Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
“Автомобиль тарихи”га оид маълумотлар базаси юритилади

2021 йил 1 декабрдан бошлаб, автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобиль тарихи” маълумотларини аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

🚘 “Автомобиль тарихи” қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

➖ автомобилнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси;
➖ юрган масофаси;
➖ фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги;
➖ йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги (ва бошқалар).

Автомобиль тарихига оид маълумотларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХПда шартномавий асосда аниқлаш мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизиқ маълумот: яқин 10 йил ичида Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш кўрсаткичлари қандай ўсади? @Clearenergy лойиҳаси томонидан тайёрланган видеода бу ҳақда жавоб берилган👆

Манба: @minenergy_uz
Таэквондочимиз Никита Рафалович бронза медали учун жангини бошлаяпти! Ҳамюртимизга омад тилаймиз!
Афсус, Никита Рафалович бронза медали учун баҳсда хорватиялик рақибига мағлуб бўлди. Майли, ҳеч қиси йўқ. Ҳаяжонли дақиқалар учун раҳмат, Никита. Озгина қолганди-я, озгина...
Бугунги кун медалсиз бўлди

26 июлдаги ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларини оғир атлетикачи қизимиз Муаттар Набиева якунлаб берди. У даст кўтаришда 98 кг натижа билан Олимпиада рекордини ўрнатди. Аммо силтаб кўтаришда биринчи уринишдаги жуда кичик техник хато кўп режаларни ўзгартириб юборди. Умумий натижаларга кўра, Муаттар 212 кг натижа билан 4-ўрин бўлди. Озгина омад етишмади, очиғи.

Шу билан бугунги чиқишлар якунига етди. 7 нафар спортчимиздан 2 нафар боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Фанат Қаҳрамоновлар кейинги босқичга чиқишди. Қолганлари ўз иштирокини якунлашди.


👉 @xushnudbek 👈
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Анвар Ҳусанов халққа иккита мурожат билан чиқди.

Биринчисида, касаллик аломатлари бўлган тақдирда энг биринчи галда шифокорга мурожаат қилиш зарурлиги ва дорилардан фақат уларнинг рецептига асосан фойдаланиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Чунки Зангиота шифохонасидаги аҳволи оғир беморларнинг аксарияти нотўғри даволаниш натижасида шундай ҳолатга тушган.

Иккинчисида эса ижтимоий тармоқларда Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасида дори воситалари танқислиги кузатилаётгани ҳақида турли асоссиз ва нотўғри маълумотлар тарқалганини таъкидлаган. Дори захирасини кўрсатган.


👉 @xushnudbek 👈
Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич вафот этибдилар.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Ўктам Пардаевич фидойи олим, илм-фан ва таълимнинг ҳақиқий жонкуяри эдилар.

Устознинг барча оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига, жумладан фарзандлари Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковга ҳамдардлик билдириб қоламиз.


👉 @xushnudbek 👈
​Талабаларга мурожаат!

Ҳурматли, талабалар. Сизларга бир таклифим ва тавсиям бор. Ишонаман, бу таклиф сизни қизиқтиради.

Ҳозир деярли барчангиз таътилдасиз. Бошқа ҳудудларда ўқийдиган юз минглаб талабалар ўз уйларига, туман/шаҳар ёки қишлоқларига қайтишган. Ҳадемай яна ҳамма ўқишга қайтади. Аммо ўқишга қайтишдан аввал ўзингиз туғилиб ўсган маҳалла учун фойдангиз тегиши мумкинлигини биласизми?

❓Маҳаллангизда ичимлик суви билан муаммо борми?
❓Сиз яшайдиган жойда ички йўллар расвоми?
❓Алоқа сифатида муаммолар борми?
❓Кўчаларда электр устунлари (столба) эскирганми?
❓Маҳаллангизга оптик толали интернет тортиш керакдир?
❓Болалигингиз ўтган мактаб ёки боғчани таъмирлаш керакми?
❓Балки кутубхона, болалар ёки спорт майдончаси қуриш керакдир?

Шунча муаммо бор экан, унда нега имкониятдан фойдаланмаяпсиз?

https://openbudget.uz сайтида фуқаролар томонидан маҳаллий бюджет маблағларининг бир қисмини мақсадли сарфлаш учун таклифлар қабул қилинаётгани ҳақида аввал ҳам ёзгандим. Бутун республика бўйича жами 157 млрд сўм маблағ ажратилган. Битта таклиф қиймати максимум 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак.

Туман/шаҳар кесимида маблағлар турлича, чунки топган пулига боғлиқ. Масалан, Фарғона шаҳрига 11 млрд, Асака ва Ғиждувонга 10 млрд, Чустга 8 млрд, Хатирчи, Қарши, Олтинсой ва Хонқа туманларига 7 млрддан пул ажратилган. Тўлиқ рўйхат бу ерда.

Ҳозиргача порталда 8500 та таклиф қолдирилган.

Порталнинг ишлаш тартиби қанақа?

1️⃣ openbudget.uz сайтида рўйхатдан ўтасиз;
2️⃣ Ташаббус қолдирасиз (муаммоли жой суратини ҳам юкланг);
3️⃣ Овоз бериш жараёни бошлангач, маҳалладошларингиз орасида ўша ташаббусни тарғиб қиласиз;
4️⃣ Ҳудудлар кесимида энг кўп овоз олган ташаббусга бюджетдан пул ажратилади.

Нега айнан талабаларга мурожаат қиляпман?

Чунки сизлар интернетдан фойдаланишни нисбатан яхшироқ биласиз. Ҳозир бўш вақтингиз кўпроқ. Бундан ташқари бутун дунёда ҳам бунақа ташаббускор лойиҳаларда айнан талабалар фаол бўлишади, ўзаро бирикиб волонтёрлик жамоалари тузишади ҳатто. Бизда ҳам талабалар анақа шунақа фаол бўлишини истайман.

❗️Шошилинг, ташаббуслар 1 августга қадар қабул қилинади. Ҳозироқ маҳаллангиз учун нима кўпроқ кераклигини яхшилаб ўйланг. Агар бирор жойни, масалан йўлни таъмирлаш керак бўлса, тезда расмга олинг. Ташаббус қолдиринг. Овоз тўпланг. Ва жамоатчилик учун фойдаси тегадиган ташаббусга муаллифлик қилинг.

Лоқайд бўлманг, талабалар!

ℹ️ Ҳа, айтганча, бу порталда фақат талабалар эмас, исталган бошқа шахслар ҳам ташаббус қўшишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиличбозликнинг сабля йўналишида Олимпия ўйинларида иштирок этган 18 ёшли Зайнаб Дайибекова ютқазиб қўйгани учун халқимиздан йиғлаб узр сўрамоқда.

Аслида Зайнаб Ўзбекистон тарихида сабля бўйича ғалаба қозонган илк спортчи бўлди. Жуда кучли рақибларини енгиб, чорак финалгача етиб борди, бошқача айтганда дунёнинг 8 нафар кучли спортчиларидан бири бўлди. 18 яшар ҳамюртимиз учун бу жуда катта ютуқ!

Ишонамиз, ҳали Зайнабнинг ғалабалари олдинда! Кейинги сафар унинг ғалабали онлардаги қувонч кўз ёшларини кўрайлик, деб дуодамиз.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ўқишни кўчиришда ўтиш бали 66,1 балл этиб белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 53 та ОТМга хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1 балл) этиб белгилангани маълум қилинди.

Ўтган йили ўтиш бали 56,7 балл эди. Жорий йилда ўтиш балини ўтган йилги ҳар бир йўналишга кириш бали неча бўлган бўлса, ўшандай қилиб белгилашмоқчи эди. Аммо бундай қилинмади. Яна бир бор асосан хориждаги талаба-ёшларга ён босилди ва ўтиш бали максимал баллнинг атиги 35%и этиб белгиланди. Бу ҳатто 3 баҳо ҳам дегани эмас.

💰Ўтиш балини тўплаган талабалар оддий тўлов-контрактни тўлашади, ўтиш балига етмаганлар эса юқоридаги расмда кўрсатилган миқдорларда контракт тўлашади.

ℹ️ ОЎМТВ тизимидаги ОТМ рўйхати

Бошқа ОТМларга ўтиш балини юқори турувчи вазирликлар белгилайди, масалан тиббиётни Соғлиқни сақлаш, юриспруденцияни Адлия вазирлиги ва ҳ.к.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
⚡️29 июль куни Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси берган хабарга кўра, ушбу вакциналар “COVAX” дастури орқали АҚШ томонидан бепул тақдим этилмоқда.

Умид қиламизки, бошқа вакциналарни турли гап-сўзлар билан шубҳа остига олиб, эмланишни истамаётган ёки шунга тарғиб қилаётган шахслар АҚШнинг Moderna вакцинаси билан эмланади. Қанча кўп одам вакцина олса, шунча яхши.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Яқин кунларда “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишни бошлайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Рашид Нургалиев хабар берди.

Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча шароитлар ўрганилган, Россия томонидан тегишли аудит ўтказилган эди. Демак, ушбу текширувлар уларни қаноатлантирган ва тез орада Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинаси оммавий ишлаб чиқарилишни бошлаши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for
❗️Қонунчиликка эмланишга оид ўзгариш кириши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат кодексининг 113-моддаси ва «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилибди. Бу ҳақда Спикер ўринбосари Алишер Қодиров хабар бермоқда.

