Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
Тадбиркор, кафе-ошхона эгаси, солиқ тўловчи соат 20:00 да эшигини ёпади, йўқса, отнинг калласидек жарима. Лекин кимлардир 19:30да концерт бошлайди.
Pedagogika-2021.pdf
1.2 MB
#abituriyent

Мақсадли қабул квоталари

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИ соҳаси учун ҳудудлар кесимидаги мақсадли қабул параметрлари эълон қилинди.

❗️Изоҳ: мақсадли қабул дегани, халқ таълими йўналишида шу файлда кўрсатилган ҳудудлар учун алоҳида давлат гранти ажратилган дегани. Масалан, бир туманга ажратилган жой учун бошқа тумандаги абитуриентлар мақсадли қабулда қатнаша олмайди. Контрактда эса фарқи йўқ, ҳудудидан қатъи назар, барча умумий қатнашаверади.

💾 PDF файл, 1,1 мб.


👉 @xushnudbek 👈
Veterinariya-2021.pdf
120.6 KB
#abituriyent

Мақсадли қабул квоталари

ВЕТЕРИНАРИЯ соҳаси учун ҳудудлар кесимидаги мақсадли қабул параметрлари эълон қилинди.

❗️Изоҳ: мақсадли қабул дегани, ветеринария йўналишида давлат гранти шу файлда кўрсатилган ҳудудлар учун бўлиб берилган дегани. Масалан, Тошкент вилоятига ажратилган жой учун фарғоналик абитуриент мақсадли қабулда қатнаша олмайди. Контрактда эса фарқи йўқ, ҳудудидан қатъи назар, барча умумий қатнашаверади.

💾 PDF файл, 120 кб.


👉 @xushnudbek 👈
Ijtimoiy-ish-2021.pdf
106.9 KB
#abituriyent

Мақсадли қабул квоталари

ИЖТИМОИЙ ИШ йўналиши учун ҳудудлар кесимидаги мақсадли қабул параметрлари эълон қилинди.

❗️Изоҳ: мақсадли қабул дегани, ижтимоий иш йўналишида давлат гранти шу файлда кўрсатилган ҳудудлар учун бўлиб берилган дегани. Масалан, Тошкент вилоятига ажратилган жой учун фарғоналик абитуриент мақсадли қабулда қатнаша олмайди. Контрактда эса фарқи йўқ, ҳудудидан қатъи назар, барча умумий қатнашаверади.

💾 PDF файл, 106 кб.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Метро қурилишида талон-торожликлар бўлгани аниқланди

Транспорт прокуратураси Тошкент метрополитени фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказган.

Ўрганишда Тошкент халқа йўли ер ости метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларида 899 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
⚡️Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш тезлашмоқда

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ҳокимликларга йўлланган топшириқда 1 августга қадар қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши кераклиги таъкидланган:

➖ барча жой ва кўча номлари;
➖ атамалар;
➖ ташкилотларнинг номлари;
➖ пешлавҳалар;
➖ оммавий тарғибот воситалари;
➖ реклама ва эълонлар;
➖ иш қоғозлари ва турли бланклар.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ҳарбий ОТМларга топширганлар ҳам бештагача ноҳарбий йўналишларга танлашлари мумкин
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан олий ҳарбий таълим муассасаларининг ҳарбий йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

👉 худди ноҳарбий йўналишлар каби 5 та фандан тест бўлади (3 та мажбурий, 2 та мутахассислик фанлари).

👉 тест синовлари ноҳарбий ОТМларга бўладиган тест синовлари билан бир вақтда ўтказилади;

👉 номзодлар тестни ўзлари танлаган истаган ҳудудларда топшира олади;

👉 рўйхатдан ўтишда тест топшириладиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ноҳарбий олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилади;

👉 аввалги йилларда битирган номзодлардан тестда қатнашиш учун ярим “минималка” (122,5 минг сўм) тўлов ундирилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍8
#abituriyent

Хотин-қизлар учун кундузги таълим шаклидаги умумий қабул кўрсаткичларининг 4%и миқдорида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти.

Ўтган йили хотин-қизлар учун 940 та квота берилган бўлса, жорий йилда 2 мингта квота этиб белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
👍38
​❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?

#abituriyent

Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.

Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаши керак, яъни билим ҳам муҳим.

Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 2000 та ҚЎШИМЧА квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.

Квоталар ҳудудлар кесимида бўлиб чиқилган. Батафсил квота мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/10112

Ҳисоблаш тартиби

Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 227 та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5 та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;

➖ айтайлик Самарқанд вилоятида жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;

➖ пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган 40 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган (бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);

➖ абитуриентлар турлича балл тўплашди;

➖ Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда яшил ранг билан берилган);

➖ расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.

➖ қолган хотин-қизлар ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни имтиёз доирасида ўқишга кира олмаса ҳам умумий тартибда танловда қатнашаверади;

Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 227 нафар хотин-қизлар давлат гранти асосида қўшимча квотага қабул қилинади.


‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа.


👉 @xushnudbek 👈
👍124
​⚡️Тезкор хабар: барча турдаги оммавий тадбирлар тўхтатилди

Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

⚽️
Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати



👉 @xushnudbek 👈
👍13
⚡️1 августдан бошлаб тўй ва маросимлар 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилади

Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Шу чоққача 100 кишига рухсат берилганди.


👉 @xushnudbek 👈
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда хитойликларнинг вакцина олишни тарғиб қилувчи анимацион ижтимоий ролиги кенг тарқалмоқда. Вакцина ўзи нималиги ва қандай ишлаши содда тилда тушунтирилган.

Маълумот учун: Хитойда вакцинация учун “yi miao” атамаси ишлатилади, бу худди мушукнинг миёвлашига ўхшайди. Шу сабабли роликда бош қаҳрамон сифатида айнан мушук танланган.

💉Сиз ҳам вакцина олишни унутманг!


👉 @xushnudbek 👈
👍3
Жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди.

Қонундаги асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

✅ Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов бекор қилинди;

(4 июлга қадар амалда бўлган қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмасди).

✅ Диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 50 нафар этиб белгиланди;

(эски қонуннинг 8-моддасига кўра 100 нафардан кам бўлмаслиги керак эди).

✅ Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 1 ой этиб белгиланган;

(эски қонуннинг 11-моддасига кўра бу муддат 3 ойни ташкил қиларди).

✅ Диниий ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди;

✅ Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиб-таомили мутлақо бекор бўлди.

❗️Энди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) ҳам ўз аҳамиятини йўқотди.


👉 @xushnudbek 👈
👍9
Nogironligi bor shaxslarga kvota - @xushnudbek.pdf
270 KB
#abituriyent

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти (умумий квотанинг 2%и).

Республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 3155 та (ўтган йилгидан 356 тага кўп) давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилган.

👉 кундузги таълимга – 2270 та;
👉 сиртқи таълимга – 754 та;
👉 кечки таълимга – 131 та.


👉 @xushnudbek 👈
👍14
Magistratura kvota 2021-2022.pdf
3.8 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️МАГИСТРАТУРА

Магистратура учун мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар билан танишинг.

👥 Жами 12 минг 900 ўрин (ўтган йилгига қараганда 2475 тага кўп)

💾 PDF файл, 3,7 мб.


👉 @xushnudbek 👈
👍5
Xushnudbek.uz
Magistratura kvota 2021-2022.pdf
❗️Магистратура учун онлайн қабул бошланди
#abituriyent

2021 йил 5 июлдан бошлаб magistr.edu.uz веб-сайти орқали магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Онлайн рўйхатдан ўтиш 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.


👉 @xushnudbek 👈
👍3
#abituriyent

Жорий йилги тест синовларида абитуриентларга тўлдириш учун бериладиган жавоблар варақаси мана шундай кўринишда бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍9
#abituriyent

Ушбу суратлар орқали 2 та маълумотни олишингиз мумкин:

1️⃣ касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари;

2️⃣ алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати.

Демак, касбий (ижодий) имтиҳони бор йўналишларда жами 280,5 балл тўплаш мумкин.

Шундан:
➖ мажбурий 3 та фандан тест синовларида - 94,5 балл (33,7%);
➖ касбий (ижодий) имтиҳонларда - 186 балл (66,3%).


👉 @xushnudbek 👈
👍6