Xushnudbek.uz
✔
707K subscribers
15.5K photos
3.84K videos
339 files
12.6K links
Xushnudbek.uz naşrining rasmiy Telegram kanali

OAV guvohnomasi: №1936042 (27.10.2026-yil)

Boş muharrir: Qobil Xidirov

Reklama uçun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
#abituriyent

Ушбу суратлар орқали 2 та маълумотни олишингиз мумкин:

1️⃣ касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари;

2️⃣ алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати.

Демак, касбий (ижодий) имтиҳони бор йўналишларда жами 280,5 балл тўплаш мумкин.

Шундан:
➖ мажбурий 3 та фандан тест синовларида - 94,5 балл (33,7%);
➖ касбий (ижодий) имтиҳонларда - 186 балл (66,3%).


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда фуқаро вакцина деб оддий сув билан “эмланган”

РФ Калуга вилоятининг “Жуковский” номидаги марказий шифохонасида фуқаро коронавирусга қарши вакцина ўрнига сув билан “эмланган”. Ҳодиса жамоатчиликка ошкор бўлгач, вилоятдаги барча эмлаш пунктлари текширувдан ўтказилиши, бундай қўпол хатога йўл қўйган тиббиёт ходими эса ишдан бўшатилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса Ўзбекистонда содир бўлгани ҳақида ҳам айрим хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳодиса Ўзбекистонда бўлмаганини тасдиқлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Ўзбекистоннинг Япониядаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори билан Мухсинхужа Турсунхужаевич Абдурахмонов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили хабар бермоқда.

М.Абдурахмонов Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи, унга қадар Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети (АҚШ) ва Отару коммерция университети (Япония) битирувчиси, Хоккайдо университетида докторлик диссертацияни ҳимоя қилган.

Рус, тожик, инглиз, япон ва араб тилларини билади.

P.S.: Токио Олимпиадаси бошлангунга қадар Япониядаги элчимизнинг тайинлангани ҳар томонлама яхши бўлибди. Чунки Олимпиада пайтидаги ташкилий жараёнларда элчининг ёрдами катта бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

⚡️ Фуқаролиги бўлмаган шахслар ОТМлардаги қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилади

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёнига кўра, фуқаролиги бўлмаган шахсларга истисно тариқасида, исталган олий таълим муасссаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатдан ўтишга рухсат берилди.

❗️Бунда, бошқа тоифадаги абитуриентлар (масалан, Ўзбекистон фуқаролари) ОТМларнинг қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилмаслиги қатъий белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар my.dtm.uz ёки my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтмоқда. 9 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, 171 минг 748 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Рўйхатга олиш 22 июль кунига қадар (ўша куни ҳам) давом этади.


👉 @xushnudbek 👈
Кеча Сенатнинг янги ташкил этилган Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг биринчи мажлиси ўтказилди.

Йиғилишда аксарият аъзолари мамлакатимиздаги етакчи ОАВ вакиллари, блогерлар, журналистлар ва юристлардан ташкил топган қўмитанинг Экспертлар гуруҳи таркиби ҳам тасдиқланди.

Қўмитанинг 2021 йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режасидан Ўзбекистоннинг Интернет тезлиги бўйича халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, аҳолининг Интернет тармоқлари орқали эркин ахборот олиш имкониятларининг ҳолатлари юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ахборотини эшитиш ҳам ўрин олган.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Электр токидаги узилишлар ҳақида икки оғиз

Шу кунларда нафақат чекка ҳудудлар, балки пойтахт Тошкентда ҳам электр энергияси таъминотида кўплаб узилишлар содир бўлмоқда.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати бунга муносабат билдириб, узилишларга асосий сабаб ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва модернизация ишларининг кечикиши ва буларнинг ортидан келиб чиқаётган носозликлар эканини маълум қилди.

“Эски ускуналар шунчаки янги қувватларга бардош бера олмайди. Бу эса бугунги кунда 25 йилдан ортиқ вақт давомида энергетика тизимининг ҳолатига етарлича эътибор берилмагани натижасидир” дейилади баёнотда.

Бу бўйича ўзимнинг ҳам айрим фикрларим бор.

