⚡️Энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилди
ЎзАнинг хабар беришича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинди.
Қарорга кўра:
👥 муайян таълим соҳаси учун ажратилган квота бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади;
❌ имтиёз натижасида қўшимча бериладиган баллар Президент грантига даъвогарларни аниқлашда ҳисобга олинмайди;
📚 Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
👉 Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни “аъло” баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан танлов асосида аниқланади;
🏢 танловни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ўтказади;
✅ ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади;
Бунда талабага:
➖ Президент гранти учун белгиланган стипендия 2-курснинг ўқув йили бошидан ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган стипендия тайинланмайди;
➖ ўқув семестри якунига кўра камида битта фандан ўзлаштириши “аъло” баҳо бўлмаганда, Президент гранти соҳибларига келгуси ўқув семестри мобайнида умумий тартибдаги стипендия тайинланади ва тўланади;
➖ навбатдаги ўқув семестри якунига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо бўлганда, Президент гранти учун белгиланган стипендия қайта тайинланади ва тўлаб борилади;
🎓 ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.
Батафсил:
http://uza.uz/posts/282632
👉 @xushnudbek 👈

👍9
🏆 Евро - 2020 кундалиги. Италия финалда
Ўтган тунда ярим финал босқичининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Италия Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди.
🇮🇹Италия 1️⃣:1️⃣ 🇪🇸Испания
Голлар: Кьеза (60) — Мората (80).
Пенальтилар серияси — 4:2.
❌Локателли 0:0 ❌ Ольмо
✅ Белотти 1:1 ✅ Морено
✅ Бонуччи 2:2 ✅Алькантара
✅ Бернардески 3:2 ❌ Мората
✅ Жоржиньо 4:2
Бугун Тошкент вақти билан тунги 23:59 да бошланадиган 🇩🇰Дания - 🏴Англия терма жамоалари баҳсида иккинчи финал иштирокчиси аниқланади.

👍4
Forwarded from Xushnudbek.uz
Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани?
#abituriyent
Жорий йилда абитуриентларга рўйхатдан ўтишда давлат грантини устуворлик сифатида белгилаш имконияти яратилди.
👉 Бунда абитуриент устуворлик сифатида:
🔹 Давлат грантини танласа - танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;
🔹 Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.
❗️Танлов абитуриент танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик (“Давлат гранти” ёки “Давлат гранти ва тўлов-контракт”) асосида амалга оширилади.
Aбитуриентлардан устуворликни белгилашда эътиборли бўлишларини сўраймиз, дейилади ДТМ хабарида.
👨🏻💻 Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/zaSXZDFte00

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.
Фото: ССВ Матбуот хизмати
👉 @xushnudbek 👈
Фото: ССВ Матбуот хизмати
👉 @xushnudbek 👈
👍1
Магистратура_турдош 2021.pdf
1.6 MB
⚡️Республика давлат ОТМ МАГИСТРАТУРАСИга қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди
Мазкур рўйхатдан қайси таълим йўналиши бўйича давлат ОТМ МАГИСТРАТУРАСИга қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари мослигини билиб олишингиз мумкин.
Ўтган йилгига қараганда анча ўзгаришлар бор. Яъни турдош йўналишлар рўйхати қисқарган, айримларида эса умуман фақат битта йўналиш қолдирилган. Масалан, юриспруденцияга оид мутахассисликлар учун бакалаврни албатта юриспруденция йўналишини тугатган бўлиш талаб этилади.
Магистратура мутахассисликларига қабул http://magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон шу кунларда дунёдаги энг иссиқ ҳарорат қайд этиладиган мамлакатлардан бирига айланар экан.
Бундай иссиқдан 3 тоифа инсонлар жуда хурсанд бўлишаётгандир, ҳойнаҳой. Лекин уларнинг иккитаси дуо олади, биттаси эса…
👉 @xushnudbek 👈
Бундай иссиқдан 3 тоифа инсонлар жуда хурсанд бўлишаётгандир, ҳойнаҳой. Лекин уларнинг иккитаси дуо олади, биттаси эса…
👉 @xushnudbek 👈
👍2
#abituriyent
"Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти.
Кундузги — 1137 ўрин
Сиртқи — 377 ўрин
Кечки — 66 ўрин
ЖАМИ: 1580 ўрин
❗️Эслатмалар:
— тавсияномага эга абитуриентлар дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;
— тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;
— тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди.

КВОТА-2021
#abituriyent
📚 БАКАЛАВР:
➖ КУНДУЗГИ — 113 530 нафар;
➖ СИРТҚИ — 37 675 нафар;
➖ КЕЧКИ — 6 550 нафар.
🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.
❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ:
➖ Соғлиқни сақлаш;
➖ Халқ таълими;
➖ Ветеринария;
➖ Ижтимоий иш.
👆ИМТИЁЗЛАР КВОТАСИ:
➖ Хотин-қизлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Ногиронлиги бўлган шахслар учун - ТАНИШИШ;
➖ "Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасини олганлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун - ТАНИШИШ;
➖ Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун - ТАНИШИШ.

🏆 Евро - 2020 кундалиги. Англия финалга йўл олди
Ўтган тунда ярим финал босқичининг иккинчи учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда 120 дақиқа давом этган баҳсда Англия Данияни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Европа чемпионати финалига чиқди.
🏴Англия 2️⃣:1️⃣ 🇩🇰Дания
Голлар: Кьер (39, автогол), Кейн (104) — Дамсгор (30).
🇮🇹Италия ва 🏴Англия жамоалари ўртасидаги финал ўйинини 11 июль куни Тошкент вақти билан тунгги 23:59 дан бошлаб томоша қиламиз.
Ўйин Англиянинг мезбонлигида - Лондоннинг "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.
👉 @xushnudbek 👈
Ўтган тунда ярим финал босқичининг иккинчи учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда 120 дақиқа давом этган баҳсда Англия Данияни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Европа чемпионати финалига чиқди.
🏴Англия 2️⃣:1️⃣ 🇩🇰Дания
Голлар: Кьер (39, автогол), Кейн (104) — Дамсгор (30).
🇮🇹Италия ва 🏴Англия жамоалари ўртасидаги финал ўйинини 11 июль куни Тошкент вақти билан тунгги 23:59 дан бошлаб томоша қиламиз.
Ўйин Англиянинг мезбонлигида - Лондоннинг "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.
👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бутун оиламиз билан коронавирусга қарши вакцина олганимизга ҳам 2 ҳафтадан ошди. Аллоҳга шукур, ҳеч кимда ҳеч қандай ножўя таъсир сезилмади. Яқинда 2-дозани оламиз, насиб.
Ижтимоий тармоқларда кимлиги номаълум бўлган инсонларнинг вакцина ҳақидаги кулгули гапларини кўриб, одамни йиғлагиси келади.
Масалан, биттасининг айтишича, вакцина олганларнинг барчаси 2 йилда ўлиб кетармиш. Чунки Хитой Ўзбекистонни эгаллаб олмоқчи экан, шунга вакцина ўйлаб топибди.
Яна бошқасининг айтишича, вакцина олганлар итоаткор бўлиб, нима буйруқ берса, шуни қилармиш. Масалан, “ердаги ўтларни юлинг” деса, индамай ўт юлишармиш.
Бунақа миш-мишларни тарқатадиганлар борлиги ҳам, бу гапларга кўп сонли ишонадиганлар борлиги ҳам, кулгули эмас, йиғлашга арзийдиган ҳолат.
Вакцина олиш ихтиёрий иш. Ҳамма ўз дунёқараши ва билимидан келиб чиқиб, ўзи учун хулоса қилсин. Аммо бир нарсани унутмангки, қайси давлатда барча аҳоли тезроқ вакцина олса, ўша давлат учун коронавирус балоси оддий гриппдек кам аҳамиятли бўлиб қолади.

Сайлов яқинлашмоқда. Муҳим саналар билан танишинг.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Шунга кўра, сайлов қонунчилигига оид айрим саналар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.
➖ 5 августга қадар (сайловга камида саксон кун қолганида) вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан ўн бир — йигирма бир нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади;
➖ 10 августга қадар (сайловдан камида етмиш беш кун олдин) сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери эълон қилинади;
➖ 15 августгача (сайловга камида 70 кун қолганида) – сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши керак;
➖ 20 августда (сайловга 65 кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади;
➖ 9 сентябрда (сайловга 45 кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди;
➖ 14 сентябргача (сайловга камида қирқ кун қолганида) округ сайлов комиссияси беш — ўн тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда участка сайлов комиссияси тузади;
➖ 19 сентябрда (сайловга ўттиз беш кун қолганида) номзодларни рўйхатга олиш тугалланади;
➖ 20 сентябрдан (номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртаси) сайловолди ташвиқоти бошланади;
➖ 9 октябргача (сайловга ўн беш кун қолганида) сайловчиларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
➖ 22 октябрь сайловолди ташвиқотининг охирги куни.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
👉 @xushnudbek 👈
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
👉 @xushnudbek 👈
👍1
❓Хотин-қизлар учун берилган тавсияномалар нима учун базада кўринмаяпти?
#abituriyent
Айрим абитуриентлар мурожаат қилиб, хотин-қизлар учун мўлжалланган тавсиянома олганини, аммо ДТМ сайтида рўйхатдан ўтганда “Сизда имтиёз мавжуд эмас” деган ёзув чиқаётганини маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2 минг кишилик давлат гранти учун тавсиянома олган айрим хотин-қизларда ҳақиқатдан шундай муаммо мавжуд. Бунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳали барча тавсияномаларни тегишли электрон базага киритишга улгурмаган. Давлат қабул комиссиясининг баёнига кўра, барча тавсиянома олган хотин-қизларнинг маълумотларини 15 июлга қадар базага киритишга рухсат берилган.
Шунга кўра, тавсиянома олган хотин-қизлар хавотир олмаса ҳам бўлади. Уларнинг маълумотлари албатта базага киритилади, ҳозир бу бўйича ишлар кетмоқда.
❗️Маслаҳатим: 16-17 июль кунлари ДТМ сайтидаги шахсий кабинетингизни яна бир бор текшириб кўринг. Агар шунда ҳам тавсиянома кўринмаса, унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига мурожаат қилинг (ДТМга эмас).
Қўшимча маълумотлар:
➖ Хотин-қизлар учун берилган квоталар ҳудудлар кесимида — ТАНИШИШ
➖ Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? — ТАНИШИШ

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов магистратурага қабул ва хориждан ўқишни кўчириш юзасидан айрим муносабатларини билдирди.
Жумладан, қуйидагиларни маълум қилди:
➖ магистратурага қабулда турдош йўналишлар рўйхати таклифлар асосида қайта кўриб чиқиш мумкин;
➖ хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш баллари ҳали кўтарилмаган, бу масала ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

UzIMEI: “Жаллод чойчақаси” ва “тишсиз” Парламент ҳақида
Ўрта асрларда «Жаллод чойчақаси» деган атама бўлган. Боши танасидан жудо қилинадиган инсонлар ўлимидан олдин жаллодга чойчақа бериб, «Илтимос, болтангизни ўткирроқ қилиб чархласангиз, бошимни кўп қийнамасдан узиб ташланг» деб сўрашган. Яъни одамлар ўлимга шундоқ ҳам рози бўлган, фақат қийналмасдан ўлдиришларини хоҳлаган.
Бугунги кунда ҳам айрим масалаларда бу хоҳиш актуал бўлиб турибди. Масалан, UzIMEI тизими аҳолига “телефон солиғи” жорий қилган, тўлаган солиқларимизнинг устига яна “солиқ” олади. UzIMEI тизими тўловини бекор қилиш ҳақидаги петицияни 10 мингдан ортиқ киши имзолади, аммо Парламентнинг қўлидан ҳеч вақо келмади. На Сенат, на Қонунчилик палатасининг “тиши ўтмади”. Албатта-да, йўқ жойдан бир неча юз миллиард пул топаётган тизимга Парламентни “тиши ўтармиди”?
Аммо аслида нормал жамиятларда аҳолига солинадиган бунақа мажбурий тўловларни Вазирлар Маҳкамаси эмас, Парламент жорий қилиши керак. Ҳеч бўлмаса, биринчи босқичда мажбурий тўлов жорий қилинадиган Ҳукумат қарорлари Парламент тасдиқлагач, кейин кучга кириши керак. Шунда балким ижро органи “тонировка” учун салкам 20 млн сўмлик тўлов жорий қилаётганда депутат ва сенаторлар “э, инсоф борми, нима деган гап бу?” дейиши мумкин бўларди.
Аммо бунга ҳам ишониш сал қийин. Масалан, ўша депутат ва сенаторлар рухсатсиз “тонировка” ўрнатганлар учун мантиқсиз равишда бир неча миллион сўмлик энг қиммат жаримани ғинг демасдан, қўл кўтариб, тасдиқлаб беришган.
Яна UzIMEI мавзусига қайтсак. Бу тизим аҳолига “солиқ” солгани етмагандай, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ўғирланиши, рўйхатдан ўтишда бюрократик ва мантиқсиз тўсиқлар қўйилиши, тизимнинг ишончсизлиги ошиб тушмоқда. Шунақа пайти ўрта асрлардаги “жаллод чойчақаси” принципи ёдимизга тушади:
Барака топгурлар, майли, пул олсанглар олинглар, фақат илтимос, шу пулни халқни қийнамасдан олинглар.
Наҳотки шуни қилиш ҳам қийин бўлса?!

Ушбу суратлар орқали 2 та маълумотни олишингиз мумкин:
1️⃣ касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари;
2️⃣ алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати.
Демак, касбий (ижодий) имтиҳони бор йўналишларда жами 280,5 балл тўплаш мумкин.
Шундан:
➖ мажбурий 3 та фандан тест синовларида - 94,5 балл (33,7%);
➖ касбий (ижодий) имтиҳонларда - 186 балл (66,3%).