Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Тест ўтказиладиган жойлар маълум бўлди
#abituriyent

Давлат тест маркази жорий йил кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотларни эълон қилди.

Ушбу маълумотлар билан (ҳудудлар кесимида) қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

Андижон вилояти
Наманган вилояти
Фарғона вилояти
Сирдарё вилояти
Жиззах вилояти
Самарқанд вилояти
Навоий вилояти
Бухоро вилояти
Қашқадарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Хоразм вилояти
Қорақалпоғистон Республикаси
Тошкент шаҳри


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for
1 соат қолди!

Суҳбатдошимиз:

Шерзод Шерматов - Халқ таълими вазири

Бошланиш вақти: бугун, соат 11:00


👉 @xushnudbek 👈
Audio
Кўп берилаётган саволлар:
#abituriyent

❓ Тестга оқ кўйлакда келиш шартми?
ЖАВОБ: йўқ, шарт эмас. Кийимга чеклов қўйилмаган. Ўзингизга қулай бўлган кийимда келаверинг (фақат одоб доирасини унутманг).

❓ Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?
ЖАВОБ: «Абитуриент рухсатномаси» ҳамда паспорт (ёки ID-карта) бўлса кифоя. Барча ҳужжатлар рўйхати мана бу ерда.

❓Саволлар китобига тахмин қилган жавобларимизни белгилаб турсак бўладими?
ЖАВОБ: ҳа, саволлар китобига бемалол тахмин қилинган тўғри жавобларни белгилаш, турли қайдлар ёзиш, чизиш мумкин. Лекин саволлар китобини йиртиш, ўзи билан олиб чиқиб кетиш, бировга бериб туришга рухсат йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Xushnudbek.uz
Кўп берилаётган саволлар: #abituriyent ❓ Тестга оқ кўйлакда келиш шартми? ЖАВОБ: йўқ, шарт эмас. Кийимга чеклов қўйилмаган. Ўзингизга қулай бўлган кийимда келаверинг (фақат одоб доирасини унутманг). ❓ Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак? ЖАВОБ:…
❓Хорижга чиқиш паспорти ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан тестга кирса бўладими?
#abituriyent

Юқоридаги постимиздан кейин қўшимча саволлар ҳам кўпайди, шуларга ҳам жавоб бериб ўтмоқчимиз.

Абитуриентлар тест синовларига қуйидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан киришлари мумкин:

1️⃣ Биометрик паспорт (яшил рангли);
2️⃣ ID-карта;
3️⃣ Хорижга чиқиш паспорти (қизил рангли);
4️⃣ Ҳайдовчилик гувоҳномаси (фақат янги шаклдагиси бўлсагина);
5️⃣ ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома (ҳарбийда ишламайдиганлар учун ўтмайди).

Юқоридагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахсни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар ҳисобланади ва уларнинг исталган бири билан тест синовларига келишингиз мумкин. Фақат ҳужжат билан бирга абитуриент рухсатномасини ҳам олишни унутманг.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream started
❗️Овозли чатимиз бошланди!

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов (@shshermatov) билан тест жараёнларига бағишланган овозли чатимизни бошладик.

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.me/xushnudbek?voicechat


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
Баҳодир Жалолов финалда!


👉 @xushnudbek 👈
Live stream finished (44 minutes)
Sherzod Shermatov bilan suhbat
Xushnudbek.uz
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов (@shshermatov) билан тест жараёнларига бағишланган овозли чатимизнинг тўлиқ аудиофайли.


👉 @xushnudbek 👈
1 соат қолди!

Суҳбатдошимиз:

Эркинжон Турдимов — Самарқанд вилояти ҳокими

Бошланиш вақти: бугун, соат 13:00


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for
Audio
❓Тест куни иситмаси бор ёки коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест ўтказиладими?
#abituriyent

✅ ЖАВОБ: Ҳа, ўтказилади.

Бунда:

➖ тест кунида тана ҳарорати 37 даражадан ошиқ бўлган ёки тест куни коронавирусга қарши даволанаётган абитуриентлар учун барча тест синовлари тугаб бўлгач қўшимча тест синовлари ўтказилади;

➖ ушбу қўшимча тест синовларига фақат ва фақат юқоридаги иккала ҳолатдаги абитуриентлар чақирилади. Тестга кечикиб келган ёки бошқа сабаблари (ҳомиладорлиги, жароҳатлангани, операция бўлгани, бошқа касалликлардан даволанаётгани) бор абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Батафсил жавоб юқоридаги аудиофайлда.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream started
❗️Овозли чатимиз бошланди!

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан тест жараёнларига бағишланган овозли чатимизни бошладик.

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.me/xushnudbek?voicechat


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
Live stream finished (40 minutes)
Audio
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан тест жараёнларига бағишланган овозли чатимизнинг тўлиқ аудиофайли.


👉 @xushnudbek 👈
1 соат қолди!

Суҳбатдошимиз:

Шерзод Асадов — Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент Матбуот котиби

Бошланиш вақти: бугун, соат 15:00


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for
Президентлик сайловидаги илк номзод аниқ бўлди

Экопартиядан президентлик cайловида иштирок этиш учун номзод сифатида партия раиси Нарзулла Обломуродов кўрсатилди.

Партия раислигига ўтишдан олдин Н. Обломуродов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида раис ўринбосари, ундан ҳам аввал Президент администрацияси Халқ қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлимини бошқарган. "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.

Қонунчиликка кўра, партия юқори органи унинг номзодини маъқуллаши, республикадаги жами сайловчиларнинг камида 1 фоизи номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши керак бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream started