Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбекистонда Twitter ва TikTok вақтинча блокланди

“Ўзкомназорат”нинг таъкидлашича, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.

Хабарда айни қайси ижтимоий тармоқлар блоклангани айтилмаган. Аммо айни вақтда Ўзбекистонда Twitter ва TikTok саҳифалари очилиши жуда ҳам секинлашиб қолди, айримларда эса умуман очмаяпти.


👉 @xushnudbek 👈
❓САВОЛ: илгари фақат 3 та университетда юриспруденция йўналиши бор эди, бу йил шу кўпайган, вилоятларда ҳам юридик факультетлар очилган дейишяпти, шу ростми?

✅ ЖАВОБ: Ҳа, рост. Жорий йилда юриспруденция йўналиши бўйича 9 та олийгоҳ ўқишга қабул қилади, кундузги таълимга жами 1065 та ўрин (75 та бюджет, 990 та контракт) ажратилган, сиртқи таълимга эса жами 325 та ўрин (барчаси контракт) берилган.

Қайси олий таълим муассасаларига нечта жой ажратилганини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
🏆 Евро - 2020 кундалиги

Кеча - 2 июль куни чорак финал ўйинларига старт берилди ва илк ярим финалчилар аниқланди. Кечаги натижалар билан танишинг:

🇨🇭Швейцария 1️⃣:1️⃣ 🇪🇸Испания
Голлар: Шакири (68) — Закариё (8, автогол).
Пенальтилар серияси — 1:3.
❌Бускетс 0:1 ✅ Гавранович
✅ Ольмо 1:1 ❌ Шер
❌ Родри 1:1 ❌Аканжи
✅ Морено 2:1 ❌ Варгас
✅ Ойарсабаль 3:1

🇧🇪Бельгия 1️⃣:2️⃣ 🇮🇹Италия
Голлар: Лукаку (45, пенальти) - Барелла (31), Инсинье (44).

Шунда қилиб ярим финалда Испания ва Италия ўзаро куч синашадиган бўлди.

Бугунги ўйинлар тақвими:

21:00 - 🇨🇿Чехия - 🇩🇰Дания
00:00 - 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Англия - 🇺🇦Украина


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг жонли эфирида коронавирусга қарши вакцина олди.


👉 @xushnudbek 👈
Халқаро пресс-клубнинг жонли эфир марафонида кўплаб таниқли инсонлар коронавирусга қарши вакцина олишмоқда. Жумладан, блогерлар Отабек Бакиров, Зафар Солижонов, Ақида Хоним ҳамда Кун.уз мухбири Аброр Зоҳидов ҳам эмланди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Республика гимнастика саройида навбатдаги ковид-маркази очилди.

700 та ўринга мўлжалланган, шундан 50 таси ўта оғир аҳволдаги касаллар учун.

Яқин кунларда Ўзэкспомарказда яна бир катта ковид-марказ ишга туширилишга тайёрланмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
🏆 Евро - 2020 кундалиги

Кеча - 3 июль куни чорак финал ўйинлари ўз ниҳоясига етди ва ярим финалнинг қолган иштирокчилари ҳам маълум бўлди. Кечаги натижалар билан танишинг:

🇨🇿Чехия - 🇩🇰Дания 1️⃣:2️⃣
Голлар: Шик (49) — Дилэйни (5), Дольберг (42).

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Англия - 🇺🇦Украина 4️⃣:0️⃣
Голлар: Кейн (4, 50), Магуайр (46), Ҳендерсон (63).

Шундай қилиб ярим финалда жамоалар қуйидаги жуфтликлар финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боради:

6 июль соат 00:00 да:
🇮🇹Италия - 🇪🇸Испания

7 июль соат 00:00 да:
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Англия- 🇩🇰Дания


👉 @xushnudbek 👈
😁1
⚡️Коронавирусга қарши ихтиёрий вакцина олган талабаларга контракт тўловида 10% чегирма берилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

❗️Коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов-контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

ℹ️ Маълумот учун: вакцина олиш текин. Ҳудудингиздаги поликлиникаларга мурожаат қилинг.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Вакцина оладиган аҳоли рўйхати кенгайтирилди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 18 ёшдан катта бўлган Самарқанд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 18 ёшдан ошган барча фуқаролар шаҳардаги 40 га яқин нуқталарда бепул вакцина олишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Квоталар тўлиқ тасдиқланди, энди ДТМ сайтида йўналишларни танлаш мумкин
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди, дея хабар бермоқда ДТМ.

❗️Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Қабул-2021” бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

Aбитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Kunduzgi-2021.pdf
4.2 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

✅ КУНДУЗГИ

Бакалавриатнинг КУНДУЗГИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 113 минг 530 ўрин (ўтган йилгидан 9955 тага кўп)

💾 PDF файл, 4,1 мб

ИЗОҲ: ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍5
Sirtqi-2021.pdf
1.5 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

✅ СИРТҚИ

Бакалавриатнинг СИРТҚИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 37 минг 675 ўрин (ўтган йилгидан 6325 тага кўп)

💾 PDF файл, 1,4 мб

ИЗОҲ: ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Kechki-2021.pdf
274 KB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

✅ КЕЧКИ

Бакалавриатнинг КЕЧКИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 6 минг 550 ўрин (ўтган йилгидан 1525 тага кўп)

💾 PDF файл, 274 кб.

ИЗОҲ: ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Tibbiyot-2021.pdf
988.2 KB
#abituriyent

Мақсадли қабул квоталари

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ соҳаси учун ҳудудлар кесимидаги мақсадли қабул параметрлари эълон қилинди.

❗️Янгилик: жорий йилда Нукус шаҳри, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари учун ҳам Тошкент тиббиёт академиясида мақсадли қабулда грантга жой ажратилган.

ℹ️ Изоҳ: мақсадли қабул дегани, соғлиқни сақлаш йўналишида давлат гранти фақат шу файлда кўрсатилган ҳудудлар учун бўлиб берилган дегани.

👥 Жами 6 минг 950 ўрин (ўтган йилгига қараганда 925 та кўп)

💾 PDF файл, 988 кб.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Forwarded from davletovuz
Тадбиркор, кафе-ошхона эгаси, солиқ тўловчи соат 20:00 да эшигини ёпади, йўқса, отнинг калласидек жарима. Лекин кимлардир 19:30да концерт бошлайди.
Pedagogika-2021.pdf
1.2 MB
#abituriyent

Мақсадли қабул квоталари

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИ соҳаси учун ҳудудлар кесимидаги мақсадли қабул параметрлари эълон қилинди.

❗️Изоҳ: мақсадли қабул дегани, халқ таълими йўналишида шу файлда кўрсатилган ҳудудлар учун алоҳида давлат гранти ажратилган дегани. Масалан, бир туманга ажратилган жой учун бошқа тумандаги абитуриентлар мақсадли қабулда қатнаша олмайди. Контрактда эса фарқи йўқ, ҳудудидан қатъи назар, барча умумий қатнашаверади.

💾 PDF файл, 1,1 мб.


👉 @xushnudbek 👈
Veterinariya-2021.pdf
120.6 KB
#abituriyent

Мақсадли қабул квоталари

ВЕТЕРИНАРИЯ соҳаси учун ҳудудлар кесимидаги мақсадли қабул параметрлари эълон қилинди.

❗️Изоҳ: мақсадли қабул дегани, ветеринария йўналишида давлат гранти шу файлда кўрсатилган ҳудудлар учун бўлиб берилган дегани. Масалан, Тошкент вилоятига ажратилган жой учун фарғоналик абитуриент мақсадли қабулда қатнаша олмайди. Контрактда эса фарқи йўқ, ҳудудидан қатъи назар, барча умумий қатнашаверади.

💾 PDF файл, 120 кб.


👉 @xushnudbek 👈