Ўзбекистон аҳолиси сони 35 миллиондан ошди, дея хабар берилмоқда Статистика қўмитаси сайтида.
Эркаклар 17 млн 570 мингдан ортиқ, аёллар эса бироз камроқ — 17 млн 430 минг нафарни ташкил қилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈

Forwarded from davletovuz
Шаҳар одамлар учун бўлиши керак
"Тошшаҳартрансхизмат"нинг иддао қилишича, "пойтахтимиз кўчаларида енгил автомобиллар ҳамда йўналишсиз таксилар сонининг кўпайиши тирбандликларни келиб чиқарди. Бу эса ўз навбатида автобус ва йўналишли таксилар оралиқ вақтининг ошишига олиб келди.
Ўқув мавсумининг биринчи кунида йўналишсиз такси хизматларига бўлган катта талабдан айрим ҳайдовчилар кўпроқ фойда оламан деб сунъий равишда йўналишсиз такси хизматлари нархини кескин ошириб юборган ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган".
P.S.: жамоат транспортини нафақат ривожлантирмасдан, балки йиллар давомида борини ҳам абгор қилиб, йўловчилар учун ноқулай тизимга айлантириб, майли, эски даврни айблашнинг мавриди тугагандан сўнг янги айбдор — таксистларни айблашга ўтишибди. Бу безбетликнинг янги босқичи бўлса керак.
Албатта, Тошкентшаҳартрансхизмат ҳозирги ҳолатида ҳеч қачон пойтахт транспорт тизимини ўзгартирмайди, янгиламайди. Бу ўзимизни ўзимиз алдаш билан боғлиқдек. Бу компания бугуни билан яшайди. Бу гапни кеча ўқиш бошланган пайт бошқарувни эплолмай қолган метро учун ҳам айтса бўлади.
Жамоат транспортининг эгаси шаҳарликлар, шаҳар депутатлари ва шаҳар ҳокимлиги бўлиши керак. Тошкентга генплан керак, Тошкент жамоат транспортига стратегия керак. 50 та автобус сотиб олган билан бу тизим ислоҳ бўлиб қолмайди. Шаҳар жамоат транспортига хусусий сектор призмасида қарайдиган ҳоким ҳам буни тушунмайди. Ҳафтада ҳеч қурса бир кун жамоат транспортида юрмайдиган ҳоким ҳам, вазир ҳам буни тушунмайди. Тўлиқ тонировка қилинган, совуткичи тўхтовсиз ишлайдиган машинада юрадиган, муздеккина кабинетидан, муздеккина машинасидан қарайдиган ҳоким ҳам, вазир ҳам ташқаридаги вазиятни бошқача кўради.
Шаҳар жамоат транспорт тизимини ривожлантирмас эканмиз, яқин келажакда ҳокимларнинг машиналари ҳам тирбандликда қолади (балки ўшанда типирчилаб қолишар), аҳоли учун бўш майдонлар эса умуман тугайди, кварталлар, маҳаллаларда бугун аллақачон бунинг оқибатларини кўраяпмиз. Жамоат транспортини ривожлантириш учун эса велосипедни қайта кашф қилиш керак эмас. Юзлаб шаҳарлар аллақачон муваффақиятли амалиётга, тажрибага эга, холос. Бунинг учун озгина сиёсий хоҳиш, ақлли режалаштириш бўлса, бас.
Қуйидаги расм шаҳар одамлар учун қанчалик торайиб бораётганини яққол кўрсатади.

👍2
Audio
Ички «перевод»да супер-контракт бўлмайди
Ички «перевод» деганда қуйидаги 2 та ҳолат назарда тутилмоқда:
1) битта ОТМ ичида йўналишни ўзгартириш;
2) битта ҳудуд ичида бошқа ОТМга ўзгартириш.
Хабарингиз бор, жорий йилда Президентнинг ПҚ-5157-сонли қарори билан ўқишни кўчириш тартибига ўзгариш киритилди. Аммо ушбу Президент қарорида ички «перевод» ҳақида ҳеч қандай қоида белгиланмаган. Демак, ички «перевод» Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низом орқали амалга оширилади. Демак, бунда супер-контракт ҳақида ҳеч қанақа гап бўлиши мумкин эмас.
❗️Хулласи калом, ички «перевод»ларда қуйидагича ҳолат бўлиши мумкин:
1) агар узрли сабаб деб топилса ва ОТМда имконият бўлса, ариза қаноатлантирилади ва оддий контрактда ўқилади;
2) агар ўқишни кўчиришга арзийдиган узрли сабаб бўлмаса ёки ОТМда янги талаба қабул қилиш имконияти бўлмаса, унда ариза рад этилади.
ℹ️ Бу қоида бошқа ҳудудга ўқишини кўчираётганларга тааллуқли эмас.
Тўлиқ суҳбат: t.me/xushnudbek/11184

