Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ғолиб ва совриндорлар ҳамда делегациямизнинг бошқа аъзоларини журналистлаб ўраб олишди. Интервьюлар олинмоқда, ҳиссиётлар билан ўртоқлашишмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Ўзбекистон делегациясини Сенат раиси Танзила Нарбаева, Бош вазир Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов финал жангининг 1-раундида кучли зарбани ўтказиб юборган вазияти ҳақида сўзлаб берди.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон делегацияси очиқ автобусларда Тошкент шаҳри бўйлаб сайрга чиқди. Кўплаб юртдошларимиз уларни қутлаш учун кўчаларга чиқишган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсонавий Оксана Чусовитина қўллаб-қувватлаш учун чиққан юртдошларимизга миннатдорлик билдирмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️⚡️Кечаги (8 август) тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.

P.S.: спортчиларимиз майлию, абитуриентлар ҳам эсдан чиқмасин 😀


👉 @xushnudbek 👈
Олимпиада ўйинларида олтин медал олган спортчиларга 4 сотихли 3 хонали коттедж ва Tahoe;

бронза медали соҳибларига 2 хонали уй ва Trailblazer автомобиллари топширилди.

Шунингдек, олтин учун 200 минг АҚШ доллари, бронза учун 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти ҳам берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Қонун лойиҳаси: жарималар камайтирилмоқда. Bluetooth орқали телефонда гаплашишга ва мониторга рухсат. “Права”сиз ҳайдаш ҳуқуқи.

Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, қатор маъмурий жавобгарликлар учун енгилликлар кўзда тутилмоқда.

✅Масалан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;

✅транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;

✅йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шхслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;

✅паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;

✅транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

✅транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

✅транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

✅транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистонда берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.

Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Pul yoki e'tirof? Volontyorlarga nima zarur?
🎯↔️💰
So'rovimizda ishtirok eting va nima o'ylashingizni bildiring.

Atiga 4 ta savol. @UReportUzbBot
___________________

Деньги или признание? Что нужно волонтёрам?
🎯↔️💰
Принимайте участие в нашем опросе и делитесь своим мнением.

Всего 4 вопроса @UReportUzbBot
Сайлов округлари тузилгани эълон қилинди

МСКнинг қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри
чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилди.

1-Қорақалпоғистон сайлов округи жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй, сайловчилар сони - 1 158 966 нафар;

2-Андижон сайлов округи жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Андижон шаҳри, Чўлпон шоҳ кўчаси, 187-уй,
сайловчилар сони – 1 966 648 нафар;

3-Бухоро сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 10-уй, сайловчилар сони – 1 225 991 нафар;

4-Жиззах сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши биноси, Жиззах шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 169-уй, сайловчилар сони – 822 745 нафар;

5-Навоий сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 8-даҳа, сайловчилар сони – 663 785 нафар;

6-Наманган сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Наманган вилоят Маданият маркази биноси, Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 5-уй, сайловчилар сони – 1 761 586 нафар;

7-Самарқанд сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 63-уй, сайловчилар сони – 2 376 413 нафар;

8-Сирдарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Товар хом-ашё биржаси вилоят филиалининг маъмурий биноси, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон
шоҳ кўчаси, 30-уй, сайловчилар сони – 525 947 нафар;

9-Сурхондарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Термиз давлат университети Ахборот-ресурс маркази биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 42-уй, сайловчилар сони – 1 592 259 нафар;

10-Тошкент вилоят сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Тошкенттелеком” Тошкент вилояти филиали
биноси, Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1 уй, сайловчилар сони – 1 877 107 нафар;

11-Фарғона сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.
сайловчилар сони – 2 394 633 нафар;

12-Хоразм сайлов округи Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Урганч шаҳри, Пахлавон Махмуд кўчаси, 59/1-уй, сайловчилар сони – 1 228 943 нафар;

13-Қашқадарё
сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй, сайловчилар сони – 2 008 384 нафар;

14-Тошкент шаҳар
сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти” биноси, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси,
1Г-уй, сайловчилар сони – 1 662 604 нафар.


👉 @xushnudbek 👈
Сайловга оид сўровнома.

Агар президентликка қуйидаги номзодлар расман тасдиқланса, Сиз кимга овоз берасиз? (номзодлар алифбо тартибида)
Final Results
7%
Алишер Қодиров (Миллий тикланиш)
4%
Баҳром Абдуҳалимов (Адолат)
6%
Мақсуда Варисова (ХДП)
11%
Нарзулла Обломуродов (Экопартия)
73%
Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП)