Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Газетага обуна бўлиб, Нексия ютиб олишингиз мумкин!

“Мahalla” газетаси 2022 йилга обунани ташкил қилиш мақсадида фуқаролар ўртасида “Ютуқли газета” акциясини ўтказмоқда. Газетанинг 2022 йилги сонларига обуна бўлиб, акция иштирокчисига айланиш мумкин.

Акция иштирокчилари ҳар ой:

🎁 5 та рангли телевизор
🎁 5 та кир ювиш машинаси
🎁 5 та ноутбук
🎁 5 та музлаткич
❗️1 та “Nexia-3” автомобилини ютиб олиш имконига эга.

1-тиражда ғолиблар тақдирланди, 2-тиражга старт берилди.

Обуна индекси: 148.

Payme, Click, Paynet орқали онлайн обуна ҳам бўлиш мумкин.

Мурожаат учун (9:00 дан 18:00гача):
☎️+998712331092
☎️+998712333989

PS: “Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ”, деб бежизга айтишмаган. Таҳририятнинг мажбурий обунага умид қилиб ўтирмасдан, рақобат ва бозор иқтисодиёти қоидаларига мос ҳалол усуллар билан ўз муштарийларини тўплашга ҳаракат қилаётгани қувонарли ҳол, албатта. Ана шундай газета таҳририятларни доим қўллаб-қувватлашга тайёрман.


👉 @xushnudbek 👈
Токио-2020 ўйинларида бронза медалини қўлга киритган Беҳзод Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистоннинг байроқдори бўлган таэквондочи Нигора Турсунқулова турмуш қуришмоқда. Тўй Олимпиада ўйинлари тугагандан кейин бўлиб ўтади. Бу ҳақда Беҳзоднинг ота-онаси ва опаси иштирокидаги суҳбатда маълум қилинди.

Иккала спортчимизга ҳам оилавий бахт тилаймиз. Фарзандлари ҳам юртимиз довруғини дунёга таратадиган чемпионлар бўлишсин, илоҳим.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимпиада мавзусига оид таъсирли видео. Ота муҳаббати ҳақида.

Оғир атлетикачи Муаттар Набиеванинг отаси билан суҳбати ҳақидаги видеога бугун кўзим тушиб қолди.

Набиева 26 июль куни Токио олимпиадасида даст кўтаришда 98 кг тошни кўтариб олимпиада рекордини ўрнатган эди. Аммо силтаб кўтаришдаги кичик техник омадсизлик сабаб умумий 212 кг натижа билан 4-ўринни эгаллади. Унга бронза учун атиги 1 кг етмай қолди.

Муаттарнинг отаси эса қизига далда бермоқда:

«Йиғлама қизим, сен билан фахрланаман, сен мен учун биттасан. Жуда катта раҳмат сенга, қизим»

Кўриб, этларим жимирлади😢 Бизни доим қўллаб-қувватловчи, дуогўйларимиз бўлган ота-оналаримиз омон бўлишсин, илоҳим.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️https://mandat.dtm.uz сайти ишга тушди. Бугун кечки пайт илк жавоблар эълон қилинади

Кеча тестга кирганлар ўз натижаларини интиқ кутаётган бўлса керак. Бугун кечки пайт тестда ким неча балл олгани эълон қилинади. Ўқишга кирган ёки кирмагани эса барча тест синовлари тугагандан сўнг 10 кун ичида эълон қилинади.

❗️Абитуриентлар ўз балларини my.dtm.uz орқали билиб олишлари мумкин.

Шунингдек, жорий йил ДТМ томонидан анча қулай ва кўп функцияга эга https://mandat.dtm.uz сайти ҳам яратилди. Агар сайт дизайнига қарасак, абитуриентларнинг фамилия-исми, олган бали, топширган ОТМ ва йўналиши каби маълумотлар ҳам эълон қилинади.

Бундан ташқари имтиёзлилар натижасини алоҳида кўриш мумкин. Шунингдек, статистика бўлими ҳам бор. Унда йўналишлар ва имтиёзлилар учун ўтиш баллари кўрсатиб борилади.

Хуллас, янги форматдаги мандат сайти аввалги йилларга қараганда кўплаб имкониятлар бераркан. Яна ҳам бугунги илк натижалар эълон қилинганда, синаб кўрамиз.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
❗️Coca-Cola компаниясидаги давлат улуши 252 млн долларга сотилди

Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.

“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги 57,118 % давлат улушини “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.” (CCI) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган “CCI International Holland B.V.” шўъба корхонаси орқали 252,28 миллион АҚШ долларига сотиш бўйича келишувга эришилган.

Давлат улушининг мазкур сотув жараёни “Rothschild & Co” Агентликнинг молиявий маслаҳатчиси, Dentons эса юридик маслаҳатчиси сифатидаги иштирокида амалга оширилди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
https://mandat.dtm.uz сайтида фамилиялар пайдо бўла бошлади

ДТМнинг янги дизайндаги мандат сайтида абитуриентларнинг исм-фамилиялари пайдо бўла бошлади. Ҳозирча баллар «қийматланмаган» мақомида турибди.

Шунингдек, мандат сайтнинг яна бир функцияси маълум бўлди. Унга кўра, ҳар бир абитуриентнинг натижаларини алоҳида саҳифада кўриш мумкин бўлади. Бунда абитуриент топширган бешта йўналиш, уларнинг устуворлиги, имтиёзи ва мақсадли қабул ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Forwarded from Sardor Radjabov (OTFIV)
5 дақиқадан сўнг натижалар эълон қилинади.
Барчага омад!
⚡️⚡️⚡️Кечаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.

Кеча тестга кирганлар ўз натижаси билан ушбу пост тагида изоҳ сифатида ёки махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ўртоқлашишлари мумкин. Барчага омад!


👉 @xushnudbek 👈
https://mandat.dtm.uz сайтида натижалар мана шундай кўринмоқда. Абитуриентлар олган баллари бўйича кетма-кетликда жойлаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Президент грантини олишга номзод абитуриентлар рўйхати, яъни бошқача айтганда тестнинг биринчи кунидан кейин республика бўйлаб энг кўп балл тўплаган абитуриентлар.

Бундан маълум бўладики, кеча фақат 2 нафар абитуриентгина энг максимал 189 балл олишга муваффақ бўлган. Баракалла!


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Россияда мигрантлар мажбурий дактилоскопиядан ўтказилади

Меҳнат муҳожирлари 2021 йил 29 декабрдан бошлаб Россия ҳудудига кириш ва у ерда яшаш учун мажбурий тарзда бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиши (дактилоскопия) керак бўлади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, ушбу тартиб мамлакатда 90 кундан ортиқ бўладиган барча тоифадаги хорижий давлат фуқаролар учун ҳам амал қилади.

Мажбурий дактилоскопиядан ўтиш вояга етмаган ва кекса ёшдаги фуқаролар учун амал қилмайди.

Маълум қилинишича, мазкур тартиб федерал қонун билан белгиланган.


👉 @xushnudbek 👈
Президентликка тўртинчи номзод маълум бўлди

Халқ демократик партиясидан Мақсуда Варисова президент сайловида номзод сифатида қатнашади.


👉 @xushnudbek 👈
Бешинчи номзод ҳам маълум бўлди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номидан амалдаги президент Шавкат Миромонович Мирзиёев президент сайловида номзод сифатида қатнашади.

Партия пленуми йиғилишида Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.


👉 @xushnudbek 👈
Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш тартиби тасдиқланди

COVID-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, кириш тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талаблари белгиланди.

Унга кўра тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига киритилмаган абитуриентларга тест синовлари ўтказилаётган ҳудудда далолатнома расмийлаштирилади.

Давлат тест марказига коронавирус касаллиги тасдиқланиб, даволанаётган абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари томонидан республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангунга (16 август) қадар онлайн ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилганлар тўғрисидаги маълумотлар тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 3 кун ичида Санитар-эпидимиология хизматига текшириш учун тақдим этилади.

Бунда абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари аризани (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) covid@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари мумкин.

Аризалар ўрганилиб, ҳақиқатдан касаллиги тасдиқланган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 14 кун ичида мазкур тоифадаги абитуриентлар учун қайта тест синовлари ташкил этилади.

Қайта ташкил этилган тест синовларида тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига қадар тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

❗️Хуллас, мабодо коронавирусга чалингани учун тестга кира олмаган абитуриентлар бўлса, улар covid@dtm.uz электрон почтасига онлайн ариза ташлаб қўйсин. Фақат мен касалман деган қуруқ гап кетмайди, албатта буни тасдиқловчи тегишли маълумотнома (масалан, ПЗР тест натижаси) бўлиши керак.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тест материалларидан фойдаланиш

Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасидан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма.

Youtube orqali ko‘rish (HD форматда)


👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️⚡️Кечаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.

Кеча тестга кирганлар ўз натижаси билан ушбу пост тагида изоҳ сифатида ёки махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ўртоқлашишлари мумкин. Барчага омад!


👉 @xushnudbek 👈
Президент грантини олишга номзод абитуриентлар рўйхати, яъни республика бўйлаб энг кўп балл тўплаганлар.

Бундан маълум бўладики, тестнинг 2-кунида 5 нафар абитуриент энг максимал 189 балл олишга муваффақ бўлган. «189»лиларнинг сони 7 тага етди. Баракалла!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шомуродов “Рома”даги илк голини урди

Бугун тунда “Рома” мавсум олдидан назорат учрашувида “Бетис” жамоасига қарши ўйин ўтказди. Моуриньо Элдорни асосий таркибда туширди.

Дастлаб “Бетис” 3-дақиқада ҳисобни очди. 27-дақиқада Элдор ажойиб тарзда “Рома” таркибидаги илк ўйинида илк голини уришга муваффақ бўлди.

2-бўлимда Элдор “Рома”нинг иккинчи голида ҳам қатнашди ва ассистентлик қилди.

Афсуски, “Рома”нинг 3 та футболчиси қизил карточка олгани натижасида якунда 5:2 ҳисобида “Бетис” ғалаба қозонди. Айтганча, Моуриньо ҳам қизил карточка олди.

Элдор учун дебют яхши бошланди, дейишимиз мумкин. Баракалла, омадингни берсин.


👉 @xushnudbek 👈
Бироздан сўнг — финал!

Соат 11:15 да ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов олимпиаданинг охирги кунида америкалик Ричард Торресга қарши рингга чиқади.

Баҳодирга муҳим жанг олдидан омад тилаб, дуо қиламиз ва қўллаб-қувватлаб турамиз. Илоҳим, олтин медал бизники бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