Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Тест синовлари ҳақидаги айрим маълумотлар эълон қилинди

✅ Тестда иштирок этиши белгиланган 948 минг 211 нафар абитуриентларнинг 892 минг 242 нафари ёки 94,1% имтиҳонларда иштирок этган.

❌ 55 969 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларида қатнашмаган.

Жами 563 нафар абитуриент тест синовидан четлатилган. Шундан:

➖ 328 нафари тест синови жараёнида;
➖ 235 нафари ҳудудга киришда тартиб-қоидани бузганлиги сабабли.

❗️Тест натижаларига кўра 75 нафар абитуриент максимал 189 балл тўплашга муваффақ бўлди.

✅ Энг кўп максимал балл олган абитуриентлар:
➖ Тошкент давлат юридик университети – 22 нафар;
➖ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – 13 нафар;
➖ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 11 нафар.


👉@xushnudbek👈
👍1
⚡️Қўшимча тест 23 август куни ўтказилади

📆 Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 2021 йил 23 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.

✅ Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин бўлади:

1️⃣ тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар (уларнинг сони 110 нафар);

2️⃣ 16 августга қадар коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар (уларнинг сони 1200 нафардан зиёд, лекин ҳали улар битталаб текшириб чиқилади).

❌ Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

📍 Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.

📄 Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани эртадан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.


👉@xushnudbek👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Бугун!

Талабалар учун таълим кредити мавзусида овозли чат

📆 21-август, шанба
⏰ соат 20:00

Овозли чатда:

— Молия вазирлиги
— Марказий банк
— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
— Ёшлар ишлари агентлиги
— тижорат банклари мутасаддилари саволларга жавоб қайтаришади.

Ушбу мавзу бўйича сизни қизиқтирган саволлар бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for
⚡️Ўқишни кўчиришга оид тест синовлари 23-25 август кунлари бўлади

Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

Тез орада ДТМ сайти орқали рухсатномани кўчириб олиш мумкин бўлади. Рухсатномада ким қаерда ва қачон тест топшириши ёзилган бўлади.

Тестлар бутун республика бўйлаб ўтказилади, ким қайси ҳудудда тест топширишни танлаган бўлса, ўша ерда топширади.

Ўқишни кўчиришда талаба ўзи танлаган йўналишга мос 2 та мутахассислик фанидан тест топширади. Ҳар бир фандан 30 та, жами 60 та савол берилади.

2 та фанга жами 3 соат вақт ажратилади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ўқишни кўчиришда ўтиш баллари

Хорижий ОТМлар, шунингдек, Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчиришда қуйидаги ўтиш баллари белгиланган:

➖Тошкент давлат юридик университети учун — 105,84 балл;
➖Тошкент давлат транспорт университети учун — 104 балл;
➖Тиббиёт ОТМлари учун — 100 балл;
➖
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 100 балл;
➖
Тошкент ахборот технологиялари университети учун — 80 балл;
➖Миллий рассомлик ва дизайн институти — 70,56 балл;
➖Олий таълим вазирлиги тизимидаги ОТМлар учун — 66,1 балл;
➖Навоий давлат кончилик институти ва унинг Нукус филиали учун — 66,1 балл.
➖ Тошкент давлат аграр университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти учун — 66,1 балл;
➖ Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг филиаллари учун — 56,7 балл;
➖ Тошкент давлат аграр университетининг филиаллари ҳамда Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти учун — 56,7 балл;
➖ Тошкент ахборот технологиялари университети филиаллари учун — 56,7 балл.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
❗️Овозли чатимиз бошланди!

Талабалар учун таълим кредити мавзусида овозли чатимизни бошладик.

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.me/xushnudbek?voicechat


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)


👉 @xushnudbek👈
👍1
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Ta’lim krediti mavzusida suhbat
Xushnudbek.uz
Талабалар учун имтиёзли таълим кредити мавзусига бағишланган овозли чатимизнинг тўлиқ аудиофайли.

Спикерлар:

Джамшид Абруев — молия вазири ўринбосари

Сарвархон Бузрукхонов — олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

Санжар Носиров — Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти директори

Дилшод Қутлиев — Халқ банки раиси ўринбосари

Сардор Абдуллаев — Ипотека банк Бизнес блоки раҳбари

Адҳам Эшчанов — молия вазирлиги таълим, фан ва маданият департаменти директори


👉 @xushnudbek👈
Қайси банклардан таълим кредити олиш мумкин?

Молия вазирлиги талабалар учун таълим кредити ажратадиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, ҳозирча талабалар юқоридаги 11 та тижорат банклари ва уларнинг филиалларига ариза орқали мурожаат қилган ҳолда кредит олиш мумкин.

Таълим кредитини олиш учун ушбу банкларнинг марказий офисига келиш шарт эмас, ўзингизга қулай бўлган исталган филиалларига боришингиз ҳам мумкин.


