Ta'lim nazorati
✔
146K subscribers
4.71K photos
1.13K videos
697 files
7.59K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Рейтинг

⚡️ Академик лицейлар рейтингини аниқлашнинг янги мезонлари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (2-илова) тасдиқланди.

🗓 Мазкур низомга 2-илова сифатида академик лицейлар рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

📊 Унга кўра мазкур жараёнда қуйидаги кўрсаткичларга эътибор қаратилади:

👉 ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи);

👉 олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши;

👉 рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) академик лицейлари ўқувчилари улуши;

👉 чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши;

👉 илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши;

👉 хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида биринчи 1 000 таликка кирган ОТМ дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши;

👉 академик лицейдаги маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида).

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Рейтинг

⚡️Ҳокимлар ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини мактаблар рейтинги орқали баҳолаш мезонлари тасдиқланди

🗂 Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (1-илова) тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

🗓 Мазкур низомга 3-илова сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги орқали баҳолаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

📊 Унга кўра мазкур жараёнда қуйидаги кўрсаткичларга эътибор қаратилади:

👉 11-синф битирувчилари томонидан ОТМларга киришда тўплаган баллари;

👉 ОТМга ўқишга кирганлар салмоғи;

👉 ўқувчи ва ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;

👉11-синф битирувчиларининг бандлиги;

👉 ўқувчилар ўртасида содир этилган жиноятлар улуши (Бош прокуратура маълумоти асосида);

👉 педагогларнинг сифати (салоҳияти);

Мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-тарбиявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган қўшимча ҳаражатлар ҳажми (Молия вазирлиги маълумоти асосида) ;

👉 таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

Мактаблар рейтингини аниқлашни ташкил этиш схемаси билан танишиш: https://t.me/uztdi/2761

Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси билан танишиш: 👉https://t.me/uztdi/2760

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Forwarded from Xorijiy tillar
Hurmatli oʻquvchilar sizdan quyidagi soʻrovnomada ishtirok etishingizni, hamda doʻstlaringizga ulashishingizni iltimos qilamiz.

SO'ROVNOMA

Xorijiy tillarni o'rganishni ommalashtirish Agentligi

KANALGA ULANISH

Telegram
| Instagram | Facebook | 🌐
⚡️ Утверждены положения по выявлению рейтинга школ и академических лицеев

Принято постановление Правительства «О мерах по выявлению рейтинга общих средних и общих специальных образовательных учреждений» (03.06.2021 № 345).

🗓 Данным постановлением утверждены положения о порядке выявления рейтинга общих средних образовательных учреждений (приложение № 1) и академических лицеев (приложение № 2).

Определено:
оценивание деятельности директора общеобразовательного учреждения, его заместителей, педагогов будет осуществляться в соответствии с результатами, высчитанными на основе утвержденных в соответствующем порядке критериев выявления рейтинга образовательного учреждения;

✅ При оценивании деятельности Председателя Совета Министров Республики Каракалпакстан, хокимов областей и города Ташкента, района (города) и их советников по вопросам образования и воспитания учитываются результаты рейтинга.

📊 Будет проводиться мониторинг эффективности деятельности академических лицеев, по отношению учреждений с низкими показателями рейтинга будут обозначены и осуществлены меры со стороны Министерства высшего и среднего специального образования.

📌 Согласно Постановлению, Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров ежегодно до 1 сентября будет объявлять:

👉 совместно с Министерством народного образования рейтинг общих средних образовательных учреждений в разрезе районов (городов) и Республики Каракалпакстан, областей и города Ташкента;

👉 совместно с Министерством высшего и среднего специального образования рейтинг академических лицеев.

Официальные страницы Государственной инспекции по надзору за качеством образования 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Узвийлик_ва_узлуксизлик

Она тили фани ўқитилишидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 4 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида она тили фани бўйича узлуксиз таълим дастурларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Муҳокама давомида ҳозирги киритилаётган дастурнинг аввалгисидан асосий фарқи тилни амалий қўллаш, яъни матнни ўқиш орқали ҳам грамматика, ҳам унинг қўлланишини ўргатишга асосланган ва лингвистик компетенциялар нутқий мавзулар ва малакалар ичига сингдириб юборилган ҳолда ўқитилади.

