Ta'lim nazorati
✔
143K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Карантин даврида айрим хусусий мактаб ўқитувчиларига қийин бўлмоқда, уларга ойлик маош берилмаяпти.
Мактаб раҳбарияти бунга сабаб қилиб ота-оналар фарзандлари учун тўлов қилишга норози эканликларини айтишмоқда
(ижтимоий тармоқлар орқали келган мурожаат).

Нодавлат таълим ташкилотларида бундай масалалар таъсисчи томонидан ҳал қилинади. Бундан ташқари, таълим ташкилоти ва педагог ходим ўртасида тузилган шартномада форс-мажор ҳолатларида, хусусан карантин даврида қандай ҳаракатланиш кўрсатилган бўлиши керак.

Агар шартномада бундай ҳолат назарда тутилмаган бўлса, карантин даврида таълим жараёни тўхтатилганлиги ва таълим олувчиларга таътил берилганлигини инобатга олиб, томонлар ўзаро келишиб олишлари лозим. Чунки педагог ходимга тўланадиган пул маблағлари таълим олувчилар томонидан шартнома асосида тўланадиган бадал тўловлари ҳисобидан шакллантирилади.

Бундай вазиятларда агар таъсисчининг тўлов қобилияти бўлмаса, меҳнат шартномаси асосида ишлаётган педагог ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш, агар ходим фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлаётган бўлса шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали масалани ҳал этиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, айрим хусусий таълим муассасалари томонидан шу мактабда фаолият олиб борувчи ўқитувчилар томонидан масофавий дарслар ўтилмоқда ва бунинг учун уларга хусусий мактаб раҳбари томонидан ойлик маош тўланмоқда. Шу сабабли ота-оналар фарзандининг бадал тўловини тахминан 50 фоизини тўлашмоқдалар.
Бу ҳозирги даврда энг оптимал вариант эканлигини инобатга олиб, барча хусусий мактаблар ушбу тизимни жорий этиши мақсадга мувофиқ.

Ушбу карантин даври нодавлат таълим секторда фаолият олиб борувчи фуқароларга молиявий масалада қийинчилик туғдирмоқда. Шундай синовли кунларда сабрли бўлиб, мазкур масалаларга ечим топишда ҳамжиҳатлик муҳим.

t.me/fmadraximova
PISA tadqiqotiga tayyorlanamiz: “Fermalar”

PISA xalqaro tadqiqotining matematik savodxonlikni baholash yo‘nalishidagi topshiriq kontekstida tasvirlangan muammoli vaziyatni mulohaza yuritish orqali o‘rganib chiqish, matematik tilga o‘girib ifodalash, ya’ni matematik masalaga keltirish, masalani matematikani qo‘llab yechishga kirishiladi.

Havola qilinayotgan “Fermalar” deb nomlangan topshiriq ikkita savoldan iborat bo‘lib, ular yordamida o‘quvchilarning geometrik jismlarning elementlarini sodda geometrik shakllarga bo‘laklash, bu shakllar uchun kerakli xossa, formula va vositalarni qo‘llash kompetensiyalari baholanadi.

Ta'lim inspeksiyasi huzuridagi Ta’lim sifatini baholash bo‘yicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazi
Telegram | Website | Youtube
PISA topshirig'i. Fermalar.pdf
277.2 KB
PISA tadqiqotiga tayyorlanamiz: “Fermalar” (pdf)

Ta'lim inspeksiyasi huzuridagi Ta’lim sifatini baholash bo‘yicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazi
Telegram | Website | Youtube
Masofadan turib bajarilayotgan ishlar samaradorligi muhokama qilindi

https://tdi.uz/news/277/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari
👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
​​“Nima deb oʻylaysiz..?” insholar tanlovi ishtirokchilari diqqatiga!

Bugungi kungacha “Nima deb oʻylaysiz..?” rukni ostida insholar tanlovida ishtirok etish uchun 2000 nafardan ortiq maktab oʻquvchilari onlayn roʻyxatdan oʻtgan. Biroq ayrim ishtirokchilar essay@tdi.uz elektron pochta manziliga insho faylini birikmagan holda xat yuborishgan. Ushbu ishtirokchilarning elektron pochta manzillariga insho fayli yuborilmagani boʻyicha ogohlantirish xati yuborildi.

Eslatib oʻtamiz, tanlovda ishtirok etish uchun joriy yiling 20-apreliga qadar quyidagi roʻyxatdan oʻtish shaklini https://bit.ly/2yFYnCK toʻldirishingiz va inshoni essay@tdi.uz elektron pochta manziliga joʻnatishingiz lozim.

Tanlovda ishtirok etish uchun insholar kompyuterda tahrir qilingan shaklda (MS Word, PDF) yoki qoʻlyozma shaklida (PDF) yuborilishi lozim.

Mazkur tanlov yuzasidan oʻzingizni qiziqtirgan savollarga Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining Telegram boti (@uztdibot) orqali javob olishingiz mumkin.

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
В эти дни наша страна и все мировое сообщество переживает непростые времена. Весь мир сплотившись борется с коронавирусной инфекцией.

Пандемия – это всеобщее дело, каждый несет ответственность за предотвращение распространения заболевания независимо от возраста или профессии. Знания и осведомленность – главная сила против страха.

Государственная инспекция по надзору за качеством образования в сотрудничестве с и журналамы “Boshlang‘ich ta`lim” («Начальное образование»), “Gulxan”, “G‘uncha” и газетой “Tong yulduzi” объявляет о проведении конкурса рисунков «Мы победим COVID-19 вместе!» среди учащихся 1-5 классов.

В каждой группе по 5, всего 25 учеников будут признаны победителями и призерами, которые получат дипломы и ценные подарки.

Условия участия в конкурсе следующие: https://bit.ly/2V99XPp

Официальный Telegram канал Государственной инспекции по надзору за качеством образования 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Koronavirus infeksiyasi boʻyicha aholining xabardorligini oshirish, kasallik tarqalishining oldini olishda karantin qoidalariga rioya qilish ahamiyatini yoshlarga tushuntirish maqsadida Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi “Boshlangʻich taʼlim”, “Gulxan”, “Gʻuncha” jurnallari va “Tong yulduzi” gazetasi bilan hamkorlikda umumtaʼlim muassasalarining 1-5-sinf oʻquvchilari oʻrtasida “Biz COVID-19 ni birgalikda yengamiz!” shiori ostida rasmlar tanlovini eʼlon qiladi.

Tanlov sinflar kesimida guruhlarga boʻlgan holda oʻtkaziladi.

Har bir guruhdan 5 nafardan, jami 25 nafar gʻolib aniqlanadi.

Tanlov gʻoliblari diplom va qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlanadi.

Tanlovda ishtirok etish shartlari quyidagicha: https://tdi.uz/news/278/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari
👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
PISA topshirig‘idan namuna: Barqaror baliqchilik xo‘jaligi (videodars)

Ushbu videodarsda xalqaro PISA tadqiqotining tabiiy fanlar bo‘yicha savodxonlik yo‘nalishiga oid asosiy tushunchalar, jumladan, mazkur dastur orqali baholanishi ko‘zda tutilgan kompetensiyalar haqida ma’lumot beriladi.

Shuningdek, o‘quvchilarning amaliy ko‘nikmalarini rovojlantirish maqsadida PISA tadqiqotining oldingi davriyligida foydalanilgan “Barqaror baliqchilik xo‘jaligi” nomli topshirig‘i haqida atroflicha to‘xtalib o‘tiladi. Ushbu topshiriq kompyuterga asoslangan platforma namunasidan olinganligi bilan yanada ahamiyatli hisoblanadi.

Ta'lim inspeksiyasi huzuridagi Ta’lim sifatini baholash bo‘yicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazi
Telegram | Website | Youtube
“Карантин қоидаларига амал қилиш муҳимми ёки аттестация ўтказиш?” сарлавҳали хабарга муносабат

Жорий йилнинг 14 апрель куни Samarqand-LIVE телеграм канали орқали эълон қилинган “Карантин қоидаларига амал қилиш муҳимми ёки аттестация ўтказиш?” деган хабар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади:

Маълумки, мамлакатимизда таълим ташкилотларининг аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари асосида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ташкил этилади.

Ушбу низом ҳамда Таълим инспекцияси ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарори асосида Таълим инспекцияси томонидан тасдиқланган режа бўйича жорий йилнинг январь-февраль ойларида Республика бўйича 370 та мактабгача таълим ташкилотлари аттестациядан ўтказилиб, аттестация ҳужжатлари қоғоз ёки электрон шаклларда инспекцияга тақдим этилган.

Жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда барча таълим муассасалари фаолияти тўхтатилди. Шу билан бирга режадаги таълим муассасаларида ўтказилаётган аттестация ва аккредитация жараёнлари хусусан, мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган аттестация жараёни ҳам тўлиқ тўхтатилган.

Шунингдек, карантинга оид чоралар амал қилиш даврида Таълим инспекцияси ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим ташкилотларида аттестация ўтказиш бўйича Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларига ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаганлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда бугунги синовли кунларда юқоридаги ҳолатга ўхшаб фуқароларимизни чалғитадиган турли ёлғон ахборотларни тарқатмасликка чақириб қоламиз.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Пандемия дунё таълим тизимини қандай ўзгартирмоқда? PISA таҳлиллари

👉 https://kun.uz/31588861

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Пандемия дунё таълим тизимини қандай ўзгартирмоқда? PISA таҳлиллари (1-инфографика)

"Пандемия дунё таълим тизимини қандай ўзгартирмоқда? PISA таҳлиллари" мавзусида эълон қилинган мақола учун инфографика тақдим этилмоқда.

Коронавирус пандемияси салбий оқибатларини камайтириш йўлида дунёнинг барча мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон ҳам турли чора-тадбирларни қўлламоқда. 150та мамлакатда мактаблар ёпилди. Бу деярли 1 миллиарддан ортиқ ўқувчиларнинг таълим олиш имкониятларини чеклади.

Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали KUN.UZ тахририятининг веб саҳифасида танишиш мумкин.

Манба: https://kun.uz/31588861

Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази саҳифаларига уланиш
Telegram | Website | Youtube
Пандемия дунё таълим тизимини қандай ўзгартирмоқда? PISA таҳлиллари (2-инфографика)

"Пандемия дунё таълим тизимини қандай ўзгартирмоқда? PISA таҳлиллари" мавзусида эълон қилинган мақола учун 2-инфографика тақдим этилмоқда.

Уйда ўқишга ҳаммада ҳам шароит бор эмас.

Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастур – PISA маълумотига кўра, аксарият мамлакатларда рақамли форматга ўтишда бир қатор камчиликлар бор. Жумладан, Жанубий Кореяда ижтимоий ва иқтисодий ночор мактабларнинг чорак қисмидаги ҳар бешинчи ўқувчисида уйда ўқиш учун шароити йўқ.

ИҲТТга аъзо мамлакатлардаги 9 фоиз ўқувчи, Индонезия, Таиланд, Филиппинда эса 30 фоиздан кўпроқ ўқувчилар ўқиши учун ҳаттоки тинч жойга эга эмаслар...

Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали KUN.UZ тахририятининг веб саҳифасида танишиш мумкин.

Манба: https://kun.uz/31588861

Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази саҳифаларига уланиш
Telegram | Website | Youtube
Пандемия дунё таълим тизимини қандай ўзгартирмоқда? PISA таҳлиллари (3-инфографика)

"Пандемия дунё таълим тизимини қандай ўзгартирмоқда? PISA таҳлиллари" мавзусида эълон қилинган мақола учун 3-инфографика тақдим этилмоқда.

Технология – ундан фойдаланилса, яхши.

Дунё мамлакатлари томонидан карантин даврида кўрилаётган чора-тадбирларнинг аксарияти рақамли технологияни жорий қилиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмоқда.

Шунинг учун хорижий мамлакатларда технологиядан фойдаланиш имкониятлари қандайлиги хусусидаги таҳлилларга эътибор қаратиш ўринли...

Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали KUN.UZ тахририятининг веб саҳифасида танишиш мумкин.

Манба: https://kun.uz/31588861

Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази саҳифаларига уланиш
Telegram | Website | Youtube
"UZREPORT TV" telekanalida jonli efirda Ta'lim sifatini nazorat qilish Davlat inspeksiyasi matbuot kotibi Feruza Madrahimova ishtirokida brifing boshlandi.

В прямом эфире телеканала UZREPORT TV начался брифинг пресс-секретаря Государственной инспекции по надзору за качеством образования Ферузы Мадрахимовой.

👉 https://youtu.be/ukk59ks1qk8
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Эфир орқали видеодарслар берилмоқда, сизлар таълим сифатини назорат қилувчи орган сифатида онлайн дарсларни ҳам назорат қиласизларми?

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йилининг IV чораги учун режалаштирилган дарс машғулотлари масофавий видеодарслар шаклида ташкил этилмоқда. Ушбу жараёнда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси назорат органи сифатида эмас, балки ҳамкор ташкилот сифатида иштирок этмоқда. Тайёрланаётган видеодарслар сифатини ошириш бўйича малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда тавсиялар бериб борилмоқда. Ушбу видеодарсларни тайёрлашда фидоий ўқитувчилар ва ўзлари кўринмаса-да, дарсларни ташкил қилишда кадр ортида хизмат қилган ТВ ходимларининг меҳнати катта.

