Талабалар учун сўровнома:
олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бўлсинми ёки масофавий (онлайн)?

Anonymous Poll
53%
Анъанавий (офлайн)
38%
Масофавий (онлайн)
7%
Менга фарқи йўқ
2%
Ҳали бир қарорга келмадим
👍3
Эртадан Тошкентдаги маҳаллий аэропорт вақтинча ёпилади
Uzbekistan Airways АЖ хабарига кўра, 2021 йил 19 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширилувчи “Тошкент 3” аэропорти номаълум муддатга ёпилади.
“Барча республика бўйлаб амалга оширилувчи авиапарвозлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ бажарилади”, - дейилади хабарда.
Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи фуқароларини эвакуация қилишда Тошкент аэропортидан транзит сифатида фойдаланиш юзасидан келишувга эришилган.
Эвакуация тадбирларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон томонидан алоҳида терминал ажратилган.
👉 @xushnudbek 👈

👍6
Тошкент орқали эвакуация бошланган
Германия Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, 400 нафардан ортиқроқ инсонлар Германия ҳаво кучларининг самолётида Кобулдан Тошкент аэропортига эвакуация қилинган. Энди улар Lufthansa авиакомпанияси орқали Германияга олиб кетилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигининг хабар беришича, эвакуация қилинаётган инсонларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади. Бошқача айтганда, шаҳар ҳудудига чиқишмайди.

👍2
⚡️ Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ариза топширганлар диққатига!
Кўплаб талабгорларнинг мурожаатларига асосан хориждан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза топширган ва аризаси қабул қилинган, лекин тест синови учун тўловни амалга оширмаган талабгорларга тўловни амалга ошириш учун қўшимча имконият берилмоқда.
Эртага, 19 август куни 18:00 га қадар тест синови учун тўловни амалга оширишлари мумкин.
❗️ Бу тўлов қилиш учун сўнгги имконият.

⚡️Талабаларга таълим кредити беришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (№527, 18.08.2021 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, талабаларга таълим кредити беришнинг янги тартиби тасдиқланди. Таълим кредити Марказий банкнинг асосий ставкаси (ҳозирда 14%) миқдорида ажратилади.
Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
❗️Яқин кунларда каналимиз орқали таълим кредити мавзусига бағишлаб Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк мутасаддилари иштирокида овозли чат ташкил қилишни режалаштиряпмиз. Унда талабалар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

