Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг ФАТВОСИ

👉 Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

👉 Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

👉 Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
❓Талабалар ҳам абитуриент сифатида ўқишга ҳужжат топшира оладими? Ўқишга кира олмаса талабалар сафидан чиқарилмайдими?
#abituriyent

Овозли чатда бир талаба дўстимиз худди шу савол билан мурожаат қилди. Унга жавобимни юқоридаги аудиода эшитишингиз мумкин.

Жавоб: ҳозир Ўзбекистондаги ёки хориждаги исталган ОТМда талаба бўлиб ўқиётганлар ҳам абитуриент сифатида ДТМ сайтидан рўйхатдан ўтиб, ҳужжат топшира олади. Ўқишга кирса ва ўша ерда ўқишни истаса, ҳозирги ОТМда ўз хоҳишига кўра, талабалар сафидан чиқади. Агар ўқишга кира олмаса, ҳозирги жойида талабалар сафидан чиқарилмайди. Бунга ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ.

Қўшимча изоҳ: Овозли чатда бир нарсани айтишни унутибман. Авваллари тестга кирган талабалар ўқишдан ҳайдалгани рост. Чунки улар ўқишга қалбаки ҳужжатлар билан ёки бировнинг ўрнига "паравоз" бўлиб киришар эди. Ўшанчун ҳайдалган. Тест пайтида бундай қинғир ниятли талабалар аниқланса, ҳозир ҳам талабалар сафидан чиқарилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍3
Халқ шоири Усмон Азим «Карвон» шеърини розилигисиз ижро этган Санжайни судга берди. Жўраевларнинг бунга алоқаси йўқ

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг хабар беришича, Санжар Джавбердиев (Санжай) исмли шахс халқимиз орасида машҳур бўлган “Карвон” номли шеърни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовнинг розилигисиз ва ҳеч бир келишувсиз ижро этган.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза берилган. Агентлик Санжайга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборган.

Санжай ижро этган “Карвон” қўшиғига Шерали Жўраев ва унинг фарзандлари томонидан ҳеч қаерга ҳеч қандай шикоят берилмаган.

❗️
Ижтимоий тармоқлардаги «Жўраевлар “Карвон” қўшиғи учун судга берди», деган гаплар ёлғон.

P.S.: бу мавзудаги хабарлардан доим хурсанд бўламан. Чунки бизда муаллифлик ҳуқуқига ҳурмат ўта расво. Одамлар бировнинг ҳаққига жуда енгил қарайди. Бу қачондир ўзгариши керакку.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Forwarded from Xushnudbek.uz
КВОТА-2021

#abituriyent

📚 БАКАЛАВР:

➖ КУНДУЗГИ — 113 530 нафар;

➖ СИРТҚИ — 37 675 нафар;

➖ КЕЧКИ — 6 550 нафар.


🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.


❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ
:

➖ Соғлиқни сақлаш;

➖ Халқ таълими;

➖ Ветеринария;

➖ Ижтимоий иш.


👆ИМТИЁЗЛАР КВОТАСИ:

➖
Хотин-қизлар учун - ТАНИШИШ;

➖ Ногиронлиги бўлган шахслар учун - ТАНИШИШ;

➖ "Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун - ТАНИШИШ;

➖ Ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасини олганлар учун - ТАНИШИШ;

➖ Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун - ТАНИШИШ;

➖ Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун - ТАНИШИШ.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
❓САВОЛ: аввалги йилларда ДТМ сайти орқали ҳар бир йўналишга нечта ҳужжат топширилганини онлайн кўрса бўлар эди. Ҳозир эса фақат ОТМ бўйича жами нечта абитуриент рўйхатдан ўтгани эълон қилинмоқда. Шуни йўналишлар кесимида ҳам эълон қилса бўлмайдими?

Ушбу саволга овозли чатда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов жавоб берди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади

Бироз аввал Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши якунланди.

Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, йиғилишда жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Яна бошқа муҳим янгиликлар ҳақида тез орада каналим орқали хабар бераман.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ўзбекистонда 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт

Бу ҳақда бугунги Республика махсус комиссияси йиғилишида маълум қилинди.

Булар:

➖ аҳоли билан мулоқотга кирувчи хизмат кўрсатиш объектлари ходимлари (батафсил аудиода);
➖ барча турдаги савдо объектларининг ходимлари;
➖ спорт мактаблари ҳамда иншоотлари ходимлари;
➖ маданий ҳамда кўнгилочар объектлар, дам олиш масканлари ходимлари;
➖ меҳмонхона, уй меҳмонхонаси, хостел, отел, ётоқхона ва кемпинглар ходимлари;
➖ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари;
➖ давлат ва нодавлат таълим муассасалари ходимлари;
➖ ҳарбий хизматчилар;
➖ умумий овқатланиш корхоналари ходимлари (батафсил аудиода);
➖ давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектлар ходимлари;
➖ коммунал хизмат ходимлари;
➖ алоқа ва телекоммуникация объектлари ходимлари;
➖ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари;
➖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.


👉 @xushnudbek 👈
❗️20 июлдан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарга соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
❓ САВОЛ: Абитуриентлар бир пайтнинг ўзида ҳам олий таълим муассасасига, ҳам техникумларга ҳужжат топширса бўладими?

Ушбу саволга овозли чатда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов жавоб берди.

✅ ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Ҳаттоки агар фанлар мажмуаси бир хил бўлса, ОТМдаги тестда олган бали техникумга ҳам ўтади.

Батафсил жавобни аудиода эшитишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
​⚡️Ногиронлиги бўлган шахслар диққатига!

Айрим ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг маълумотлари “ТМЕК” дастуридан реал вақт режимида келмаётганлиги сабабли my.dtm.uz сайтида кўринмаётган эди.

ДТМнинг хабар беришича, энди my.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетда ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини киритиш имконияти яратилди.

❗️Aгар Сизнинг ногиронлик бўйича маълумотларингиз “Имтиёзлар” бўлимида чиқмаётган бўлса, мазкур бўлимдаги “Ногиронлик имтиёзини қўшиш” функцияси орқали ўз ногиронлик маълумотларингизни киритишингиз мумкин.

☑️ Aгар Сизда кўзи ожиз тоифасидаги ногиронлик мавжуд бўлса, ногиронлик маълумотларини киритиш билан бирга “Кўзи ожиз” белгисини белгилашни унутманг.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
#ўқишникўчириш

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан суҳбатда ўқишни кўчиришга оид айрим саволларга ҳам жавоб берди.

✅ Агар фарғоналик талаба ҳозир Самарқандда ўқиётган бўлса ва ўқишини ўзининг доимий яшаш манзилига кўчирмоқчи бўлса, унда имтиҳонсиз ва ҳеч қандай тўловсиз мос ва турдош бўлган йўналишга кўчира олади. Агар талаба мос ва турдош бўлмаган бошқа йўналишга кўчирмоқчи бўлса, унда бир марталик супер-контракт тўловини тўлаш талаб этилади.

✅ Мос ва турдош бўлмаган исталган йўналишга супер-контракт тўлаган ҳолда ўқишни кўчириш мумкин. Масалан, биологиядан тиббиётга, педагогикадан юриспруденцияга ва ҳ.к.

❗️Лекин агар талаба юқори курс бўлса ва ўтилган фанлар фарқи катта бўлса, унда битта пастки курсдан ўқишни кўчиради, яъни бир (ёки икки) йил йўқотиши мумкин.

Шунингдек, вазир суҳбат чоғида табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари қанча бўлиши ҳақида айрим йўналишлар кесимида маълумот берди.

Қолганини овозли хабарда эшитишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Бугун, 19 июль - душанба, барча учун иш куни. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам бугун ишга чиқишлари керак.

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Қурбон Ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.


👉 @xushnudbek 👈
ММA жангчиси, “Осиё айиғи” Мурод Хонтўраев 34 ёшида вафот этди

Бугун, 19 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ йўлида Мурод Хонтўраев ўзининг BMW X5 русумли автомобилида Lacetti русумли автомобил билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги далага чиқиб кетган. Олинган тан жароҳатлари туфайли Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган. Унинг ёнидаги шериги эса шифохонага олиб кетилган.

Бу ҳақда бир нечта расмий манбалар маълумот берди (1, 2, 3).

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


👉 @xushnudbek 👈
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган айрим аҳоли қатламининг 1-доза, 1 октябргача 2-доза, 1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиш шартлиги белгиланяпти. Бунга имкониятлар етарлими?

➖Эмлашда ҳосил бўлган иммунитетни юқорироқ даражага кўтариш мақсадда қолган босқичлар олинади.

▫️Спутник V вакцинаси 21 кун оралатиб, 2 маротаба;
▫️AstraZeneca вакцинаси 28 кун оралатиб 2 маротаба;
▫️ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 30 кун оралатиб 3 маротаба эмланади.

✔️Хитой-ўзбек қўшма вакцинасининг 3 босқичда эмланишига сабаб шуки, клиник синов жараёнида 3-босқичда эмланганда, 2-босқичда эмлангандан кейин ҳосил бўлган иммунитет даражаси 6 фоизга яхшиланган.

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида

#ўқишникўчириш

Кўпчилик бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими деб сўрашмоқда. Масалан, кундузгидан кечкига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

✅ КУНДУЗГИ таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).

❌ Кундузги таълимдан махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.


✅ СИРТҚИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки.

❌ Сиртқи таълимдан махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.


✅ КЕЧКИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида).

❌ Кечки таълимдан сиртқи, махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.


✅ МАХСУС СИРТҚИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• махсус сиртқи;

❌ Махсус сиртқи таълимдан сиртқи, кечки ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.


❌ ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИДАГИЛАР ҳамда МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.

Қўшимча маълумот:
➖ Хориждан ўқишни кўчириш
➖ Ўзбекистондаги давлат ОТМларидан ўқишни кўчириш
➖ Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш
➖ Доимий яшаш жойига бошқа ҳудуддан ўқишни кўчириш


👉 @xushnudbek 👈
​Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўрганувчи-ўқитувчиси И.Б. фуқаро Р.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимида ишловчи танишлари орқали ушбу университетга ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Учтепа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университети спорт клуби мураббийи С.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 200 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Президент тадбиркорлар билан учрашмоқчи

Сўнгги йилларда тадбиркорларнинг иқтисодиёт ва жамиятда тутган ўрни кескин ошганини ҳисобга олиб яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Жорий йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, ёки Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ҳамда қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин:

Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;
Veb-sayt: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: info@chamber.uz;
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.
Тўйхоналар фаолияти юзасидан яна бир ўзгариш киритилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, шу йил 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон делегацияси Японияга йўл олди

Бугун Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ватанимиз делегацияси Японияга жўнаб кетди. Делегация Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кузатиб қўйилди.

Маросимда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Бош вазир Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири, делегация раҳбари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, спортчиларимиз ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Делегация махсус ажратилган чартер рейс билан «Boeing 787 Dreamliner» ҳаво кемасида Токиога йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон 17 спорт турида 71 та лицензия қўлга киритган.

Ватанимиз жамоасининг юзи ёруғ бўлсин, илоҳим.


👉 @xushnudbek 👈