Шуни таъкидлаш жоизки, юртимизда биринчи марта ташкил этилаётган ушбу видеодарсларни, умуман масофавий таълимни ташкил этишда ўзига яраша муаммолар бўлиши табиий. Ҳозирда Таълим инспекцияси томонидан “Масофавий таълимни ташкил этиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш” бўйича халқаро экспертлардан таклиф ва тавсиялар олиниб, тизимни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга Таълим инспекцияси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда узлуксиз таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этилишини мониторинги олиб борилмоқда.Бунда фуқаролар, хусусан ота-оналар мактаб ва ОТМларда масофавий ўқитишни ташкил этиш ва унинг сифати бўйича фикр ва таклифларини Инспекциянинг телеграм боти (@edumonitoring_bot)га юборишлари мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Ўқишга қабул жараёнлари бошланмоқда. Карантин муносабати билан қабуллар одатдагидек бўлмаслиги эҳтимоли юқори, шундай пайтда чет элда ва онлайн таълим бўйича қабулларни таклиф қилаётган фирмаларнинг таклифлари қонуний эканлигини қандай ажратиш мумкин?

Албатта бугунги кунда юртимизда нодавлат таълим ташкилотлари сони ва йўналишлари ошгани, улар фаолиятини ташкил этишда, халқаро ташкилотлар, хорижий ОТМлари билан фаол ҳамкорлик қилинаётганлигини эътироф этиб ўтиш лозим. Бироқ айрим ҳолатларда мазкур муассасалар фаолияти, вазифаси ва ваколати билан боғлиқ масалаларнинг нотўғри тушунилиши ёки талқин қилиниши сабабли фуқароларимизда айрим нодавлат таълим ташкилотлари ҳақида холис ахборот олишга бўлган эҳтиёж пайдо бўлмоқда.

Аввало, ўқишга қабулни таклиф этаётган хорижий таълим ташкилоти (муассасаси) ўз давлатида таълим фаолияти лицензияланган ва ваколатли орган томонидан аккредитацияланган бўлиши лозим.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам олий таълимни таклиф қилаётган нодавлат таълим муассасаси лицензияга эга бўлиши керак. Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади. Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги дипломлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Онлайн таълимни таклиф қиладиган хорижий университетлар асосан реклама орқали иш кўришади ва улар рекламани оммабоп интернет сайтлари ёки обуначиси кўп бўлган блогерларга беришади.Шундай вазиятда ушбу таълим муассасалари алдамаётганлигини билиш бўйича сайтларга қандай тавсиялар берасизлар?

Албатта бундай вазиятни биз ўтган давр мобайнида ҳам кўп бора гувоҳи бўлдик. Яъни айрим сайтлар ва турли ОАВ томонидан реклама асосида хорижий ОТМларидаги масофавий ўқишлар ёки юртимизда олий таълим учун лицензияси мавжуд бўлмаган таълим муассасаларини реклама ҳолатлари кузатилди. Тарғибот ишлар айрим консалтинг хизматлар орқали ҳам узатилмоқда. Ва бундай маълумотларга Таълим инспекция томонидан фуқароларни бундай ҳолатларга ишониб қолмаслиги учун раддиялар ҳам берилди. Бундай вазиятда реклама тарқатувчилар реклама қилинадиган хизмат турининг ваколатли органлар томонидан тегишли рухсатнома асосида таълим олиб бораётганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозим. Яъни олий таълим ҳар бир давлатда назорат қилинадиган соҳа ҳисобланади ҳамда даврий равишда аккредитациядан ўтиши қатъий белгиланган. Ушбу ҳужжатлар одатда очиқ маълумотлар базаларига жойлаштирилади. Агарда таълим ташкилоти ушбу ҳужжатларни тақдим эта олмаса ёки тақдим этган тақдирда ҳам ҳаққонийлигини текшириш учун очиқ маълумотлар базаси ҳақида маълумот тақдим этмаса, демак булар фирибгар.

Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида ҳам таълим сифати кафолатланмаган олий таълим ташкилотларини аниқлаш бўйича кўрсатмалар мавжуд.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓ Чет элда таҳсил олганман, дипломимни нострификация қилиш бўйича ҳозирги карантин даврида электрон онлайн тарзда ҳужжатларимни топширсам бўладими? Имтиҳон жараёнини, уйда ўтириб масофадан имтиҳон топширсак бўладими?

