Ta'lim nazorati
✔
142K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш, нострификациялаш ва юртимиз таълим тизими хусусида


➡ https://bit.ly/2CAMjB6

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from UZ24
Ўқувчиларга касбий таълим берадиган ўқитувчининг ўзи дарсга келмаса....

Батафсил — https://bit.ly/2CEQMCx
Forwarded from Xushnudbek.uz
Нострификация қилинмаган диплом билан ишласа бўладими?

Кечаги мавзуни давом эттириб, айтиш эсимдан чиққан бир жиҳатига тўхталмоқчиман.

«Дипломим ўтадими?» деб сўрайдиганларга доим бир саволни бераман: «Қаерда ишламоқчисиз ўзи?».

Чунки иш жойига қараб дипломни нострификация қилиш шарт ёки шарт эмаслиги фарқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторида қайси лавозимга қайси таълим даражаси талаб қилиниши белгилаб қўйилган. Масалан, қайсидир лавозимга олий маълумот керак, қайсидирига ўрта махсус даража ҳам етарли, айримлари учун эса умуман маълумот даражасига талаб қўйилмайди.

Аммо бир нарсани билишингиз керакки, ушбу классификатор фақат давлат ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса — тавсия хусусиятига эга.

Бу нима дегани?

Масалан, бир давлат ташкилотига А. исмли шахсни координатор лавозимига ишга олишмоқчи. Классификаторда ўша лавозимга олий маълумот талаби қўйилган. А. исмли шахс Ўзбекистонда коллежни тугатиб, кейин хорижий ОТМда ўқиган, олий маълумоти бор. Лекин унинг дипломи ҳали нострификация қилинмаган. Бундай ҳолатда А.нинг дипломи Ўзбекистонда тан олинмаганлиги сабабли, уни давлат ташкилотидаги олий маълумот талаб қилинадиган лавозимга ишга олиб бўлмайди.

Энди худди шу А. исмли шахс иш сўраб хусусий компания ёки фирмага мурожаат қилди. Бундай вазиятда классификатор хусусий ва нодавлат сектор учун мажбурий эмаслиги сабабли, бемалол А.ни координатор сифатида ишга қабул қилиш мумкин. Буни раҳбарнинг ўзи ҳал қилади. Дипломи нострификациядан ўтганми, ўтмаганми, маълумоти борми, йўқми, фарқ қилмайди, агар ўша ходим унга керак бўлса, бемалол ишга олаверади. Бу қонунга хилоф эмас.

Фақат қонун билан белгиланган талаблар амал қиладиган айрим лавозимлар бор, ўшаларгагина истисно ҳолат бўлиши мумкин. Масалан, аптекада фармацевтикага оид олий маълумот талаб қилинади ва ҳ.к.

Шу сабабли хорижда олган дипломим ўтадими, деган саволга жавоб излаш учун энг аввало қаерда ишламоқчи эканлигингизни аниқлаштириб олсангиз ёмон бўлмасди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Ўзбекистон бошланғич синф ўқувчиларини баҳолаб берувчи PIRLS-2021 халқаро рейтингида иштирок этади

➡ https://bit.ly/2S6QVbW

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Ўқитувчи
#Статистика

🏫 Мактаблар сони: 9691 та
Шундан;
- бошланғич мактаб: 16 та
- ўн йиллик мактаб: 9584 та
- вазирлик хузуридаги мактаблар: 6 та
- махсус мактаблар: 86 та
➖➖➖➖➖➖➖➖
👨‍👧‍👦 ўқувчилар сони: 5821861 та
- қизлар: 2840166 (48,8%)
- 1-4-синфларда 2505953 та
- қизлар: 1196727 (48,3%)
- 5-11-синфларда: 3315908 та
- қизлар: 1627371 (49,2%)
Жумладан:
- 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар: 613950 нафар
- қизлар: 295561 нафар
➖➖➖➖➖➖➖➖
🎗Битирувчилар сони:
- Барча 11-синф битирувчилари: 279788 нафар
- қизлар: 146074 (48,8%)
➖➖➖➖➖➖➖➖
📚 Таълим тиллари бўйича мактаблар сони:
🇺🇿 ўзбек тилида: 8853 та
🇺🇿қорақалпоқ тилида: 366 та
🇷🇺 рус тилида: 862 та
🇰🇿 қозоқ тилида: 370 та
🇮🇷 тожик тилида: 244 та
🇰🇬 қирғиз тилида: 42 та
🇹🇲 туркман тилида: 43 та
➖➖➖➖➖➖➖➖
📚 Таълим тиллари бўйича ўқувчилар сони: 5821861 нафар
🇺🇿 ўзбек тилида: 4981511 нафар (85,6 %)
🇺🇿 қорақалпоқ тилида: 115656 нафар (2 %)
🇷🇺 рус тилида: 581881 нафар (10 %)
🇰🇿 қозоқ тилида: 54926 нафар (1,0 %)
🇮🇷 тожик тилида: 69385 нафар (1,2 %)
🇰🇬 қирғиз тилида: 7859 нафар (0,1 %)
🇹🇲 туркман тилида: 10643 нафар (0,2 %)
➖➖➖➖➖➖➖➖
🏫 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари сони:
🏫 Ихт.мактаблар 233 та,
👨‍👧‍👦 ундаги ўқувчилар 167424, 👨‍🏫 ўқитувчилар - 9568 нафар
➖➖➖➖➖➖➖➖
🏫 Ихт.мактаб-интернатлар сони 135 та,
👨‍👧‍👦 ундаги ўқувчилар 42677, 👨‍🏫 ўқитувчилар – 3992 нафар
➖➖➖➖➖➖➖➖
👩‍🏫 ўқитувчилар сони: 442881 нафар, шундан аёллар 311560 нафар(70,3 %)
👨‍👧‍👦 бошланғич синф ўқитувчилари 119178 нафар 
🤼‍♀ жисмоний тарбия фани ўқитувчилари 29853 нафар 
➖➖➖➖➖➖➖➖
📊 ўқитувчиларнинг маълумот даражаси:
🔵 Олий 371392 нафар 
⚪️ Тугалланмаган олий 6856 нафар
🔴 ўрта махсус 64633 нафар (16.3 %)
➖➖➖➖➖➖➖➖
ўқитувчиларнинг тоифа таркиби:
🔵 Олий тоифали 11202 нафар (2,5 %)
⚪️ Биринчи тоифали 45389 нафар (10,2 %)
🔴 Иккинчи тоифали 138198 нафар (31,2 %)
⚫️ Мутахассис 248092 нафар (56,0 %)

Дилмурод Икромов,
маълумотни тайёрлашда ХТВ порталидан фойдаланилди

«Ўқитувчи» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ
Ўзбекистон университетлари миллий рейтинги “Times Higher” Education (THE) агентлиги билан ҳамкорликда такомиллаштирилади

➡ https://bit.ly/2MIiEuf

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Axborot dasturi ruscha soni 31.01.2019 yil (O'zbekiston 24 telekanali) http://www.tdi.uz/uploads/video/2019.01.31_Axborot_RUS_[18%20O%60zbekiston%2024].webm
Axborot dasturi o'zbekcha soni 31.01.2019 yil (O'zbekiston 24 telekanali) http://www.tdi.uz/uploads/video/2019.01.31_Axborot_UZB_[18%20O%60zbekiston%2024].webm