Ta'lim nazorati
✔
143K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/oP_YBos1MSE

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
В прямом эфире телеканала UZREPORT TV проходит брифинг с участием cоветника по информационной политике главы Государственной инспекции по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Ферузы Мадрахимовой.

👉 https://youtu.be/oP_YBos1MSE

👉 https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/664142807693621
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Педагог кадрларнинг малака тоифалари аттестацияси март-июнь ойларида ўтказилиши лозим эди. Буни уйда онлайн топширсак бўладими? Агар жараён кечикса мавжуд тоифалар сақланадими?

❗️Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-7 март кунлари Тошкент шаҳрининг биринчи ва олий тоифага топширган педагоглари учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Вилоятларники 25 мартдан бошланиши керак эди, карантин сабабли тўхтатилди. Педагог кадрлар аттестациясини уйда онлайн топшириш ташкил этилмаган. Карантин даври тугагандан кейин, имтихон муддатлари бўйича бир неча кун олдин хабар берилади. Жараён кечикиб, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ўқитувчининг малака тоифаси тушириб юборилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Шу пайтга қадар таълим муассасалари аттестацияси хусусан боғча, мактаб, университетлар аттестацияси бошланган эди, уларнинг давомийлиги ва натижаси қандай бўлади? Режадаги аттестациядан ўтказиладиган университет, мактаб ва боғчаларнинг ҳаммаси 2020 йилга қамраб олинадими ёки кейинги йилга ҳам ўтиши мумкинми?

❗️Карантин даврида аттестация жараёнлари тўхтатилган ва бу ҳақда ҳудудий аттестация комиссияларига хабар берилган. Ҳозирда инспекция аттестация хужжатларини масофадан туриб таҳлил қилиш режимида иш олиб бормоқда, яъни таълим муассасалари ва экспертлар ўртасида электрон кўринишда хужжатлар алмашинуви йўлга қўйилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Фарзандим хусусий мактабда таҳсил олади, ҳозирги карантин даврида уларнинг фаолияти тўхтатилсада, ойлик тўланадиган пулни сўрашмоқда, бу тўғрими?

❗️Нодавлат таълим ташкилотларида таълим олганлик учун бадал тўлови таълим олувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамда таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Тўлов масаласидаги низолар мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб ҳал этилади.

Бадал тўлови таълим олувчининг ўқишига мутаносиб равишда тўланганлиги сабабли ҳозирги кунда коронавирус пандемиясининг тарқалиши туфайли нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёни тўхтатилганлигини инобатга олган ҳолда тўловни амалга ошириш тўғрисидаги нодавлат умумтаълим ташкилотининг талаби мақсадга мувофиқ эмас.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Хусусий мактабда дарс бераман, ҳозирги карантин даврида бизга мактаб раҳбарияти хусусий таълим муассасаси эканлигини ҳисобга олиб бизга ойлик бермаслигини маълум қилди, бу тўғрими?

❗️Нодавлат таълим ташкилотларида бундай масалалар таъсисчи томонидан ҳал қилинади. Бундан ташқари, таълим ташкилоти ва педагог ходим ўртасида тузилган шартномада форс-мажор ҳолатларида, хусусан карантин даврида қандай ҳаракатланиш кўрсатилган бўлиши керак. Агар шартномада бундай ҳолат назарда тутилмаган бўлса, карантин даврида таълим жараёни тўхтатилганлиги ва таълим олувчиларга таътил берилганлигини инобатга олиб, томонлар ўзаро келишиб олишлари лозим.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Карантин пайти нодавлат таълим ташкилотлари ўқувчиларни йиғиб дарс ўтса, уларга қандай чора кўрилади?

❗️Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд бўлиб, мазкур жавобгарлик мулкчилик шаклидан қатъи назар барча жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқлидир.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси брифингидан
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Матбуот котиби Феруза Мадрахимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Хорижий дипломларни тан олиш бўйича навбатдаги имтихонлар қачон бўлиб ўтади ва хозирда хужжатларни топшириш мумкинми?

