардан навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди

2021 йил 1 сентябрдан
бошлаб педагог ходимларга малака тоифаларини бериш, шунингдек талабгорларга тегишли малака тоифаси бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таъкидланишича, янги тартибга кўра, навбатдан ташқари яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Қайд этиш лозим, амалдаги тартиб бўйича ҳар иккала ҳолатда ҳам йиғим ундирилаётган эди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A