Батафсил: https://bit.ly/34OVgFd

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ортда қолган ҳафта биз учун жуда самарали бўлди. Шунинг учун янгича ёндашувдаги #ҳафтадайжести лойиҳасини йўлга қўйдик.

🗓 Демак, Таълим инспекцияси фаолиятидаги ҳафтанинг энг муҳим воқеалари | 31.05–05.06.2021

👉 7 та фан бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришда устувор вазифалар муҳокама қилинди

👉 Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш бўйича назорат тестлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказилмоқда

👉 Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида аттестация ва аккредитация жараёнлари ўтказилди

👉 Олий таълим муассасаларининг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари билан ОТМлар рейтингини аниқлаш, аттестация ва аккредитасия жараёнларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

📌 Лойиҳамизни қўллаб-қувватлаш учун ушбу видеони дўстларингизга ҳам улашинг.

❓Сиз учун яна қандай лойиҳалар қизиқ бўлади? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин!

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВлар_биз_ҳақимизда

👉 uzbekiston24
👉Kun.uz
👉 UzA

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида 2021 йилнинг 4 июнь куни “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий онлайн конференция ўтказилди.

Конференцияда хорижий таълим экспертлари, институтнинг халқаро ҳамкорлари, Республикадаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий-услубий муассасалар мутахассислари, докторант ва мустақил изланувчилар анжуман мавзуси доирасидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Таълим ривожи йўлидаги миллий рейтинг

📍http://uza.uz/posts/273746

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
⚡️Мактаблар аттестацияси жазоловчи восита эмас(ми?)

Наманган шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати 2020 йил февраль ойида ўтказилган аттестация жараёнида қониқарсиз баҳоланиб, аккредитацияланмаган эди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3v4vbwL

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
#Бухоро
#Олий_таълим

Бухорода ўқув жараёни сифати мониторингини таҳлил қилиш жараёнлари бошланди

Айни кунларда Таълим инспекцияси ишчи гуруҳлари таълим ташкилотларида ўқув жараёни сифати мониторингини олиб бориш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мақсадида иш олиб бормоқда.

Жараёнларда таълим ташкилотларининг тасдиқланган меъёрлар асосида жиҳозланиш ҳолати, моддий-техник таъминланганлиги, педагог кадрлар салоҳияти, 2021-2022 ўқув йили учун педагог ходимларга бўлган эҳтиёж, масофавий ва анъанавий таълимнинг ташкил этилиши, ўқувчи ва талабаларнинг дарсларда иштирок этиши ва бошқа маълумотлар ўрганилиб, таҳлил қилинади.

Батафсил: https://bit.ly/3coVuHk

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Жиззах

Таълим инспекцияси республика бўйлаб ўқув жараёни сифати мониторингини бошлади

Айни кунларда таълим ташкилотларида ўқув жараёни сифати мониторингини олиб бориш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мақсадида Таълим инспекцияси ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Жараёнларда таълим ташкилотларининг тасдиқланган меъёрлар асосида жиҳозланиш ҳолати, моддий-техник таъминланганлиги, педагог кадрлар салоҳияти, 2021–2022 ўқув йили учун педагог ходимларга бўлган эҳтиёж, масофавий ва анъанавий таълимнинг ташкил этилиши, ўқувчи ва талабаларнинг дарсларда иштирок этиши ва бошқа маълумотлар ўрганилиб, таҳлил қилинади.

Батафсил: https://bit.ly/3iwuARI

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Олий таълим муассасалари миллий рейтинги аниқлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар хорижий тиллар бўйича, юқори босқич талабалари эса мутахассислик фанларидан тест топшириқларини бажаришди.

"Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳада ушбу тадбирлар тафсилотлари баён этилган.

📹
Youtubeда кўриш: https://youtu.be/46DkA0Qtpwo

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Американинг Шимолий Жоржия Университети ҳамкорликда мактаб раҳбарларининг лидерлик компетенцияларини ҳамда STEAM фанларни мактабларга жорий қилишда раҳбар ҳиссасини оширишга қаратилган 10 ҳафталик курсларни ташкил қилган эди.

