Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Тест синовларининг биринчи кун биринчи сменаси ўз ниҳоясига етди

Бугун, 5 августдан бошлаб юртимиз бўйлаб кириш тест синовларига старт берилди. 14 та ҳудудда жойлашган стадионлар, хиёбонлар ва очиқ спорт иншоотларида бир неча кун давомида 950 минг абитуриент ўз билимини синаб кўради.

📹 Жараёнларни https://test2021.uz сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

Юқоридаги суратларда Фарғона ҳамда Самарқанддаги тест синовларидан айрим лавҳалар берилган.

Барча билимлиларга омад тилаймиз, омадлиларга эса билим!

Фото: ЎзА / Муқимжон Қодиров, Алишер Исроилов.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тиббиёт ОТМлари учун ўқишни кўчиришда ўтиш бали белгиланди

Хорижий ОТМлар, шунингдек, Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини тиббиёт олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтиш бали 1️⃣0️⃣0️⃣ балл этиб белгиланди. Бу ҳақда бизга ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Бу 3 баҳо ҳам эмас, максимал 2 баҳо дегани.


👉 @xushnudbek 👈
Хорижий ОТМлар, шунингдек, Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчиришда бугунгача эълон қилинган ўтиш баллари:

Тошкент давлат юридик университети учун — 105,84 балл;
Тошкент давлат транспорт университети учун — 104 балл;
Тиббиёт ОТМлари учун — 100 балл;
Олий таълим вазирлиги тизимидаги ОТМлар учун — 66,1 балл.


👉 @xushnudbek 👈
Президентликка навбатдаги номзод маълум бўлди

«Адолат» СДП 2021 йилги президентлик сайловларида партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов номзодини илгари суради. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
❓Хориждан, шунингдек Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда тест учун тўлов белгиланган. Аммо тўлов қилиш имкони бўлмаяпти. Бу имкон қачон бўлади?

✅ ЖАВОБ: Аризаси тасдиқлангандан кейин, инвойс шакллантирилади ва ўша орқали тўлов қилиш мумкин бўлади. Ариза ҳали кўриб чиқилмаган ёки рад қилинган бўлса, тўлов қилиш имкони бўлмайди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ТАТУ ва унинг филиаллари учун ўтиш бали белгиланди

Хорижий ОТМлар, шунингдек, Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали маълум бўлди.

Унга кўра, ТАТУга кўчириш учун ўтиш бали 80 балл, филиалларга кўчириш учун ўтиш бали 56,7 балл этиб белгиланди.

Бошқа ўтиш баллари:

Тошкент давлат юридик университети учун — 105,84 балл;
Тошкент давлат транспорт университети учун — 104 балл;
Тиббиёт ОТМлари учун — 100 балл;
Олий таълим вазирлиги тизимидаги ОТМлар учун — 66,1 балл.


👉 @xushnudbek 👈
Битта ҳолатда абитуриент четлатилган, қолган ҳолатларда саволлар эски

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган тест саволлари бўйича баёнот берди. Унда айтилишича, математика, биология ва кимёдан тарқалган тест саволларининг расмлари ўрганиб чиқилган.

❌ 4 та ҳолатда саволлар ё ўтган йилги, ё аввал ўтказилган диагностик тестдан олинган. Аммо бугун бўлиб ўтган тестда бундай саволлар тушмаган.

✅ Битта ҳолатда эса ҳақиқатдан бугунги тест синовларидан олинган биология фани бўйича саволларнинг расми тарқалган. Ушбу абитуриент Наманганда тестга кирган ва телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

Ҳурматли абитуриентлар, илтимос, энг аввало ўз билимингизга ишонинг, қинғир йўллардан фойдаланманг.

❗️Шунингдек, мабодо ён-атрофингизда кимдир телефон, шпаргалкадан фойдаланаётганини кўриб қолсангиз, албатта назоратчиларга бу ҳақда хабар беринг. Истиҳола қилманг, хижолат бўлманг. Ҳаммамиз биргаликда курашмасак, бу иллатнинг олдини ололмаймиз.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
Кўп берилаётган саволлар:
#abituriyent

❓ Тестга оқ кўйлакда келиш шартми?
ЖАВОБ: йўқ, шарт эмас. Кийимга чеклов қўйилмаган. Ўзингизга қулай бўлган кийимда келаверинг (фақат одоб доирасини унутманг).

❓ Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?
ЖАВОБ: «Абитуриент рухсатномаси» ҳамда паспорт (ёки ID-карта) бўлса кифоя. Барча ҳужжатлар рўйхати мана бу ерда.

❓Саволлар китобига тахмин қилган жавобларимизни белгилаб турсак бўладими?
ЖАВОБ: ҳа, саволлар китобига бемалол тахмин қилинган тўғри жавобларни белгилаш, турли қайдлар ёзиш, чизиш мумкин. Лекин саволлар китобини йиртиш, ўзи билан олиб чиқиб кетиш, бировга бериб туришга рухсат йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йиқилиш — бу ҳаммаси тугади дегани эмас

Токио Олимпиадасида қизиқ воқеа бўлди. Нидерландиялик атлет Сифа Ҳассан 1500 метрга югуриш бўйича саралаш босқичида рақибларидан бирининг оёғига чалиниб, йиқилиб тушди. Аммо, Сифа бундан тушкунликка тушгани йўқ ва дарҳол ўрнидан туриб, югуришда давом этди. Охирида маррага биринчи бўлиб етиб келди!

Ҳаёт ҳам худди мусобақага ўхшайди. Агар инсон иродали бўлса, ўз кучига ишонса ва йиқилишларга парво қилмасдан охиригача сабр билан мақсади сари интилса, албатта муваффақият қозонади.

P.S.: мабодо ўқишдан йиқилсангиз ҳам хафа бўлиб юрманг, бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди, шартта ўрнингиздан турингу, олға бораверинг.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага, 6 август куни Ўзбекистон Президенти “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.


👉 @xushnudbek 👈