👉 @xushnudbek👈
👍2
Xushnudbek.uz
Қайси банклардан таълим кредити олиш мумкин? Молия вазирлиги талабалар учун таълим кредити ажратадиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, ҳозирча талабалар юқоридаги 11 та тижорат банклари ва уларнинг филиалларига ариза орқали мурожаат қилган…
Юқоридаги пост остида таълим кредитига оид саволлар кўп берилмоқда. Неча йилга берилади, қанақа ҳужжат керак, кимлар олиши мумкин ва ҳ.к. Берилган саволларнинг 99%ига аллақачон жавоб бериб бўлинган.

Мана бу ерда матнли тушунтириш бор:
👉 https://t.me/xushnudbek/10871

Мана бу ерда эса кечаги овозли чатнинг тўлиқ аудиофайли бор. Суҳбатни диққат билан эшитсангиз, жуда кўп саволларингизга жавоб олишингиз мумкин:
👉 https://t.me/xushnudbek/10938

❗️Илтимос, фақат савол берувчи бўлмасдан, саволга жавоб қидирувчи ҳам бўлинг.


👉 @xushnudbek👈
❓Ўқишини кўчирган талабалар қайси ҳолларда таълим кредити олиши мумкин?

Бунинг жавоби оддий. Базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишини кўчирган бўлса, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Агар табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишини кўчирган бўлса, унда таълим кредити берилмайди. Яна ҳам тушунарли бўлиши учун:

Қуйидагиларга таълим кредити берилади:

✅ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош йўналишга кўчириб, имтиҳонда ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини узрли сабаблар бор бўлган ҳолатда мос ва турдош йўналишга ўқишини кўчирган бўлса;
✅ йўналиши ва ОТМни ўзгартирмаган ҳолда фақат таълим шаклини (кундузгидан сиртқига ва ҳ.к.) ёки таълим тилини (ўзбекдан русга ва ҳ.к.) ўзгартирган бўлса.

Қуйидагиларга таълим кредити берилмайди:

❌ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош бўлмаган йўналишга кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчирган бўлса;
❌ бир ОТМ ичида бошқа йўналишга узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда ёки мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчирган бўлса.


👉 @xushnudbek👈
Хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг натижалари алоҳида эълон қилинди

ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтига хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

👨🏻‍💻 Мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитуриент mandat.dtm.uz сайтининг “Имтиёзли” бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.

✅ Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.

👩 Хотин-қизлар учун бериладиган имтиёз абитуриент қайси ОТМга топширганидан қатъий назар унинг доимий рўйхатда турган ҳудуди бўйича қўлланилади ва кундузги таълим шакли учун амал қилади.

🧑‍🦽 Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёз эса ҳар бир таълим шакли учун олий таълим муассасаси кесимида қўлланилади.

❇️ Имтиёз доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда ҳам иштирок этади.


👉 @xushnudbek 👈
Хотин-қизларга берилган имтиёз юзасидан айрим тушунтиришлар. Ҳудудларда ўтиш бали қанча бўлди?

#abituriyent

Тест жавоблари чиққандан кейин кўпчилик "нима учун менга хотин-қизларга берилган 4%лик имтиёз бали қўшилмади?" деб савол бермоқда. Бу бўйича айрим тушунтиришларни бериб ўтмоқчиман.

👉 Биринчидан, "менинг балимга имтиёз қўшилмабди, энди қўшиларкан", деб ўйлаётганлар адашяпти;

‼️ Иккинчидан, 4% лик имтиёз бу балл қўшиб беради, дегани эмас. Кўпчилик ўзим тўплаган балимга яна балл қўшиб берилиши керак эди, нега қўшилмади деб ҳайрон бўлиб юрибди. Сизга нотўғри маълумот беришган, бу имтиёз доирасида ҳеч қанақа қўшимча балл берилмайди;

Бу имтиёз нима бериши ҳақида мана бу ерда батафсил тушунтирганман, ҳаволанинг устига босиб, эътибор билан қайта ўқиб чиқинг:
https://t.me/xushnudbek/10113

👉 Учинчидан, яна кўпчилик тавсиянома олдим дегани, грантга 100% кирдим дегани, 68 баллдан оширсам, бўлди, деб ўйламоқда. Бу ҳам нотўғри. Тавсиянома олишнинг ўзи ўқишга кирди, дегани эмасди, ўқишга кириш учун керакли бални ҳам тўплаш, яъни билим ҳам муҳим эди.

Жумладан, 2021 йилда ҳудудлар кесимида тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш бали ҳозирча қуйидагича бўлиб турибди:

Навоий — 151,2
Бухоро — 141,75
Сирдарё — 141,31
Қорақалпоғистон — 140,7
Жиззах — 137,55
Қашқадарё — 130,2
Фарғона — 128,1
Наманган — 127,4
Хоразм — 127,05
Сурхондарё — 126
Самарқанд — 122,85
Андижон — 110,25
Тошкент вилояти — 103,95
Тошкент шаҳри — 98,7

Яъни ушбу ҳудуддан тавсиянома олган хотин-қизлар мана шунча балл тўплай олсагина, ўзи топширган ОТМга давлат грантига киради. Бундан пастроқ балл тўплаганларга 4%лик имтиёз қўлланмайди. Улар умумий асосга кўра, яъни ўзлари тўплаган балл билан эл қатори танловда иштирок этади. Бали етса грант ёки контрактга киради, бали етмаса, кира олмайди.

Эслатма: юқоридаги ҳудудлар бўйича ўтиш баллари дастлабки ҳисоб-китоблар бўлиб, расмий мақомга эга эмас. Бугун бўлиб ўтадиган қўшимча тест синовларидан кейин ўзгариши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍3
❓Хотин-қизлар учун имтиёзнинг нима фойдаси бор? Ўтиш балини ким белгилайди?

Шу саволларга овозли хабарда тушунтириш берганман.

Аниқ мисол:

Самарқанд вилоятида MUVASSAROVA D. B. исмли абитуриент хотин-қизлар учун бериладиган тавсиянома олган. Тестда 128,1 балл тўплаган.

1-йўналиш сифатида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият) йўналишини танлаган.

ЖИДУ Юриспруденция йўналишида ҳозирча ўтиш бали давлат грантига 189 балл, тўлов-контрактга 180,6 балл бўлиб турибди.

Аммо MUVASSAROVA D. B. хотин-қизлар тавсияномасига эга бўлгани ва ҳозирча Самарқанд ҳудуди учун ўтиш балидан (122,85) юқори балл тўплагани учун, ЖИДУ Юриспруденция йўналишига давлат гранти асосида қўшимча квотага қабул қилинади. Гарчи 128,1 балл тўплаган бўлса ҳам.

Мана шу имтиёзнинг фойдаси. Яъни республика бўйлаб 2 минг нафар хотин-қизлар тавсияномалилар ичида етарли балл ололган бўлса, неча балл тўплаганидан қатъи назар ўзи танлаган 1-йўналишга давлат гранти асосида киради.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Швециялик Бу Андерссон “UzAuto Motors” ва “UzAuto Motors Powertrain” АЖларнинг бош директори этиб тайинланди.

Ушбу мутахассис 2014 йилдан 2016 йилгача “АвтоВАЗ” ОАЖ президенти бўлган. Ботқоққа ботган компаниядаги унинг 2 йиллик фаолияти ҳақида жуда қизиқ интервьюни мана бу ерда ўқишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий меҳнат ҳолатларининг аксарияти халқ таълими, банк-молия, тиббиёт, транспорт ва ободонлаштириш соҳаларида учрамоқда. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
❓Кўпчилик бераётган савол:

масалан, 10 млн сўмлик тўлов-контракт тўлаш учун таълим кредити олиш учун ойига қанча ойлик иш ҳақи оладиганлар кафил бўла олади?

Ва таълим кредити олинса, ойлик тўловлари қанча бўлади? Талабалик пайти қанча тўланади, ўқишни тугатгач ҳар ой қанча тўланади?

🎙Шу каби саволларга жавобни юқоридаги овозли аудиофайлдан олишингиз мумкин.

Таълим кредити ҳақида қуйидаги манзиллардан батафсил маълумот олишингиз мумкин:

👉 https://t.me/xushnudbek/10871

Овозли чатнинг тўлиқ аудиофайли:

👉 https://t.me/xushnudbek/10938

❗️Илтимос, савол беришдан олдин, юқоридаги ҳаволалар устига босиб, аввал жавобни қидириб кўринг. Катта эҳтимол билан саволингизга аллақачон жавоб бериб бўлинган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўқишни кўчириш учун тест синовлари бошланди

Бугундан бутун республика бўйлаб ўқишини кўчириш истагида бўлган талабалар учун тест синовлари бошланди. Мазкур тест синовлари 25 август эрталабки сменагача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, қуйидаги тоифадаги талабалар ўқишини кўчириш учун тест топширишлари белгиланган:

1️⃣ Хорижий ОТМлардан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш учун;

2️⃣ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат-хусусий ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш учун.

Бир давлат ОТМидан бошқасига ёки бир ОТМ ичида бошқа йўналишга ўқишни кўчиришда имтиҳон олинмайди. Мос ва турдош йўналиш бўлса ҳамда узрли сабаб бор бўлса, базавий (оддий) контракт асосида кўчиради, узрли сабаб бўлмаса ёки йўналиш мос ва турдош бўлмаса, бир марта тўланадиган супер-контракт асосида кўчиради.


👉 @xushnudbek 👈