❗️ Карантин сабабли навбатдаги 16-20 март кунларига режалаштирилган синов тестларини номаълум муддатга қолдирди. Карантин даври тугагандан сўнг, синов муддатлари бўлиб ўтадиган кунларни 10 кун олдин инспекциянинг расмий сайти орқали эълон қиламиз.

Хозирда хужжатларни албатта топшириш мумкин. Буни Давлат хизматлари марказлари орқали ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда топшириш мумкин.

@uztdi
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадрахимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Телевидение орқали эфирга узатиладиган дарсларда PISA халқаро тадқиқотларига тайёргарлик бўйича ҳам дарслар бериладими?

❗️Албатта хозирда тасвирга олинаётган видеодарсларда ҳам тренер-ўқитувчилар томонидан халқаро баҳолаш дастурлари ҳақида маълумотлар ва тегишли фанларнинг баъзи мавзуларига мос равишда савол ва топшириқларларидан ҳам намуналар бериб борилмоқда.

Шу ўринда бугунги кунга қадар Инспекция ҳузуридаги Миллий марказ томонидан PISA халқаро тадқиқотларига тайёргарлик бўйича 30 га яқин видеодарслар ва ўқув қўлланмалар тайёрланган. Ушбу видеодарслар Инспекциянинг расмий сайти tdi.uz, телеграмм канали ва ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам эълон қилиб борилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий саҳифалари👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадрахимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓2020 йилнинг апрель-май ойларида PISA ва PIRLS халқаро баҳолаш дастури доирасида Ўзбекистонда тажриба-синовиларини ўтказиш белгиланган эди. Энди ушбу жараён қачон ўтказилади?

❗️Ҳозирги ҳолат фақат Ўзбекистонда эмас, балки дунё бўйлаб ўзининг таъсирини кўрсатаётганлиги туфайли, бошқа мамлакатларда ҳам, шу жумладан юртимизда ҳам тажриба-синовларни ўтказиш вақтинча тўхтатилди. Лекин, бу тажриба-синовлар умуман ўтказилмайди дегани эмас. Бу ҳақида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёти ташкилоти (OECD) ва Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси(IEA) ҳамда тегишли халқаро ҳамкорлар билан мулоқот олиб борилди.

Тажриба-синовини ўтказиш бўйича янги муддатлар карантин даври ижобий якунлангандан сўнг кейинроқ белгиланади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий саҳифалари👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадрахимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Ҳар йили ОТМ ва мактабларнинг рейтинги эълон қилинар эди, ҳозирда таълим муассасалари фаолияти тўхтатилди. Мактаблар рейтингини аниқлаш учун апрел ойида 956 та мактабларда назорат ишлари эълон қилинган эди. Бу энди қачон ўтказилади? Бу йил ҳам рейтинглар эълон қилинадими?


❗️Мактаблар рейтинги ҳам, ОТМлар рейтинги ҳам жорий йилда албатта эълон қилинади. Бу бўйича жараён тўхтагани йўқ.

Олий таълим муассасалари рейтингига оид маълумотлар таҳлил қилиниб бўлинди, энди тасдиқлаш учун ОТМ ректорларига юборишга тайёрланмоқда. Муддати 1-10 апрель. Ректорлар томонидан 2020 йил 1 майгача кўриб чиқиб тасдиқлаб берилганидан сўнг, кўрсаткичларга балл ҳисоблаш жараёни бошланади. Жорий йилнинг август ойида ОТМлар рейтинги оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка эълон қилинади.