Қонунга кўра, бундан буён шифокор рухсатига қарамасдан эмланишни рад этган ходим иш берувчи томонидан маошини сақламасдан ишдан четлатилиши мумкин бўлади.

Қонуннинг ҳозирги талқинига кўра, қуйидаги ҳолларда ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда ишдан четлатилиши мумкин эди:

➖ алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганда;
➖ мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия тавсияларини бажармаган тақдирда.

Шахсан мен ушбу қонунни қўллаб-қувватлайман, ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, бир қанча давлатлар, жумладан АҚШда ҳам шу каби қонунлар чиқарилмоқда ва бу мантиқан тўғри.

Аммо мени бошқа савол ўйлантирмоқда. Нега ушбу қонун лойиҳасининг матни жамоатчиликка эълон қилинмади? Ёки эълон қилиндию, мен кўрмай қолдимми? Унда, олдиндан узр.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: тест синовлари 5 августдан бошланади

Бу ҳақда Давлат қабул комиссияси қарор қабул қилди.

Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилги кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

Шунингдек, саволлар сони ҳам қисқартирилди. Илгари 5 та фандан жами 105 та савол берилар эди, ҳозир 5 та фандан жами 70 та савол берилади. Шунда 3 та мажбурий фанлардан 10 тадан савол (илгари 15 тадан эди), 2 та мутахассислик фанларидан эса 20 тадан (илгари 30 тадан эди) савол бериладиган бўлди.

❗️70 та савол учун жами 3 соат вақт берилади.

Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 189 балл.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
❗️Спортчи-абитуриентларга истисно равишда имтиёз белгиланди

Осиё ва Республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда жорий йилда фақат “Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” йўналишларига ҳужжат топширган спортчи-ўқувчиларга истисно тариқасида қуйидаги имтиёзлар белгиланди:

— иккинчи мутахассислик фани ҳамда мажбурий учта фанга максимал балл берилади;

— ушбу абитуриентлар умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Уларга алоҳида минимал ўтиш бали белгиланади;

— Сиртқи таълимга топширган абитуриентлар имтиҳонлар натижаларига кўра фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;

— “Жисмоний маданият” йўналишига топширган абитуриентларга ўзи ғолиб бўлган спорт хусусиятидан келиб чиқиб, биринчи мутахассислик фани бўйича имтиҳон ўтказилади;

— имтиҳонлар махсус комиссия томонидан онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
​⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг қарори билан жорий йилда ҳам иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат берилди. Шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди (жами 71 та ташкилот).

➖ Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

➖ Тавсияномани шахсан биринчи раҳбар бериши керак. Масалан, боғчада ишлаётган ходимга тавсияномани МТМ вазири Агрепина Шин беради. Молия тизимида ишлаётган ходим учун шахсан Молия вазири Тимур Ишметов тавсия беради. Ва ҳ.к.

➖ Сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил ўқилади.

➖ Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

➖ 5 йил стажга эга бўлган ва ташкилотнинг биринчи раҳбаридан тавсиянома олган талабгорлар Давлат тест марказининг веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.

➖ Онлайн рўйхатдан ўтказиш 2021 йил 5 августдан 25 август куни соат 24:00 га қадар амалга оширилади.

‼️Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Қабул тартиби ҳақида овозли тушунтириш (ўтган йилги):
https://t.me/xushnudbek/6610

Қабул қилиш тартиби мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2633

Тавсиянома бланкасининг шакли мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2631


👉 @xushnudbek 👈
👍3
❗️Спортчи-абитуриентларга йўналишини ўзгартириш имконияти берилади

Аввалги овозли хабаримизда спортчи-абитуриентларга оид бир саволни ўртага ташлаган эдик, мутассаддилар ушбу саволимизга изоҳ беришди.

Демак, Давлат қабул комиссияси баёнида бу назарда тутилган экан. Унга кўра, ДТМ ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда абитуриент розилиги асосида тегишли ўзгариш киритиши мумкин экан. Яъни бошқа йўналишга онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар ўзлари рози бўлса, имтиёз бериладиган «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» ва «Жисмоний маданият» бакалавриат таълим йўналишларига ўзгартира олади.


👉 @xushnudbek 👈
Turdosh yo'nalishlar ro'yxati 2021.pdf
185.4 KB
❗️ТУРДОШ ЙЎНАЛИШЛАР-2021

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди
.

Йўналишлар жами 29 та турдош гуруҳларга ажратилди.

💾 PDF, 186 кб.

🔍 Файл ичида матн билан қидириш имкони мавжуд


👉 @xushnudbek 👈
👍2