Ta'lim nazorati
✔
146K subscribers
4.71K photos
1.13K videos
696 files
7.59K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Пресс-конференция, посвященная нововведениям и изменениям в рейтинге общеобразовательных школ и академических лицеев.

Онлайн: https://www.facebook.com/uztdi/videos/975409799924841/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Uzviylik_va_uzluksizlik

Taʼlim inspeksiyasida ona tili fani boʻyicha uzluksiz taʼlim dasturlarining muhokamasiga bagʻishlangan davra suhbati boʻlib oʻtdi.

Muhokama davomida hozirgi kiritilayotgan dasturning avvalgisidan asosiy farqi tilni amaliy qoʻllash, yaʼni matnni oʻqish orqali ham grammatika, ham uning qoʻllanishini oʻrgatishga asoslangan va lingvistik kompetensiyalar nutqiy mavzular va malakalar ichiga singdirib yuborilgan holda oʻqitilishi taʼkidlandi.

📹 Youtube: https://youtu.be/V3MCLIF_oZE

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Рейтинг

АОКАда мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлашдаги янгиликларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Улуғбек Ташкетбаев, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи:

🖇 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 июндаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

❗️Қарорга кўра, Таълим инспекцияси ҳар йили 1 сентябрга қадар:

✔️ Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини;

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар рейтингини эълон қилади.

🔎 Шу билан биргаликда, мактаблар рейтинги натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо беришда ҳам инобатга олинади.

🔎 Бундан ташқари, академик лицейлар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг юритилиб, рейтинг кўрсаткичлари паст бўлган таълим ташкилотларига нисбатан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Рейтинг

❓Мактаблар рейтинги қандай мезонлар асосида тузилади?

«Таълим инспекцияси томонидан сўнгги 2 йилда мактаблар рейтинги эълон қилиниб келинаётган эди.

📌 Биринчи марта Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий халқ таълим бошқарув органлари томонидан тавсия қилинган мактаблар рейтингга жалб қилинган бўлса, ўтган йили тасодифийлик тамойили асосида 10 фоиз мактаблар танлаб олинган эди.

❗️Энди барча мактаблар рейтингга жалб қилинади. Баҳолаш мезонларига ҳам бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉Биринчи кўрсаткич – мактаб битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси;

👉Иккинчи кўрсаткич ўқувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;

👉 Учинчиси 11-синф битирувчиларининг бандлик кўрсаткичи;

👉Тўртинчи кўрсаткич таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноятлар улуши;

👉 Бешинчи кўрсаткич эса мактаб педагогларининг сифати (ўқитувчилардан неча фоизи олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ташкил этиши)

👉Олтинчи кўрсаткич – ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;

👉Еттинчи кўрсаткич — таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-тарбиявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган қўшимча харажатлари ҳажмига қараб баҳоланади.

👉Саккизинчи — таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит инобатга олинади. Яъни Президент илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида баҳо берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан матбуот анжумани

Улуғбек Ташкенбаев, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 июнь куни қабул қилинган "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти борасида ахборот.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан матбуот анжумани

Савол: Таълим йўналишларини рейтинг қилиниши таълимнинг ўзгаришига, сифатига нима беради?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан матбуот анжумани

Савол: Бир нечта синов босқичларидан ўтиб, жонбозлик кўрсатган ўқитувчиларни бу тартибда рағбатлантириш арзийдими?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан матбуот анжумани

Савол: Ўқув йили якунланмоқда. Рейтингнинг дастлабки натижалари ҳам маълум бўлиб бораётган бўлса, шулар ҳақида ҳам гапиришимиз мумкинми?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан матбуот анжумани

Савол: Нуфузли мактабларнинг рейтинги қандай қилиб аниқланмоқда? Ҳақиқатдан одамларнинг фикрига кўра таълим сифати юқори деб баҳоланган мактаблар сиз ўтказган рейтингда қандай баҳоланаяпти?

Савол: Рейтинг кўрсаткичи пастроқ бўлган мактаб ёки академик лицейларга нисбатан қандай чоралар кўрилиши белгиланган?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан матбуот анжумани

Вопрос: При определении этого рейтинга будет ли учитываться онланй преподование? Какие конкретные меры планируются предпринять для улучшения качества виртуального образования?

Официальные страницы Государственной инспекции по надзору за качеством образования 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан матбуот анжумани

Савол: Ўтган йиллар давомида аниқланган мактаблар рақами ёки уларнинг қайси туман, вилоятда аниқланганлигини айта оламизми? У мактаблардаги камчиликларга нима сабаб бўлган? Янги аниқланадиган рейтингда ҳам айнан шу мактаблар яна паст кўрсаткич кўрсатмаслигига ким кафолат беради?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан матбуот анжумани

Савол: Агар таълимни ўзгартириш учун 5-10 йил керак бўладиган бўлса, ҳар йили ўтказиладиган рейтинг нега керак бизларга?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Рейтинг

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар юзасидан савол-жавоблар (АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан):
〰️〰️〰️〰️

❓Таълим йўналишларини рейтинг қилиниши таълимнинг ўзгаришига, сифатига нима беради?