Бугунги кунда электр токида кузатилаётган кўплаб узилишлар кутилмаган ҳолат эмас. Буларнинг барчаси олдиндан кутилган ва шу каби ҳолатлар ҳақидаги хавотирлар кенг жамоатчилик, хусусан журналист ва блогерлар томонидан кўп маротаба билдирилган эди.

Яъни, муаммо биргина электр симлари ёки умумий тизимнинг эскилигида ҳам эмас. Бу ерда эътибор қаратиш керак бўлган бошқа муҳим масала ҳам бор. Гап шаҳарсозлик қоидаларига амал қилинмаслиги, узоқни кўра олмаслик, олдиндан ҳар томонлама комплекс режа билан иш қилинмаслиги ҳақида кетмоқда. Бошқача айтганда аввал инфратузилмани жой-жойига қўймасдан, пайдар-пай янги объектлар, янги "электр сўрувчи" манбалар қурилмоқда.

Айниқса Тошкент шаҳри мисолида кўрадиган бўлсак, жуда кўплаб турар-жой мажмуалари барпо этилмоқда. Дарахтзорлар кесилиб, ўрни кафе-ресторан ҳамда ҳар бир қаричи электр истеъмол қиладиган кўнгилочар масканларга айлантирилмоқда. Табиийки, буларнинг барчаси янада кўпроқ энергия ресурсларини талаб этади.

Аммо, мен ҳали бирор марта эшитмадимки, объектларни қураётганлар янги электр манбасини яратгани ёки бу ҳақда қайғурганини. Аксарият ҳолларда шунчаки мавжуд эски ва чириган электр симлари ва бошқа коммунал хўжалиги тармоқларига уланмоқда.

Агар шу тарзда давом этадиган бўлсак, олдинда бизни нафақат электр токи, балки унданда жиддийроқ бошқа муаммолар ҳам кутиб турибди.

Энг аввало канализация тизими – шунча кўп қаватли уйлар қуриляптию, аммо янги канализация тармоқлари қурилгани йўқ.

Ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида ҳам худди шу муаммо.

Бу каби олди-орқага қарамасдан, инфратузилмани ривожлантиришни ўйламасдан қилинаётган қурилишлардан вақти келиб бутун халқ жабр тортади.

Ҳали ҳам кеч эмас, бугун юз бераётган ҳодисалар келажакдаги жиддий оқибатларга яхшигина сигнал.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Ўртоқлар, муҳим гап бор!

Кеча Молия вазирлигида «Очиқ буджет» (www.openbudget.uz) порталининг янгиланган версияси тақдимоти бўлиб ўтди.

Бу қанақа портал ўзи?

Биринчидан,
порталда давлат бюджети даромадлари ва харажатлари, шунингдек, давлат ташкилотлари ва ҳокимликларнинг қанча пулни қаерга сарфлагани ва бюджетга оид яна кўплаб маълумотларни кўриш мумкин.

❗️Иккинчидан, ва энг муҳим қисми, фуқароларнинг ўзи маҳаллий бюджетни қаерга сарфлашни ҳал қилиши, бу бўйича таклифлар бериши мумкин.

Ҳозир фуқаролар ташаббуслари жами 157 млрд сўм ажратилган! Қайси туманга қанча пул ажратилганини мана бу ерда кўриш мумкин. Тасаввур қиляпсизми, сизу бизнинг ўзимиз шу пулларни қаерга ишлатишни ҳал қила оламиз.

Портал тест режимида ишламоқда ва келгусида янада функциялари кўпайтириларкан.

Сиз ҳам порталга киринг ва маҳаллангизни обод қилиш учун таклифларингизни қолдиринг!


👉 @xushnudbek 👈
👍1
​Очиқ бюджет нима дегани ўзи?

Ён-атрофимизда кўплаб катта-кичик муаммоларимиз бор. Масалан, қайсидир маҳаллада сув йўқ, қаердадир электр йўқ, қаердадир йўллар расво, қаердадир боғча эски, қаердадир мактаб хароба ва ҳ.к.

Давлат нега қилмайди, ҳокимлар қаёққа қараяпти, солиқларимиз қаерга кетяпти ўзи, ҳокимлар фақат қиммат машина олишни билади, ундан кўра пулини мактаб-боғча ва йўлларга сарфласа бўлмайдими, деган саволларни ва хитобларни ҳам кўп айтамиз.

Энди Очиқ бюджет портали орқали ўзимиз қаерга ичимлик суви керак, қайси йўлни тузатиш керак, қайси боғча ёки мактабни таъмирлаш керак, таклиф бера оламиз. Ва таклифимизни маҳалладошларимиз қўллаб-қувватлаб, кўпроқ овоз берса, ўшанга пул ажратилади.

Ташаббуслар харажати 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак.

Ҳозиргача 1117 та таклиф қолдирилган. Масалан:

➖ Учкўприк тумани Янгибоғ МФЙдаги йўлни асфальтлаш;
➖ Янгиқўрғондаги 10-мактабнинг иситиш тизими ва ҳожатхонасини янгилаш
➖ Чилонзордаги 316-боғчани таъмирлаш
➖ Китоб туманидаги Деҳқон бозорига чиқинди қутилари ўрнатиш
➖ Фарғона туманидаги Миндонобод қишлоғини ичимлик суви билан таъминлаш

ва бошқа таклифлар.

❓Хўш, сиздачи? Таклиф борми? Унда нега қўл қовуштириб ўтирибсиз? Тезда openbudget.uz сайтига киринг ва ташаббус кўрсатинг. Давлат бюджетини керакли жойга ишлатилишида ёрдам беринг.

Таклифлар қуйидаги мавзуларда бўлиши керак:

— ичимлик суви таъминоти;
— ички йўлларни таъмирлаш;
— ёритиш тизимлари билан боғлиқ муаммолар;
— мактаб, боғча, тиббиёт бирлашмалари ва бошқа ижтимоий объектларни таъмирлаш, моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш;
— умумжамоат фойдаланишидаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш ва бошқалар.

Бефарқ ва лоқайд бўлманг, ташаббусни қўлга олиш вақти келди.


👉 @xushnudbek 👈
👍4
Forwarded from Xushnudbek.uz
КВОТА-2021

#abituriyent

📚 БАКАЛАВР:

➖ КУНДУЗГИ — 113 530 нафар;

➖ СИРТҚИ — 37 675 нафар;

➖ КЕЧКИ — 6 550 нафар.


🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.


❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ
:

➖ Соғлиқни сақлаш;

➖ Халқ таълими;

➖ Ветеринария;

➖ Ижтимоий иш.


👆ИМТИЁЗЛАР КВОТАСИ:

➖
Хотин-қизлар учун - ТАНИШИШ;

➖ Ногиронлиги бўлган шахслар учун - ТАНИШИШ;

➖ "Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун - ТАНИШИШ;

➖ Ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасини олганлар учун - ТАНИШИШ;

➖ Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун - ТАНИШИШ;

➖ Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун - ТАНИШИШ.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
#abituriyent

ДТМнинг маълум қилишича, рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 206 минг 332 нафар бўлди (10 июль, соат 18:00 ҳолатига).

Шунингдек, ДТМ Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида, жумладан ДТМ жойлашган ҳудудда электр энергияси йўқлиги сабабли my.dtm.uz сайтида узилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз” - дейилади хабарда.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент давлат юридик унверситети магистратурасига қабул бошланди

✅ Тошкент давлат юридик унверситетининг магистратура босқичига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди.

👨🏻‍💻 Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш Давлат тест марказининг magistr.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.

📆 Талабгорлар 30 июль кунига қадар (шу куни ҳам) ҳужжатларини онлайн топшириши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Forwarded from Xushnudbek.uz
​❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?

#abituriyent

Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.

Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаши керак, яъни билим ҳам муҳим.

Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 2000 та ҚЎШИМЧА квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.

Квоталар ҳудудлар кесимида бўлиб чиқилган. Батафсил квота мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/10112

Ҳисоблаш тартиби

Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 227 та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5 та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;

➖ айтайлик Самарқанд вилоятида жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;

➖ пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган 40 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган (бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);

➖ абитуриентлар турлича балл тўплашди;

➖ Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда яшил ранг билан берилган);

➖ расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.

➖ қолган хотин-қизлар ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни имтиёз доирасида ўқишга кира олмаса ҳам умумий тартибда танловда қатнашаверади;

Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 227 нафар хотин-қизлар давлат гранти асосида қўшимча квотага қабул қилинади.


‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа.


👉 @xushnudbek 👈
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига маслаҳат!