👍3
Тадбиркорларга солиқ соҳасида енгилликлар берилди
ЎзАда эълон қилинган Президент фармонига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
➖ камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;
➖ тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.
Шунингдек, 2022 йил 1 январга қадар солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имконияти яратилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу воқеага ҳам роппа-роса 5 йил тўлди.
2016 йил 8 сентябрда Олий Мажлис палаталари Бош вазир Шавкат Мирзиёевни Президент вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида тайинлаган эди.

Forwarded from Yosh fermerlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Rossiyada ishlagan pulni shu yerda ham topyapman..
👩🏻🌾 Ergashev Nasimjon Rossiyada ishlab kelgan, ishsiz bo'lgani uchun "yoshlar daftari"ga kiritilgan yoshlarimizdan biri.
U yoshlarimizga berilayotgan imkoniyatlardan foydalanib 200 bosh bedana va ularni boqish uchun inkubatorlar xarid qildi.
📈 Hozirgi kunga kelib Nasimjon bedanalar sonini 1 000 taga yetqazdi. Uning aytishicha, u bedana tuxumlarini sotib kuniga 200 000 so'mdan ko'proq daromad olmoqda.
Keling, qolganini o'zidan eshitaylik!
Videoni Youtubedagi sahifamizda ham ko'rishingiz mumkin:
🎥 https://youtu.be/Aw7Svcn3hp8
Yosh fermerlar ijtimoiy tarmoqlarda👇
Web | Telegram | Facebook | Instagram |YouTube

👍1
UzAutoMotors 6 ойда 1,9 трлн сўмлик имтиёз олган
UzAutoMotors 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 млн доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олган. Гап Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда. Имтиёз ва преференцияларнинг аксарияти ёпиқ ҳужжатлар билан, яъни жамоатчиликдан яширин равишда тақдим этилган.
Берилган 1,9 трлн сўмлик имтиёзларнинг асосий қисми божхона божига тўғри келади — 1,64 трлн сўм, шунингдек қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) — 255,6 млрд сўм, акциз солиғидан — 356,7 млн сўмлик имтиёз берилган.
Айни шу даврда эса UzAutoMotors 902 млрд сўм соф фойда олган.
Агар халқ пуллари ҳисобидан берилган имтиёз ва преференциялардан компания олган фойдани айириб ташласак 1 трлн сўм зарар келиб чиқади. Яъни бу заводни Ҳукумат шунча эркалатса ҳам, имтиёзлар берса ҳам, ташқаридан машина олиб келишга халқ учун отнинг калласидай бож қўйиб, сунъий монополияни келтириб чиқарган бўлса ҳам, бу завод барибир давлатга ва жамиятга зарар келтиришда давом этмоқда.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов билан суҳбатда айтган эди, ундан кўра шу монопол компанияга топаётган фойдасига тенг пулни халқ йиғиб берса ва эвазига бошқа машина чиқармасанг бўлди, мана сенга пул десак, ҳам жамиятга кўпроқ фойда бўлади. Чунки ҳозир компаниянинг зарари нафақат 1 трлн сўм, балки фуқароларга қўйилган кўплаб тақиқлар ҳисобига аслида ундан ҳам каттароқ.

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили баёнот берди.
“Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.
Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз”, — дейилади ТИВ баёнотида.
Маълумот учун, кеча “Толибон” ҳаракати Афғонистонда муваққат ҳукумат таркибини эълон қилганди. Унга кўра, Мулла Ҳасан Охунд ҳукумат бошлиғи в.б., Мулла Биродар биринчи ўринбосар, Мавлави Ҳанафи эса иккинчи ўринбосар этиб тайинланди.

Иккинчи мутахассисликка рухсат берилган ОТМлар рўйхати
Давлат қабул комиссиясининг баёнига асосан, 2021/2022 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим беришга рухсат этилган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди. Рўйхат қўйидагича:
1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
2. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
3. Ўзбекистон миллий университети
4. Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали
5. Тошкент давлат техника университети
6. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
7. Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
8. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали
9. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
10. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
11. Тошкент молия институти
12. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
13. Тошкент давлат шарқшунослик университети
14. Тошкент кимё-технология институти
15. Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали
16. Тошкент давлат педагогика университети
17. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
18. Андижон машинасозлик институти
19. Андижон давлат университети
20. Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти
21. Бухоро давлат университети
22. Бухоро муҳандислик-технология институти
23. Гулистон давлат университети
24. Жиззах политехника институти
25. Қорақалпоқ давлат университети
26. Қарши давлат университети
27. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
28. Наманган давлат университети
29. Наманган муҳандислик-қурилиш институти
30. Наманган муҳандислик-технология институти
31. Самарқанд давлат университети
32. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
33. Самарқанд давлат чет тиллар институти
34. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
35. Термиз давлат университети
36. Фарғона давлат университети
37. Фарғона политехника институти
38. Урганч давлат университети
39. Навоий давлат педагогика институти
40. Нукус давлат педагогика институти
41. Жиззах давлат педагогика институти
42. Қўқон давлат педагогика институти
43. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
44. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
45. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
46. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали
47. Тошкент давлат аграр университети
48. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали
49. Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали
50. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
51. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
52. Самарқанд ветеринария медицинаси институти
53. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали
54. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиали
55. Ўзбек миллий мусиқа санъати институти
56. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
57. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали
58. Тошкент ахборот технологиялари университети
59. Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали
60. Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали
61. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали
62. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
63. Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали
64. Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали
65. Тошкент давлат транспорт университети
66. Тошкент архитектура-қурилиш институти
67. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
68. “Ипак йўли” халқаро туризм университети
69. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
70. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали
71. Геология фанлари университети

❓Техникумни битирганлар ОТМларга имтиҳонсиз 2-курсга талабаликка қабул қилинадими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, худди шундай.
2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон Президент фармонига мувофиқ ана шундай қоида белгилаб қўйилган.
Яъни техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-КУРСДАН ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ёки тўлов-контракт асосида ўқиш мумкин.
❗️Шошилинг, муддат оз қолди. Техникумларга ўқишга кириш учун texnikum.edu.uz сайти орқали 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) онлайн ариза топшириш мумкин.
Абитуриентлар учун 197 та техникумда жами 138 дан ортиқ мутахассисликлар мавжуд.
Электрон платформада қуйидагилар сўралади:
1️⃣ Электрон ариза тўлдирилади;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси юкланади;
3️⃣ паспорт маълумотлари киритилади.

Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Қоракўл тумани мамлакатда етакчи бўлди
Тест синовларига оид турли қизиқарли статистикаларни бериб бораётганимиздан хабарингиз бор. Ҳозирги постимизда абитуриентлари талаба бўлишда юқори кўрсаткичга эришган туман/шаҳарлар ҳақида маълумот берамиз.
Ушбу кўрсаткич бўйича Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани энг юқори натижани қайд этди. Тумандаги 4 минг 734 нафар абитуриент ёшларнинг 30,3 фоизи, яъни 1 минг 435 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Дарҳақиқат, Қоракўл туманидаги таълим сифати анча юқорилиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси раҳматли Тўхтамурод Жумаев асос солган «Қоракўл мактаби» ва таълим бериш методологияси бутун Ўзбекистонга, ҳаттоки бошқа давлатларга ҳам машҳур десак, муболаға бўлмайди.
Масалан, жорий йилда Қоракўл халқаро математика мактабини битирган 74 нафар ўқувчининг барчаси 100% талаба бўлган бўлса, Қоракўл академик лицейининг 220 нафар битирувчиларидан 217 нафари (98,6%) талаба бўлган.
Эътиборли томони, талаба бўлиш фоизи бўйича 2 ва 3-ўринларни ҳам Бухоро туманлари эгаллаган. Олот тумани абитуриент ёшларининг 29,9 фоизи, Ғиждувон абитуриентларининг 29,1 фоизи талаба бўлишган.
ТОП-20 рейтингга қарайдиган бўлсак, Бухоронинг 7 та, Фарғонанинг 6 та тумани энг яхши кўрсаткичга эга бўлган.
Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича ТОП-20 рейтинг билан танишишингиз мумкин:
1. Қоракўл — 30,3%
2. Олот — 29,9%
3. Ғиждувон — 29,1%
4. Қизилтепа — 28,5%
5. Шофиркон — 28,2%
6. Боғдод — 28,1%
7. Бувайда — 28%
8. Пешку — 27,9%
9. Кегейли — 27,8%
10. Вобкент — 27,4%
11. Нукус — 27,3%
12. Қанликўл — 27,2%
13. Навоий ш. — 26,4%
14. Мирзо Улуғбек — 26,3%
15. Данғара — 26%
16. Бухоро ш. — 25,9%
17. Риштон — 25,8%
18. Конимех — 25,6%
19. Ёзёвон — 25,5%
20. Ўзбекистон т. — 25,2%

Тўлов-контрактларнинг янги миқдори
Тўлов-контракт миқдорини тасдиқлашда пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлиги ҳисобга олинган.
❗️Супер-контракт нархлари ҳали тасдиқланмади. Янгилик бўлиши билан каналда хабар беришга ҳаракат қиламан.
Шунингдек, КУНДУЗГИ таълим шаклида таҳсил олиб (бакалавриат ва магистратура), 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди. Демак, сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиганлар учун вакцина олганда чегирма берилмайди.
Вакцина олганларга 10% чегирма ҳақида батафсилроқ маълумот:
https://t.me/xushnudbek/11283

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП Қурултойида нутқ сўзламоқда. «Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир» деб номланган нутқда ҳаётимизда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя, изчиллик билан қарор топиб бораётгани таъкидланди.
«Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур. Бу – ҳаётий ҳақиқат.
Мисол учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ҳар 100 та оилага 162 та телевизор, 107 та холодильник, 287 та мобиль телефон, 49 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бошқача айтганда, мамлакатимиздаги оилаларнинг қарийб ярми, ўзининг шахсий автомобилига эга.
Ёки сўнгги йилларда юртимизда, ипотека дастурлари доирасида, 140 мингдан ортиқ уй-жойлар барпо этилди. Бу рақамни олдинги йилларга солиштирганда, 10 мартадан ҳам кўп демакдир», - деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев:
«Келгуси беш йилда рақамли иқтисодиётни асосий “драйвер” соҳага айлантирамиз. Унинг ҳажми камида 2,5 баробарга оширилиб, 4 миллиард долларга етказилади.
Ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассаса мақбул нархда юқори тезликдаги Интернетга уланади, магистраль автомобиль йўллари 100 фоиз мобиль алоқа ва Интернет билан қамраб олинади.
Шунингдек, халқаро магистрал Интернет тезлиги – 5 баробарга, туманлараро тармоқлар тезлиги – 8 баробарга оширилади.
Келгуси йил якунига қадар, “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида, барча давлат органларида иш юритиш, аҳоли билан ҳужжат алмашиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади».

Шавкат Мирзиёев: «ҚҚС 12 фоизга туширилади»
«Бизнес соҳасига имкониятларни кенгайтириш, солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича, тизимли ишларимизни изчил давом эттирамиз.
Яхши биласизлар, 2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Бу – 100 минг тадбиркор ихтиёрида 10 триллион сўм маблағ қолади, дегани.
Энди, зарур тайёргарлик кўрган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб, ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз.
Келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади ва бунинг натижасида тадбиркорлар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади.
Яна бир янгилик – 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.
Ҳозирги вақтда банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев.

«Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади».

«Мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча равишда, 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилади.
Боғча тизими ходимларининг ойлик маошлари ҳам, босқичма-босқич ошириб борилади.
Бундан кўзланган асосий мақсадимиз – етти ёшгача бўлган бирорта ҳам фарзандимиз, мактабга чиққунга қадар эътиборсиз ва билимсиз қолмаслиги керак».

«Талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун, келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади.
Олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида, 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади».

«Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилади.
Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.
Шу асосда, келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади».

«Шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун, “яшил парклар” ташкил этилади.
Шу билан бирга, дарахт кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан буён, парклар ва “яшил зоналар” ҳудудини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян ман этилади».

«Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади.
Бунда, номзод ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини халқ вакиллари олдида ҳимоя қила олган тақдирда, ҳоким лавозимига тасдиқланади.
Келажакда барибир ҳокимлар сайланади, шу тизимга келамиз» - Шавкат Мирзиёев.