Ta'lim nazorati
✔
143K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Эфир орқали видеодарслар берилмоқда, сизлар таълим сифатини назорат қилувчи орган сифатида онлайн дарсларни ҳам назорат қиласизларми?

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йилининг IV чораги учун режалаштирилган дарс машғулотлари масофавий видеодарслар шаклида ташкил этилмоқда. Ушбу жараёнда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси назорат органи сифатида эмас, балки ҳамкор ташкилот сифатида иштирок этмоқда. Тайёрланаётган видеодарслар сифатини ошириш бўйича малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда тавсиялар бериб борилмоқда. Ушбу видеодарсларни тайёрлашда фидоий ўқитувчилар ва ўзлари кўринмаса-да, дарсларни ташкил қилишда кадр ортида хизмат қилган ТВ ходимларининг меҳнати катта.

Шуни таъкидлаш жоизки, юртимизда биринчи марта ташкил этилаётган ушбу видеодарсларни, умуман масофавий таълимни ташкил этишда ўзига яраша муаммолар бўлиши табиий. Ҳозирда Таълим инспекцияси томонидан “Масофавий таълимни ташкил этиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш” бўйича халқаро экспертлардан таклиф ва тавсиялар олиниб, тизимни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга Таълим инспекцияси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда узлуксиз таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этилишини мониторинги олиб борилмоқда.Бунда фуқаролар, хусусан ота-оналар мактаб ва ОТМларда масофавий ўқитишни ташкил этиш ва унинг сифати бўйича фикр ва таклифларини Инспекциянинг телеграм боти (@edumonitoring_bot)га юборишлари мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Ўқишга қабул жараёнлари бошланмоқда. Карантин муносабати билан қабуллар одатдагидек бўлмаслиги эҳтимоли юқори, шундай пайтда чет элда ва онлайн таълим бўйича қабулларни таклиф қилаётган фирмаларнинг таклифлари қонуний эканлигини қандай ажратиш мумкин?

Албатта бугунги кунда юртимизда нодавлат таълим ташкилотлари сони ва йўналишлари ошгани, улар фаолиятини ташкил этишда, халқаро ташкилотлар, хорижий ОТМлари билан фаол ҳамкорлик қилинаётганлигини эътироф этиб ўтиш лозим. Бироқ айрим ҳолатларда мазкур муассасалар фаолияти, вазифаси ва ваколати билан боғлиқ масалаларнинг нотўғри тушунилиши ёки талқин қилиниши сабабли фуқароларимизда айрим нодавлат таълим ташкилотлари ҳақида холис ахборот олишга бўлган эҳтиёж пайдо бўлмоқда.

Аввало, ўқишга қабулни таклиф этаётган хорижий таълим ташкилоти (муассасаси) ўз давлатида таълим фаолияти лицензияланган ва ваколатли орган томонидан аккредитацияланган бўлиши лозим.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам олий таълимни таклиф қилаётган нодавлат таълим муассасаси лицензияга эга бўлиши керак. Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади. Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги дипломлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Онлайн таълимни таклиф қиладиган хорижий университетлар асосан реклама орқали иш кўришади ва улар рекламани оммабоп интернет сайтлари ёки обуначиси кўп бўлган блогерларга беришади.Шундай вазиятда ушбу таълим муассасалари алдамаётганлигини билиш бўйича сайтларга қандай тавсиялар берасизлар?

Албатта бундай вазиятни биз ўтган давр мобайнида ҳам кўп бора гувоҳи бўлдик. Яъни айрим сайтлар ва турли ОАВ томонидан реклама асосида хорижий ОТМларидаги масофавий ўқишлар ёки юртимизда олий таълим учун лицензияси мавжуд бўлмаган таълим муассасаларини реклама ҳолатлари кузатилди. Тарғибот ишлар айрим консалтинг хизматлар орқали ҳам узатилмоқда. Ва бундай маълумотларга Таълим инспекция томонидан фуқароларни бундай ҳолатларга ишониб қолмаслиги учун раддиялар ҳам берилди. Бундай вазиятда реклама тарқатувчилар реклама қилинадиган хизмат турининг ваколатли органлар томонидан тегишли рухсатнома асосида таълим олиб бораётганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозим. Яъни олий таълим ҳар бир давлатда назорат қилинадиган соҳа ҳисобланади ҳамда даврий равишда аккредитациядан ўтиши қатъий белгиланган. Ушбу ҳужжатлар одатда очиқ маълумотлар базаларига жойлаштирилади. Агарда таълим ташкилоти ушбу ҳужжатларни тақдим эта олмаса ёки тақдим этган тақдирда ҳам ҳаққонийлигини текшириш учун очиқ маълумотлар базаси ҳақида маълумот тақдим этмаса, демак булар фирибгар.

Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида ҳам таълим сифати кафолатланмаган олий таълим ташкилотларини аниқлаш бўйича кўрсатмалар мавжуд.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓ Чет элда таҳсил олганман, дипломимни нострификация қилиш бўйича ҳозирги карантин даврида электрон онлайн тарзда ҳужжатларимни топширсам бўладими? Имтиҳон жараёнини, уйда ўтириб масофадан имтиҳон топширсак бўладими?

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги Низомга мувофиқ талабгорлар бевосита давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши белгиланган. Яъни, фуқаролар ҳозирги карантин даврида ҳам уйдан чиқмасдан туриб хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришлари ва ҳужжат топширишлари мумкин.

Шунингдек, давлат хизматлари агентлигининг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда ҳам давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериши мумкин. Маълумот учун, карантин эълон қилинган кундан буён Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш учун 100 нафардан ортиқ талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали мурожаат қилдилар ва ҳужжатларини топширдилар. Ҳозирги кунда экспертлар томонидан ҳужжатлар масофавий тарзда ўрганилмоқда.

Аммо ушбу жараёнда белгиланган мутахассислик фанлари бўйича синов тестларини масофадан туриб онлайн режимда топшириш мумкин эмас. Чунки, амалдаги тартибга мувофиқ синов тестларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Эксперт комиссияси аъзоси ҳамда Таълим инспекциясининг масъул ходими тест жараёнини бевосита кузатиб бориши белгиланган.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓ Ҳозирда Ўзбекистонда таълим масофадан олиб борилмоқда. Бу яхши амалиёт ва тажриба бўлмоқда. Шу пайтга қадар хориж дипломларини нострификация қилишда масофавий таълим усули тан олинмас эди. Ҳозирги тажрибадан келиб чиқиб, нострификация жараёнларига масофавий таълимни қўшса бўладими?

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим олиш шакллари белгиланган бўлиб, масофавий таълим шакли ушбу қонун ҳужжатида кўзда тутилмаган эди.

Аммо, республикамизда сўнгги йилларда таълим соҳасида олиб борилаётган ижобий ислоҳотларга асосан Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланган ва тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган. Айни пайтда иккинчи ўқишга тайёргарлик жараёнида қўмиталар томонидан муҳокама қилинмоқда. Мазкур қонун лойиҳасида “масофавий таълим” шаклида таълим олиб бориш ҳам киритилган. Шунингдек, 2020 йил давлат дастурида ҳам янги ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги 4 та олий таълим муассасаларида масофавий таълим шаклида таълимни ташкил этиш режалаштирилган.

Демак, юқорида таъкидланган қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг республикамизда ҳам масофавий таълим беришнинг норматив-ҳуқуқий базаси мавжуд бўлади. Натижада, республикамизда масофавий таълим бериш амалиёти жорий қилинганидан сўнг, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда ҳам республикамизда амалда мавжуд бўлган таълим шакли бўлганлиги учун масофавий таълим орқали ўқиб олинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олиниши мумкин бўлади. Халқаро тажрибада таълимнинг барча турларда,масофавий таълим ҳам шунга киради, якуний назоратлар, олган билимни баҳолаш жараёнлар, асосан битирувчиларнинг иштирокида амалга оширилади, ва ундан кейин тегишли ҳужжат тақдим қилинади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓ Карантин бошлангунга қадар айрим мактабларда аттестация ва аккредитация жараёнлари бошланиб, улар якунига етмаган эди. Низом бўйича аттестациядан ўтмаган мактаблар ўз битирувчиларига аттестат беришга ҳаққи йўқ. Бу масала қандай бўлади?

Ҳозирда инспекцияда мактаблар аттестацияси ва давлат аккредитацияси жараёни электрон платформа орқали онлайн мониторинг қилинмоқда. Ушбу платформа қисқа вақт ичида мактаблар тўғрисида таҳлилий маълумотларни тўплашда қулайлик яратиш билан бирга, аттестация жараёнидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, коррупцияни олдини олиш, мутахассисларнинг вақти ва йўл харажатларини тежаш ҳамда тезкор ахборот алмашиш имконини бермоқда.

Шу билан бирга аттестация ва давлат аккредитация жараёнларида мактабнинг ўзига борган ҳолда амалга ошириладиган жараёнлар мавжуд. Ҳозирги карантин сабабли, буни иложи йўқ. Ушбу ҳолатда Республика бўйича 731 та умумий ўрта таълим мактабларининг давлат аккредитатсияси тўғрисидаги гувоҳномасини амал қилиш муддати тугаб, битирувчиларга давлат намунасидаги аттестат бериш ваколати йўқолиши кутилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, умумий ўрта таълим мактабларининг ташқи аттестациядан ўтказиш графигига мувофиқ 2020 йил 16 мартдан кейин аттестацияга жалб қилинадиган мактабларнинг давлат аккредитацияси тўғрисидаги гувоҳномаларининг амал қилиш муддатини карантин тугагунича узайтиришга рухсат бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓ Карантин чўзиладиган бўлса педагог кадрлар аттестациясини уйда онлайн ташкил этса бўлмайдими? Ҳозирда мактаблар билан боғлиқ барча жараёнлар уйда онлайн ташкил қилинмоқда-ку.

Бунга ҳозирча зарурият йўқ, сабаби давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом бўйича аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилиши белгилаб қўйилган. Демак бу ҳудудлардаги педагог кадрлар аттестацияси малака синовлари апрель ойида ўтказилиши шарт дегани эмас. Шундай экан буни белгиланган тартиб асосида карантин ҳолати тугаши билан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓ Ҳозирги карантин даврида хусусий мактаблар молиявий қийин аҳволга тушишди, уларни қўллаб-қувватлаш учун қандай ишлар режалаштирилмоқда?

Карантин жорий этилиши иқтисодиётнинг бошқа соҳалари қатори нодавлат таълим секторига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмади. Мазкур вазиятга қарамай нодавлат таълим ташкилотларининг аксарияти қисқа муддатларда ўз имкониятларидан келиб чиқиб ўқувчиларига масофадан таълим беришни йўлга қўйди. Бу билан хусусий таълим ташкилотларида мавжуд қийинчиликларга қарамай ўз ходимларига ва педагог кадрларига маош тўлаш имкониятини яратди.

Шу билан бирга бугунги кунда Таълим инспекцияси томонидан республикамиздаги барча нодавлат таълим муассасалари фаолияти, улардаги муаммолар ўрганилмоқда. Ҳозирда тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда ўқувчиси камроқ бўлган ва ўз фаолиятини молиялаштиришга қийналадиган мактабларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

@uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз нега уйдамиз?

Ҳозир эрта учун қўлни қўлга бериб, бир бўлмоқ вақти. Сиз, мен эмас, БИЗ бўлмоқ вақти!

👉 https://qalampir.uz/n/17681

#UydaHayotBor
#UydaMuhabbatBor

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
​​Масофавий таълим сифати бўйича мурожаат қилишингиз мумкин

Ҳурматли ота-оналар ва таълим олувчилар!

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда узлуксиз таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этилишини мониторингини олиб бормоқда.

Ушбу жараёнда кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг @edumonitoring_bot телеграм боти ишга туширилди.

Мазкур телеграм бот орқали ота-оналар умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида масофавий ўқитишнинг сифати, уни ташкил этиш бўйича ҳудудлардаги муаммо ва қийинчиликлар ҳамда янада яхшилаш бўйича таклифлар тўғрисида хабар беришлари мумкин.

Сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳим! Таълим олувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун сифатли таълим олиш муҳитини яратишга кўмаклашиш Таълим инспекциясининг энг асосий устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан ҳар бир вазият таҳлил қилиниб, ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш борасида ҳудудий ҳокимлик ва мутасадди давлат идораларининг масъулиятини оширишга эътибор қаратилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​Вы можете обращаться по вопросам, связанным с качеством образования

Уважаемые родители и обучающиеся!

Государственной инспекции по надзору за качеством образования совместно с Министерством народного образования и Министерством высшего и среднего специального образования ведет мониторинг организации дистанционного обучения в системе непрерывного образования.

С целью установления общественного контроля и создания удобств для родителей был запущен Telegram бот @edumonitoring_bot Государственной инспекции по надзору за качеством образования.

Посредством этого бота родители могут дать свои предложения по дальнейшему улучшению качества дистанционного обучения в общеобразовательных и высших образовательных учреждениях, устранению проблем и трудностей в организации данного процесса, а также по его улучшению.

Ваше мнение для нас очень ценно! Защита прав обучающихся и оказание содействия в создании благоприятной среды для их качественного обучения является приоритетной задачей Инспекции по образованию.

Государственной инспекцией по надзору за качеством образования, Министерством народного образования и Министерством высшего и среднего специального образования был проведен анализ каждой возникшей ситуации и уделено внимание повышению ответственности властей регионов и ответственных государственных ведомств по предупреждению нарушений прав молодежи в процессе образования и воспитания.

Официальный Telegram канал Государственной инспекции по надзору за качеством образования 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​“ISAL” (INSTITUTE OF STATE ADMINISTRATION AND LAW) МЧЖ томонидан берилаётган эълонлар юзасидан ахборот

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонуни асосида тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 241-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 2-бандига асосан Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Лекин кейинги вақтларда айрим фуқаролар ёки МЧЖлар томонидан белгиланган тартибда лицензияга эга бўлмаган ҳолда, ноқонуний таълим фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлмоқда.

Жумладан, “ISAL” масъулияти чекланган жамияти таълим хизматлари бозорида фаолият олиб бориши учун таълимнинг маълум бир тури бўйича белгиланган тартибда лицензияланмаган ҳолда ижтимоий тармоқларда “Уйингиздан чиқмаган ҳолда Россия университетларида олий маълумот олишни хоҳлайсизми?” деб номланган реклама ва эълонларини бериш билан шуғулланмоқда.

Эълонда “ISAL” масъулияти чекланган жамияти Россия Федерациясининг олий таълим муассасаларида масофадан ўқиш учун имконият яратиб беришини таъкидлаган. Амалдаги қонунчиликка асосан “ISAL” масъулияти чекланган жамияти фаолияти лицензияланмасдан таълим фаолияти (ўқишга кириш ва ўқув жараёнларини тизимли равишда амалга оширилишини ташкил этиш) билан шуғулланиши қонунга зид ҳисобланади.

Шунингдек, Postupi.uz Ўзбекистондаги олий дистанцион таълим марказининг https://postupi.uz/ расмий сайтида ҳам Россия ва Беларусь олий таълим муассасаларига масофавий (дистанцион) таълим шаклида ўқишга таклиф этишмоқда. Мазкур ташкилот Ўзбекистонда юридик шахс сифатида фаолият юритиши учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтмаган ва бундай фаолият билан шуғулланиши қонунга зид ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги қонунида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда (кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакллари кўзда тутилган) таълим олиш белгиланган, лекин масофавий таълим шакли ушбу қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган. Яъни, республикамизда олий таълим тизимида масофавий таълим олиш механизмлари шаклланмаган. Шуларни инобатга олиб, Республикамиз қонунчилигида айни пайтда масофавий шаклда таълим олиш амалда мавжуд эмаслиги сабабли бу шаклда ўқиб олинган дипломлар тан олинмаслигини ҳамда тан олинмаган таълим ҳужжати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлмаслиги маълум қилинган.

Бу борада Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “ISAL” масъулияти чекланган жамиятини қонунга зид фаолият билан шуғулланмаслиги тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан яна ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг олий таълим муассасаларида масофадан ўқитишни реклама ва эълонларда беришда давом этмоқда.

Бу эса республикамиз фуқароларига нотўғри маълумотлар тақдим этилишига ва мазкур тарзда ўқиб олинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ тан олинмаслигига олиб келади ҳамда фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлади.


Ҳурматли фуқаролар,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ОГОҲЛАНТИРАДИ!
Турли ташкилотлар ёки фуқаролар томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хорижий давлатларда масофавий таълим олиш бўйича кенг жамоатчиликка берилаётган рекламаларига ишонманг ва бундай ҳийла-найрангларига тушиб қолманг.

Ўзингиз ва фарзандларингиз умрини ва маблағларингизни бесамар сарфламанг.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Forwarded from UNICEF Uzbekistan
Родители в эти дни проводят время с детьми, которые активно вовлечены в процесс дистанционного обучения. Знаете ли вы, как можно помочь детям обучаться эффективно в данных реалиях? Данные советы могут вам помочь в этом.

#КачественноеОбразование для всех
Forwarded from UNICEF Uzbekistan
Ota-onalar ushbu kunlarni masofaviy ta’lim jarayonida bo’lgan farzandlari bilan o'tkazmoqdalar. Siz farzandingizga karantin davomida samarali ta'lim olishida qanday yordam berishingiz mumkin? Ushbu maslahatlar bu borada sizga yordam beradi.

Har bir bola uchun #SifatliTalim