Xushnudbek.uz
✔
781K subscribers
15.3K photos
3.8K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
​⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг қарори билан жорий йилда ҳам иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат берилди. Шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди (жами 71 та ташкилот).

➖ Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

➖ Тавсияномани шахсан биринчи раҳбар бериши керак. Масалан, боғчада ишлаётган ходимга тавсияномани МТМ вазири Агрепина Шин беради. Молия тизимида ишлаётган ходим учун шахсан Молия вазири Тимур Ишметов тавсия беради. Ва ҳ.к.

➖ Сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил ўқилади.

➖ Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

➖ 5 йил стажга эга бўлган ва ташкилотнинг биринчи раҳбаридан тавсиянома олган талабгорлар Давлат тест марказининг веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.

➖ Онлайн рўйхатдан ўтказиш 2021 йил 5 августдан 25 август куни соат 24:00 га қадар амалга оширилади.

‼️Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Қабул тартиби ҳақида овозли тушунтириш (ўтган йилги):
https://t.me/xushnudbek/6610

Қабул қилиш тартиби мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2633

Тавсиянома бланкасининг шакли мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2631


👉 @xushnudbek 👈
👍3
❗️Спортчи-абитуриентларга йўналишини ўзгартириш имконияти берилади

Аввалги овозли хабаримизда спортчи-абитуриентларга оид бир саволни ўртага ташлаган эдик, мутассаддилар ушбу саволимизга изоҳ беришди.

Демак, Давлат қабул комиссияси баёнида бу назарда тутилган экан. Унга кўра, ДТМ ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда абитуриент розилиги асосида тегишли ўзгариш киритиши мумкин экан. Яъни бошқа йўналишга онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар ўзлари рози бўлса, имтиёз бериладиган «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» ва «Жисмоний маданият» бакалавриат таълим йўналишларига ўзгартира олади.


👉 @xushnudbek 👈
Turdosh yo'nalishlar ro'yxati 2021.pdf
185.4 KB
❗️ТУРДОШ ЙЎНАЛИШЛАР-2021

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди
.

Йўналишлар жами 29 та турдош гуруҳларга ажратилди.

💾 PDF, 186 кб.

🔍 Файл ичида матн билан қидириш имкони мавжуд


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат

#кўпчиликсўраганэди

Эртага, 28 июль куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;

— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;

— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;

— ички «перевод»лар;

— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);

— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари;

— ўқишни кўчиришда олинадиган имтиҳон ва тест тартиби ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.

Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
Тест учун тўлов қилиш муддати 1 кунга узайтирилди. Лекин ҳаммага эмас

Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнида касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови орқали бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ белгиланган тўловни амалга оширмаган абитуриентларга бир иш куни ичида тегишли тўловни амалга оширишга рухсат берилди.

❗️Бунда мазкур тоифадаги абитуриентлар бугун 28 июль куни 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Тўлов муддати фақат ижодий имтиҳони бор йўналишга топширганлар учун узайтирилди. 5 та фандан тест топшириладиган йўналишларга рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширишга улгурмаганлар учун тўлов муддати узайтирилмади. Демак, улар тестга киритилмайди.

Лекин ҳужжат топширишнинг охирги 3 куни дам олиш кунлари бўлди ва банклар ишламади, боз устига электрон тўлов қилиш тизимида техник муаммолар кузатилди. Шуларни инобатга олиш керакмиди дейманда…


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
10-15 август кунлари шахмат бўйича «Zakovat-Gambit» йирик чемпионати иштирокчисига айланинг! Имкониятни бой берманг!

Чемпионлар ватанида ҳақиқий баҳсларни ўтказиш вақти келди!

Рўйхатдан ўтинг:
gambit.zakovat.tv

____

Станьте участником крупного шахматного чемпионата «Zakovat-Gambit», который пройдёт с 10 по 15 августа. Не упустите эту возможность!

Настало время провести игру на родине чемпионов!

