Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Академик лицейлар имтиҳонларининг натижаси эълон қилинди

2021 йил 30 август куни ўтказилган академик лицейларга кириш тест синовида иштирок этган талабгорларнинг тест натижалари эълон қилинди.

Натижалар билан талабгорлар litsey.edu.uz порталидаги шахсий кабинетига ўзининг логин ва пароли билан кирган ҳолда танишишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
«Перевод»га оид эски хабарларга ишонманг!

Шу кунларда Телеграмда ўтган йили каналимда ёзилган эски хабар тарқалмоқда. Яъни 56,7 баллдан кўп, лекин 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт олийгоҳларига кўчиришга рухсат берилди, деган хабар аслида 2020 йил 13 ноябрда эълон қилинган эди.

Қайсидир ғараз ниятли инсонлар шу хабарни худди янги хабардек мени номимдан Телеграмда тарқатишмоқда. Содда юртдошларимиз эса буни текшириб ҳам кўрмасдан, чиппа-чин ишонмоқда (ўзи бирор марта бирор хабарни текширганмидик?).

Ахборот маконимизнинг энг катта муаммоларидан бири ҳам шу. Минглаб инсонларни битта ёлғон ёки фейк хабар билан алдаш мумкин. Содда одамлар олдидан нима хабар чиқса, ўшанга лаққа тушиб ишониб кетаверади. Бу эса фирибгарларга роса қўл келади.

Хуллас, жорий йилда бунақа гап йўқ. Ўқишни кўчиришда тиббиёт ОТМлари учун 100 балл ўтиш бали белгиланган ва буни камайтириш режалаштирилмаяпти. Камайтирилмаса ҳам керак.

Илтимос, эски хабарларга ишониб, овора бўлиб қолманг.


👉 @xushnudbek 👈
Ички «перевод»лар жавоби чиқишни бошлади

Олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида давлат ОТМлари орасида ўзаро ўқишни кўчириш (ички "перевод") бўйича натижалар эълон қилина бошлади.

Шу сабабли ариза берган талабалар ўқишини кўчирмоқчи бўлган ОТМ сайтини кузатиб боришларини тавсия этамиз.

P.S.: юқорида Тошкент давлат педагогика университети сайтидаги хабардан скриншот.

P.S.: "ўзим ариза топширган ОТМ сайти манзилини қаердан топаман" деб, ўзингизга уятга қўйманг, илтимос, интернетда битта сайтни қидириб топа олмаслик замонавий талаба учун ярашмайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍3
Чекка ҳудудларда ўқув маркази очиш учун молиявий ёрдам берилади

Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Саъдуллаев чекка ҳудудларда ўқув маркази ташкил этмоқчи бўлганларга Микрокредитбанк билан ҳамкорликда 70 нафар ёшларга 50 миллион сўмгача молиявий кўмак (ссуда) берилишини эълон қилди.

Мазкур лойиҳа бўйича батафсил маълумотларни http://yoshtadbirkor.uz/imkoniyat веб-сайтидан олиш мумкин.

Шунингдек, @imkoniyatuz_bot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Рўйхатдан ўтиш 26 сентябрь куни якунланади. Сўнгра лойиҳаларни комиссия кўриб чиқади ва энг яхши истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Паралимпия делегацияси махсус чартер рейсда Япониядан Тошкентга етиб келди. Қаҳрамонлар тантанали кутиб олинди.

Энди улар ҳозир шаҳар бўйлаб усти очиқ автобусларда айланишади. Асосий тантанали тадбир “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бўйлаб айланиш бошланди. Дастлаб Амир Темур хиёбонигача борилади, ундан сўнг “Янги Ўзбекистон” боғига қараб йўлга тушилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Паралимпия делегациясини олиб кетаётган автобуслар карвони Амир Темур хиёбонидан ўтди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спортчиларимизни “Янги Ўзбекистон” боғида юзлаб ҳамюртларимиз катта қувонч билан кутиб олишди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥇Паралимпия ўйинларида олтин медал олган 8 нафар спортчиларга 200 минг АҚШ доллари, 3 хонали уй ва Tahoe автомобили топширилди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥈Паралимпия ўйинларида кумуш медал олган 5 нафар спортчиларга 100 минг АҚШ доллари, 2 хонали уй ва Traverse автомобили топширилди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥉Паралимпия ўйинларида бронза медал олган 6 нафар спортчиларга 50 минг АҚШ доллари, 2 хонали уй ва Trailblazer автомобили топширилди.

Совринларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳамда Бош вазир Абдулла Арипов топширдилар.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: иккинчи мутахасссисликка қабул бошланди

Давлат қабул комиссиясининг 4-сон баёни билан 2021/2022-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш https://ikkinchitalim.edu.uz сайти орқали жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилиши белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Тиббиёт олийгоҳларига ўқишни кўчиришда неча нафар талаба ўтиш балини (100 балл) тўплай олгани маълум қилинди

Жорий йил ДТМнинг transfer.dtm.uz сайти орқали хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича 6 минг 372 та ариза келиб тушган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Тест натижаларига кўра:

✅ 100,0 балл ва ундан юқори балл тўплаган талабалар 545 нафарни (8,5%);
❌ 99,9-56,7 балл тўплаганлар 2 853 нафарни (44,7%), 56,6 ва ундан паст балл тўплаганлар эса 2 764 нафарни (43,3%) ташкил этди.
➖ Ариза топширганларнинг 210 нафари эса турли сабабларга кўра синовларда иштирок этмади.


👉 @xushnudbek 👈
Бувайдалик абитуриентлар Ўзбекистон бўйича энг юқори ўртача баллни қайд этишди

Ўтган сафар каналимиз орқали тест синовларидаги умумий ўртача балл бўйича ҳудудлар рейтингини эълон қилган эдик. Унда Бухоро вилояти энг юқори умумий ўртача баллни қайд этган эди.

Ҳозир эса туман ва шаҳарлар рейтингини тақдим этамиз. Эътиборли томони, Ўзбекистондаги энг юқори натижа қайд этган ТОП-20 туман/шаҳар рўйхатида асосан Фарғона (7 та) ва Бухоро (8 та) вилоятларидаги туман/шаҳарлар ўрин олган. Шунингдек, Тошкент шаҳридан 4 та, Навоий вилоятидан 1 та туман ТОП-20 га кира олган.

Туман/шаҳарлар рейтингида энг юқори кўрсаткични эса Фарғона вилоятининг Бувайда тумани қайд этди. Ушбу тумандан жами 3980 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлса, уларнинг умумий ўртача бали 79,03 баллни ташкил қилди. Бунда бувайдалик абитуриентлар кундузги таълимда ўртача 91,4 баллни, кечки таълимда 94,6 баллни, сиртқи таълимда эса 67,5 баллни қайд этишган. Маълумот учун, бувайдалик абитуриентларнинг 1115 нафари (28%) талаба бўлган.

Энг юқори ўртача балл қайд этган туман/шаҳарлар рейтинги:

1. Бувайда — 79,03
2. Пешку — 77,87
3. Боғдод — 77,85
4. Қоракўл — 77,73
5. Ғиждувон — 77,33
6. Ўзбекистон — 76,66
7. Вобкент — 76,64
8. Шофиркон — 76,63
9. Риштон — 76,48
10. Олот — 76,15
11. Мирзо Улуғбек — 75,95
12. Яккасарой — 75,78
13. Чилонзор — 75,6
14. Қизилтепа — 75,53
15. Учкўприк — 74,76
16. Данғара — 74,73
17. Ёзявон — 74,55
18. Ромитан — 74,45
19. Юнусобод — 73,94
20. Бухоро ш. — 73,93

❓Ҳудуднинг ўртача бали қандай ҳисобланади?

Масалан, Бухорода тестга кирган 50 минг абитуриент олган барча баллар қўшилади ва 50 мингга бўлинади. Шунда ўртача арифметик кўрсаткич чиқади. Ушбу ўртача балларнинг кириш балларига алоқаси йўқ. Бу шунчаки қайси ҳудуднинг абитуриентлари умумий олганда нисбатан баландроқ балл тўплаганини билдиради.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Ўзбекистон аҳолиси сони 35 миллиондан ошди, дея хабар берилмоқда Статистика қўмитаси сайтида.