👉Жавоб
〰️〰️〰️〰️

❓Бир нечта синов босқичларидан ўтиб, жонбозлик кўрсатган ўқитувчиларни бу тартибда рағбатлантириш арзийдими?

👉 Жавоб
〰️〰️〰️〰️

❓Ўқув йили якунланмоқда. Рейтингнинг дастлабки натижалари ҳам маълум бўлиб бораётган бўлса, шулар ҳақида ҳам гапиришимиз мумкинми?

👉Жавоб
〰️〰️〰️〰️

❓Нуфузли мактабларнинг рейтинги қандай аниқланмоқда? Одамларнинг фикрига кўра таълим сифати юқори деб баҳоланган мактаблар рейтингда қандай баҳоланаяпти?

👉 Жавоб
〰️〰️〰️〰️

❓Рейтинг кўрсаткичи пастроқ бўлган мактаб ёки академик лицейларга нисбатан қандай чоралар кўрилиши белгиланган?

👉 Жавоб
〰️〰️〰️〰️

❓Рейтингни белгилашда онлайн таълим ҳисобга олинадими? Виртуал таълимни яхшилаш борасида қандай конкрет чора-тадбирлар режалаштирилмоқда?

👉 Жавоб
〰️〰️〰️〰️

❓Ўтган йиллар давомида аниқланган мактаблар рақами ёки уларнинг қайси туман, вилоятда аниқланганлигини айта оламизми? У мактаблардаги камчиликларга нима сабаб бўлган? Янги аниқланадиган рейтингда ҳам айнан шу мактаблар яна паст кўрсаткич кўрсатмаслигига ким кафолат беради?

👉 Жавоб
〰️〰️〰️〰️

❓Агар таълимни ўзгартириш учун 5-10 йил керак бўладиган бўлса, ҳар йили ўтказиладиган рейтинг нега керак бизларга?

👉Жавоб

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

Корeянинг KEDI ташкилоти билан таълим статистикасини ривожлантиришга доир шартнома имзоланди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари ҳамда Корея таълим тараққиёти институти (KEDI) вакиллари ўртасида Таълим тизимида статистик маълумотлар базасини яратиш ва такомиллаштиришга доир шартнома имзолашга бағишланган онлайн учрашув ўтказилди.

Мазкур лойиҳа доирасида статистик маълумотлар базасини такомиллаштириш бўйича Корея билан тажриба алмашиш, ҳамкор давлатлардаги таълим статистикасини ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек келгусида бу тизимни янада такомиллаштириш ва фаолият йўналиши бўйича таклифлар бериш кўзда тутилган.

Батафсил: https://bit.ly/3we2UFg

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган мактабларда фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган педагоглар аттестациядан ўтказилади
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 3 июндаги қўшма қарори билан Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган давлат умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган олий ва ўрта махсус маълумотли педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш Низоми ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Айтиш жоизки, Тошкент вилоятининг жами 891та мактабидан 174таси (19,5%) таълим сифати юқори бўлмаган мактаблар тоифасига киради. Шунингдек, Тошкент вилоятида жами ўқитувчилар сонида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар улуши 14,9%ни ташкил қилса, республика кесимида ушбу кўрсаткич 12,9% ташкил қилади. Тоифага эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчилар эса 44,7%ни ташкил қилган.
Ушбу Низомга асосан аттестация икки босқичда амалга оширилади:
🔷Биринчи босқичда :

✅ аттестациядан ўтувчиларнинг назарий билимлари ўз мутахассисликлари бўйича 40 та саволдан иборат малака (тест) синовлари орқали аниқланади, ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи учун 1,75 балл (максимал 70 балл) берилади, тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекциясининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади.

✅ Биринчи босқичда умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ва ундан юқори баллни тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичига ўтган ҳисобланади, умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ни тўплай олмаганлар “аттестациядан ўтмаган” ҳисобланади ва иккинчи босқичга рухсат этилмайди.

🔷Иккинчи босқичда :

✅аттестация комиссиялари томонидан таълим тизимидаги ислоҳотлар, педагог ходимларнинг фаолияти самарадорлиги, касбий компетентлик бўйича 5 та саволдан иборат саволларга жавоб беришлари керак бўлади;

✅ иккинчи босқич учун ҳар бир саволга 6 баллдан умумий 30 балл берилади, умумий баллнинг 55 фоизи (16,5 балл) ва ундан юқори балл тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичдан ўтган ҳисобланади.

✅саволлар Республика таълим марказининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади. Саволлар билети аттестациядан ўтувчи томонидан кўп вариантлилик асосида тузилган билетлар орасидан танлаб олиш йўли билан аниқланади.

Низом ва баҳолаш мезони тўғрисидаги маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi