Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Оҳ, бу шахмат!

Нақадар эҳтиросларга бой интеллектуал ўйин! Иштирокчиларнинг ҳиссиётларини кўриб, одам мазза қилиб юборади!

“Zakovat Gambit” шахмат турниридан лавҳалар.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Бугун, 14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Шу билан мамлакатзга келтирилган жами вакцина миқдори 14 млн 856 минг 540 дозага етган.

Улардан:
➖ 370 000 дозаси "СПУТНИК V",
➖ 986 480 дозаси AstraZeneca,
➖ 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
➖ 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.


👉 @xushnudbek👈
Live stream scheduled for
Live stream started
❗️Овозли чатимиз бошланди!

Молия вазирлигининг ташаббусли бюджет лойиҳасига бағишланган овозли чатимизни бошладик.

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.me/xushnudbek?voicechat


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
Live stream finished (1 hour)
Tashabbusli byudjet loyihasi haqida
Xushnudbek.uz
Ташаббусли бюджет лойиҳасига бағишланган овозли чатимизнинг тўлиқ аудиофайли.

Спикерлар:

— Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
— Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори
— Отабек Бакиров, иқтисодчи, банк ходими
— Беҳзод Ҳошимов, иқтисодчи, илмий тадқиқотчи


👉 @xushnudbek👈
👍1
⚡️⚡️⚡️Кечаги (13 август) тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОАВда «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Мозори Шариф шаҳрини босиб олгани ҳақида хабарлар чиқди.

Мазкур шаҳар Термиздан атиги 1 соатлик масофада жойлашган.

Шаҳар ҳукумати таслим бўлган ва қоча бошлаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи “Дўстлик” кўпригида ҳарбий қочоқлар Термизга кириш учун тўпланишган. Ҳозирча Ўзбекистон уларга чегарани очгани йўқ. Музокаралар кетаётгани айтилмоқда.

Бу бўйича ҳозирча расмий баёнот берилмади. Ишқилиб, тинчлик бўлсиней.


👉 @xushnudbek 👈
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида баёнот берилди

2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўлга олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.

Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.

Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.


👉@xushnudbek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шомуродов “Рома” таркибида иккинчи голини урди

Кеча “Ража Касабланка” билан ўртоқлик учрашувида Элдор ҳисобни очди. Бу унинг “Рома”нинг уй стадиони “Олимпико”да урган илк голи бўлди!

Шунингдек, Элдор 2-бўлимда Мхитаряннинг голига ассистентлик қилди. Баракалла, Элдор!

Якунда “Рома” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


👉 @xushnudbek 👈
Кеча “Zakovat Gambit” шахмат турнири доирасида халқаро гроссмейстер Тимур Гареев сеанс берди.

У доскага қарамасдан (кўзи боғлиқ ҳолда) 15 киши билан шахмат ўйнади.

Натижа: 10 та ғалаба, 4 та дуранг ва 1 та мағлубият.

Айтганча, Тимур Гареев доскага қарамасдан бир вақтнинг ўзида 48 киши билан шахмат сеанси ўтказиб, Гиннес рекордлар китобига кирган.

Бироздан сўнг жаҳон чемпионлари Вишванатан Ананд ҳамда Юдит Полгар сеанс беради.

P.S.: мен ҳам кеча Тимурга қарши дона сурдим. Афсуски, соат 20:30 да каналимда овозли чат ўтказишим кераклиги учун ноилож ўйинни охиригача обормасдан, ярмида таслим бўла қолдим (баҳона зўр бўлди-я? Ўзи доскадаги аҳволим ҳам яхшимас эди).


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов оғир ҳасталикдан сўнг вафот этдилар. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиун!


👉@xushnudbek👈
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

2021 йил 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади.
Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.

Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди.

Фото


👉 @xushnudbek 👈
​Тест синовлари Тошкентдан ташқари барча ҳудудларда якунланди

13 август куни Aндижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида тест синовлари якунланган эди.

Кеча, 14 август куни эса Қорақалпоғистон, Навоий, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ҳам тест синовлари якунланди.

Тест синовлари якунланмаган ягона ҳудуд — Тошкент шаҳрида тест синовлари эртага, 16 август куни якунланади.

📆 Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари эса 16 августдан сўнг 14 кун ичида ташкил этилади.

ℹ️ Мазкур тест синовини ташкил этиш тартиби ва схемаси билан қуйидаги расмда танишишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Жаҳон чемпионлари Вишванатан Ананд ҳамда Юдит Полгар “Zakovat Gambit” шахмат турнири доирасида ёш иқтидорлар ва шахмат ихлосмандлари учун сеанс беришди. Эмоцияларга жуда бой ўйинлар бўлди.

Мен ўзим жуда ва жуда ҳавас қиладиган, ҳамма рақибларини тор-мор қилиб ташлаган, нафақат аёллар, балки тарихдаги барча эркак жаҳон чемпионларини ҳам таслим қилган шахмат қироличаси Юдит Полгар билан дона сурдим.

Натижа қанақа бўлганини айтишим шартмасдир. Ўзбекларда меҳмонни ҳурмат қилишадику, биласизлар 😉


👉 @xushnudbek 👈
😁1