Мактаблар рейтинги бўйича маълумотларни таҳлил қилиш давом этмоқда. 2019 йил октябр-декабрь ойларида Республикамиздаги 10% мактабларда назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилиб, натижалари тайёрлаб қўйилди. Ҳозирги вақтда навбатдаги 10% мактабларга назорат материаллари тайёрланмоқда. Агар карантин сабабли назорат ишларини ўтказиш имконияти бўлмаса, дастлабки ўтказилган натижалар асосида мактаблар рейтингини ҳам август ойида эълон қилиш мумкин бўлади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий саҳифалари👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон аҳлига яна бир бор мурожаат қилди.
– Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, – деди давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев вновь обратился к общественности по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции.
– Если наш народ сплотится, будет следовать всем рекомендациям, указаниям врачей, не будет в период карантина покидать свои дома без жизненной необходимости, будет своевременно обращаться к медикам при первых признаках заболевания, не скрывая этот факт, мы обязательно победим эту болезнь, - сказал глава государства

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар аттестацияси: Давлат инспекцияси Telegram'да тест сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди

👉 https://kun.uz/90034110

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Ta’lim24.uz
Жорий йилнинг 30 мартидан 4 апрелига қадар умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун эфирга бериладиган телевизион дарслар жадвали

https://www.uzedu.uz/uz/tatil-pajtida-bilim-olis-ucun-aratilgan-resurslar

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Ta’lim24.uz
Расписание видео уроков с 30 марта по 4 апреля 2020 года

https://www.uzedu.uz/ru/tatil-pajtida-bilim-olis-ucun-aratilgan-resurslar

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Видеодарсларнинг намойиш вақтлари қандай?

Телевизион дарслар қуйидаги вақтларда намойиш этилади:

National Geography Wild канали:

✅ 1-синф
– ўзбек синфлари 8:30 дан 9:15 гача, рус синфлари 9:15 дан 10:30 гача

✅ 2-синф
– ўзбек синфлари 10:00 дан 11:15 гача, рус синфлари 10:45 дан 12:15 гача

✅ 3-синф
– ўзбек синфлари 11:30 дан 12:15 гача, рус синфлари 12:15 дан 13:15 гача

✅ 4-синф – ўзбек синфлари 13:00 дан 15:15 гача, рус синфлари 13:45 дан 16:15 гача

Eurosport канали:

✅ 5-синф – ўзбек синфлари 8:30 дан 9:15 гача, рус синфлари 9:30 дан 10:15 гача

✅ 6-синф – ўзбек синфлари 10:30 дан 11:15 гача, рус синфлари 11:30 дан 12:15 гача

✅ 7-синф – ўзбек синфлари 12:30 дан 13:15 гача, рус синфлари 13:30 дан 14:15 гача

✅ 8-синф – ўзбек синфлари 14:30 дан 15:15 гача, рус синфлари 15:30 дан 16:15 гача

✅ “Охота ва рыбалка” канали:

✅ 9-синф – ўзбек синфлари 8:30 дан 9:30 гача, рус синфлари 9:45 дан 10:45 гача

✅ 10-синф – ўзбек синфлари 10:45 дан 11:45 гача, рус синфлари 11:30 дан 12:45 гача

✅ 11-синф – ўзбек синфлари 11:45 дан 12:45 гача, рус синфлари 12:45 дан 14:00 гача

‼️Видеодарсларнинг намойиш вақти ўзгариши мумкин. Хабарларни кузатиб боринг.

@uzedu
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Ҳурматли ота-оналар!

Хабарингиз бор, эртадан бошлаб қатор телеканаллар орқали ўқувчилар учун тайёрланган видеодарслар эфирга узатиб борилади.

Фарзандингиз шу пайтга қадар таълимни ўқитувчисидан олар эди. Сиз унга оилада тарбия берсангиз, таълим учун ўқитувчи масъул эди. Бугун нафақат Ўзбекистон балки дунё ҳамжамияти учун кутилмаган ушбу вазиятда ҳамжиҳат бўлиб, бирдамликда фарзандингизнинг уйда таълим олиши ва видеодарсларни МУНТАЗАМ кузатиб боришига эътиборли бўлишингизни сўраймиз.

Ушбу таътил даврида давлатимиз томонидан ўқувчиларнинг ТВ ва Интернет орқали таълим олишларига имкониятлар яратилмоқда. Фарзандингиз айрим сабабларга кўра ТВ орқали видеодарсларни ўз вақтида кўра олмай қолса, ижтимоий тамоқлар орқали қайта кўриб олиш имконияти бор.
Сиз бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, фарзандингизни видеодарслар орқали тегишли фанларни ўзлаштириши ва шу асосда дарсларни тўлиқ тайёрлашига масъулият билан ёндашишингизни сўраймиз.

Ҳар бир видеодарсни тайёрлаш ва уни эфирга узатиш замирида катта меҳнат ётади. Сизлар учун жонини куйдираётган таълим ва телевидение соҳасидаги ҳар бир ҳодимнинг меҳнатини қадрланг!
Имкон даражасида фарзандингиз учун ТВ ва Интернет орқали берилаёган бирорта дарсни ўтказиб юборманг. Видеодарс ва электрон китоблар орқали тушунмаганларини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Фарзандларингиз билан бирга ўтириб, уларга дарс тайёрлатинг.
Унутманг, таълим бу келажак!

👉@fmadraximova👈
Forwarded from Digital.uz
❗️O‘tkazib yubormang!

Bugun 30 mart kuni 8.30 dan onlayn-darslari boshlanadi! 👆

Eslatib o‘tganimizdek, dushanba kuni ertalabdan boshlab sinov tariqasida umumta’lim maktab o‘quvchilariga masofaviy ta’lim berish maqsadida “onlayn-maktab” loyihasi ishga tushuriladi. 📺👨‍🎓

Mazkur videodarslar quyidagi telekanallar orqali efirga uzatiladi:

🔹“Uzdigital TV” abonentlari uchun: NatGeo Wild (1-4 sinf o‘quvchilari uchun), Eurosport (5-8 sinf o‘quvchilari uchun), Oxota i Ribalka va Muz TV (9-11 sinf o‘quvchilari uchun) telekanallari o‘rniga; 🌐

🔹Kabel televideniye hamda IP-televideniye abonentlari uchun: NatGeo Wild (1-4 sinf o‘quvchilari uchun), TVS (5-8 sinf o‘quvchilari uchun), Fashion TV va RU.TV (9-11 sinf o‘quvchilari uchun) telekanallari o‘rniga; 🏠

🔹 Uzoq va borish qiyin aholi punktlarida yashovchi abonentlari uchun — ochiq rejimda bepul asosda tarqatilayotgan 4 ta qo‘shimcha televizion kanallar orqali. 📡

📌 Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo'ling!

Telegram|Twitter|Facebook|Instagram|Youtube
Forwarded from Digital.uz
❗️Не пропустите!

Сегодня, 30 марта с 8.30 начнутся онлайн-уроки! 👆

Напоминаем, что с утра понедельника на тестовой основе запускается проект «онлайн-школа», направленный на дистанционное обучение учеников общеобразовательных школ. 📺👨‍🎓

Видеоуроки будут транслироваться по следующим телеканалам:

🔹Для абонентов “Uzdigital TV”: на телеканалах NatGeo Wild (для 1-4 классов), Eurosport (5-8 классов), а также Охота и рыбалка, Muz TV (9-11 классов); 🌐

🔹Для абонентов кабельного и IP-телевидения: на телеканалах NatGeo Wild (для 1-4 классов), ТВЦ (5-8 классов), Fashion TV и RU.TV (9-11 классов). 🏠

🔹 Для абонентов, проживающих в отдалённых и труднодоступных населенных пунктах — бесплатно через 4 телевизионных канала, подключённых дополнительно в открытом режиме. 📡

📌 Подписывайтесь на наши социальные сети!

Telegram|Twitter|Facebook|Instagram|Youtube