Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев ҳудудларга ташрифи пайтидаги кўзбўямачиликлар ҳақида:

“Афсуски, неча бор айтишим, огоҳлантиришимга қарамасдан, жойларда фақат менинг ташрифим олдидан кўча ва майдонларни тозалаш, бир кечада бинолар олдида “майсазор” ва “гулзор”лар пайдо қилиш, умуман, ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда.

Кўзбўямачилик, одамларни қийнаш, сохта ва баландпарвоз гапларга ўчлик йиллар давомида баъзи раҳбарларнинг қон-қонига шу қадар сингиб кетган эканки, улардан қутулиш қийин бўляпти. Лекин қандай бўлмасин, бу каби иллатларга бутунлай чек қўйишимиз керак.

Чунки бундай ҳолатлар ростгўй, сохта гап ва ишни умуман қабул қилмайдиган халқимизнинг асл табиатига мутлақо ётдир”.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Президентнинг тегишли Фармони асосида Мустақиллик байрами арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

✅ 31 август (сешанба) — иш куни;
❌ 1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик байрами;
❌ 2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
❌ 3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
❌ 4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни;
❌ 5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
✅ 6 сентябрь (душанба) — иш куни.

Маълумот учун:

ℹ️ 4 сентябрь (шанба) куни ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланиши белгиланган. Бунинг эвазига улар бошқа қайсидир куни ишлаб беришлари шарт эмас ёки меҳнат таътили кунидан ҳам қисқартирилмайди;

ℹ️ 2 ва 3 сентябрь қўшимча дам олиш куни деб белгилангани ҳисобига ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги 2 кунга қисқартирилади. Аммо меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи (халқ тилида — "отпускной пул") камайтирилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугунги тестларга ДТМнинг алоқаси йўқ

Бугун, 17 август куни Ботаника боғида Тошкент вилоятидаги Астрахань давлат техника университетининг филиалига кириш тест синовлари ўтказиляпти.

Бунга Давлат тест марказининг ҳеч қандай алоқаси йўқ, деб хабар бермоқда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов.

Қўшма факультетлар қабулни мустақил равишда ўзлари амалга оширишади.

Давлат тест маркази томонидан тайёрланган тест топшириш ҳудуди уларга фақатгина ижарага берилган.

Маълумот учун: эртага, 18 август куни ДТМ республика бўйлаб 2 та сменада тестлар олади:

— “Темурбеклар мактаби” ва “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейлари учун;
— Ҳарбий тиббиёт академияси учун;
— Ислом диний билим юртлари учун.

Тағин эртага ҳам ҳовлиқиб “запал” деб ёзиб юрманг.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

“Кўпқаватли уйлар оралиғидаги бўш жойларда қурилишлар қилиш, мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахтларни кесиш, яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари кўпчиликни ранжитмоқда. Баъзи раҳбарларнинг бепарволиги ёки манфаатпарастлиги туфайли тураржой мавзеларида одамлар сайр қиладиган, спорт билан шуғулланадиган, фарзандлари билан бирга тоза ҳавода дам оладиган очиқ жойнинг ўзи қолмаяпти.

Албатта, биз бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрмасдан туролмаймиз. Шунинг учун ҳам Тошкентда ва бошқа йирик шаҳарларда янги қурилишларни шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда амалга ошириш чоралари белгиланмоқда. Тураржой мавзелари ичида коммунал инфратузилмалар – газ, электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоқларини модернизация қилмасдан, янги бинолар қуриш амалиётига барҳам берилди”.


👉@xushnudbek👈
Шавкат Мирзиёев:

«Кейинги беш йилда олий таълимга қабул квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 минг нафар ёшлар учун талаба бўлиш имконияти яратилди. Бу – умумий қамров 28 фоизга етди, деганидир. Ўзингиз қиёслаб кўринг, 4 йил аввал бу рақам атиги 9 фоизни ташкил этарди.

Бу борада давлат грантлари 21 мингтадан 47 мингтага кўпайтирилгани, ўтган йилги тажрибамизни янги босқичга кўтариб, эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2 минг нафар қизларга бу йил олийгоҳларга кириш учун алоҳида грантлар ажратилгани ёшларимиз келажагини таъминлашга қаратилган амалий эътиборимиз намунасидир.

Биз 2030 йилга қадар мактаб, лицей ва коллеж битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказишни режа қилганмиз ва бунга албатта эришамиз».


👉@xushnudbek👈
👍1
❗️ Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон этник гуруҳларининг арбоблари ва етакчилари йўқ

Сўнгги пайтларда Ашраф Ғани, Абдурашид Дўстум, Ато Муҳаммад Нур ва бошқа Афғонистоннинг айрим арбоблари ҳамда этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.


👉@xushnudbek👈
👍1
⚡️1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда

Бу ҳақда Президентнинг тегишли Фармони имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фармонга кўра:

✅ 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

✅ 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

➖ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

➖ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

➖болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм этиб белгиланди.

Фармоннинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/293646


👉@xushnudbek👈
Forwarded from Yosh fermerlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Navbatdagi qahramonimiz — Abduvaliyev Muhriddin.

🧑🏼‍🌾 Muhriddin 24 yoshda, u hozirda 157 gektar maydonli o'z fermer xo'jaligiga ega. U bugungi kunda 75 nafar kishining bandligini ta'minlagan. Shulardan 15 nafari yoshlarni tashkil qiladi.
Ha, aytmoqchi, u vaqtincha ishsiz bo'lgan yoshlarga ham yer ajratib bermoqda.

❗️Qolganini endi Muhriddini o'zidan eshitamiz-da!

✅ Bizdan uzoqlashmang, Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Jamoatchilik kengashi tomonidan tasdiqlangan, davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida moliyalashtirilgan O‘zbekiston yosh fermerlari Kengashi NNTning “Fermerlikning 12 yoquti” loyihasi doirasida sohamizdagi yosh mirishkor-qahramonlar bilan Siz azizlarni tanishtirib boramiz.

Videoni to'liq ko'rish uchun quyidagi havolaga o'ting:
🎥 https://youtu.be/BT3acXh-pwM

Yosh fermerlar ijtimoiy tarmoqlarda👇
Web | Telegram | Facebook | Instagram |YouTube
👍1
Жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам 1 сентябрдан ошади

Президент Фармонидан келиб чиқиб, ОТМ талабаларининг тўлов-контрактлари ҳам 1 сентябрдан 10% ошади. Чунки контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар.

Маълумот учун: жорий йил 1 февралда иш ҳақлари ва стипендиялар оширилганда, пандемия муносабати билан контрактлар нархи ошмаслиги белгиланган эди. Сентябрь ойида ҳам шундай қарор қабул қилинадими ёки йўқ, ҳозирча бу номаълум.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️⚡️Кечаги (16 август) тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.

Шу билан бакалавриат учун тест топширган барчанинг жавоблари эълон қилинди. Фақат коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси юқори бўлган абитуриентларнинг қўшимча тестлари қолди холос. Лекин улар кўп эмас ва натижаларга жуда катта таъсир кўрсатмайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана, «Zakovat-Gambit» йирик турнири ҳам ниҳоясига етди. Унда бизнинг иқтидорли шахматчиларимиз сайёранинг энг кучли ўйинчилари билан беллашишди.

Турнир салоҳияти шуни кўрсатдики, вақт ўтиши билан у шахмат оламининг энг катта ҳодисаларидан бирига айлана олади ва унда иштирок этиш, ҳатто, энг юқори даражадаги ўйинчилар учун ҳам шараф бўлади.

___

Вот и завершился грандиозный турнир «Zakovat-Gambit», на котором наши талантливые шахматисты сразились с сильнейшими игроками планеты.

Его потенциал показал, что со временем этот турнир может стать крупнейшим событием шахматного мира, и принять в нём участие будет честью для игроков даже самого высокого уровня.
Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига кириш тест синовлари ҳақида

📆 2021-2022-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига кириш тест синовлари 20 август куни 19:00 да Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

📚 Тест синовлари 2 та мутахассислик фани ва чет тили (инглиз, немис, француз) дан ўтказилади.

⏳ Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 25 тадан жами 75 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соат-у 30 дақиқа вақт ажратилади.

✅ Чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро сертификатга эга талабгорлар чет тили бўйича имтиҳондан озод қилинади ва уларга шу фан доирасида олиш мумкин бўлган максимал балл берилади. Уларга тест синовида 2 та мутахассислик фани учун 1 соат-у 40 дақиқа вақт ажратилади.

📌 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 207,5 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 155 балл), чет тили фани бўйича эса 2,1 баллдан (жами 52,5 балл) берилади.

👨🏻‍💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 18 август куни 15:00 дан бошлаб Давлат тест марказининг magistr.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин бўлади.

❕ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ўзбекистонлик ёшлар томонидан жами 10 та (2020 йилда 6 та) медаль қўлга киритилди. Хусусан:

— 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) 1 та 🥇олтин ва 3 та 🥉бронза (Япония);
— 62-Халқаро математика олимпиадасида (IMO) 1 та 🥈кумуш ва 1 та 🥉бронза (Россия)
— 32-Халқаро биология олимпиадасида (IBO) 2 та 🥇олтин ва 1 та 🥈кумуш (Португалия)
— 51-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO) битта 🥉бронза (Литва).

Кечаги маросимда ғолиблар ва уларнинг устозларига қуйидаги пул мукофотлари берилди:

🥇олтин медаль учун:

ўқувчига — 122,5 млн сўм;
ўқитувчисига — 110,25 млн сўм.

🥈кумуш медаль учун:

ўқувчига — 73,5 млн сўм;
ўқитувчисига — 61,25 млн сўм.

🥉бронза медали учун:

ўқувчига — 49 млн сўм;
ўқитувчисига — 36,75 млн сўм.

Шунингдек, ушбу ўқувчилар имтиҳонсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади. Ўқитувчиларига эса 200, 175, 150 фоизлик устамалар берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Овоз беринг ва бюджет пулини тўғри сарфланишига ўз ҳиссангизни қўшинг

openbudget.uz сайтида маҳаллий бюджетнинг бир қисмини қаерга сарфлашни фуқароларнинг ўзи ҳал қиладиган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида 41 мингдан ортиқ ташаббус қолдирилди.

Энди эса 2 сентябрга қадар овоз бериш жараёни бўлади. Яъни сиз ушбу сайтга кириб, фуқаролар томонидан қолдирилган яхши таклифларга овоз беришингиз мумкин. Овоз бериш соддалаштирилган, шунчаки "овоз бериш" (лайк) тугмасини босасиз, телефон рақамингизни киритасиз, келган СМСдаги кодни ёзасиз, бўлди. Тизимдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Маслаҳат: ташаббуслар рўйхатида туман ва шаҳар кесимида фильтр қилиш имкони бор. Яъни ўзингиз яшаётган ҳудуд учун берилган таклифларни кўриб, овоз беришингиз мумкин.

Ёки истасангиз қайси ҳудуддалигидан қатъи назар исталган ташаббусга ҳам овоз бера оласиз.

❗️openbudget.uz сайтига киринг, яхши ташаббусларга овоз беринг. Бюджет маблағлари, яъни сизу бизнинг пулларимизни мақсадли сарфланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!


👉@xushnudbek👈
👍2
1 сентябрдан 10%га қимматлаган йўл ҳаракатига оид айрим жарималарнинг миқдорлари.

Бизда ажойиб-да. Масалан, жамият учун катта хавфга эга ва кўплаб ўлимларга сабабчи бўладиган қизил чироқда ўтишга атиги 2 баравар (490 минг сўм) жарима, ҳеч кимга зарар бермайдиган рухсатсиз тонировкага эса 25 баравар (6 млн сўмдан ошиқ).

1 йил ичида яна такроран қизилда ўтган бўлса, жарима 1 млн 225 минг сўм (5 баравар), такроран рухсатсиз тонировка тортган бўлса — 9,8 млн сўм (40 баравар). Даҳшат! Мантиқ бир чеккада хижолат бўлиб турибди.


👉 @xushnudbek 👈
😁3
Forwarded from Ta’lim24.uz
Сиз фарзандингизни янги ўқув йилида анъанавий шаклда таълим олишига тайёрмисиз? // Готовы ли Вы, что бы Ваш ребёнок обучался в традиционной форме обучения?
Anonymous Poll
71%
Ҳа, тайёрман, анъанавий таълим олади | Да, готов к традиционному обучению
20%
Йўқ, пандемиядан хавотирдаман | Нет, опасаюсь пандемии
9%
Ҳали бир қарорга келмадим | Ещё не пришёл к единому выводу
👍1
❓Янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бошланадими?

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги баёнот берди.

Унда айтилишича, айни кунларда вазирлик томонидан ОТМларнинг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганишлар натижасига кўра тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. ОТМларда таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, вазирлик сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали расмий тарзда эълон қилинади.

Шу ўринда, вазирлик талабаларни пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, уларнинг ота-оналари ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қарашлари ва, албатта, ваксинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраб қолади.

«Эмлаш талабаларнинг ўзлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам соғ-саломат бўлишини таъминлайди», - дейилади баёнотда.


👉 @xushnudbek 👈