Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Бугунги тақдирлаш маросимидаги энг ҳаяжонли ва таъсирли қисми мукофотланган бир гуруҳ марҳум ижодкорларнинг оила аъзоларига орден ва медалларни топшириш жараёни бўлди, менимча.

Ботир Зокировга
берилган "Эл-юрт ҳурмати" орденини унинг укаси Фаррух Зокиров;

Мирза Азизовнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг рафиқаси Тожибар Азизова;

Обид Асомовнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг қизи Наргиза Асомова;

Таваккал Қодировнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг ўғли Музроб Қодиров;

Ўлмас Умарбековнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг турмуш ўртоғи Зуҳра Умарбекова;

Отажон Худойшукуровнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг қизи Интизор Худойшукурова ҳамда набираси Ҳусниддин Умаров;

Ҳалима Худойбердиеванинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг қизи Камола Умрзоқова;

Ортиқ Отажоновнинг "Меҳнат шуҳрати" орденини унинг ўғли Улуғбек Отажонов қабул қилиб олди.


👉 @xushnudbek 👈
Яна битта медаль!

Пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича ҳамюртимиз Шоҳсанамхон Тошпўлатова 2:27 дақиқа вақт билан 3-ўринни эгаллади ва бронза медалига сазовор бўлди.

Медалларимиз сони 15 тага етди:

🥇🥇🥇🥇🥇5 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉🥉🥉6 та бронза.


👉 @xushnudbek 👈
“Орол орзуси” лойиҳасидан таъсирли видеоклип

БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йилда Оролбўйи минтақасини “Экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” деб эълон қилиш ҳақидаги резолюциясини қўллаб-қувватловчи ва дунё эътиборини Оролбўйи муаммосига қаратишни мақсад қилган “Орол орзуси” лойиҳасидан ажойиб клип премьераси.

Таниқли ЭЛЕКТРООКО гуруҳи Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси билан ҳамкорликда Орол ҳақида “Эртанги кун” деб номланган клип ҳам суратга олибди. Орол ҳақидаги энг таъсирли кадрлар сизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига ажойиб совға бўлибди. Ижодкорларга қойил!

https://youtu.be/bA8P7WSX8n0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мукофотларни топшириш маросимида оилавий қадрдонимиз раҳматли Мирза Азизовнинг номи эълон қилиниб, уларнинг рафиқалари Тожибар Азизова орденни қабул қилиш учун чиққанларида, беихтиёр кўзимга ёш келди. Кўз олдимда Мирза Азизовнинг кулиб турган нурли юзлари гавдаланди. Мен-ки шунчалик севиндим, энди тақдирланган марҳум ижодкорларимизнинг оила аъзолари ва яқинлари қанчалик таъсирланганини тасаввур қилаверинг.

Мукофот берилган ҳар бир улуғ ижодкорларимизнинг ҳаёт йўли келажак авлод учун ибрат ва сабоқ бўлиши шубҳасиз. Халқимиз ўзининг фидойи санъаткорлари, ўтли адиб ва шоирлари, сўзида сеҳри бор сухандонлари, бир сўз билан айтганда серқирра фарзандларини ҳеч қачон унутмайди.

Илоҳим, уларнинг руҳлари шод бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
«МАНДАТ ҚАЧОН?» деган минглаб саволлар келиб тушмоқда.

Ушбу саволларга жавобимни юқоридаги овозли хабарда тинглашингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
😁1
Xushnudbek.uz
Voice message
​Ички «перевод»нинг жавоби қачон чиқади, деб сўраётганлар ҳам шу овозли хабарни эшитиб қўяверсин. Мана шунда жавоби бор 😁

Агар жиддий айтадиган бўлсак, амалдаги қонунчилик бўйича, якуний тест натижалари ҳам, ўқишни кўчиришга оид аризаларнинг натижалари ҳам бугун, яъни 30 август куни эълон қилиниши керак эди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида аниқ ва тиниқ ёзиб қўйилган.

Тест синовларининг якуний мандати эълон қилинадиган муддат ҳақида-ку бутун бошли Президент қарори ҳам бор. 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сонли қарорда абитуриентнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида эълон қилиниши белгилаб қўйилган.

Демак, агар бугун 2 соат ичида якуний натижалар чиқмаса, демак ҳам Президент қарори, ҳам Вазирлар Маҳкамаси қароридаги қоидалар бузилган бўлади.

Лекин бу сира ҳайрон қоларли иш эмас. Якуний мандат бир ҳафта ичида чиқиши ҳақидаги қоида 2019 йилда киритилган эди ва бу қоидага мана 2 йилдирки амал қилинмайди. Якуний мандат 2019 йили ҳам, 2020 йили ҳам кечикиб чиққан. 2021 йили ҳам бунга жуда яқин.

Бир марта кечикиш бу тасодиф, икки марта кечикиш ана бор истисно. Аммо 3 марта кетма-кет айтилган муддатда жавобларни эълон қилишни эплолмаслик — тизимда нимадир хатолигини англатади. Иш ва юклама кўплиги ҳақидаги гаплар эскирди, менимча. Яхшиси тизимни қайта кўриб чиқиш керак. Қайсидир босқичда ниманидир ҳисобга олмаяпсизлар, нимадир ишни фақат орқага тортаяпти. Ўша "нимани" топиш унча қийин иш эмас аслида. Фақат бунга сал хоҳиш бўлса кифоя.

Кутамиз, кун якунланишига яна 2 соатча вақт бор. Балки жавоб бугун тунда (майли, 12:00 дан кейин бўлса ҳам) эълон қилиниб қолар. Ўшанда юқоридаги гапларим учун узр сўраб қўяман. Илоҳим, адашган бўлай, тизим соатдай аниқ ишлаётган бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Айни дақиқаларда Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистон» мажмуаси ва Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.


👉 @xushnudbek 👈