Регистрируйтесь:
gambit.zakovat.tv
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат

#кўпчиликсўраганэди

Бугун, 28 июль куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;

— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;

— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;

— ички «перевод»лар;

— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);

— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари;

— ўқишни кўчиришда олинадиган имтиҳон ва тест тартиби ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.

Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Диққат, танлов: спортчиларимизни қўллаб-қувватлаймиз!

Токио-2020 Олимпиада ўйинлари ҳал қилувчи паллаларга кирмоқда. Медаллар учун курашувчи спортчиларимиз бирин-кетин муҳим баҳсларда қатнашмоқда. Бундай ҳаяжонли паллаларда ҳамюртларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида «Заковат» клуби ижтимоий тармоқларда ўзига хос флешмоб-танлов ташкил қилди.

Танловда қатнашиш шартлари жуда ва жуда оддий.

Шунчаки, Facebook, Instagram ва Telegram тармоқларида Олимпия ўйинларидаги ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид исталган йўналишда фото, видео ҳамда постларни #uzbekpower ва #uzbekchampions хештеглари билан жойласангиз кифоя.

Ғолиблар лайклар сони ҳамда тасодифий танлов (random) орқали аниқланади.

Совринлар:

3️⃣ та смартфон (Xiaomi Redmi Note 10);

1️⃣0️⃣ та смарт-браслет (Xiaomi Mi Band 5);

1️⃣5️⃣ та повербанк (Xiaomi Mi Power Bank 10000 MaH).

❗️Шошилинг!

Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш йўлида курашаётган спортчиларимизни қўллаб-қувватланг ҳамда совринларга эга чиқинг!


➖ @zakovat
Forwarded from Xushnudbek.uz
Turdosh yo'nalishlar ro'yxati 2021.pdf
185.4 KB
❗️ТУРДОШ ЙЎНАЛИШЛАР-2021

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди
.

Йўналишлар жами 29 та турдош гуруҳларга ажратилди.

💾 PDF, 186 кб.

🔍 Файл ичида матн билан қидириш имкони мавжуд


👉 @xushnudbek 👈
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🥉БРОНЗА!

Дзюдочимиз Давлат Бобонов Ўзбекистонга илк бронза медалини тақдим этди!

Бронза учун туркиялик Михаил Зганкка қарши гиламга чиққан Давлат Бобонов иппон эвазига ғалаба қозонди.

Баракалла, Давлат! Ура!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат Бобоновнинг бронза медалини қўлга киритган вазиятидан лавҳа.

Деярли барча Олимпия ўйинларида бизга медал тақдим этиб келган дзюдо терма жамоаси Токиодан медалсиз қайтармикин деб хавотирда эдик, хайрият бундай бўлмади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегацияси вакиллари Давлат Бобоновни бронза медали билан табрикламоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Президент Шавкат Мирзиёев:

Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни “она” деб чақиришади.

Лекин, “ота” тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, “ота” ва “она” меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак.

Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсиз.

Шу боис, 16 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Live stream scheduled for
Live stream started
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан ўқишни кўчириш мавзусидаги овозли чатимиз бошланди.

Овозли чатга уланиш учун:

📲 https://t.me/xushnudbek?voicechat

(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
👍1
Live stream finished (1 hour)
O’qishni ko’chirishga oid ovozli chat
Xushnudbek.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан ўқишни кўчириш мавзусидаги овозли чатимизнинг тўлиқ файли.

❗️Илтимос, савол беришдан олдин аудиофайлни яхшилаб тинглаб кўринг, деярли барча саволларга жавоб берилди.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz – O’qishni ko’chirishga oid ovozli chat
✅ Агар овозли чатда Сизнинг ўқишни кўчиришга оид масалангиз бўйича гапирилмаган бўлса, унда ушбу хабар тагига фақат саволингизни ўзини тушунарли қилиб ёзиб қолдиринг. Биз кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Лекин аввал албатта суҳбатни эшитиб кўринг.


👉 @xushnudbek 👈