Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
ОТМлар 6 сентябрдан офлайн ўқиш ҳақида эълонлар беришни бошлади

Жумладан, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети дарс жараёнларини 6 сентябрдан анъанавий тарзда бошлашини маълум қилди. Дарс жараёнлари тўлиқ карантин талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилади.

Хабарга кўра, 2 тоифадаги талабаларга масофавий (онлайн) ўқишга рухсат берилади:

1) ҳомиладор;
2) 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан машғул талабалар.

Тез орада бошқа ОТМлар ҳам шу каби хабарлар бериши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
😁1
🚉 Мустақиллик байрами кунлари темир йўл чипталарига чегирма берилади

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти президентнинг тегишли фармони асосида айрим тоифадаги фуқаролар учун байрам (ишланмайдиган) кунлар даврида ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига чегирмалар борлигини эслатмоқда.

❗️Унга кўра, 1-4 сентябрь кунлари темир йўл чипталари учун:

✅ Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50 фоиз;

✅ Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига – 15 фоиз;

✅ Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15 фоиз;

✅ Коллективга (4 кишидан ортиқ бўлган ҳамкасабларга, йўриқнома асосида) – 15 фоиз;

🚝 «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10 фоиз чегирмалар тақдим этилади.


👉@xushnudbek👈
Экология қўмитаси раиси ишдан олинди

Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтмоқда.

Соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, А.Мақсудов россиялик овчига "Қизил китоб"га кирган 2 дона Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсат бергани ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган ва аҳолининг эътирозларига сабаб бўлганди.


👉@xushnudbek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Матонатли ҳамюртларимизга эртадан бошланадиган асосий мусобақаларда омад ва зафарлар тилаймиз ҳамда уларнинг ҳаққига дуодамиз!

Олға, Ўзбекистон!!!🇺🇿💪


👉@xushnudbek👈
Самарқанд давлат чет тиллари институти ҳам 6 сентябрдан бошлаб дарс жараёнларини анъанавий (офлайн) бошлаши тўғрисида маълум қилди. Бу қарор бакалаврга ҳам, магистратурага ҳам тааллуқли.


👉@xushnudbek👈
Шавкат Мирзиёев Зоминдаги ёнғин ҳақида: «Бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди»

«Экология бизнинг ҳаёт-мамотимиз. Ҳар бир вилоят ҳокими шахсан келиб бош вазирга тақдимот қилади. Мен ўзим қишлоққа бориб қаттиқ ўйга толаман, Зоминда ёнғин бўлди, бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди. Ҳозир прокуратура шуғулланяпти, чорасини кўрамиз», - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, бугунги йиғилишда дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиши ва жавобгарлик кескин кучайтирилиши айтилди.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.


👉@xushnudbek👈
⚡️4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА:

Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;

Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;

Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;

Йўлчиева Муножотхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.


👉@xushnudbek👈
Женисбек Пиязов Ўзбекистон халқ артисти бўлди

Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Жумладан:

«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони

Каримов Кенес Айтмуратович
- Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Султонов Исажон Абдураимович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони

Ахмедов Элмурод Ғанишерович
- Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли олий тоифали артист-мақомчиси

Аширалиев Фурқатбек Даврон ўғли - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли олий тоифали артист-мақомчиси

Пиязов Женисбек Буркитович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, опера хонандаси


👉@xushnudbek👈
⚡️Қўшимча тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Коронавирусга чалиниб, тестга кела олмаган ёки тест куни тана ҳарорати 37 даражадан баланд бўлган абитуриентлар учун кеча қўшимча тест синовлари ўтказилган эди. Бугун уларнинг жавоблари эълон қилинди.

Қўшимча тестга 816 нафар абитуриент келди, уларнинг 4 нафари тест синови жараёнида, 11 нафари ҳудудга киришда тартиб-қоидани бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

❗️Шунинг билан, бакалавриат учун барча тест синовлари тўлиқ тугаб, жавоблари ҳам эълон қилиб бўлинди. mandat.dtm.uz сайтига энди бошқа ҳеч кимнинг натижаси қўшилмайди.

Кеча тестга кирган абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Ва яна бир йўли https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни кўрса бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовларининг биринчи куни жавоблари эълон қилинди

Кеча тестга кирган талабалар натижаларини https://mandat.dtm.uz/Transfer/Transfer сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Мандат сайтидаги рўйхатда ўтиш балини тўплаган талабалар сариқ рангда, ўтиш балини тўплай олмаганлар қизил рангда берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Президент марҳум ижодкорларни тақдирлади: Обид Асомовдан Ҳожибой Тожибоевгача, Таваккал Қодировдан Ортиқ Отажоновгача...

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига кўра, эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум ижодкорлар мукофотланди:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Азизов Мирзажон Мамаджонович (актёр)
Аминов Неъмат (ёзувчи)
Асомов Обид Агзамович (сўз устаси)
Икрамова Дилдорхон (Дилбар Икромова) (актриса)
Каримов Эргаш (актёр)
Қодиров Таваккал (хонанда)
Қурбонов Раҳматжон Хударганович (хонанда)
Масудов Фатхулла Ҳусанович (актёр)
Миртожиев Жалолиддин Турсунович (ҳайкалтарош)
Низомов Тўлан (Тўлан Низом) (шоир)
Раҳимов Камолиддин (хонанда)
Раҳмонов Шавкат Раҳмонович (Шавкат Раҳмон) (шоир)
Тожибоев Маҳмуджон Ғозиевич (ҳофиз)
Умарбеков Ўлмас Раҳимбекович (ёзувчи)
Умаров Фахриддин (ҳофиз)
Уснатдинов Шарап (ёзувчи)
Холмирзаев Шукур (ёзувчи)
Худойбердиева Ҳалима Умматқуловна (шоира)
Худойшукуров Отажон (хонанда)
Шарипов Ҳусан Ортиқович (актёр)