HumanUz сайтидаги мақолада ўтган йили 151,2 балл олган фарғоналик синглимиз бешта йўналишга кира олмагани, хотин-қизларга бериладиган имтиёз ҳам қўлланмагани айтилган.

Бу ерда ҳеч бир қоидабузарлик йўқ, шунчаки имтиёз қўлланиш тизими ҳақида етарли маълумотга эга бўлишмаган.

Мақолада бошқа нарса диққатимни тортди. 151,2 - бу кўпчилик орзу қиладиган юқори балл. Лекин шу юқори балл билан ҳам бешала йўналишдан йиқилибди. Тўғри, ўтган йили баллар баланд бўлди, бунга сабаблар бор (осон саволлар, атиги 2 та фан, кучсиз текширув ва ҳ.к.). Аммо барибир бу балл билан қайсидир йўналишга бемалол кирса бўларди.

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

Бешта йўналишни танлашда эътиборли бўлинг, ўтган йиллардаги кириш баллари, квоталар сони ва бошқа жиҳатларни таҳлил қилинг, имкониятларингизни тўғри чамаланг. Ахир бешта йўналишни танлаш — бу сиз учун берилган имконият. Имкониятдан тўғри ва оқилона фойдаланинг.

Барча билимлиларга омад тилайман.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Месси ниҳоят терма жамоа билан илк кубогини қўлга киритди

Бугун тонгда Америка кубоги финалида афсонавий "Маракана" стадионида Бразилия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўзаро куч синашди. Баҳсда Анхель Ди Мария томонидан киритилган ягона гол эвазига Аргентина чемпионликни қўлга киритди.

Бу Лионель Мессининг терма жамоа таркибидаги илк ғалабаси бўлди. Бунга қадар Месси Аргентина билан 4 марта финалга чиқиб, барчасида мағлуб бўлганди. Хусусан, 1 марта Жаҳон чемпионатида (2014) ва 3 марта Америка кубогида (2007, 2015, 2016) финалда омади келмаганди.

Ҳар қандай буюк футболчи учун терма жамоа билан қозонилган ғалаба жуда муҳим. Месси эса шубҳасиз буюк футболчи ва у ниҳоят танқидчиларнинг дашномидан қутилди.

Шунингдек, Месси 4 та гол билан Америка кубогининг энг яхши тўпурари бўлди. Ушбу натижалар уни Олтин тўп учун асосий даъвогаралардан бирига айлантирди.

Аргентина терма жамоаси ва Лионель Мессининг мухлисларини ғалаба билан табриклайман!


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Бугун Европа чемпионати финали бўлиб ўтади. Сизнингча, қайси жамоа чемпион бўлади?
Final Results
57%
🇮🇹 Италия
43%
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англия
🇮🇹 ИТАЛИЯ — ЧЕМПИОН!!!

Аргентина Америка кубоги финалида мезбон Бразилияни афсонавий “Маракана” стадионида мағлуб этганди. Европа чемпионатида эса Италия мезбон Англияни афсонавий "Уэмбли" стадионида таслим этди.

Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ Люк Шоу ҳисобни очди. 2-бўлимда эса Италия тўлиқ устунликка эришди ва 67-дақиқада Бонуччи ҳисобни тенглаштирди. Шу билан ўйинда бошқа гол урилмади. Пенальтилар сериясида эса Италиянинг қўли баланд келди — 3:2 (видеоси тепада).

Пенальтилар серияси:
✅Берарди 1:1 Кейн✅
❌Белотти 1:2 Магуайр✅
✅Бонуччи 2:2 Рэшфорд❌
✅Бернардески 3:2 Санчо❌
❌Жоржиньо 3:2 Сака❌

Шундай қилиб Италия ўз тарихида иккинчи бор Европа чемпионига айланди.

🏆🥇 Барча Италия мухлисларини (шу жумладан ўзимни ҳам) чемпионлик билан табриклайман!

P.S.: Италияга 1998 йилдан буён мухлислик қиламан. Ва шу давр мобайнида 2006 йилги Жаҳон чемпионлигини ҳисобга олмаса, жуда кўп аламли мағлубиятлар бўлган. Лекин Италия ҳар доим дунёнинг энг кучли футбол мамлакатларидан бири эканлигини исботлайди.


👉 @xushnudbek 👈