Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
АҚШдан 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди

Вакцина АҚШ томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида беғараз кўмак тариқасида ажратилган.

Айтиш лозимки, Moderna Қўшма Штатларда қўлланилаётган 3 та вакцинадан биттаси ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази (CDC) маълумотига кўра, «Moderna» компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга.

Шундай қилиб, жами вакцина захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Ҳозирда юртимизда (28 июль ҳолатига кўра) коронавирус инфекциясига қарши жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди, 1 149 687 нафар фуқаро тўлиқ эмланди.

ССВ Матбуот хизмати


👉 @xushnudbek 👈
Fanlar majmuasi - 2021 (471 ta).pdf
738.3 KB
❗️РАСМАН: фанлар мажмуаси ўзгармаган

Кеча айрим йўналишларда она тили ва адабиёт фани ўрнига кимё қўйилгани ҳақида мунозаралар бўлган эди. Шу заҳоти мутасаддилар билан боғланиб, бундай ўзгариш бўлмагани, бу техник хатолик экани ҳақида маълумот бергандим.

Бугун ДТМ бу ҳақда расмий маълумот эълон қилди.

Ва энди расман айтишимиз мумкин, фанлар мажмуасида ҳеч нарса ўзгармаган, ҳаммаси ўша-ўша қолган. Хавотирга ўрин йўқ.

Телеграм каналда эълон қилинган файлдаги техник хатолик тузатилди ва қайта эълон қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Moderna вакцинасини қаердан олиш мумкин?

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ушбу саволга жавоб берди:

«Moderna вакциналари юртимизнинг барча туманларидаги 3 мингдан ортиқ эмлаш пунктларига махсус совутгич тизими бор автотранспортларда етказилади».


👉 @xushnudbek 👈
👍1
​Замонавий бўлиш ҳақида

Электрон давлат хизматлари маиший коррупцияга қарши курашиш учун энг зўр восита. Ҳали инсоният бундан яхшироқ усулни ўйлаб топмаган. Одам факторининг йўқолиши пора занжирига катта зарба беради.

Бўш вақтимда Давлат интерактив хизматлари порталини “титкилаб” ўтиришни ёқтираман. Жисмоний шахслар учун бирор янги давлат хизмати қўшилса, гарчи реал эҳтиёжим бўлмаса ҳам ўшандан фойдаланиб кўраман.

Турли маълумотномалар олиш, қаергадир навбатга туриш, нималарнидир буюртма бериш – буларнинг барчаси қизиқ туюлади менга.

Энг фойдали ислоҳотлар ҳақида гап кетса, фикрлар турлича бўлиши шубҳасиз. Мен эса айнан давлат хизматлари соҳасидаги ўзгаришларни, электрон ҳукуматни яратиш билан боғлиқ ишларни алоҳида қайд этган бўлар эдим. Сабаби бу бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган бюрократия ва ортиқча овогарчиликка чек қўйиш учун ёрдам бермоқда.

Дастлаб электрон хизматлар ишга тушганда бирдан муваффақиятли ишлаб кета олмади. Чунки давлат ташкилотлари ҳам ҳали электронлашишга тайёрмас эди, кўп хизматлар номига очилган, лекин ишламасди. Одамларда ҳам бунга ишонч йўқ эди, электрон тарзда қайсидир давлат хизматидан фойдаланишга одатланмаган, албатта қайсидир идоранинг эшигига бориб, қайсидир хизматчининг қош-қовоғига қараш зарур деб ўйлашарди. Электрон хизматларга шу қадар ишонч йўқ эдики, порталдан олинган электрон маълумотномани чоп этиб, унга муҳр қўйдириб келишни ҳам сўрашарди ҳатто :)

Лекин давр ўзгарди, одамлар ҳам кўникяпти, давлат ташкилотлари ҳам секин-аста тизимини мослаштирди, ишонч пайдо бўлади.

Масалан, узоққа бормайлик, ўқишга ҳужжат топшириш тўлиқ онлайнга ўтди. Боғча ҳам, мактаб ҳам, бакалавр ҳам, магистратура ҳам, иккинчи мутахассислик ҳам, ўқишни кўчириш ҳам – деярли барчасида электрон ариза олинмоқда. “Халқимиз тайёрмас, ҳали бунга эрта” деган гапларнинг барчаси сафсата бўлиб чиқди.

Ёки уй олди-сотдиси бошимга тушганда барча керакли ҳужжатларни электрон олдим. Ҳафталаб овора бўлиб, соатлаб навбатда туриб “справкалар” йиғганим йўқ. Ҳаттоки уйнинг кадастр ҳужжати ҳам онлайн чиқди. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил ёзгандим.

Фарзандим туғилганда давлат томонидан бериладиган бир марталик мукофот (нафақа) пулини олиш учун ҳам онлайн ариза бердим. Бир пасда жавоби чиқди. Ўша электрон ҳужжат билан исталган Халқ банкига бориб, пулни олиш мумкин.

Нотариусда ёки шифокорда навбат кутмоқчимасмисиз, унда марҳамат, онлайн навбатга ёзилинг.

Хўўўш, яна нимани айтсам. Масалан, июль ойида 19 минг киши доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумотни электрон олган. 23 минг киши пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олган. Ва ҳ.к.

Айтганча, электрон хизматдан фойдаланганда амалдаги тўловнинг 90%и тўланади, яъни ташкилотга бевосита ўзингиз боргандан кўра, онлайн қилсангиз 10% чегирма берилади.

Мисол учун, 1 октябрдан тонировка қилиш ҳақида аризалар фақат Ягона портал орқали қабул қилинади ва ўз-ўзидан ҳозирги нархдан 10% арзонроққа айланади.

Тўғри, ҳали бу соҳада қилинадиган ишлар кўп. Яна жуда кўп давлат хизматларини электронлаштириш, бунинг учун инфратузилмани тайёрлаш керак.

Сизларга эса электрон хизматлардан фойдаланишни тавсия қиламан. Аввал ҳам бир айтганимдек, замонавий бўлинг, кўчада XXI асрлигини унутманг.


👉 @xushnudbek 👈
Талабаларга таълим кредити беришнинг янги тартиби тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга оид қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт тўлов асосида таҳсил олиш учун кредит ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

Унга кўра:

➖ тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкаси (14%)да таълим кредити ажратади. Ресурс Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилади.

➖ талаба кредитни ўқишни расман тамомлагач, еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтаради.

➖ кредитни расмийлаштиришда талабанинг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари биргаликдаги қарз олувчи сифатида қатнашишишга рухсат берилади.

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан кредит учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.

➖ таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси тузилади (юридик шахс бўлмайди). Жамғармага 2021 йилда камида 1 трлн сўм, кейинги йиллардан ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратилади.

➖ жамғарма тижорат банкларига Марказий банк асосий ставкасидан 4% бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратади. Асосий ставка пасайса, кредит ва ресурс ставкаси ҳам пасаяди, агар ошса, ўзгаришсиз қолади.


👉 @xushnudbek 👈
Бироздан сўнг, аниқроғи соат 21:15 да Milliy телеканали орқали “Заковат” интеллектуал кўрсатувида бизнинг жамоа иштирокидаги ўйин эфирга узатилади.

Маълумот учун айтиб қўйишим керак, жамоа сардоримиз Жобир Аҳмедов суратга олиш куни бетоб бўлганликлари сабабли, Ҳаётилла Раҳмонов жамоа сардори бўлди.

Имконингиз бўлса ўйинни кўринг ва саволларга биз билан бирга жавоб топишга ҳаракат қилинг.


👉 @xushnudbek 👈
Aбитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда «Aбитуриент рухсатномаси»ни олиш мумкин.

📥 Шунингдек, рухсатномани қуйидаги Телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

❗️ Тест синовларига рухсатнома билан бирга ёки паспорт, ёки ID-картани албатта олиб келиш керак.

📄 Рухсатномани рангли принтерда чоп этиш шарт эмас, оддий оқ-қорада ҳам чиқарса бўлади.

P.S.: мен Ботаника боғида тест топширар эканман. Математикадан X-вариант кимда бор?😉


👉 @xushnudbek 👈
👍1
⚡️Юридик университет учун ўқишни кўчиришда ўтиш бали белгиланди

Хорижий ОТМлар, шунингдек, Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириш бўйича ўтиш бали тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бўйича тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 56 фоизи (105,84 балл) этиб белгиланди. Бу 3 баҳонинг энг паст кўрсатгичи дегани.

ℹ️ Ўтган йили Тошкент давлат юридик университети факультетларининг кириш баллари ўзбек гуруҳларига 170 баллдан ҳамда рус гуруҳлари 150 баллдан юқори бўлган.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун бироздан сўнг, аниқроғи соат 11:15 да Халқаро пресс-клубнинг “Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан ҳоли” мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

Спикерлар:

— Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир ТОШҚУЛОВ;
— Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай ШАРИПОВ;
— Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек САЙФУЛЛАЕВ.

🎥 Халқаро пресс-клубнинг мазкур сони "O'zbekiston 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.


👉 @xushnudbek 👈
👏🏻Энди магистратура ва ижодий имтиҳонларни жонли эфирда кузатиш мумкин

Имтиҳонларни ўтказиш жараёнини янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш йўлга қўйилди.

➡️ imtihon.edu.uz платформаси орқали қуйидаги имтиҳонлар узатиб борилади:

— бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;

— магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари.


👉 @xushnudbek 👈
Ижтимоий тармоқларда Moderna вакцинаси билан эмланган инсонларнинг хабарлари пайдо бўлди. Айтишларича, деярли навбат йўқ, ўзингиз яшайдиган ҳудуддаги оилавий поликлиникаларга қўнғироқ қилиб, мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳалиям ўтирибсизларми? Боринг, тезда вакцина олинг. Йўқ пайти, танлов қани деб жанжал қилганлардан, бор пайти фаоллик кўрсатиб Модерна олишини ва буни ўзгаларга ҳам тавсия қилишини кутамиз.

Вакцинанинг барчаси яхши, ишонсангиз, танламасдан олаверинг. Ёки бироз шубҳангиз бўлса, кўнглингизга ёққанини танланг, Худога шукр, мана, танлов имкони ҳам бўляпти энди.

Хуллас, қайси биридан бўлса ҳам, албатта вакцина олинг. Тўғри қарор қабул қилинг.

P.S.: ҳозирча Тошкент шаҳрида бор, 1-2 кунда республиканинг барча ҳудудларига махсус техникаларда етказиш ишлари кетмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Эртага, 1 август куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— тест ўтказиш тартиби;

— саволлардаги ўзгаришлар;

— тест ўтказиладиган жойлар;

— тестга кириш учун зарур ҳужжатлар;

— кузатув ва назорат;

— рухсатнома масаласи ва ҳ.к.

❗️ДТМ масъулига овозли чат давомида бевосита савол бермоқчи бўлсангиз, унда ушбу постга изоҳ қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билимсиз фарзандларини пора билан ўқишга олиб киришга ҳаракат қиладиган ота-оналарга айтар сўзим шу:

Илтимос, ундан кўра шу пулларни фарзандингизга бевосита билим беришга сарфланг. Зеро эртага қўлида бир парча қоғози (дипломи) бўлсаю, лекин билими бўлмаса, ҳаётда бир умр қийналиб ўтиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Боксчимиз Баҳодир Жалолов чорак финалда доимий рақиби ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши жанг қилиб, мутлоқ устунлик билан ғолиб бўлди ва ярим финалга йўл олди.

Бу эса Олимпиада медали нақд дегани. Фақат қайси медаллиги ҳозирча номаълум. Умид қиламизки, олтин бўлади.

Баҳодир ярим финалда 4 август куни соат 15:03 да британиялик Фрейзер Кларк билан жанг қилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун, 1 август куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— тест ўтказиш тартиби;

— саволлардаги ўзгаришлар;

— тест ўтказиладиган жойлар;

— тестга кириш учун зарур ҳужжатлар;

— кузатув ва назорат;

— рухсатнома масаласи ва ҳ.к.

❗️ДТМ масъулига овозли чат давомида бевосита савол бермоқчи бўлсангиз, унда ушбу постга изоҳ қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
Тестсиз ўтаётган 1 август!

Ваҳ-ваҳ-ваҳ... Бундан бир неча йил олдин ушбу кунда бутун Ўзбекистон «қайнар» эди.

Барча мобил операторлар бир хил ёлғон баҳона, яъни «техник профилактика ишлари» туфайли мобил интернетни ўчиришарди. Аммо нима учун ўчганини ёш бола ҳам биларди. Лекин улар бизни аҳмоқ қилишарди гўё... Мобил интернетнинг бир неча соат ишламаслиги ортидан бизнесга бир неча миллионлаб зарар етарди, аммо масъуллар бошқачароқ замонавий йўлни қидириб кўрмас, худди ҳеч нарсани билмагандай ўша ибтидоий йўлдан боришарди...

Ҳамма имтиҳонга шошган, юз минглаб тақдирлар шу 2-3 соат ичида ҳал бўларди. Ўзбекистон келажаги шу 3 соатлик қум соат ичига қамаб қўйилган эди гўё...

Минглаб инсонлар шу биргина кунни кутишар, шу биргина кун ортидан юз минглаб доллар (балки бир неча миллион доллардир, ким билсин) ишлаб олишарди...

Эҳҳееее, яна қанчадан-қанча хотиралар билан қолди, бу 1 августдан.

Бугун эса 1 август — оддий кун. Август ойининг биринчи санаси холос. Мана кетма-кет 2 йилдирки 1 августда ҳатто тест синовлари ҳам бўлаётгани йўқ. Ҳамма хотиржам. Ҳеч нарса ўчмаган (мабодо ой охирида абонент тўловини қилмаган бўлсангиз, ўчгандир балки). Ҳаммаси бип-бинойидай ишлаб турибди.

Айтмоқчиманки, ўзгаришлар ўз қўлимизда. Фақат оззззгина хоҳиш ва оззззгина сиёсий ирода бўлса етарли. Бошқа соҳаларга ҳам мана шу оззззгина хоҳишдан оззззгина беришса, гуллаб кетарди кўп нарса.

Сизда ушбу кун билан боғлиқ қандай хотиралар қолган?

Келинг, яна бир бор 1 август - тест синовлари билан боғлиқ балки ширин, балки аччиқ, балки қувноқ, балки қайғули хотираларни ёдга оламиз.

Изоҳларда фикрларингизни кутаман.


👉 @xushnudbek 👈