Эркаклар 17 млн 570 мингдан ортиқ, аёллар эса бироз камроқ — 17 млн 430 минг нафарни ташкил қилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
​​Шаҳар одамлар учун бўлиши керак

"Тошшаҳартрансхизмат"нинг иддао қилишича, "пойтахтимиз кўчаларида енгил автомобиллар ҳамда йўналишсиз таксилар сонининг кўпайиши тирбандликларни келиб чиқарди. Бу эса ўз навбатида автобус ва йўналишли таксилар оралиқ вақтининг ошишига олиб келди.

Ўқув мавсумининг биринчи кунида йўналишсиз такси хизматларига бўлган катта талабдан айрим ҳайдовчилар кўпроқ фойда оламан деб сунъий равишда йўналишсиз такси хизматлари нархини кескин ошириб юборган ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган".

P.S.: жамоат транспортини нафақат ривожлантирмасдан, балки йиллар давомида борини ҳам абгор қилиб, йўловчилар учун ноқулай тизимга айлантириб, майли, эски даврни айблашнинг мавриди тугагандан сўнг янги айбдор — таксистларни айблашга ўтишибди. Бу безбетликнинг янги босқичи бўлса керак.

Албатта, Тошкентшаҳартрансхизмат ҳозирги ҳолатида ҳеч қачон пойтахт транспорт тизимини ўзгартирмайди, янгиламайди. Бу ўзимизни ўзимиз алдаш билан боғлиқдек. Бу компания бугуни билан яшайди. Бу гапни кеча ўқиш бошланган пайт бошқарувни эплолмай қолган метро учун ҳам айтса бўлади.

Жамоат транспортининг эгаси шаҳарликлар, шаҳар депутатлари ва шаҳар ҳокимлиги бўлиши керак. Тошкентга генплан керак, Тошкент жамоат транспортига стратегия керак. 50 та автобус сотиб олган билан бу тизим ислоҳ бўлиб қолмайди. Шаҳар жамоат транспортига хусусий сектор призмасида қарайдиган ҳоким ҳам буни тушунмайди. Ҳафтада ҳеч қурса бир кун жамоат транспортида юрмайдиган ҳоким ҳам, вазир ҳам буни тушунмайди. Тўлиқ тонировка қилинган, совуткичи тўхтовсиз ишлайдиган машинада юрадиган, муздеккина кабинетидан, муздеккина машинасидан қарайдиган ҳоким ҳам, вазир ҳам ташқаридаги вазиятни бошқача кўради.

Шаҳар жамоат транспорт тизимини ривожлантирмас эканмиз, яқин келажакда ҳокимларнинг машиналари ҳам тирбандликда қолади (балки ўшанда типирчилаб қолишар), аҳоли учун бўш майдонлар эса умуман тугайди, кварталлар, маҳаллаларда бугун аллақачон бунинг оқибатларини кўраяпмиз. Жамоат транспортини ривожлантириш учун эса велосипедни қайта кашф қилиш керак эмас. Юзлаб шаҳарлар аллақачон муваффақиятли амалиётга, тажрибага эга, холос. Бунинг учун озгина сиёсий хоҳиш, ақлли режалаштириш бўлса, бас.

Қуйидаги расм шаҳар одамлар учун қанчалик торайиб бораётганини яққол кўрсатади.
👍2
Audio
Ички «перевод»да супер-контракт бўлмайди

Ички «перевод» деганда қуйидаги 2 та ҳолат назарда тутилмоқда:

1) битта ОТМ ичида йўналишни ўзгартириш;
2) битта ҳудуд ичида бошқа ОТМга ўзгартириш.

Хабарингиз бор, жорий йилда Президентнинг ПҚ-5157-сонли қарори билан ўқишни кўчириш тартибига ўзгариш киритилди. Аммо ушбу Президент қарорида ички «перевод» ҳақида ҳеч қандай қоида белгиланмаган. Демак, ички «перевод» Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низом орқали амалга оширилади. Демак, бунда супер-контракт ҳақида ҳеч қанақа гап бўлиши мумкин эмас.