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги Низомга мувофиқ талабгорлар бевосита давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши белгиланган. Яъни, фуқаролар ҳозирги карантин даврида ҳам уйдан чиқмасдан туриб хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришлари ва ҳужжат топширишлари мумкин.

Шунингдек, давлат хизматлари агентлигининг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда ҳам давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериши мумкин. Маълумот учун, карантин эълон қилинган кундан буён Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш учун 100 нафардан ортиқ талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали мурожаат қилдилар ва ҳужжатларини топширдилар. Ҳозирги кунда экспертлар томонидан ҳужжатлар масофавий тарзда ўрганилмоқда.

Аммо ушбу жараёнда белгиланган мутахассислик фанлари бўйича синов тестларини масофадан туриб онлайн режимда топшириш мумкин эмас. Чунки, амалдаги тартибга мувофиқ синов тестларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Эксперт комиссияси аъзоси ҳамда Таълим инспекциясининг масъул ходими тест жараёнини бевосита кузатиб бориши белгиланган.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓ Ҳозирда Ўзбекистонда таълим масофадан олиб борилмоқда. Бу яхши амалиёт ва тажриба бўлмоқда. Шу пайтга қадар хориж дипломларини нострификация қилишда масофавий таълим усули тан олинмас эди. Ҳозирги тажрибадан келиб чиқиб, нострификация жараёнларига масофавий таълимни қўшса бўладими?

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим олиш шакллари белгиланган бўлиб, масофавий таълим шакли ушбу қонун ҳужжатида кўзда тутилмаган эди.

Аммо, республикамизда сўнгги йилларда таълим соҳасида олиб борилаётган ижобий ислоҳотларга асосан Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланган ва тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган. Айни пайтда иккинчи ўқишга тайёргарлик жараёнида қўмиталар томонидан муҳокама қилинмоқда. Мазкур қонун лойиҳасида “масофавий таълим” шаклида таълим олиб бориш ҳам киритилган. Шунингдек, 2020 йил давлат дастурида ҳам янги ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги 4 та олий таълим муассасаларида масофавий таълим шаклида таълимни ташкил этиш режалаштирилган.

Демак, юқорида таъкидланган қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг республикамизда ҳам масофавий таълим беришнинг норматив-ҳуқуқий базаси мавжуд бўлади. Натижада, республикамизда масофавий таълим бериш амалиёти жорий қилинганидан сўнг, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда ҳам республикамизда амалда мавжуд бўлган таълим шакли бўлганлиги учун масофавий таълим орқали ўқиб олинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олиниши мумкин бўлади. Халқаро тажрибада таълимнинг барча турларда,масофавий таълим ҳам шунга киради, якуний назоратлар, олган билимни баҳолаш жараёнлар, асосан битирувчиларнинг иштирокида амалга оширилади, ва ундан кейин тегишли ҳужжат тақдим қилинади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓ Карантин бошлангунга қадар айрим мактабларда аттестация ва аккредитация жараёнлари бошланиб, улар якунига етмаган эди. Низом бўйича аттестациядан ўтмаган мактаблар ўз битирувчиларига аттестат беришга ҳаққи йўқ. Бу масала қандай бўлади?

Ҳозирда инспекцияда мактаблар аттестацияси ва давлат аккредитацияси жараёни электрон платформа орқали онлайн мониторинг қилинмоқда. Ушбу платформа қисқа вақт ичида мактаблар тўғрисида таҳлилий маълумотларни тўплашда қулайлик яратиш билан бирга, аттестация жараёнидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, коррупцияни олдини олиш, мутахассисларнинг вақти ва йўл харажатларини тежаш ҳамда тезкор ахборот алмашиш имконини бермоқда.

Шу билан бирга аттестация ва давлат аккредитация жараёнларида мактабнинг ўзига борган ҳолда амалга ошириладиган жараёнлар мавжуд. Ҳозирги карантин сабабли, буни иложи йўқ. Ушбу ҳолатда Республика бўйича 731 та умумий ўрта таълим мактабларининг давлат аккредитатсияси тўғрисидаги гувоҳномасини амал қилиш муддати тугаб, битирувчиларга давлат намунасидаги аттестат бериш ваколати йўқолиши кутилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, умумий ўрта таълим мактабларининг ташқи аттестациядан ўтказиш графигига мувофиқ 2020 йил 16 мартдан кейин аттестацияга жалб қилинадиган мактабларнинг давлат аккредитацияси тўғрисидаги гувоҳномаларининг амал қилиш муддатини карантин тугагунича узайтиришга рухсат бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A