Мазкур лойиҳанинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида АҚШнинг Жоржия Университети профессор-ўқитувчилари Ўзбекистонга етиб келди.

Куни кеча лойиҳа доирасида Dr Carlise Womack Wynne ва Dr David Osmondлар Тошкент шаҳридаги 158-сон умумтаълим мактабида бўлишди. Ушбу мактаб директори STEAM дастури мазмунини мактабга жорий қилаётган биринчи директорлардандир.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган иш жараёнлари билан таништиришда давом этамиз. Кузатишда давом этинг!

Институтнинг расмий саҳифалари👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Рейтинг

⚡️2022 йил учун дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхати эълон қилинди

Quacquarelli Symonds (QS) рейтинг агентлигининг World University Rankings-2022 эълон қилинди.

Ушбу рейтингдан дунёнинг 97 та давлатидан 1300 та етакчи олий таълим муассасалари жой олди.

QS томонидан ҳар йил эълон қилинадиган рейтингда ОТМлар жами 6 та индикатор асосида баҳоланади:

1. Академик нуфуз – 40%
2. Иш берувчилар ўртасидаги нуфузи – 10%
3. Талабалар сонининг университет илмий-педагогик таркибига нисбати – 20 %
4. Илмий-педагогик кадрлар таркибида хорижликлар улуши – 5%
5. Хорижлик талабаларнинг умумий талабалар сонига нисбати – 5%
6 Илмий нашрлардаги иқтибосларнинг ҳар бир ходимга нисбатан улуши – 20%

Дунё ТОП-1000 талигидан ўрин олган ОТМлар сони бўйича АҚШ 151 та, Буюк Британия 81 та, Германия 45 та ва Япония 39 та ОТМ билан етакчилик қилган. Шунингдек, Россиядан 37 та ва Қозоғистондан 12 та ОТМ дунёнинг кучли ТОП-1000 талигидан ўрин олган.

Мазкур рейтингда етакчиликни кетма-кет ўн йилдан буён Массачусетс технология институти (MIT) эгаллаб келмоқда. Навбатдаги ўринларни мос равишда Стенфорд ва Оксфорд университетлари банд этишган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда таълим сифатини объектив ва шаффоф баҳолаб бориш, олий таълим муассасаларининг халқаро тан олинган рейтингларда ўрин олишларига кўмаклашиш мақсадида миллий рейтинг тизими жорий этилган.

Миллий рейтинг тизимидаги баҳолаш индикаторлари дунёнинг етакчи халқаро агентликлари мезонларидан намуна олган ҳолда, Times Higher Education, QS ва Elsevier каби нуфузли ташкилотларнинг экспертлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бу йилги миллий ОТМлар рейтинги жорий йилнинг август ойида эълон қилиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида республикамиздаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш назарда тутилган. Шу мақсадда ЎзМУ, ТИҚХММИ, ТДТУ, ТАТУ, СамДУ, ТДАУ, УрДУ, ТТА, Турин политехника университети, ҚҚДУ каби олий таълим муассасалари танлаб олиниб, уларни халқаро рейтингга киритиш режалаштирилган.

Маълумот учун, QS халқаро рейтинг агентлиги томонидан ҳар йили дунё университетларининг глобал рейтингидан ташқари минтақалар бўйича ва йўналишларга ажратилган ҳолда ҳам рейтинги эълон қилиб борилади.

Хусусан, QSнинг 2021 йил учун Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича энг кучли университетлар рейтингидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети ҳамда Тошкент давлат техника университети ўрин олган эди.

Ушбу олийгоҳлар 2020 йил учун миллий рейтингда энг юқори ўринларни эгаллашган эди.

QS рейтинги методологияси ва баҳолаш индикаторлари ушбу ҳаволада тўлиқ маълумотлар берилган. Тўлиқ рейтинг маълумотлари: www.TopUniversities.com

Маълумот учун, юртимизда Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities каби нуфузли агентликлар рейтингида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий ОТМларнинг дипломлари тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi