Бугун, 2 август куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— тест ўтказиш тартиби;
— саволлардаги ўзгаришлар;
— тест ўтказиладиган жойлар;
— тестга кириш учун зарур ҳужжатлар;
— кузатув ва назорат;
— рухсатнома масаласи ва ҳ.к.
❗️ДТМ масъулига овозли чат давомида бевосита савол бермоқчи бўлсангиз, унда ушбу постга изоҳ қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz
Тошкент вилоятида бўлган воқеа. Қора рангли давлат рақам белгиси 01 584 ААА бўлган Малибу тўхтатилиб, қоидабузарлиги учун жарима расмийлаштирилаётганда рация орқали юқоридан буйруқ бўлиб, қўйиб юборишларини сўрашди. Ҳар йили йўлларда қоидабузарлар сабабли…
Балиқ бошидан сасийди
«Тошкент» телеканалидаги лавҳани кўрган бўлсангиз керак. Олмалиқ шаҳрида 01 584 ААА рақамли қора Малибуни ЙПХ инспектори тўхтатади. Камар тақмагани учун жарима ёза бошлайди ва ишончнома ҳамда тонировка рухсатномасини сўрайди. Шу пайт рация орқали кимдир кимгадир алоқага чиқиб, «ходимни ушлаб туришган экан, раҳбарлардан, шундоқ алоқага чиқинг, қўйворишсин» деб топшириқ берди. Топшириқни олган "101" эса инспекторга алоқага чиқиб, «Кўп гапирмасдан, яхши етиб олинг деб қўйиб юбор» деди.
❗️Эътибор беринг, топшириқ берганларнинг бирортаси нима қоида бузган, деб сўрамади. "Қўйвор" деди бўлди. У мастми, чаквоганми, одам урганми, ҳужжати жойидами, фарқи йўқ. Телефон бўлдими, қўйиб юбориш керак, тамом.
Инспектор бечорани ҳам оиласи, бола-чақаси бор, боз устига ҳарбийлашган тизимларда юқоридан берилган топшириқ муҳокама қилинмайди, "тушундим сизни" дедию, қўйиб юборди. Аммо журналистларга қараб алам билан "чиқарасизларми буни?" деб сўради.
❓Нега алам билан? Чунки инспекторлар ҳам қоидабузарларнинг ёнини оладиган ҳожатбарор раҳбарларнинг ноқонуний топшириқларидан тўйиб кетгани аниқ. Ахир ҳаммамиз яхши биламизку, ГАИга тушиб қолса, битта телефон билан чиқиб кетиш Ўзбекистонда "мода"га айланган. Ва бу фахрланадиган иш. Чойхоналарда ўртоқларига мақтаниб айтиб бериладиган воқеа бу. Қолганлар ҳам унинг нақадар танишлари кучли эканлигини эшитиб, ҳавас қилади. Менда ҳам шунақа таниш бўлсаю, битта телефон билан любой муаммомни ҳал қилсам, деб орзу қилади.
Хўш, Ўзбекистон қачонгача таниш-билишлар давлати бўлади?
Таниши бўлса телефон қилгани ҳам майли, аммо ЙПХ хизматидаги раҳбарлар нега бунақа қоидабузарларнинг олдига тушади?
Ўша раҳбарларни гапиртирса, халқ ЙПХ инспекториларини ёмон кўради, бизга ишонмайди, бизга ҳурматсизлик қилади, деб нолишни билади. Лекин буни аввало ўзлари бошлаб беришади.
Тепадаги қўнғироқлардан ўлгудек қўрқадиган раҳбарлар, қани айтингларчи, сизлар кечаю кундуз иссиқда халқ хизматида бўлиб турган ўз ходимларингизни мана шундай ботқоққа ботиришга, уларни қайсидир "крутой"ларнинг олдида шарманда қилишга уялмайсизларми? Виждонингиз қийналмайдими?
Тўғри, йўл патрул хизмати соҳасини ислоҳ қилиш бўйича охирги йилларда кўп ишлар қилинмоқда. Аммо бир нарсани унутмаслик керак, агар ислоҳотни энг аввало тизимдаги мана шундай "танка"лардан тозалашни бошламас экансизлар, ҳамма меҳнатингиз таги тешик челакда сув ташиган билан баробар. Мансабини суиистеъмол қиладиган, қонунларга тупуриб қўйган, ўз ҳамкасбларини қоидабузарлар олдида ер билан битта қиладиган бунақа виждонсизлар бор экан, ҳали бери бу соҳа одам бўлмаслиги аниқ.
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат!
Ушбу лавҳа бўйича тўлиқ ҳисобот беришингизни сўраймиз. Буйруқни берганларнинг исм-шарифи ким, лавозими қанақа? Биринчи буйруқни берган энг каттакондан бошлаб "101"гача, барчасини очиқланг. Ва уларга қатъий жазо чораси қўллаш керак. Айниқса энг биринчи бўлиб топшириқ берган одамни тизимдан бутунлай, бир умрга ҳайдаш керак. Шунчаки узр сўраб, "билмай қолибман, тавба қилдим, кўзим энди очилди" деган эчки қасамлар ўтмаслиги керак. Токи бу бошқаларга ҳам сабоқ бўлар эди.
Малибудаги "ходим" кимлигига ҳам аниқлик киритилиши, қонуний хизмат вазифасини ўтаётган орган ходимига нисбатан юқори лавозимдаги танишлари орқали босим ўтказмоқчи бўлганига ҳуқуқий баҳо берилиши керак.
❗️Яна қайтараман, ушбу воқеа бўйича қилинган ишларга қараб, йўл ҳаракати соҳаси яқин ўртада одам бўладими ёки умид қилмаслик керакми, хулоса чиқариб олса бўлади. Мана шу энг бурилиш нуқтаси. Ёки сиёсий ирода ва қатъият кўрсатилади, ёки юраверамиз яна эски шалтоқ аравамизда.
P.S.: балиқ бошидан сасийди, лекин думидан тозаланади. Бу воқеада ҳам энг катта раҳбарлар сувдан қуруқ чиқиб, бечора пастдаги оддий ходимлар ишдан ҳайдалмасинда ишқилиб?! Айниқса инспектор Аброр Исмоиловга пашша ҳам озор бермаслиги керак.

👍5
Тест топшириқларининг бўлимлар бўйича ўртача тақсимоти
#abituriyent
2021-2022-ўқув йилги кириш тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқларининг бўлимлар бўйича ўртача тақсимоти (фоиз ҳисобида).

❓Ўқишни кўчириш тартиби қандай? Бунинг учун қаерга ариза бериш керак?
Ўқишини бошқа ОТМга кўчиришни истайдиган талабалардан жорий йилда 2 та сайт орқали аризалар қабул қилинмоқда. Яъни қаердан ўқишни кўчираётганига қараб, талабалар турли сайтларда ариза қолдириши керак. Булар:
1️⃣ Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқа давлат ОТМига ёки бир ОТМ ичида – transfer.edu.uz сайти орқали (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги);
2️⃣ хорижий давлатлардан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан – transfer.dtm.uz сайти орқали (Давлат тест маркази).
Ўқишни кўчириш тартиби қандай?
Бу ҳақда ушбу пост остидаги қуйидаги тугмаларни босган ҳолда жавоб олишингиз мумкин
👇👇👇
Мана бу ерда эса овозли чат орқали ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволларга жавоб берганмиз, албатта эшитиб кўринг:
https://t.me/xushnudbek/10416

Энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ёшларимиз жами 10 та медаль олишди
Бугун 53-Халқаро кимё олимпиадасининг натижалари эълон қилинди. Ёшларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев маълум қилди.
Шу билан жорий йилдаги энг нуфузли халқаро олимпиадалар тугади.
Натижа - 10 та медаль (2020 йилда 6 та):
🥇 3 та олтин (1 та);
🥈 2 та кумуш (4 та);
🥉 5 та бронза (1 та).
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига кўра Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қуйидаги мукофот пулларига эга бўладилар:
— олтин медаль соҳибига – 122 млн. сўм, ўқитувчисига – 110 млн. сўм;
— кумуш медаль соҳибига – 73 млн. сўм, ўқитувчисига – 61 млн. сўм;
— бронза медаль соҳибига – 49 млн. сўм, ўқитувчисига – 36 млн. сўм.
Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.
Бундан ташқари, IMO, IPhO, IChO, IBO ва IOI халқаро фан олимпиадаларида совриндор бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади.

👍1
❗️Овозли чатимиз бошланди!
Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов (@radjabovs) билан тест жараёнларига бағишланган овозли чатимизни бошладик.
Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:
📲 https://t.me/xushnudbek?voicechat
(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)

Test sinovlari bo’yicha suhbat
Xushnudbek.uz
Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чатнинг тўлиқ файли.
Албатта эшитиб кўринг, абитуриентлар учун фойдали бўлган кўплаб маълумотлар маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
Албатта эшитиб кўринг, абитуриентлар учун фойдали бўлган кўплаб маълумотлар маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
Audio
❗️Биологиядан Миллий тест натижалари эълон қилинмайди
Бугунги овозли чатда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов биология фанидан Миллий тест тизими доирасида 9-10 июнь кунлари ўтказилган тест синовларининг натижалари эълон қилинмаслиги ва талабгорлар олган баллар бекор қилиниши ҳақида маълумот берди.
Биологиядан тест синовларида иштирок этган барча талабгорларга тестда қатнашиш учун тўлаган пуллари қайтариб берилади.
Бундай қарорга келинишига сабаб биология фанининг тест натижалари таҳлил қилинганда тестология қоидаларига тўғри келмаган ва шубҳа уйғотган. Шу сабабли натижаларни эълон қилмасликка қарор қилинган. Қолган ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текшириш ишларини олиб боришмоқда.
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, бу фақат 9-10 июнь кунлари олинган биология фанидан тестлар учун тааллуқли. Март ойида ўтказилган, шунингдек бошқа фанлардан олинган тест натижалари ўз кучида қолади.
Яна ҳам батафсил маълумотни юқоридаги аудиофайлдан эшитишингиз мумкин.

РАСМАН: Элдор Шомуродов “Рома”га ўтди
Бу ҳақда клубнинг расмий веб-сайтида хабар берилди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи учун “Рома” 17,5 млн евро тўлаган. Шартнома 5 йилга тузилган ва 2026 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Элдор 14-рақамда тўп суради.
Баракалла, отангга раҳмат, Элдор! Илоҳим, омадингни берсин, юзинг ёруғ бўлсин.

Меҳнат кодексига эмлашга оид ўзгариш киритилди
Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини мажбурий профилактик эмлаш ҳамда ходим эмлашни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигини кўзда тутувчи қонун кучга кирди.
Шавкат Мирзиёев қонунни имзолади, қонун матни расмий нашрларда эълон қилинди.

Нохуш хабар.
Бухородаги тарихий Қўш мадраса мажмуасидаги Абдуллахон мадрасасининг деворлари қулаб тушибди.
Бизда маданий мерос объектлари реставрацияси нақадар ачинарли даражада, а? Буни ҳам ўрнига ёки пластик панеллардан, ёки траветин тошларидан девор кўтариб қўйишмаса бўлди.

😢2
Audio
❓Абитуриентнинг паспорти йўқолган бўлса, нима қилиши керак?
❓Эски паспорт билан рўйхатдан ўтганлар, энди янги ҳужжат билан тестга кира оладими?
❓Фамилиясини ўзгартирганларда муаммо бўлмайдими?
Бу каби саволларга ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов жавоб берди. Жавоблар юқоридаги аудиофайлда. Эшитиб кўришингиз мумкин.