Ta'lim nazorati
✔
145K subscribers
4.71K photos
1.13K videos
697 files
7.6K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Uzviylik_va_uzluksizlik

Tasviriy sanʼat va chizmachilik fanlarining uzviylashtirilgan oʻquv dasturlarini takomillashtirish boʻyicha vazifalar belgilab olindi

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasida tasviriy sanʼat va chizmachilik fanlari boʻyicha uzluksiz taʼlim dasturlarining muhokamasiga oid davra suhbati tashkil etildi.

Tadbir davomida tasviriy sanʼat va chizmachilik fanlarini oʻqitish boʻyicha fan dasturlarini takomillashtirish, rivojlangan mamlakatlarning, jumladan, Finlyandiya, Rossiya va boshqa bir qator mamlakatlarning ilgʻor tajribalarini singdirish va xalqaro tadqiqotlarga moslashtirish yuzasidan qator masalalar muhokama qilindi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/862/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Uzluksizlik_va_uzviylik

Jismoniy tarbiya fanining oʻquv dasturlarini takomillashtirish boʻyicha vazifalar belgilab olindi

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasida jismoniy tarbiya fani uzluksiz taʼlim dasturlarining muhokamasi bo`yicha tashkil etilgan davra suhbati tafsilotlari.

📄
Xabar: https://tdi.uz/news/861/

📹Youtubeda ko‘rish: https://youtu.be/vpUOfpMmTZs

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Узвийлик_ва_узлуксизлик

Давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ўқитилишини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 2 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари бўйича узлуксиз таълим дастурларининг муҳокамасига бағишланган навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Муҳокамалар давомида ҳар бир таълим босқичида ҳуқуқ фан (лар)и ўқитилишининг бугунги кундаги ҳолати, таълим турларининг тегишли босқичларида фаннинг узвийлиги масаласидаги муаммолар ва шакллантириладиган янги ўқув дастурлариида бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Батафсил: https://bit.ly/3ie4kLO

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
❗️ДИҚҚАТ ЭСЛАТМА!

🔰А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Халқаро таълим экспертлари иштирокидаги Республика илмий-амалий конференцияси ялпи мажлиси 1 соатдан сўнг соат 10:00 да ўз ишини бошлайди.

Конференция шўъбаларида иштирок этиш ҳаволалари 👇👇

1 шўъба

👉Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг эҳтиёжларга асосланган самарали тизимини жорий этиш: муаммо ва ечимлар; (Масъул – Ф.Каримов) Пароль: 1

2 шўъба

👉Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш таълими мазмунини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари;
(Масъул – А.Бахрамов)
Пароль: 2

3 шўъба

👉Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда масофавий таълим ва рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари; (Масъул – Б.Пулатов) Пароль: 3

4 шўъба

👉Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишда хориж тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорликни амалга ошириш масалалари; (Масъул – З.Саипов) Пароль: 4

5 шўъба

👉Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда сифат ва самарадорликни таъминлаш масалалари (Масъул – М.Ахмедов). Пароль: 5

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
“Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий онлайн конференциянинг ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни институтнинг Facebookдаги расмий саҳифасида https://www.facebook.com/519865571679374/posts/1464327193899869/ ҳаволаси орқали жонли кузатишингиз мумкин.

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Узвийлик_ва_узлуксизлик

Мусиқа фани ўқув дастурлари такомиллаштириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида мусиқа фани бўйича узлуксиз таълим дастурларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Батафсил: https://bit.ly/3vRmNBX

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлаш бўйича низомлар тасдиқланди

«Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) қабул қилинди.

Мазкур қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари (1-илова) ҳамда академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги (2-илова) низомлар тасдиқланди.

Белгилаб қўйилдики:

👩‍🏫👨🏻‍🏫умумий ўрта таълим муассасаси директори, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар фаолиятига баҳо бериш белгиланган тартибда тасдиқланган таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари асосида ҳисобланган натижаларга мувофиқ амалга оширилади;

❗️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо беришда рейтинг натижалари инобатга олинади.

📉академик лицейлар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг юритилади, рейтинг кўрсаткичлари паст бўлганларига нисбатан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади.

☑️ Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳар йили 1 сентябрга қадар:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар рейтингини эълон қилади.

Мазкур қарор билан мактаблар рейтингни аниқлаш тартибига бир қатор янгиликлар киритилган бўлиб, улар ҳақида Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали батафсил маълумот бериб борилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi
#Узвийлик_ва_узлуксизлик

География фани ўқитилишини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

Жорий йилнинг 3 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида география фани бўйича узлуксиз таълим дастурларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Муҳокамалар давомида ҳар бир таълим босқичида география фани ўқитилишининг бугунги кундаги ҳолати, жараёндаги муаммолар ва шакллантириладиган янги ўқув дастурида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Батафсил: https://bit.ly/3ifZGNg

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
мактаблар рейтинги мезонлари.pdf
983.1 KB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Мактаблар рейтингини аниқлашнинг янги мезонлари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (1-илова) тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

🗓 Мазкур низомга 1-илова сифатида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

Унга кўра мактаблар рейтингини аниқлашда:

👉 11-синф битирувчилари томонидан олий таълим муассасаларига киришда тўплаган баллари;

👉 ОТМга ўқишга кирганлар салмоғи;

👉 ўқувчиларнинг билим даражаси;

👉 педагогларнинг сифат (салоҳият)и;

👉 ўқувчи ва ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;

👉 ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома натижаси;

👉 таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

👉 @uztdi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Мактаблар рейтингини аниқлашни ташкил этиш схемаси

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (1-илова) тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

🗓 Мазкур низомга 1-илова сифатида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлашни ташкил этиш схемаси тасдиқланди.

Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси билан танишиш: 👉https://t.me/uztdi/2760

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi
#Рейтинг

⚡️ Академик лицейлар рейтингини аниқлашнинг янги мезонлари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (2-илова) тасдиқланди.

🗓 Мазкур низомга 2-илова сифатида академик лицейлар рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

📊 Унга кўра мазкур жараёнда қуйидаги кўрсаткичларга эътибор қаратилади:

👉 ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи);

👉 олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши;

👉 рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) академик лицейлари ўқувчилари улуши;

👉 чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши;

👉 илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши;

👉 хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида биринчи 1 000 таликка кирган ОТМ дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши;

👉 академик лицейдаги маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида).

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram