Ўзбекистонда 1 500 нафардан ортиқ аёл раҳбарлик лавозимларида фаолият юритади
Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси “Медиа-Холл”ида “Аёллар медиа клуби” фаоллари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилинди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 300 нафардан ортиқ, шу жумладан вазирлик ва идораларда 45 нафар, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасида 39 нафар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 207 нафар аёл раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда.
Мулоқотда яна тадбиркорлик субъектларининг 20 фоизига, шу жумладан фермер хўжаликларининг 7,3 фоизига аёллар раҳбарлик қилиши ҳам очиқланди.

👍1
Шу йил 757 нафар етим болалар уй-жой билан таъминланади
Президент имзолаган қарорга кўра:
✅ 2021 йил 1 декабрга қадар уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади;
✅ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ажратилган уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилади;
✅ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг “онлайн-навбат” тизимини амалиётга жорий этилади;
✅ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;
✅ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.
Етимнинг бошини силаш — кони савоб!
👉 @xushnudbek 👈

❗️Жума намозларига рухсат берилди
2021 йил 13 августдан эътиборан масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат берилади.
Масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.
Манба: ССВ Матбуот хизмати

⚡️⚡️⚡️Кечаги (9 август) тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.
Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:
👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot
Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.

Максимал балл олганлар сони 52 нафарга етди
ДТМнинг мандат сайтида Президент грантига номзодлар рўйхати эълон қилиб борилмоқда. 5 кунлик тест натижаларига кўра, 52 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашга муваффақ бўлган.
Кеча, 9 августда тестга кирган 41 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Жумладан, Тошкент давлат юридик университетида 22 нафар, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 12 нафар, қолгани бошқа ОТМлар.
Ҳозиргача 189 балл тўплаганлар қуйидаги ОТМларда кузатилган:
Тошкент давлат юридик университети — 22;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 12;
Тошкент тиббиёт академияси — 5;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 4;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 3;
Бухоро тиббиёт институти — 1;
Навоий давлат педагогика институти — 1;
Қорақалпоғистон тиббиёт институти — 1;
Қорақалпоқ давлат университети — 1;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти — 1;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти — 1.
Президент грантига даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ерда танишиш мумкин.
Эслатма: Президент грантини олиш учун албатта 189 балл олиш шартмас, энг юқори балл олган 200 нафар абитуриент даъвогарлик қилади. Агар 189 балл олганлар 200 нафардан кам бўлса, демак бошқа юқори баллар ҳам ушбу грант учун даъвогар бўла олади.
P.S.: майли, мен ухлай қолай, эртага тонг саҳар тестга боришим керак :)

Хушнудбек ухлаб қолди ёки барибир тестга бормайди деб, ўйладиларми? Ҳечам-да! Масъулиятли абитуриент сифатида ўз вақтида тест томон йўлга тушдим😀
Барчага хайрли тонг!
P.S.: ҳаяжонланиб кетяпман )
👉 @xushnudbek 👈
Барчага хайрли тонг!
P.S.: ҳаяжонланиб кетяпман )
👉 @xushnudbek 👈
РАСМАН: Месси “ПСЖ” жамоаси таркибига келиб қўшилди
Шартнома 2023 йилгача тузилди. Месси янги жамоасида 30-рақамда тўп суради.
👉 @xushnudbek 👈
Шартнома 2023 йилгача тузилди. Месси янги жамоасида 30-рақамда тўп суради.
👉 @xushnudbek 👈
👍1
Тестдаги айрим саволлар ва уларнинг жавобини топиш ҳақида
Жавобида қийналган саволларни мантиқий топса ҳам бўлади. Масалан, бугун менга тушган мана бу саволни қаранг:
❓2003 йили юртимизда кимнинг 900 йиллиги нишонланган эди?
Айтайлик, шу саволнинг жавобини билмайсиз. Чунки кўпчиликнинг юбилейи нишонланади, буюк аждодларимиз ҳам кўп. Агар шу ёпиқ тест бўлганда, яъни вариантлари бўлмаганда, очиғи мен ҳам жавобини билмасдим. Лекин вариантларга қараб, бемалол топса бўлади. Бунда “истисно методи” ёрдам беради — тўғри жавобни эмас, нотўғри жавобни топиш керак.
Юқоридаги саволга берилган вариантларни қаранг:
A) Имом ал-Бухорий
B) Абдуҳолиқ Ғиждувоний
C) Амир Темур
D) Мирзо Улуғбек
2003 йилдан 900 ни минус қилсак, 1103 йил чиқади. Демак, биз шу йилларда туғилган одамни топишимиз керак. Амир Темур қачон туғилганини билмаслик уят. Мабодо 1336 йил эсдан чиққан бўлса ҳам, ҳеч бўлмаса Соҳибқироннинг 14 асрда яшаганини ҳар бир ўзбек билиши шарт. Демак, бу вариантни ўчирамиз.
C) Амир Темур
Мирзо Улуғбек Амир Темурнинг набираси. Демак, ўз-ўзидан бу вариант ҳам ўчади. Бунинг учун Мирзо Улуғбек 1394 йили туғилганини билиш ҳам шарт эмас, оддий мантиқни ишлатса кифоя.
D) Мирзо Улуғбек
Энди бизда 2 та вариант қолди, ишимиз анча осонлашди. Имом ал-Бухорийнинг (810-870й) туғилган йилини ҳам билмайсиз, дейлик. Бухорий ким — буюк муҳаддис, энг кўп саҳиҳ, ишончли ҳадисларни тўплаган йирик олим. Ҳадисларнинг ишончлилигини текшириш учун Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) билан бир даврда яшаган саҳобалар, уларнинг фарзандлари, набираларидан сўраб-суриштириш керак бўлади. Демак, ҳадисшунос бобомиз ҳам ўша даврга яқин яшаган бўлиши керак. Агар Бухорий 1103 йили, яъни Пайғамбаримиз (с.а.в.) даврларидан 500 йил ўтгач туғилганларида бунча кўп ишончли ҳадис йиға олмас эдилар, балки. Мана шу мантиқдан келиб чиқиб, Бухорий варианти ҳам ўчирилади.
A) Имом ал-Бухорий
Шунда бизда битта вариант қолди: Абдуҳолиқ Ғиждувоний.
✅ Ва бу тўғри жавоб. Ҳақиқатдан 2003 йили Ғиждувонийнинг 900 йиллиги нишонланган.
Мана шундай мантиқий ўйлаш орқали ҳам билмайдиган саволларингизга тўғри жавобни топса бўлади.

Xushnudbek.uz
Тестдаги айрим саволлар ва уларнинг жавобини топиш ҳақида Жавобида қийналган саволларни мантиқий топса ҳам бўлади. Масалан, бугун менга тушган мана бу саволни қаранг: ❓2003 йили юртимизда кимнинг 900 йиллиги нишонланган эди? Айтайлик, шу саволнинг жавобини…
Тестда ҳар доим ҳам мантиқ ишлатиб бўлмайди-да, дейишмоқда. Тўппа-тўғри, барча саволларни ҳам фақат мантиқ билан топиб бўлмайди, умумий фактик билимлар ҳам керак бўлади. Аслида юқоридаги савол ҳам ҳеч қанақасига мантиқий савол эмас, у ерда аниқ факт сўраляпти. Аммо ушбу фактик саволни мантиқ билан ечса бўлади, демоқчиман. Чунки мантиқий фикрлашингиз яхши бўлса, тест ишлаш тактикасида сизга катта ёрдам беради. Ўзи умуман олганда мантиқий фикрлаш ҳаётда ҳам кўп асқатади.
Кейин айримлар математикада мантиқий фикрлаш ўтмайди, дейишибди. Ия, ҳамма мантиқ математикада-ку! Математикани яхши ўқиганларнинг мантиқий фикрлаши кучли бўлади, мантиқий фикрлаши кучли инсонлар математикани яхши ўзлаштиришади. Фақат формула ёдлаш ёки қўшиш/айиришни билиш билан математикада натижа кўрсатиш имконсиз.
Математика фанидан бугун менга тушган бир савол эсимга тушиб қолди:
❓Фақат 0 ва 3 рақамларини ишлатиб нечта 3 хонали сон ҳосил қилиш мумкин?
Мана бунга аниқ мантиқ керак. Қани, сиз ҳам шу саволнинг жавобини топиб кўрингчи.
P.S.: ушбу саволлар мажбурий блокдан олинган, шу сабабли бирмунча осон. Мутахассислик блокида мураккаб саволлар ҳам бор.

👍2
Xushnudbek.uz
Тестда ҳар доим ҳам мантиқ ишлатиб бўлмайди-да, дейишмоқда. Тўппа-тўғри, барча саволларни ҳам фақат мантиқ билан топиб бўлмайди, умумий фактик билимлар ҳам керак бўлади. Аслида юқоридаги савол ҳам ҳеч қанақасига мантиқий савол эмас, у ерда аниқ факт сўраляпти.…
Саволнинг тўғри жавобини айтинг, дейишибди. Тўғри жавобни ўзим ҳам билмайман. Аммо мен 4 та деган вариантни белгиладим.
300;
303;
330;
333.
Юқоридаги пост изоҳларида математик дўстларимиз буни комбинаторика орқали топса бўлишини ҳам ёзишибди. Бу ҳақида билмасдим, лекин ҳисоблаш усули ҳақиқатдан мантиқий экан. Шундай изоҳлардан бирини келтираман:
4 ta bo'ladi. Kambinatorika bu. 3 xonali son hosil qilish uchun 0 va 3 bor. 1-xonaga faqat 3 qo'yiladi. Chunki 3 xonali son 0 dan boshlanmaydi. 2-xonaga 0 va 3 qo'yish mumkin. 3- xonaga ham shunday. Endi barcha xonalar uchun imkoniyatlar ko'paytiriladi. 1*2*2=4
Хуллас, шунақа гаплар. Демак, комбинаторикани билмасам ҳам, тўғри топибман :)
P.S.: саволларни тарқатяпсизку, дейишибди. Ҳа, буни кўп ўйладим, тушган саволлардан намуналарни айтайми ёки йўқми, деб. Лекин ДТМ битта сменада тушган саволлар бошқа кун ва бошқа сменада тушмаслигини айтганди. Ўшанчун эълон қилавердим. Агар бошқа куни ҳам саволлар қайтарилади, дейишганда, ошкор қилмасдим, албатта.

👍5
«Novda Group» томонидан Олимпиада чемпионлари мавзусига бағишлаб мурал концепциялари яратилибди.
Ушбу асар спортчиларимиз ва мураббийларимизнинг машаққатли меҳнати учун ўзига хос ёдгорлик ва ҳурмат тимсоли, шунингдек Юртимиз мустақиллигининг 30 йиллигига ёрқин совға сифатида маҳоратли рассомлар томонидан тақдим этилган.
Бу замонавий, янги йўналиш. Хорижий давлатларда бунақа асарлар кўп чизилади. Бизда ҳам охирги йилларда шу каби санъат асарлари пайдо бўлаётгани қувонарли албатта.

👍23
Forwarded from Xushnudbek.uz
Самога сочилган юлдузлар
«Пахтакор» фожиасига бугун 42 йил бўлди. Биз уларни ҳеч қачон унутмаймиз. Улар мангу барҳаёт. Бу воқеа ҳақида @iqtiboslar каналида чиққан постни тўлиқ ҳавола қилмоқчиман:
«Сергей Покатилов 1975 йилда оғир жароҳат олади. Аммо унинг иродаси ва қатъийлиги орқага чекинишга йўл қўймайди ҳамда орадан уч йил ўтиб, 1978 йилги чемпионатнинг иккинчи даврасидан бошлаб асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олади.
Тошкентга келмасдан олдин, шифокорлар Юрий Загуменнихнинг ҳаётини зўрға сақлаб қолишганди. Аммо бу ҳаёт ногиронлик тамғаси остида ўтиши кераклиги қатъий талаб қилинади. Футболчининг ақл бовар қилмас иродаси натижасида у катта футболга қайтади.
Владимир Макаров Душанбеда футбол ўйнай бошлаган, «Пахтакор»га ҳар жиҳатдан мос келганди, у жамоавий футболчи эди ва бу жамоадошлари билан тезда тил топишида ва жамоанинг ажралмас бўлаги бўлиб қолишида муҳим аҳамият касб этганди.
Олим Аширов «Пахтакор»га 17 ёшида келганди ва ҳимоя марказидан жой олганди. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан, у ҳужумга ҳам тез-тез қўшилар, бир нечта муҳим голлар муаллифига айланганди.
Николай Куликов футболдаги илк қадамларини Москвада қўйганди, 1974 йилда эса Ўзбекистонга келиб «Хон¬қа», «Янгиер» каби жамоаларда ўзини кўрсатди. 1977 йилда «Пахтакор»га таклиф қилинди ва жамоанинг олий лигага қайтишида ўз улушини қўшди.
Равил Агишев футболчи сифатида Бухорода тарбия топди, 16 ёшида эса «Пахтакор»нинг ўринбосарлар таркибида майдонга туша бошлади. 1978 йилдан эса асосий таркиб ўйинларида майдонга туша бошлади.
Шуҳрат Эшбўтаев 1978 йилги ўринбосарлар таркибидаги сермаҳсул ўйинлари орқали мураббийлар назарига тушганди. Асосий таркибда ҳам йўқолиб қолмади, асосан захирадан майдонга тушганига қарамасдан, учта гол муаллифига айланганди.
Владимир Собировни ўша пайтларда Хоразмнинг «Хонқа» жамоасининг бош мураббийи Сергей Доценко тавсия қилганди. «Пахтакор»¬да ҳам у йўқолиб қолмади, аста-секин асосий таркибга кириб бораётган эди.
Сирожиддин Бозоров балки Минскда ўзининг асосий таркибдаги илк учрашувини ўтказиши керак эди.
Виктор Чуркин 1976 йилда таркибга қўшилган ва асосий таркибнинг барқарор ўйинчиларидан бирига айланди.
Константин Баканов «Пахтакор»даги илк ўйинини 1972 йилда, 18 ёшида ўтказганди. Истеъдодли футболчи, футбол мактабида унинг илк устози «Пахтакор»нинг 60-йиллардаги ҳимоячиси Акмал Азизхўжаев эди.
Александр Корченов жамоанинг етакчиларидан бири, қийин вазиятларда ўзида куч топиш ва жамоани олдинга бошлаш қобилиятига эга эди. У «Пахтакор» таркибида 200га яқин ўйинларда майдонга тушган.
Михаил Ан бутун мамлакатда тан олинган, ном қозонган футболчи эди. У собиқ иттифоқ ёшлар терма жамоасига жалб этилганди ва жамоа сардори сифатида зафар қучганди.
Владимир Фёдоров «Пахтакор»да ўйнаган ўйинчилар орасида терма жамоага энг кўп жалб қилинган футболчи эди. Тошкентликлар 1-лигага тушиб кетганларида ҳам, Лобановский уни термага чақиришни тўхтатмаганди.
Идгай Тезитдинов футболчиликни тугатгач, мураббийлик соҳасида ишлай бошлади ва нимадир уни «Пахтакор»га доим тортарди. У жамоага қайтди ва иккинчи мураббий сифатида ишлай бошлади. Шунингдек, жамоа администратори Мансур Толибжонов ва врач Владимир Чумаковлар ўша мудҳиш авиаҳалокат қурбонига айлангандилар.
1979 йилнинг 11 августида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Минскга, маҳаллий “Динамо”га қарши ўйин ўтказиш учун кетаётганда авиаҳалокатга учрадилар.
Ўша куни ҳамма йиғлаганди. Фақат ўша куни йиғлаганлар ҳам бор мухлислар ичида. Отасининг йиғлашини илк бор кўриб ҳайрон бўлиб қолган болакайлар ҳозир улғайган, сўрасангиз, айтиб беришади. «Йигирма икки тентак бир тўп орқасидан югуриб юришини» томоша қилаётган эрини тушунмай, елка қисадиган аёл ўша куни мана шу футбол туфайли унинг йиғлаётганини кўрди.
Албатта, ҳозир буни ҳис қилиш қийин, роса ҳаракат қилиб ҳам йиғлай олмаймиз. Шунчаки, оний ўлим бизни яқинларимиздан, балки яқинларимизни биздан ажратишга тайёр турганини тушунсак кифоя. Шундагина, бугунда кўпгина нарсаларни қадрлашни ўрганармидик».
Пост тугади.

👍3