Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.75K photos
2.48K videos
209 files
8.45K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Aбитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда «Aбитуриент рухсатномаси»ни олиш мумкин.

📥 Шунингдек, рухсатномани қуйидаги Телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

❗️ Тест синовларига рухсатнома билан бирга ёки паспорт, ёки ID-картани албатта олиб келиш керак.

📄 Рухсатномани рангли принтерда чоп этиш шарт эмас, оддий оқ-қорада ҳам чиқарса бўлади.

P.S.: мен Ботаника боғида тест топширар эканман. Математикадан X-вариант кимда бор?😉


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Юридик университет учун ўқишни кўчиришда ўтиш бали белгиланди

Хорижий ОТМлар, шунингдек, Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириш бўйича ўтиш бали тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бўйича тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 56 фоизи (105,84 балл) этиб белгиланди. Бу 3 баҳонинг энг паст кўрсатгичи дегани.

ℹ️ Ўтган йили Тошкент давлат юридик университети факультетларининг кириш баллари ўзбек гуруҳларига 170 баллдан ҳамда рус гуруҳлари 150 баллдан юқори бўлган.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун бироздан сўнг, аниқроғи соат 11:15 да Халқаро пресс-клубнинг “Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан ҳоли” мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

Спикерлар:

— Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир ТОШҚУЛОВ;
— Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай ШАРИПОВ;
— Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек САЙФУЛЛАЕВ.

🎥 Халқаро пресс-клубнинг мазкур сони "O'zbekiston 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.


👉 @xushnudbek 👈
👏🏻Энди магистратура ва ижодий имтиҳонларни жонли эфирда кузатиш мумкин

Имтиҳонларни ўтказиш жараёнини янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш йўлга қўйилди.

➡️ imtihon.edu.uz платформаси орқали қуйидаги имтиҳонлар узатиб борилади:

— бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;

магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари.


👉 @xushnudbek 👈
Ижтимоий тармоқларда Moderna вакцинаси билан эмланган инсонларнинг хабарлари пайдо бўлди. Айтишларича, деярли навбат йўқ, ўзингиз яшайдиган ҳудуддаги оилавий поликлиникаларга қўнғироқ қилиб, мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳалиям ўтирибсизларми? Боринг, тезда вакцина олинг. Йўқ пайти, танлов қани деб жанжал қилганлардан, бор пайти фаоллик кўрсатиб Модерна олишини ва буни ўзгаларга ҳам тавсия қилишини кутамиз.

Вакцинанинг барчаси яхши, ишонсангиз, танламасдан олаверинг. Ёки бироз шубҳангиз бўлса, кўнглингизга ёққанини танланг, Худога шукр, мана, танлов имкони ҳам бўляпти энди.

Хуллас, қайси биридан бўлса ҳам, албатта вакцина олинг. Тўғри қарор қабул қилинг.

P.S.: ҳозирча Тошкент шаҳрида бор, 1-2 кунда республиканинг барча ҳудудларига махсус техникаларда етказиш ишлари кетмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Эртага, 1 август куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— тест ўтказиш тартиби;

— саволлардаги ўзгаришлар;

— тест ўтказиладиган жойлар;

— тестга кириш учун зарур ҳужжатлар;

— кузатув ва назорат;

— рухсатнома масаласи ва ҳ.к.

❗️ДТМ масъулига овозли чат давомида бевосита савол бермоқчи бўлсангиз, унда ушбу постга изоҳ қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билимсиз фарзандларини пора билан ўқишга олиб киришга ҳаракат қиладиган ота-оналарга айтар сўзим шу:

Илтимос, ундан кўра шу пулларни фарзандингизга бевосита билим беришга сарфланг. Зеро эртага қўлида бир парча қоғози (дипломи) бўлсаю, лекин билими бўлмаса, ҳаётда бир умр қийналиб ўтиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Боксчимиз Баҳодир Жалолов чорак финалда доимий рақиби ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши жанг қилиб, мутлоқ устунлик билан ғолиб бўлди ва ярим финалга йўл олди.

Бу эса Олимпиада медали нақд дегани. Фақат қайси медаллиги ҳозирча номаълум. Умид қиламизки, олтин бўлади.

Баҳодир ярим финалда 4 август куни соат 15:03 да британиялик Фрейзер Кларк билан жанг қилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун, 1 август куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— тест ўтказиш тартиби;

— саволлардаги ўзгаришлар;

— тест ўтказиладиган жойлар;

— тестга кириш учун зарур ҳужжатлар;

— кузатув ва назорат;

— рухсатнома масаласи ва ҳ.к.

❗️ДТМ масъулига овозли чат давомида бевосита савол бермоқчи бўлсангиз, унда ушбу постга изоҳ қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
Тестсиз ўтаётган 1 август!

Ваҳ-ваҳ-ваҳ... Бундан бир неча йил олдин ушбу кунда бутун Ўзбекистон «қайнар» эди.

Барча мобил операторлар бир хил ёлғон баҳона, яъни «техник профилактика ишлари» туфайли мобил интернетни ўчиришарди. Аммо нима учун ўчганини ёш бола ҳам биларди. Лекин улар бизни аҳмоқ қилишарди гўё... Мобил интернетнинг бир неча соат ишламаслиги ортидан бизнесга бир неча миллионлаб зарар етарди, аммо масъуллар бошқачароқ замонавий йўлни қидириб кўрмас, худди ҳеч нарсани билмагандай ўша ибтидоий йўлдан боришарди...

Ҳамма имтиҳонга шошган, юз минглаб тақдирлар шу 2-3 соат ичида ҳал бўларди. Ўзбекистон келажаги шу 3 соатлик қум соат ичига қамаб қўйилган эди гўё...

Минглаб инсонлар шу биргина кунни кутишар, шу биргина кун ортидан юз минглаб доллар (балки бир неча миллион доллардир, ким билсин) ишлаб олишарди...

Эҳҳееее, яна қанчадан-қанча хотиралар билан қолди, бу 1 августдан.

Бугун эса 1 август — оддий кун. Август ойининг биринчи санаси холос. Мана кетма-кет 2 йилдирки 1 августда ҳатто тест синовлари ҳам бўлаётгани йўқ. Ҳамма хотиржам. Ҳеч нарса ўчмаган (мабодо ой охирида абонент тўловини қилмаган бўлсангиз, ўчгандир балки). Ҳаммаси бип-бинойидай ишлаб турибди.

Айтмоқчиманки, ўзгаришлар ўз қўлимизда. Фақат оззззгина хоҳиш ва оззззгина сиёсий ирода бўлса етарли. Бошқа соҳаларга ҳам мана шу оззззгина хоҳишдан оззззгина беришса, гуллаб кетарди кўп нарса.

Сизда ушбу кун билан боғлиқ қандай хотиралар қолган?

Келинг, яна бир бор 1 август - тест синовлари билан боғлиқ балки ширин, балки аччиқ, балки қувноқ, балки қайғули хотираларни ёдга оламиз.

Изоҳларда фикрларингизни кутаман.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Тестсиз ўтаётган 1 август! Ваҳ-ваҳ-ваҳ... Бундан бир неча йил олдин ушбу кунда бутун Ўзбекистон «қайнар» эди. Барча мобил операторлар бир хил ёлғон баҳона, яъни «техник профилактика ишлари» туфайли мобил интернетни ўчиришарди. Аммо нима учун ўчганини ёш…
Имтиҳон натижангизни эслай оласизми?

Мен 2006 йили 190,0 балл билан Тошкент давлат юридик институтига тўлов-контракт асосида кирганман. Ўтиш бали 181,2 бўлганди, адашмасам. Тарихдан 36 та саволдан 30 та, она тили ва адабиётдан 31 та, инглиз тилидан 29 та ишлаганман. Бир амаллаб илашиб қолганман, хуллас.

Ва доим айтаман, агар ўша йили киролмай қолганимда, 4-5 йил умуман талаба бўлолмай ўтиб кетардим, менимча. Ёки умуман ўзим хоҳламаган қайсидир камроқ балли йўналишга кирармидим, ким билсин.

Чунки 2007 йилдан бошлаб тест синовларида коррупция эээээнг юқори чўққига чиқиб кетган. Баллар шу даражада осмон бўлиб кетганки, Эйнштейндек даҳо бўлсангиз ҳам билимингиз билан кириш эҳтимоли жуда паст эди.

Хуллас, 2006 йили шунчаки омадим келиб қолган, Аллоҳга шукр.

Сиз неча балл билан кирганингизни эслай оласизми?

P.S.: 10 йиллар давомида ўз мансабидан фойдаланиб, миллатнинг келажагини пуллаб, шуни ортидан миллионлаб ҳаром пул топган инсонларга лаънатлар бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
Moderna вакцинаси ҳудудларга ҳам етказилмоқда. Оилавий поликлиникангиздан хабар олиб туринг.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун, соат 20:00 да ўтказилиши режалаштирилган овозли чатимизни эртага, соат 20:00 га қолдиришга рухсат берсангиз.

Ноқулайлик учун узр, бугунга имконини қила олмадим, эртага суҳбатлашамиз, насиб қилса. Раҳмат.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида бўлган воқеа.

Қора рангли давлат рақам белгиси 01 584 ААА бўлган Малибу тўхтатилиб, қоидабузарлиги учун жарима расмийлаштирилаётганда рация орқали юқоридан буйруқ бўлиб, қўйиб юборишларини сўрашди.

Ҳар йили йўлларда қоидабузарлар сабабли минглаб инсонлар ўлмоқда. Ва мана шунча инсоннинг ҳалок бўлишига шунақа ўзини қонундан устун деб биладиган “каттакон амалдорлар” ҳамда ўзлари қонунларни оёқ ости қиладиган йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбарлари ҳам сабабчи.

Ҳа, ҳа, ўлимларга айнан сизлар ҳам сабабчисизлар, виждонсизлар.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев вакцина олган

Бугун Президент матбуот котиби Шерзод Асадов билан бўлган брифингда Кун.уз мухбири Аброр Зоҳидов шундай савол берди:

— Давлат раҳбари вакцина қабул қилганмилар? Агар олган бўлсалар, қайси вакцина олганлар?

— Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. Zf-Uz Vac, AstraZeneca ва Спутник V. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Тошкент вилоятида бўлган воқеа. Қора рангли давлат рақам белгиси 01 584 ААА бўлган Малибу тўхтатилиб, қоидабузарлиги учун жарима расмийлаштирилаётганда рация орқали юқоридан буйруқ бўлиб, қўйиб юборишларини сўрашди. Ҳар йили йўлларда қоидабузарлар сабабли…
Ижтимоий тармоқда «Тошкент вилоятида бўлган воқеа» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 28 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида, М.Улуғбек кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Исмоилов томонидан “OʼZTEMIRYOʼLMASHTAʼMIR” унитар корхонасига тегишли бўлган «Малибу» русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги сабабли тўхтатилган.

Текширув давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмга (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

Маъмурий баённомани расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходимининг командири алоқага чиқиб, кўп ушлаб турмаслигини, ҳайдовчига нисбатан «хушмуомала»да бўлишини айтиб, транспорт воситасини қўйиб юборишини айтган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган.

Ушбу ҳолатда (рация орқали боғланган) 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командири амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун интизомий жазоланди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати


👉 @xushnudbek 👈
Бугун, 2 август куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— тест ўтказиш тартиби;

— саволлардаги ўзгаришлар;

— тест ўтказиладиган жойлар;

— тестга кириш учун зарур ҳужжатлар;

— кузатув ва назорат;

— рухсатнома масаласи ва ҳ.к.

❗️ДТМ масъулига овозли чат давомида бевосита савол бермоқчи бўлсангиз, унда ушбу постга изоҳ қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