❗️ Таълим кредитининг янги тартиби ҳақида маълумотлар. Энди сиртқи ва кечки шаклга ҳам, шунингдек техникумларга ҳам таълим кредити олса бўлади.
👍 2022 йил 18 июлдаги Президент қарорига кўра, талабаларга таълим кредити бериш бўйича бир қатор яхши ўзгаришлар жорий этилди. Жумладан, хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.
Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/15110
✅ Бундан ташқари ўтган йилдан бериш бошланган одатий таълим кредити бўйича ҳам 3 та асосий ўзгариш бор:
1️⃣ энди сиртқи ва кечки таълим учун ҳам берилади (илгари фақат кундузги таълимга эди);
2️⃣ энди ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.) учун ҳам олиш мумкин (илгари фақат олий таълимга эди);
3️⃣ энди қариндош бўлмаган учинчи шахсларни ҳам биргаликда қарз олувчи (кафил) қилиш мумкин (илгари фақат оила аъзолари ёки васийсига рухсат берилганди).
ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
✔️Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (№527, 18.08.2021 й.)
✔️Кредит миқдори: талаба ва таълим муассасаси ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида
✔️Муддати: ўқиш муддати (3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатга
✔️Фоизи: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 15% — 2022 йил 21 июль ҳолатига).
✔️Асосий ставка ўзгарса: агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, унда кредит фоизи ҳам пасаяди. Агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).
✔️Кимларга берилади:
✅ кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклига
✅ бакалавр ёки магистрга
✅ тўлов-контракт асосида ўқишга кирган
✅ ёки ўқишини кўчирган талабаларга берилади.
❌ супер-контракт учун ёки иккинчи мутахассислик, масофавий, махсус сиртқи шакллар учун таълим кредити берилмайди.
✔️Қайси ОТМлар учун: таълим кредити Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ёки хорижий
✅ олий;
✅ ўрта махсус;
✅ профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари
✅ ёки қўшма дастурда ўқийдиган талабаларга берилади.
❌ Хорижда жойлашган ОТМларда ўқиш учун таълим кредити берилмайди.
✔️Кафиллик: кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
✔️Фуқаролик: таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга банкларнинг ўзлари тижорий шартларда кредит бериши мумкин.
✔️Керакли ҳужжатлар: банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) талаба ва таълим муассасаси ўртасидаги шартнома (контракт);
в) кредит қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
г) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса);
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
✔️Ариза кўриб чиқилиш вақти: ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар рад этилса бу ҳақда талабага сабаби кўрсатилган жавоб хати берилади.
✔️Муддатдан олдин қайтариш: кредит олувчи таълим кредитини шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.
***
Таълим кредити мавзусида овозли чатни эшитиш (2021 йил 21 августдаги):
https://t.me/xushnudbek/10938
Ўқишни кўчирганлар қачон таълим кредити олиши мумкин:
https://t.me/xushnudbek/10942
10 млн сўм таълим кредити олиш учун ойига қанча ойлик иш ҳақи талаб этилади:
https://t.me/xushnudbek/10950
Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?
https://t.me/xushnudbek/10974

👍14
Президент гранти учун ўтиш бали — 185,85 баллни ташкил қилди
ДТМнинг мандат сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 185,85 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди.
Чунки қоидага биноан, 200-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилишади. Натижаларга кўра, 185-ўриндан 233-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,85 балл тўплашган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилишади.
Шунингдек, республика бўйлаб жами 75 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашди.
Эслатиб ўтаман, Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам, давлат гранти асосида ўқишади.
Қуйида Президент грантига даъвогарлик қилаётган 233 нафар абитуриентларнинг ОТМ кесимидаги маълумотлари билан танишишингиз мумкин:
ОТМ номи / даъвогарлар сони
Тошкент давлат юридик университети — 73
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 46
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 26
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 9
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 9
Тошкент тиббиёт академияси — 9
Тошкент молия институти — 5
Бухоро давлат университети — 4
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти — 4
Фарғона давлат университети — 4
Навоий давлат педагогика институти — 4
Қорақалпоқ давлат университети — 4
Тошкент давлат шарқшунослик университети — 4
Андижон давлат университетининг Педагогика институти — 3
Наманган давлат университети — 3
Ўзбекистон Миллий университети — 3
Қарши давлат университети — 2
Самарқанд давлат чет тиллар институти — 2
Самарқанд давлат университети — 2
Термиз давлат университетининг Педагогика институти — 2
Бухоро тиббиёт институти — 1
Гулистон давлат университети — 1
Жамоат хавфсизлиги университети — 1
Жиззах давлат педагогика институти — 1
Нукус давлат педагогика институти — 1
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети — 1
Ўзбекистон халқаро ислом академияси — 1
Қўқон давлат педагогика институти — 1
Қорақалпоғистон тиббиёт институти — 1
Самарқанд давлат тиббиёт институти — 1
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти — 1
Термиз давлат университети — 1
Тошкент ахборот технологиялари университети — 1
Тошкент давлат стоматология институти — 1
Тошкент педиатрия тиббиёт институти — 1
P.S.: ушбу маълумотлар коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси юқори бўлган абитуриентлар учун ўтадиган қўшимча тест натижаларидан кейин ўзгариши мумкин.

👍4
Бугун тунда словениялик мураббий Сречко Катанец Тошкент шаҳрига етиб келди. У Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги борасида ЎФА билан музокараларнинг сўнгги босқичида иштирок этади.
Словениялик мутахассисни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, журналистлар ва футбол мухлислари кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец Словения терма жамоасини ўз тарихида илк марта 2000 йили Европа чемпионатига, 2002 йили эса Жаҳон чемпионатига олиб чиққан эди.

⚡️ Касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентлар диққатига!
Сизларнинг касбий (ижодий) имтиҳондан ҳамда тестдан олган балларингиз умумлаштирилган ҳолда Давлат тест маркази базасига жойлаштирилди.
Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:
👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot
Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.
Ёки тўртинчи усули — рухсатномангиз остидаги QR-кодни сканер қилган ҳолда аниқлаш ҳам мумкин.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ziyo Forum томонидан ташкил қилинган "Public Talk" лойиҳасига меҳмон сифатида чақиришган эди. Суҳбатимизда асосан сўз эркинлиги мавзусида гаплашдик.
Суҳбат сўнггида йиғилганлардан бири «Хушнудбек шу пайтгача халққа қандай ишлар қилиб берган ва келажакда қандай ишлар қилиб бераман деб ваъда бера олади» деб савол беришди. Жавобимни юқоридаги видеода кўришингиз мумкин :)
Суҳбатнинг тўлиқ видеоси мана бу ерда:
📲 https://youtu.be/qFY01cyx3Ko
👉@xushnudbek👈

ЎзЭОАВМАга аъзо телерадиоканалларга грант маблағлари тақдим этилди
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган бугунги конференцияда “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастурига киритилган лойиҳалар доирасида нодавлат марказий ва ҳудудий телерадиостанцияларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида грант маблағлари ажратилганлиги маълум қилинди.
Хусусан, марказий телеканалларнинг ҳар бирига 500 млн. сўм, ҳудудий телеканалларга 200 млн. сўм, марказий радиоларга ўртача 120 млн сўмдан, ҳудудий радиоканалларга 60 млн сўмдан, жами 7 млрд. 420 млн сўм пул маблағлари берилмоқда экан.
Конференцияда яна шунингдек, медиа дастур доирасидаги вазифаларни самарали амалга оширишга алоҳида ҳисса қўшаётган ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радиоканалларга грант сертификатлари топширилибди.

Telegraph
Конференция
Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотлар чиқарилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
❗️Талабалар учун таълим кредити мавзусида овозли чат
📆 21 август, шанба
⏰ соат 20:00
Овозли чатда:
— Молия вазирлиги
— Марказий банк
— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
— Ёшлар ишлари агентлиги
— тижорат банклари мутасаддилари саволларга жавоб қайтаришади.
Ушбу мавзу бўйича сизни қизиқтирган саволлар бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
📆 21 август, шанба
⏰ соат 20:00
Овозли чатда:
— Молия вазирлиги
— Марказий банк
— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
— Ёшлар ишлари агентлиги
— тижорат банклари мутасаддилари саволларга жавоб қайтаришади.
Ушбу мавзу бўйича сизни қизиқтирган саволлар бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Тонгни хушхабар билан бошлаймиз.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов «Рома» таркибида ўзининг илк расмий учрашувини ўтказди ҳамда ғалаба тўпини киритди!
Европа Конференциялар лигаси плей-офф саралаш босқичида «Рома» Туркияда «Трабзонспор» билан баҳс олиб борди.
Ўйиннинг 81-дақиқасида Элдор қулай имкониятдан фойдалана олди ва жамоасига ғалаба олиб келди.
Энди жавоб учрашуви 26 август куни Римда бўлиб ўтади.
Баракалла, Элдор! Омад! 💪

Элдор Шомуродов ўйиндан кейинги интервьюда:
“Кеча бувимларнинг туғилган кунлари эди. Шу сабабли голимни уларга бағишлайман”.
Биз ҳам онахонни табриклаймиз туғилгани кунлари, гол ва шундай оқибатли набира билан!
Манба