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуваҳобов Абдураим Абдуллахаевич (актёр)
Бўронов Икромжон (хонанда)
Жабборов Жуманиёз (драматург)
Қодиржонова Дилнура (мақом ижрочиси)
Матчанов Аманбай (Омон Матжон) (шоир)
Мухторов Омон Сулаймонович (шоир)
Отажонов Ортиқ (хонанда)
Раҳимов Мирзоҳид Собитович (сухандон)
Раҳмонов Муҳаммади (шоир)
Тожибоев Ҳожимурод Шодиевич (Ҳожибой Тожибоев) (сўз устаси)
Ўтбосаров Абдумўмин Абдумажитович (сухандон)

Илоҳим, халқимизга фидойилик билан хизмат қилган марҳум ижодкорларнинг охиратлари обод бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
❓Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Супер-контрактга кирганлар 1-курсда, яъни супер-контракт тўланадиган йили таълим кредити ололмайди. Аммо 2-курсдан бошлаб, бемалол таълим кредити олиши мумкин.

Таълим кредити ҳақида батафсил:
https://t.me/xushnudbek/10956

Таълим кредити мавзусидаги овозли чатни эшитиш:
https://t.me/xushnudbek/10938


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Президентнинг тегишли Фармони асосида Мустақиллик байрами арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

✅ 31 август (сешанба) — иш куни;
❌ 1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик байрами;
❌ 2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
❌ 3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
❌ 4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни;
❌ 5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
✅ 6 сентябрь (душанба) — иш куни.

Маълумот учун:

ℹ️ 4 сентябрь (шанба) куни ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланиши белгиланган. Бунинг эвазига улар бошқа қайсидир куни ишлаб беришлари шарт эмас ёки меҳнат таътили кунидан ҳам қисқартирилмайди;

ℹ️ 2 ва 3 сентябрь қўшимча дам олиш куни деб белгилангани ҳисобига ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги 2 кунга қисқартирилади. Аммо меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи (халқ тилида — "отпускной пул") камайтирилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Умумий овқатланиш корхоналарига солиқ имтиёзлари тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев "Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда ЎзА.

❗️Унга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

✅ 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

✅ 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

✅ Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда:
➖ айланмадан олинадиган солиқ;
➖ фойда солиғи;
➖ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
➖ юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
➖ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилди.


👉@xushnudbek👈
Бироздан сўнг, аниқроғи соат 15:32 да Токиода бўлаётган Паралимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича икки нафар ҳамюртимиз - Ислам Асланов ва Музаффар Турсунхўжаев финал баҳсларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Соат 15:38 да эса аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича яна бир ҳамюртимиз Шоҳсанамхон Тошпўлатова финал баҳсида стартга чиқади.

Баҳсларни UzReport телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

🇺🇿💪Спортчиларимизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз ҳамда улардан медаллар кутиб қоламиз!


👉 @xushnudbek 👈
Финал бошланмоқда!


👉 @xushnudbek 👈
Ура!!! Илк медал муборак!

🇺🇿Ҳамюртимиз Ислам Асланов Паралимпия ўйинларида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ РАСМАН: барча ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (офлайн) шаклда бошланади

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланади.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.


👉@xushnudbek👈
Ҳукумат қарори билан Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори этиб тайинланди.

Манба: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
Вазирлар, ҳокимлар ва давлат ҳамда нодавлат ташкилот вакиллари тақдирланди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш
ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи
мукофотланди. Жумладан:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони билан

Гулямов Равшан Аюбович — Президент маслаҳатчиси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони билан

Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич - инновацион ривожланиш вазири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»
фахрий унвони билан

Артикходжаев Жахонгир Абидович - Тошкент шаҳар ҳокими

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Рафиков Кудратулла Мирсагатович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Хусенов Самойдин Касимович - Бухоро вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Жўрабеков Исмоил Хакимович - сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович - Президент Администрацияси раҳбари

Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич - Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Салиев Эргаш Алибекович - Жиззах вилояти ҳокими

Сариев Кахраман Раматуллаевич - Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси

Туляганов Козим Насирович - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи

Умурзаков Сардор Уктамович - Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Эрманов Фарход Уразбоевич - Хоразм вилояти ҳокими

«Дўстлик» ордени билан

Мавлонов Бекзот Мардонович - Президент Администрацияси департамент раҳбари

Хашимов Зафар Камилевич - «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси

Шерматов Шерзод Хотамович - халқ таълими вазири

I даражали «Саломатлик» ордени билан

Иноятов Амрилло Шодиевич - соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Вазирлар, ҳокимлар ва давлат ҳамда нодавлат ташкилот вакиллари тақдирланди Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи…
«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Бегимкулов Узокбой Шоимкулович - мактабгача таълим вазири ўринбосари

Бобоев Адиз Музафарович - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

Исаков Одилбек Рустамович - молия вазирининг ўринбосари

Касимов Дилмурод Султанмуратович - Бизнес-омбудсман

Кудратов Лазиз Шавкатович - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Куранбаев Кахрамон Кучкарович - Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Магрупов Азиз Юлдашевич - Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари

Мамасаидов Хасан Рахманбердиевич - «Dekos» компанияси бош директори

Мамасаидов Хусан Рахманбердиевич - «Deli Torg» компанияси бош директори

Маматкулов Рустам Уктамович - «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси

Махкамов Илхам Рустамович - транспорт вазири

Пайгамов Алишербек Азизович - Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари

Саиджанов Дилшод Мадрахимович - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Хасанов Атабек Абдирашидович - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


👉 @xushnudbek 👈