Forwarded from Xalqaro tadqiqotlar markazi | International Studies Center
PIRLS tayyorgarlik 7-mashq daftari.pdf
2.9 MB
Korrupsiya taʼlim sifatiga taʼsir qilayotgan asosiy muammolardan biri ekanligi aytildi
Batafsil: https://tdi.uz/news/709/
Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram

Таълим инспекцияси бошлиғи: Коррупциянинг олдини олиш учун шаффофлик оширилиши керак
Жорий йилнинг 5 март куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида «Таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган жараёнларда коррупцияни олдини олиш» мавзусида видеосеминар ўтказилди.
Тадбирда сўз чиққан Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев инспекцияси фаолиятининг илк кунлариданоқ асосий эътиборни тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этишга қаратганини таъкидлар экан, таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган жараёнларда коррупцияни олдини олиш бўйича шу пайтга қадар амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.
🎥Таълим инспекцияси бошлиғининг маърузасини видеода томоша қилиш:https://youtu.be/Hc74JfmH7pA

YouTube
Taʼlim inspeksiyasi boshligʻi: Korrupsiyaning oldini olish uchun shaffoflik oshirilishi kerak
Joriy yilning 5-mart kuni Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi va Xalq taʼlimi vazirligi hamkorligida “Taʼlim sifatini taʼminlash maqsadida oʻtkaziladigan jarayonlarda korrupsiyani oldini olish” mavzusida…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Шу жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Убайдуллаева Севара Абдуллаевна II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси жамоаси номидан Севара Абдуллаевнани юксак мукофот билан самимий муборакбод этамиз.

«Шахсий манфаат, тамагирлик ҳам йўқ эмас» — Улуғбек Тошкенбоев олий таълимда коррупция бўйича ўтказилган сўровномалар ҳақида маълумот берди
👉 https://kun.uz/63685109
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
👉 https://kun.uz/63685109
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дипломларни_тан_олиш
👉 Хорижий дипломларни тан олиш ва педагоглар аттестацияси малака (тест) синовларида шаффофликни таъминлаш учун қандай ишлар амалга оширилган?
👉 Жараён ҳақида ўқитувчилар фикри қандай?
📹 "Zo'r TV" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган Таълим инспекцияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган "Таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган жараёнларда коррупциянинг олдини олиш" мавзусида видеосеминардан тайёрлаган лавҳани томоша қилиб, юқоридаги саволларга жавоб олишингиз мумкин.

#Xalqaro_taqdiqotlar
Oʻzbekiston pandemiyaning taʼlim jarayoniga taʼsirini oʻrganish boʻyicha xalqaro tadqiqot REDS da ishtirok etadi
Batafsil: https://tdi.uz/news/710/
Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Oʻzbekiston pandemiyaning taʼlim jarayoniga taʼsirini oʻrganish boʻyicha xalqaro tadqiqot REDS da ishtirok etadi
Batafsil: https://tdi.uz/news/710/
Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Bayramingiz muborak boʻlsin, aziz ayollar!
Batafsil: https://tdi.uz/news/711/
Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Batafsil: https://tdi.uz/news/711/
Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Дипломларни_тан_олиш
“Ўқиган одам албатта муваффақият қозонади.” – Хорижий давлатларда олинган дипломларни тан олиш бўйича синовларда иштирок этганлар фикри
Жорий йилнинг февраль ойи сўнггида Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган «Мутахассислик фанлари» бўйича навбатдаги синов тестлари ўтказилди. Биз мазкур синовларда иштирок этган айрим талабгорларнинг жараён ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
Назарова Гулимхон (Андижон вилояти):
– 2013 йилда Қирғизистондаги олийгоҳлардан бирини жисмоний тарбия ва спорт ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаганман. Бир неча йиллар давомида бола тарбияси билан банд бўлдим. Январь ойида туманимиздаги давлат хизматлари марказига турмуш ўртоғим билан бирга ҳужжат топширдик. У киши ҳам Қирғизистонда ўқиб, диплом олганлар.
Имтиҳондан аввал телефонимизга имтиҳон куни ва соати ҳамда ўтказиладиган манзил ҳақида СМС келди. Илк маротаба иштирок этишимга қарамасдан ижобий натижа қайд этганимдан хурсандман. Натижа шу вақтнинг ўзида кўрингани билан, аввалига ишонмадим. Назоратчи: “64 балл билан ўтдингиз”, – деганидан кейин ҳаммасига ишонч ҳосил қилдим.. Жуда хурсандман. Биринчи мартадан ўта оламан, деб ўзим ҳам ўйламагандим.
Сиз ижобий натижа қайд этдингиз аммо турмуш ўртоғингиз ўта олмабдилар. Бунинг сабаби нимада деб, ўйлайсиз?
– Чунки мен уйда бўлганим учун сўнгги 4-5 ой давомида билимларини мустаҳкамлаб олдим. Турмуш ўртоғим ҳам жисмоний тарбия ва спорт бўйича тест топширдилар. Бироқ у киши айни пайтда бошқа соҳада ишлаётганликлари учун иш билан бўлиб ўқишга унча вақтлари бўлмади. Кўрдикки, ўқиган одам албатта муваффақият қозонади.
Шавкат Ўрунов (Жиззах вилояти):
– Бугунги тест синовларида география йўналиши бўйича тўртинчи маротаба қатнашдим. Шукур, ҳаммаси яхши ўтди. 1997 йилда Тожикистондаги университетни тугатганман. Ҳужжатларимни ДХМ орқали топширдим. Ҳеч қандай муаммога дуч келмадим. Жараён шаффоф, саволлар ҳам у қадар қийин даражада эмас. Тестларнинг компьютерда ишланиши қулайликни янада оширган. Имтиҳондан аввал 4 ой давомида дарсликларни ва қўшимча адабиётларни ўқидим, хариталарни ўргандим. Агар талабгор ўз йўналишида фундаментал билимларни пухта эгаллаган бўлса, тестларни осонлик билан еча олади, деб ўйлайман.
Шоира Мелиева (Андижон вилояти):
– 2003 йилда Қирғизистондаги олийгоҳлардан бирининг тарих факультетини тугатганман. Ноябрь ойидаги имтиҳондан ўта олмагач, қаттиқ тайёрландим. Бу эса албатта ўз натижасини берди. Ўз устида ишлаган, мутахассислиги бўйича адабиётларни ўрганган одам муваффақият қозонади.
Саволлар ҳам мактаб дарсликларидаги мавзулардан тузилган ва ортиқча чалғитишлардан ҳоли. Бундан ташқари, шаффофликни таъминлаш бўйича барча шароитлар яратилган. Ташкилотчилик ҳам юқори даражада.
Хорижий дипломларни тан олиш бўйича синов жараёнида паст натижа қайд этган ҳамюртларимизнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик. Уларнинг барчаси ўз устида ишлаб, келгуси йил астойдил ҳаракат қилишларини маълум қилишди.
Лотинда ўқиш: https://tdi.uz/news/712/
❗️ Хорижий дипломларни тан олиш бўйича синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Forwarded from Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
Таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган жараёнларда коррупцияни олдини олиш масалалари муҳокама этилди
Жорий йилнинг 5 март куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган жараёнларда коррупцияни олдини олиш” мавзусида видеосеминар ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган Агентлик директори А.Бурханов қуйидаги масалаларга эътибор қаратди:
- Мамлакатимиздаги 26 та вазирлик ва идоралар сингари Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ҳам коррупцияга қарши тегишли тузилма ташкил этилган. Натижада ушбу хизмат томонидан халқ таълими тизимида 78 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар ҳамда ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. 214 нафар мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган, 34 нафар ходимлар лавозимидан озод этилган.
Батафсил: https://bit.ly/3elH8cB
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz

#Педагоглар_аттестацияси
Тошкент вилоятидаги олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали
Жараёнлар 16-29 март кунлари Таълим инспекцияси биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилади.
📌 Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади (талаб қилинади).
❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Тошкент вилоятидаги олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали
Жараёнлар 16-29 март кунлари Таълим инспекцияси биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилади.
📌 Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади (талаб қилинади).
❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси
2021 йил учун педагоглар кадрлар аттестацияси малака тест синовлари бошланди
Бугун 9 март куни 2021 йил учун педагоглар аттестацияси малака (тест) синовларини Тошкент шаҳридаги олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар бошлаб беришди.
Барча шарт-шароитлар яратилган, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозланган хонада ўтказилган жараёнларда 700 нафарга яқин ўзбек тили, она тили ва адабиёт, рус тили, рус тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари иштирок этди.
Қайд этиш лозим, эртага ўтказиладиган синов жараёнларида кимё, география ва иқтисодиёт, биология, физика фани ўқитувчилари қатнашади.
❗️ Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.
👉 @uztdi

“Шунчаки, бор салоҳиятни кўрсатиш етарли” – малака (тест) синовлари ҳақида иштирокчиларнинг фикрлари
Жорий йилнинг 9-16 март кунлари Таълим инспекцияси биносида ўзбек тили, она тили ва адабиёт, рус тили, рус тили ва адабиёти фанлари бўйича Тошкент шаҳридаги олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жараёнлари бошланди.
Мазкур жараёнларнинг ташкил этилиши ҳамда саволларнинг даражасини ўрганиш мақсадида педагогларнинг фикрлари билан қизиқдик.
Ибрагимова Дурдона. Чилонзор тумани 257-мактаб ўқитувчиси
– Она тили ва адабиёт фани бўйича имтиҳон топширдим. Жараёнлар пухта ташкил қилинган. Ҳеч қандай ноқулайликлар йўқ. Дарсликлардан ташқари саволлар бўлмаганлиги сабаб, ортиқча қийинчиликлар бўлмади. Аммо она тили фани саволларидан мантиқий фикрлашга қаратилгани учун бироз фикрлашга тўғри келди. Жараёнлардан чиқарган хулосам шуки, агар ўқитувчида фундаментал билим бўлса, жавобларни топиш муаммоларга дуч келмайди.
Водиев Руслан. Учтепа тумани 245-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
– Малака (синов) тестларида биринчи тоифага даъвогар сифатида қатнашдим. Тестлар мазмун жиҳатдан мураккаб эмас. Барчаси дарсликлардаги мавзулар доирасида тузилган. Шу сабаб, ортиқча чалкашликларга дуч келмадим.
Имтиҳонга қатнашиш истагидаги ҳамкасбларига аввало ўз йўналишлари бўйича билимларини мустаҳкамлашларини ва жараёнларда вақтни тўғри тақсимлашларини тавсия қилган бўлардим.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлар томонидан таклиф этилаётган хизматларга чалғишларини ҳам тавсия қилмаган бўлардим. Ижобий натижа учун шунчаки, бор салоҳиятни кўрсатиш етарли.
Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовлари 15 мартга қадар давом этади.