TGStat хизмати Таълим инспекцияси (@uztdi) каналининг 2020 йил учун статистикасини тақдим этди. Унга кўра:
➖ каналга 2020 йилда 21197 нафар янги обуначи қўшилган;
➖ канал ўз йўналиши бўйича 78-ўриндан 37-ўринга кўтарилган;
➖ йил давомида 1271 та пост қолдирилган (ўтган йилга қараганда 5 баробар кўп);
➖ каналдаги постлар жами 20 млн марта кўрилган (ўтган йили 1,4 млн бўлган);
➖ ҳар куни эълон қилинадиган постлар ўртача 53 минг марта кўрилади;
➖ 637 та канал биздан иқтибос олган (ўтган йили 209 та бўлган).
❗️Фурсатдан фойдаланиб, бизни кузатиб бораётган барча обуначиларимизга Таълим инспекцияси жамоаси номидан миннатдорчилик билдирамиз! 2021 йилда каналимиз орқали Сиз учун долзарб ва қизиқарли маълумотларни кўпроқ бериб боришга астойдил ҳаракат қиламиз.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzviylik #uzluksizlik
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институти ҳамкорлигида узлуксиз таълим тизимида математик фанларни ўқитишда узвийлик масаласига бағишлаб ўтказилган семинардан репортаж.
Тадбирда сўзга чиққанлар математика фани дастурлари қиёсий таҳлили натижасига кўра, мактабгача таълим босқичида 3 та, умумий ўрта ва ўрта махсус таълимда 20 та, касбий таълимда 3 та, олий таълимда 3 та, яъни 4 та таълим босқичида жами 29 та мавзуда таълим турлари орасидаги узвийлик таъминланмаганлигини таъкидлашди. Шунингдек, барча таълим турлари бўйича фан дастурларидаги 94 та мавзу такомиллаштирилиши ёки янги киритилиши кераклиги ҳамда фан дастурларини PISA, PIRLS, TIMSS каби халқаро тадқиқотларга мослаштириш учун 4 та таълим турида жами 89 та мавзу киритилиши лозимлиги айтилди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади
“Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (824-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.
☑️ Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.
🔰 Олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:
➖ профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
➖ ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин.
🔰 2021 йил 1 январдан:
➖ ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
➖ таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
➖ ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори(филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.
Манба: "Huquqiy axborot" канали
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇

#Samarqand
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси кимларга лицензия беради?
“Zarnews” мухбири Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Ғайрат БОБОХОЛОВ билан нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш бўйича суҳбатлашди.
Батафсил:http://zarnews.uz/hcj

#Педагоглар_аттестацияси
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларининг 2020 йил 30 декабрдаги қарори билан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш низоми тасдиқланди.
Унга кўра, аттестация 2 босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқичда аттестациядан ўтувчиларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш ва инклюзив таълимни амалга ошириш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, менежерлик қобилияти, малака тавсифларида белгиланган лавозим мажбуриятларига мослиги, касбий компетентлилиги, дунёқараши ва ақлий салоҳиятини (IQ) текшириш бўйича тест синовлари ташкил этилади.
Иккинчи босқичда эса аттестация комиссияси томонидан талабгорлар билан саволнома асосида суҳбат ўтказилади.
Шунингдек, низомга мувофиқ қуйидагилар аттестацияга жалб қилинмайди:
👉 ишга қабул қилинганига ёки бола парваришлаш таътилидан қайтганига бир йил тўлмаганлар;
👉 меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлар;
👉 ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёллар, боласи уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилидаги ходимлар;
👉 ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларининг лавозим мажбуриятлари зиммасига вақтинча юклатилган ходимлар.
❗️Комиссия қарорига кўра аттестациядан ўтолмаган талабгорлар билан тузилган меҳнат шартномаси 1 ой муддатда меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади ёки бўш (вакант) лавозимлар мавжуд бўлса, бошқа қуйи лавозимга ўтказилиши мумкин.
Педагоглар аттестациясига оид расмий янгиликлар билан танишиб бориш👇
https://t.me/uztdi

Ta'lim nazorati pinned «#Педагоглар_аттестацияси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларининг 2020 йил 30…»
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Халқаро тадқиқотларга тайёргарликда фаол педагогларга ҳар ойлик 100 фоиз устама тўланади
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
💸Киритилган қўшимчаларга кўра, мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.
Илгари ушбу устама педагог ходимлар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.
✅ 100 фоизлик устама олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида баҳоланади. Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.
📌 Устама олишга даъвогар педагоглар рўйхати халқаро баҳолаш тадқиқотлари туркумига кирувчи фанлар доирасида шакллантирилади ҳамда умумтаълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ҳар йили 1 мартга қадар тақдим этилади.
📆 Ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларининг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқитувчиларининг билимлари ташқи мониторинг тарзида ўқув йили якунига қадар баҳоланади.
📈 Мониторинг натижаларига кўра ўқувчилари ўртача 80 фоиздан кам бўлмаган кўрсаткичга эга бўлган ўқитувчига янги ўқув йилидан бошлаб тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама ҳақ берилади.
🥇 100 фоизлик устама олиш ҳуқуқини қўлга киритган педагоглар шартли равишда "Аъло даражали" педагоглар деб юритилади.
❗️Мазкур қарор билан ўқитувчиларга устама белгилаш оид бошқа янгиликлар ҳам киритилган бўлиб, улар билан танишиш учун Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi)ни кузатиб боринг.

Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди
2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.
Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.
@sh_xujaqulov

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиТаълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мактабларнинг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
💸Киритилган қўшимчаларга кўра, умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифати янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларига ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.
❗️Мазкур қарор билан ўқитувчиларга устама белгилаш оид бошқа янгиликлар ҳам киритилган бўлиб, улар билан танишиш учун Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi)ни кузатиб боринг.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Мактабларнинг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
💸Киритилган қўшимчаларга кўра, умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифати янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларига ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.
❗️Мазкур қарор билан ўқитувчиларга устама белгилаш оид бошқа янгиликлар ҳам киритилган бўлиб, улар билан танишиш учун Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi)ни кузатиб боринг.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Ўқувчиларнинг ОТМга кириши ва ишга жойлашишига қараб мактаб раҳбарларини рағбатлантириш тартиби эълон қилинди
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ Киритилган қўшимчаларга кўра, умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилги эришган натижаларидан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳисобида қуйидагича рағбатлантирилади:
👉 Ўқувчиларнинг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари – 12 баравар, директори ўринбосарлари – 6 баравардан;
👉 Ўқувчиларнинг 85-89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари – 9 баравар, директори ўринбосарлари – 4,5 баравардан;
👉 Ўқувчиларнинг 80-84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари – 6 баравар, директори ўринбосарлари – 3 баравардан;
📌 Бунда, олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ўқувчилар сони юқоридаги кўрсатилган фоиз қисмининг камида учдан бир қисмини ташкил этиши лозим.
🛡Ўқувчиларнинг умумий сонини ҳисоблаганда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўқувчилар ҳисобга олинмайди.
📂Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичлари улар мактабни тамомлаган вақтдан бошлаб жорий йил якунига қадар бўлган 3 ойдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган ҳолларда шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими ёки “Ягона миллий меҳнат тизими” маълумотлари асосида шакллантирилади.

Ta'lim nazorati pinned «#Қонунчиликдаги_янгиликлар ⚡️Халқаро тадқиқотларга тайёргарликда фаол педагогларга ҳар ойлик 100 фоиз устама тўланади Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий…»
ўқитувчиларга_ойлик_устама_мезонлари1.pdf
306.3 KB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўқитувчиларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ Киритилган ўзгартиришларга кўра, умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар уларнинг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун қуйидаги мезонлар асосида белгиланади.
❗️Мазкур қарор билан ўқитувчиларга устама белгилаш оид бошқа янгиликлар ҳам киритилган бўлиб, улар билан танишиш учун Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi)ни кузатиб боринг.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Ўқитувчиларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ Киритилган ўзгартиришларга кўра, умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар уларнинг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун қуйидаги мезонлар асосида белгиланади.
❗️Мазкур қарор билан ўқитувчиларга устама белгилаш оид бошқа янгиликлар ҳам киритилган бўлиб, улар билан танишиш учун Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi)ни кузатиб боринг.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Кутубхоначилар_фаолиятини_баҳолаш_мезонлари.pdf
167.6 KB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кутубхоначиларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ Киритилган ўзгартиришларга кўра, умумтаълим муассасаларидаги кутубхоначилар фаолияти устама белгилашда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади.

Психологлар_фаолиятини_баҳолаш_мезонлари.pdf
243.3 KB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Психологларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ Киритилган ўзгартиришларга кўра, умумтаълим муассасаларидаги психологлар фаолияти устама белгилашда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади.

Педагогларни рағбатлантириш тизимига киритилган ўзгаришлар
Ҳукуматнинг 831-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, янги тартибга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига қуйидаги янгиликлар киритилди:
📊 Халқаро тадқиқотларга тайёргарликда фаол педагогларга ҳар ойлик 100 фоиз устама тўланади – https://t.me/uztdi/1927;
👨💻 Мактабларнинг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин – https://t.me/uztdi/1929;
🎓 Ўқувчиларнинг ОТМга кириши ва ишга жойлашишига қараб мактаб раҳбарларини рағбатлантириш тартиби эълон қилинди – https://t.me/uztdi/1930;
👨🏫 Ўқитувчиларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди – https://t.me/uztdi/1932;
📚 Кутубхоначиларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди – https://t.me/uztdi/1933;
🧠 Психологларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди – https://t.me/uztdi/1934.

#Самарқанд
👉 Таълим тизими мутасаддилари Президент Мурожаатномасига қандай муносабат билдирмоқда?
👉 Мурожаатномада белгиланган вазифалар соҳа вакилларига қандай енгилликлар яратади?
Таълим инспекциясининг Самарқанд ҳудудий бўлими бошлиғи Ғайрат Бобохоловнинг Мурожаатномага билдирган муносабатида ушбу саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Ўқувчилари ғолиб чиққанда ўқитувчи ва мактаб директори рағбатлантириладиган халқаро олипмаидалар рўйхати
Ҳукуматнинг 831-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга мувофиқ, ўқувчилари қуйидаги олимпиадаларда олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган ўқитувчилар ва мактаб директорларига навбатдаги ўқув йили учун тегишлича 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади:
Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (https://www.imo-official.org);
Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (https://ipho-unofficial.org/);
Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (https://www.icho2021.org/);
Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (https://www.ibo-info.org/en/);
Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (https://ioinformatics.org/).
Қайд этиш лозим, Президентнинг 2019 йил 3 майда имзоланган “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юқорида номи келтирилган халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланиши белгиланган:
1-ўрин (олтин медаль) учун — 500, ўқитувчисига — 450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300, ўқитувчисига — 250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун — 200, ўқитувчисига — 150 баравари;
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 6 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан, юқорида номи келтирилган халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган мактаб ўқитувчиларига — олий, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг ўқитувчиларига — бош ўқитувчи малака тоифаси берилиши белгиланган.

#Maktablar
Maktablar faoliyatini baholash boʻyicha metodik yordam koʻrsatilmoqda
Bugun, 5-yanvar kuni Taʼlim inspeksiyasi mutaxassislari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Buxoro va Qashqadaryo viloyatlaridagi maktablarni attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha hududiy komissiyalar aʼzolari uchun onlayn seminar oʻtkazildi.
Batafsil: https://tdi.uz/news/614/
Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇

#Қорақалпоғистон
Qoraqalpog‘istonda fan olimpiadasining hududiy bosqichi boshlandi
Mazkur jarayonni Taʼlim inspeksiyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy boʻlimi mutasaddilari ham kuzatib borishmoqda.
Batafsil: https://tdi.uz/news/615/