Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбекистон делегацияси Японияга йўл олди

Бугун Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ватанимиз делегацияси Японияга жўнаб кетди. Делегация Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кузатиб қўйилди.

Маросимда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Бош вазир Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири, делегация раҳбари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, спортчиларимиз ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Делегация махсус ажратилган чартер рейс билан «Boeing 787 Dreamliner» ҳаво кемасида Токиога йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон 17 спорт турида 71 та лицензия қўлга киритган.

Ватанимиз жамоасининг юзи ёруғ бўлсин, илоҳим.


👉 @xushnudbek 👈
Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз диндошлар!
Бугун юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди.

Шундай қилиб, жами вакцина захирамиз 8 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 370 минг дозаси "Спутник V", 710 минг дозаси AstraZeneca, 7,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

19 июль ҳолатига кўра, 5,8 миллион доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати



👉 @xushnudbek 👈
❗️Абитуриентлар 22 июлгача (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин

Кўпчилик Ҳайит байрами муносабати билан 3 кунлик дам олиш берилгани абитуриентларга таъсир қилмайдими деб савол бермоқда.

Йўқ, бу таъсир қилмайди. Абитуриентлар аввалги даврдагидек ҳужжатларини кўтариб, қабул комиссиясига боришмайди. Балки шунчаки my.dtm.uz сайти орқали ҳатто телефонидан ҳам бемалол рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шу сабабли дам олиш ва байрам кунлари ҳужжат топширишга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди.

✅ Абитуриентлар 22 июль, пайшанба куни соат 23:59 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Лекин маслаҳатим - охирига қадар тақаб оборманг. Ҳар хил кутилмаган техник муаммолар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли бугун ёки эртага рўйхатдан ўтиб, онлайн тўловни амалга ошириб қўйинг.

📹 Онлайн рўйхатдан ўтиш ҳақида видео:
https://t.me/xushnudbek/10227

Яна кўпчилик тўлов ҳақида ҳам савол бермоқда. Дам олиш кунлари банклар ишламайди, аввалги йилда битирганлар тўловни қандай амалга оширади, деб. Бунинг йўли жуда осон, бемалол PayMe, Click, UPay ва яна бир нечта электрон тўлов тизимлари орқали дам олиш кунлари, куннинг исталган пайтида онлайн тўлаш мумкин.

💳 Онлайн тўлаш тартиби ҳақида тушунтириш:
https://t.me/xushnudbek/10205

Барчага омад!


👉 @xushnudbek 👈
❗️Эртага - чоршанба, барча учун дам олиш куни!

Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармонига биноан, эртага - 21 июль, чоршанба куни Ўзбекистондаги барча ходимлар учун дам олиш куни. Бунда иш ҳафтасининг давомийлиги аҳамиятга эга эмас.

Хуллас, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам эртага дам олиши керак.


👉 @xushnudbek 👈
Хушхабар!

Россиянинг Сочи шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги ўтказиляпти. Унда дунёнинг деярли барча энг кучли шахматчилари, жумладан жаҳоннинг амалдаги чемпиони Магнус Карлсен ҳам қатнашяпти.

Кўз тегмасин, унда ўзбекистонлик шахматчилар ҳам яхши иштирок этмоқда.

15 ёшли Жавоҳир Синдоров кеча перулик Хорхе Кори устидан ғалаба қозониб 1/16 финалга чиққан эди. Жавоҳир аввалги босқичда турнирнинг 7-рақамли шахматчиси, машҳур француз Алиризо Фирузжани сенсацион равишда турнирдан чиқариб юборган эди.

Бугун эса 16 ёшли Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида 8-ўринда турган нидерландиялик Аниш Гирини қўшимча баҳсларда мутлоқ тор-мор қилди. Эътиборлиси Нодирбек кучли рақиб билан 4 та баҳсда ҳам мағлуб бўлмади: 2 та ғалаба, 2 та дуранг. Айниқса 4-баҳсда Нодирбек 99%лик мағлубият ҳолатидан чиқиб кетиб, охирида ғалаба қозона олди (дурангга ҳам кўнмади).

Шундай қилиб, 2 нафар ўзбекистонлик ёш халқаро гроссмейстерлар Жаҳон кубогининг 1/16 финалида иштирок этади.

Уларга омад тилаймиз!


👉 @xushnudbek 👈
👍2
❓…бўладими?

Муштарийлар томонидан берилаётган саволларнинг жуда кўпчилиги “бўладими?” деб тугайди. Унақа қилсам бўладими, бунақа қилсам бўладими ва ҳ.к.

Ўтган йили ҳам бакалаврга, ҳам магистратурага топширсам бўладими, деган саволларга амалий жавоб бериш учун ўзим ҳужжат топшириб, бўлиши мумкинлигини исботлаб кўрсатгандим. Яъни баъзан “бўладими?” деб ўйланиб ўтирмасдан, ўша ишни қилиш керак, шунда бўлиш ёки бўлмаслиги маълум бўлади.

Ҳозир эса энг кўп берилаётган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

❓Ҳозир талаба бўлиб ўқиётганлар абитуриент сифатида яна ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Хорижда ўқиётган талабалар ҳам ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириб, ҳам бакалаврга абитуриент сифатида рўйхатдан ўтса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Фақат иккала имтиҳондан ҳам муваффақиятли ўтса, биттасини танлаш керак бўлади.

❓Бакалаврни тугатган битирувчи талаба ҳам магистратурага, ҳам иккинчи мутахассисликка, ҳам бакалаврга ўқишни топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Фақат имтиҳонлардан муваффақиятли ўтса, биттасини танлаш керак бўлади.

❓Магистратурани тугатганлар яна бир бор бошқа мутахассисликка магистратурага топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади.

❓Ҳам техникумга, ҳам бакалаврга ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Ҳам давлат ОТМларига, ҳам юртимиздаги бошқа хорижий ва хусусий университетларга ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Давлат ОТМларига 5 тагача топширса бўлади, хорижий ва нодавлат-хусусий ОТМларга эса исталганча, хоҳланг ўнтасига, хоҳланг юзтасига ҳужжат топшириш мумкин. Фақат охирида биттасини танлаш керак.

❓Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Бакалаврни давлат гранти асосида ўқиб тугатган битирувчи-талаба иккинчи мутахассисликка топширса бўладими?
❌ Йўқ, топшира олмайди. Батафсил мана бу ерда.

❓Давлат ОТМларида бешта йўналиш танлашда ҳам кундузги, ҳам сиртқини танласа бўладими?
❌ Йўқ, бўлмайди. Бешта йўналишнинг барчасида таълим шакли бир хил бўлиши керак.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларига Австралиянинг Брисбен шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда бироз аввал Халқаро Олимпия қўмитасининг сессиясида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ўйинлари бугундан бошланди. 23 июль куни расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик спортчилар ўз чиқишларини 24 июлдан бошлашади. Каналимиз орқали Олимпия ўйинларини кенг ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
❓Ўқишни кўчириш тартиби қандай? Бунинг учун қаерга ариза бериш керак?

Ўқишини бошқа ОТМга кўчиришни истайдиган талабалардан жорий йилда 2 та сайт орқали аризалар қабул қилинмоқда. Яъни қаердан ўқишни кўчираётганига қараб, талабалар турли сайтларда ариза қолдириши керак. Булар:

1️⃣ Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқа давлат ОТМига ёки бир ОТМ ичида – transfer.edu.uz сайти орқали (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги);

2️⃣ хорижий давлатлардан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан – transfer.dtm.uz сайти орқали (Давлат тест маркази).

Ўқишни кўчириш тартиби қандай?

Бу ҳақда ушбу пост остидаги қуйидаги тугмаларни босган ҳолда жавоб олишингиз мумкин
👇👇👇

Тез орада каналда айнан ўқишни кўчириш мавзусига бағишланган овозли чат қилишни режалаштиряпмиз.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Бугун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

22 июль куни соат 23:59 да олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш якунланади.

Aбитуриентлар мазкур муддат давомида my.dtm.uz ва my.gov.uz сайти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

Маслаҳатим, кечқурунга тақамасдан вақтлироқ рўйхатдан ўтиб қўйинг.

Кеча соат 18:00 даги ҳолатга кўра, 924 минг абитуриент рўйхатдан ўтган.


👉 @xushnudbek 👈
2021 йил коронавирусга карши курашиш учун 3 триллион сўм ажратилди

Жорий йил давлат бюджетидан 3 триллион сўм ажратилиб, бугунги кунда ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли коронавирусга қарши эмланмоқда.

Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш ва замонавий лабораториялар ташкил этишга 200 миллион доллар йўналтирилди.
Live stream scheduled for
❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Бугун қабул жараёнларининг сўнгги куни бўлгани учун, соат 20:30 да каналимиз орқали навбатдан ташқари овозли чатни ташкил қиламиз.

🎙Мавзу: Қабул-2021!

Бугун бирор чақирилган меҳмонимиз йўқ. Шунчаки йиғилиб қолган кўплаб саволларга ўзим билимим етганича жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Ушбу пост остига ўзингизни қизиқтирган саволларни ёзиб қолдиринг, қабул жараёнларига оид барча саволларга бирма-бир ўқиб, жавоб беришга ҳаракат қиламан. Саволингиз охирида исм-фамилиянгизни ёзиб қолдирсангиз, янада яхши бўлар эди.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream started
❗️Овозли чатимиз бошланди!

Қабул жараёнларига бағишланган овозли чатимизни бошладик.

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.me/xushnudbek?voicechat

Ўзиям деҳқончилик экан, деб эринмасдан изоҳ ёзибсизлар, нақ 2 мингдан ошиқ коммент қолдирилибди😀

Шу сабабли бугун саволларга улгурганимизгача жавоб беришга ҳаракат қиламан.


Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Live stream finished (1 hour)
Qabul-2021: Savol-javob | Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
“Қабул-2021: савол-жавоблар” мавзусидаги овозли чатимизнинг тўлиқ файли

Вақт етганича кетма-кетликда саволларни ўқидим ва жавоб беришга ҳаракат қилдим. Саволи қолиб кетганлар бўлса, узр сўрайман. Балки яна шу каби суҳбатлар қилармиз.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Бугун масжидларда Жума намози ўқилмайди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвосига кўра, Жума намозлари вақтинча ўқилмайди. Ўрнига Пешин намози адо этилади.

Бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
​​“Telegram”да фуқароларни ҳақоратлаган ургутлик шахсга жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди

Олинган маълумотга асосан, 2021 йил 21 июль куни Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. фуқаро Ш.Ш. “Telegram” интернет тармоғидаги гуруҳда, гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ш.Ш.нинг яшаш манзилига келиб, жанжал кўтарган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Жамоат тартибини бузган ҳар бир фуқаронинг ҳаракатларига қонуний тартибда баҳо берилади”, - дейилган хабарда.


👉 @xushnudbek 👈
👍1