Xushnudbek.uz
512K subscribers
9.68K photos
2.46K videos
206 files
8.36K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
2-раундда ҳам устунлик Улуғбекда!
Ғалабаааааааааа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿💪Улуғбек Рашитов — Олимпиада чемпиони!!!

Таэквондо бўйича -68 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов олтин медал соҳиби бўлди! Ўзбекистон учун биринчи олтин! Бардавом бўлсин! Отангга балли, Улуғбек!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Токиода Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди ҳамда Ватанимиз мадҳияси янгради! Этларимиз жимирлаб, ҳаяжонланиб, тингладик.

Дуо қиламизки, ушбу мадҳияни ҳали яна бир неча марта эшитамиз!


👉 @xushnudbek 👈
Ҳозирча бугунги баҳслар натижалари:

Зайнаб Дайибекова қиличбозликнинг сабля йўналишида биринчи баҳсда ғалаба қозонди. Бу Ўзбекистон тарихида Олимпиададаги сабля бўйича илк ғалаба бўлиб тарихга кирди;

Бокс бўйича Рио-2016 чемпиони Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) биринчи жангда ғалаба қозонди. Шаҳобиддин кейинги даврада Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади.

Таэквондо бўйича Нигора Турсунқулова (-67 кг) хитойлик рақибасидан қўшимча очколар эвазига мағлуб бўлди. Агар хитойлик финалга чиқса, Нигора бронза медали учун кураш олиб боради.

Яна бир таэквондочимиз Никита Рафалович (-80 кг) илк босқичда доминиканлик рақибини мағлуб этди. Никита энди чорак финалда озарбайжонлик Милад Беги билан ҳисоб-китоб қилади.

Дзюдочи Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг) илк босқичда германиялик рақиби устидан муваффақият қозонди. Бунгача дзюдочиларимизнинг бирортаси ғалаба қозона олмаётган эди. Ҳамюртимиз чорак финалга чиқиш учун жанубий кореялик Ан Чангримга қарши татамига чиқади.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
#abituriyent

Магистратура учун рўйхатдан ўтганда нега ариза статуси «Текширилмоқда» бўлиб турибди ва қачонгача кутиш керак?

Эслатиб ўтамиз, магистратурага magistr.edu.uz сайти орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Никита - ярим финалда!!!

Таэквондочимиз Никита Рафалович икки карра жаҳон чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсуски Никита Рафалович ярим финалда Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори иорданиялик Салиҳ аш-Шарабатийга қўшимча очколар эвазига аламли мағлуб бўлди.

Энг қизиғи Шарабатий аввалги барча ўзаро жангларда Никитадан мағлуб бўлган экан. Балки шунинг учундир ўзи ҳам, мураббийси ҳам қувончдан йиғлаб юборишди.

Энди Никита бронза медали учун курашади.


👉 @xushnudbek 👈
“Автомобиль тарихи”га оид маълумотлар базаси юритилади

2021 йил 1 декабрдан бошлаб, автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобиль тарихи” маълумотларини аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

🚘 “Автомобиль тарихи” қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

автомобилнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси;
юрган масофаси;
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги;
йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги (ва бошқалар).

Автомобиль тарихига оид маълумотларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХПда шартномавий асосда аниқлаш мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизиқ маълумот: яқин 10 йил ичида Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш кўрсаткичлари қандай ўсади? @Clearenergy лойиҳаси томонидан тайёрланган видеода бу ҳақда жавоб берилган👆

Манба: @minenergy_uz
Таэквондочимиз Никита Рафалович бронза медали учун жангини бошлаяпти! Ҳамюртимизга омад тилаймиз!
Афсус, Никита Рафалович бронза медали учун баҳсда хорватиялик рақибига мағлуб бўлди. Майли, ҳеч қиси йўқ. Ҳаяжонли дақиқалар учун раҳмат, Никита. Озгина қолганди-я, озгина...
Бугунги кун медалсиз бўлди

26 июлдаги ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларини оғир атлетикачи қизимиз Муаттар Набиева якунлаб берди. У даст кўтаришда 98 кг натижа билан Олимпиада рекордини ўрнатди. Аммо силтаб кўтаришда биринчи уринишдаги жуда кичик техник хато кўп режаларни ўзгартириб юборди. Умумий натижаларга кўра, Муаттар 212 кг натижа билан 4-ўрин бўлди. Озгина омад етишмади, очиғи.

Шу билан бугунги чиқишлар якунига етди. 7 нафар спортчимиздан 2 нафар боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Фанат Қаҳрамоновлар кейинги босқичга чиқишди. Қолганлари ўз иштирокини якунлашди.


👉 @xushnudbek 👈
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Анвар Ҳусанов халққа иккита мурожат билан чиқди.

Биринчисида, касаллик аломатлари бўлган тақдирда энг биринчи галда шифокорга мурожаат қилиш зарурлиги ва дорилардан фақат уларнинг рецептига асосан фойдаланиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Чунки Зангиота шифохонасидаги аҳволи оғир беморларнинг аксарияти нотўғри даволаниш натижасида шундай ҳолатга тушган.

Иккинчисида эса ижтимоий тармоқларда Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасида дори воситалари танқислиги кузатилаётгани ҳақида турли асоссиз ва нотўғри маълумотлар тарқалганини таъкидлаган. Дори захирасини кўрсатган.


👉 @xushnudbek 👈
Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич вафот этибдилар.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Ўктам Пардаевич фидойи олим, илм-фан ва таълимнинг ҳақиқий жонкуяри эдилар.

Устознинг барча оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига, жумладан фарзандлари Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковга ҳамдардлик билдириб қоламиз.


👉 @xushnudbek 👈