Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
​​MetsenatUz'da e’lon qilingan ta’lim granti g‘oliblari aniqlandi

✅ Metsenat.uz loyihasi doirasida "BTS Express Cargo Servis" tomonidan tibbiyot, pedagogika va oliy diniy ta’lim muassasasida tahsil olayotgan talabalarga "Ilm uchun" granti eʼlon qilingan edi.

🔽 Metsenat tomonidan arizalar ko’rib chiqilib, eng munosiblar g’olib deb e’lon qilindi.

👥 Demak, quyidagi 13 nafar talabalar grantga sazovor bo’ldi:

➖Tursunaliyeva Niluzar Baxtiyorjon qizi (FarDU)
➖ Mamadaliyev Otabek Nazirjonovich (O’zXIA)
➖ Xolbayeva Mahliyo Umar qizi (TTA Urganch filiali)
➖ Akbaraliyeva Jumagul Sobirjon qizi (ADU)
➖ Xasanova Rohila (TDChPI)
➖ Dehqonov Lazizbek Otabek o’g‘li (TTPI)
➖ Yo'ldashev Nematillo O'tkirali o'g’li (TDPU)
➖ Abdullayev Abdulaziz Abdug'ofur o'g'li (O’zMU)
➖ Toshpo’latov Abdulaziz Urayimjon o’g'li (ADU)
➖ Bozorov Shahzod Shavkatovich (O’zDJTU)
➖ Abdullayev Ramazon Murodulla o’g’li (TerDU)
➖ Sultonov Farid Ilyos o'g'li (BuxDU)
➖ Mustapaeva Nargiza Maratovna (NDPI)

💰Har bir gʻolibga 3 mln so`m miqdorida grant beriladi.

👏 Metsenat.uz jamoasi barcha gʻolib talabalarni chin qalbdan tabriklaydi.

Kanallarimiz:
👉@metsenatuz
👉@urfon
👍4
🏆 Евро - 2020 кундалиги

Кеча тунда даҳшатли ўйинлар бўлди! Энг эсда қоларли воқеа Мбаппенинг охирги пенальтини уролмасдан, амалдаги жаҳон чемпионлари Франциянинг турнирдан чиқиб кетиши бўлди.

Чемпионатнинг кеча - 28 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан танишинг:

🇭🇷Хорватия - 🇪🇸Испания 3️⃣:5️⃣
Голлар: Педри (автогол, 20), Оршич (85), Пашалич (90+2) — Сарабия (38), Аспиликуэта (57), Торрес (77), Мората (100), Ойарсабаль (103) .

🇫🇷Франция - 🇨🇭Швейцария 3️⃣:3️⃣
Пенальтилар серияси: 4️⃣:5️⃣
Голлар: Бензема (57, 59), Погба (75) — Сеферович (15, 81), Гавранович (90).

Бугунги баҳслар (29 июнь):

29 июнь:
21:00 - 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Англия - 🇩🇪Германия
00:00 - 🇸🇪Швеция - 🇺🇦Украина


👉
@xushnudbek 👈
❗️Пенсия таъминотида ўзгаришлар бўлади

Президент фармонига кўра 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

✅ Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади. Бунда:

➖ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори ҳам 565 000 сўмга етказилади;

➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилади.


👉 @xushnudbek 👈
Давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.

Давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда, чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
❗️Давлатимиз гербига оид танловда қатнашинг ва ноутбук ютиб олинг

Халқ таълими вазирлиги 2 июль – Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан Фейсбукдаги энг оммабоп гуруҳларидан бири MaslahatUz ҳамкорлигида танлов эълон қилди.

Танловда қатнашиш жуда осон. «Давлат герби – Ватан тимсоли» мавзусида шеър айтган ёки расм чизган ўқувчилар танловда қатнаша олади. Энг кўп лайк йиққан шеър видеоси ёки расм ғолиб деб топилади ва ноутбук билан тақдирланади.

Танловнинг батафсил шарти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/groups/maslahat.uz/posts/3100650376888623/

Фарзандларингиз билан танловда иштирок этишни унутманг!


👉
@xushnudbek 👈
Заковат ҳамда MetsenatUz лойиҳалари “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди

Кеча Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган «Таҳсин» мукофотининг тақдирлаш маросимида юз минглаб ёшлар орасида илм ва ақл-заковатни трендга чиқаришдаги хизматлари учун «Заковат» интеллектуал лойиҳаси “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди. Мукофотни клуб раҳбари Абдурасул Абдуллаев қабул қилиб олди.

Шунингдек, таълим грантлари ва стипендиялар ажратишга мўлжалланган Metsenat.uz лойиҳамиз ҳам "Таҳсин" олди. Мукофотни лойиҳани яратишда беминнат ёрдам берган дўстим Алишер Тожиев билан бирга қабул қилиб олдик.

2020 йил октябрь ойида асос солинган ушбу лойиҳа доирасида бугунги кунгача жами 10 та грант ва 3 та стипендия эълон қилинди. Эълон қилинган танловларнинг жами қиймати 5 млрд сўмдан ошди.

Ушбу мукофотини ёшларга моддий кўмак беришни ният қилган барча ҳамкор меценатлар ва ҳомий ташкилотларга берилган эътироф деб ҳисоблайман. Чунки илмга инвестиция киритган ҳар бир инсон ва ташкилот шубҳасиз таҳсинга лойиқ!


👉
@xushnudbek 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Таҳсин” мукофотини топшириш маросимида айтган фикрларим.

Энг катта орзуларимдан бири — Ўзбекистонда бирорта талаба пули йўқлиги ёки ота-онасининг камбағаллиги учун ўқишни ташлаб кетмаслиги керак. Ҳаммада ўқиш имкони бўлиши керак.

Бу уддалаб бўлмайдиган иш эмас. Агар ҳаммамиз бирлаша олсак, ўша кунларга албатта етамиз.

Илм йўлида бирлашайлик!


👉 @xushnudbek 👈
🏆 Евро - 2020 кундалиги

Чемпионатнинг кеча - 29 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан танишинг:

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Англия - 🇩🇪Германия 2️⃣:0️⃣
Голлар: Стерлинг (75), Кейн (86).

🇸🇪Швеция - 🇺🇦Украина 1️⃣:2️⃣
Голлар: Форсберг (43) — Зинченко (27), Довбик (120+1).

Шунинг билан нимчорак финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Энди кейинги босқичга йўл олган жамоалар қуйидаги қарама-қаршиликларда чорак финал ўйинларини ўтказадилар:

2 июль:
21:00 - 🇨🇭Швейцария - 🇪🇸Испания
00:00 - 🇧🇪Бельгия - 🇮🇹Италия

3 июль:
21:00 - 🇨🇿Чехия - 🇩🇰Дания
00:00 - 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Англия - 🇺🇦Украина


👉
@xushnudbek 👈
Бугун — Ёшлар куни. Бир гуруҳ ёшлар давлат мукофоти билан тақдирланди.

Жумладан, Президент Фармонига асосан қуйидагилар тақдирланишди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ёшлар ишлари агентлиги директори

«Дўстлик» ордени билан

Абдураимов Беҳзод Абдуразакович - АҚШнинг Миссури штатидаги Парк университети мусиқа маркази резиденти

Данияров Абатбай Сапарбаевич - Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

Каттаханова Дилнозахон Собир қизи - Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари

«Келажак бунёдкори» медали билан

Жовлиев Жавлонбек Ортиқович - Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг таянч докторанти

Пўлатов Жаҳонгир Холбой ўғли - «Cambridge» ўқув маркази бош директори

Рухиддинов Хайрулла Хайриддин ўғли - Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси

Фарманов Бобур Бахромович - «Ziyo Forum» илм, фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди директори

Чуянова Елена Алижaн қизи - Халқаро Пресс-клуб бўлим бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Адҳамжонов Темурбек Бахтиёр ўғли - «Нажот таълим маркази» нодавлат таълим муассасаси раҳбари

Рустамов Руслан Улуғбекович - Қарши туманидаги «Ruslan Media» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Султонов Абдулазиз Абдурахим ўғли - «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти мутахассиси

Худайшукуров Дилмурод Холмуродович - Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Юлдашев Ойбек Баходир ўғли - Ёшлар ишлари агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи

Фармоннинг тўлиқ матни бу ерда:
http://uza.uz/posts/280674


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳсин» ёшлар мукофоти тақдирлаш маросими ҳақида видео тайёрлашибди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ҳам челленджга қўшилибди. У барча ёшларни «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасида фаол иштирок этишга чорлаяпти.

Аризаларни қабул қилиш муддати бугун — 30 июнда тугайди. Сиз ҳам ўз ғояларингизни www.100ideas.uz сайти орқали юборишингиз мумкин.

Website | Bot | Telegram| Facebook | Instagram | YouTube
ДХХ Академияси ишга таклиф қилади

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академияси чуқур касбий билим ва илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилиятга эга бўлган, олий таълим муассасалари педагог кадрлари учун қўйилган малака талабларига (охирги 3 йилда педагогик малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган, хорижий тил бўйича амалдаги сертификати мавжуд) ҳамда илмий даража ва унвонга эга (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга) педагог-кадрлар қуйидаги фанлар бўйича танлов асосида ишга таклиф этилади:

— хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, дарий, хитой, турк, урду, форс, араб, ҳинд, корейс, япон);
— ўзбек тили ва адабиёти;
— халқаро ҳуқуқ;
— фуқаролик процесси;
— маъмурий ҳуқуқ;
— иқтисодиёт назарияси;
— социология;
— мантиқ;
— диншунослик;
— психология;
— давлат ва ҳуқуқ назарияси;
— конституциявий ҳуқуқ ва инсон хуқуқлари;
— божхона ҳуқуқи;
— фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процесси.

Академияда ишлашни хоҳловчи, юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи педагог кадрлар 2021 йилнинг 25 июлига қадар ДХХ Академиясига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй манзилига) ёки 71-252-92-30 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Семизликка қарши курашилади

Ўтган йил октябр ойида имзоланган Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб семизликка қарши кураш бошланади.

❗️Бунда:

✅ вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражаси, вазн индекси), бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш тизими;

✅ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда:
➖ оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошишига;
➖ таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартиришга;
➖ алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишига;
➖ семизлик ва бевақт ўлим кўрсаткичлари камайишига қараб ишига баҳо бериш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.

❗️Биринчи раҳбарлардан ўзларининг семизлик даражаси камайтириш орқали қўл остидаги ходимларига «Шахсий намуна» бўлиши талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Жиззах шаҳрида “Sambhram” университети ташкил этилди

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (401-сон, 29.06.2021 й.) қабул қилинди.

“Sambhram” университети (Ҳиндистон) нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида инглиз, рус ва давлат тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Университет ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш каби йўналишларда таълим дастурларини амалга оширади.

“Sambhram Group” компанияси (Ҳиндистон) қуйидаги мажбуриятларни олади:

— тўрт йил давомида жами уч миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;
— Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратиш, бунда талабаларнинг 5 фоизини бепул ўқитиш, 5 фоизига 50 фоизли, 10 фоизига 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этиш;
— Университетга 60 фоиздан кам бўлмаган малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш;
— ҳар йили Университет битирувчиларининг 25 фоизидан кам бўлмаган қисмини тегишли мутахассисликлар бўйича ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва ҳ.к.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Иш қидираётганлар учун!

vacancy.argos.uz — вакант лавозимлар ягона очиқ портали орқали ишга кириш учун 100 000 дан ортиқ номзод ариза топширди

🔰2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сонли Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш белгиланган.

🔰Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан vacancy.argos.uz портали ишга туширилди.

☝️Портал орқали бугунги кунга келиб, республиканинг 60 та вазирлик, идоралар ҳамда 206 дан ортиқ туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд 6 мингдан ортиқ вакант лавозимлар бўйича танлов эълон қилинди.

Вакант лавозимларга 102 000 нафар номзод ҳужжат топширди, 1800 дан ортиқ кадр давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди.

Порталнинг Telegram'даги расмий каналида — @vacancy_argos вакант лавозимлар ҳақида ҳар куни хабар бериб борилади. Бўш иш ўринларига электрон шаклда ҳужжат топширилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йилга берилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда. Унда давлатимиз раҳбари таълим кредити бериш тизими ҳақида фикр билдирди. Жумладан:

“
Иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратамиз.

Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22-28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар.

Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳам бор гап.

Шуни ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун, контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилади”, - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Шавкат Мирзиёев:

Фарзандларимизга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” танловини ўтказиш йўлга қўйилади.

Бунда, муаллифлар учун биринчи ўринга – 100 миллион сўм, иккинчи ўринга – 75 миллион сўм, учинчи ўринга – 50 миллион сўм мукофот берилади.


👉 @xushnudbek 👈
“Темир дафтар”да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.

Манба


👉 @xushnudbek 👈