❗️Хулласи калом, ички «перевод»ларда қуйидагича ҳолат бўлиши мумкин:

1) агар узрли сабаб деб топилса ва ОТМда имконият бўлса, ариза қаноатлантирилади ва оддий контрактда ўқилади;
2) агар ўқишни кўчиришга арзийдиган узрли сабаб бўлмаса ёки ОТМда янги талаба қабул қилиш имконияти бўлмаса, унда ариза рад этилади.

ℹ️ Бу қоида бошқа ҳудудга ўқишини кўчираётганларга тааллуқли эмас.

Тўлиқ суҳбат: t.me/xushnudbek/11184


👉 @xushnudbek 👈
👍3
Тадбиркорларга солиқ соҳасида енгилликлар берилди

ЎзАда эълон қилинган Президент фармонига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

➖ камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;

➖ тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январга қадар солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имконияти яратилади.



👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу воқеага ҳам роппа-роса 5 йил тўлди.

2016 йил 8 сентябрда Олий Мажлис палаталари Бош вазир Шавкат Мирзиёевни Президент вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида тайинлаган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Yosh fermerlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Rossiyada ishlagan pulni shu yerda ham topyapman..

👩🏻‍🌾 Ergashev Nasimjon Rossiyada ishlab kelgan, ishsiz bo'lgani uchun "yoshlar daftari"ga kiritilgan yoshlarimizdan biri.
U yoshlarimizga berilayotgan imkoniyatlardan foydalanib 200 bosh bedana va ularni boqish uchun inkubatorlar xarid qildi.

📈 Hozirgi kunga kelib Nasimjon bedanalar sonini 1 000 taga yetqazdi. Uning aytishicha, u bedana tuxumlarini sotib kuniga 200 000 so'mdan ko'proq daromad olmoqda.
Keling, qolganini o'zidan eshitaylik!

Videoni Youtubedagi sahifamizda ham ko'rishingiz mumkin:
🎥 https://youtu.be/Aw7Svcn3hp8

Yosh fermerlar ijtimoiy tarmoqlarda👇
Web | Telegram | Facebook | Instagram |YouTube
👍1
UzAutoMotors 6 ойда 1,9 трлн сўмлик имтиёз олган

UzAutoMotors 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 млн доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олган. Гап Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда. Имтиёз ва преференцияларнинг аксарияти ёпиқ ҳужжатлар билан, яъни жамоатчиликдан яширин равишда тақдим этилган.

Берилган 1,9 трлн сўмлик имтиёзларнинг асосий қисми божхона божига тўғри келади — 1,64 трлн сўм, шунингдек қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) — 255,6 млрд сўм, акциз солиғидан — 356,7 млн сўмлик имтиёз берилган.

Айни шу даврда эса UzAutoMotors 902 млрд сўм соф фойда олган.

Агар халқ пуллари ҳисобидан берилган имтиёз ва преференциялардан компания олган фойдани айириб ташласак 1 трлн сўм зарар келиб чиқади. Яъни бу заводни Ҳукумат шунча эркалатса ҳам, имтиёзлар берса ҳам, ташқаридан машина олиб келишга халқ учун отнинг калласидай бож қўйиб, сунъий монополияни келтириб чиқарган бўлса ҳам, бу завод барибир давлатга ва жамиятга зарар келтиришда давом этмоқда.

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов билан суҳбатда айтган эди, ундан кўра шу монопол компанияга топаётган фойдасига тенг пулни халқ йиғиб берса ва эвазига бошқа машина чиқармасанг бўлди, мана сенга пул десак, ҳам жамиятга кўпроқ фойда бўлади. Чунки ҳозир компаниянинг зарари нафақат 1 трлн сўм, балки фуқароларга қўйилган кўплаб тақиқлар ҳисобига аслида ундан ҳам каттароқ.


👉 @xushnudbek 👈