Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
«Гумон билан ушлаб турилган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр ишга туширилади.

Энг муҳими, реестрга маълумотларни киритмаслик гумонланувчи шахсларни ушлаб туришни ноқонуний деб топишга асос бўлади» — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
«Адвокатлар сонининг етишмаслигини олдини олиш, соҳага ёш кадрларни жалб қилиш мақсадида юридик стаж ҳақидаги талаб бекор қилиниб, олий юридик маълумотли шахсларга 3 ойлик стажировкадан кейин адвокатлик имтиҳонини топшириш имконияти яратилади» — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
«Биз муқаддас динимизни, эзгу фазилатларимизнинг мужассам ифодаси сифатида қадрлаймиз.

Асрлар давомида миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлиб келаётган инсонпарвар динимизни, зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз» — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев: «Халқимизга таъзим қиламан»

«Мен доимо эзгуликка, адолат ва маърифатга интилиб яшайдиган ана шундай буюк халқ фарзанди эканимдан, чексиз фахрланаман.

Барча ислоҳотларимизни доимо қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган, ўзини аямасдан қаҳрамонларча меҳнат қилаётган олижаноб халқимга, фарзандлик меҳри ва садоқати билан чин дилдан, таъзим қиламан».


👉 @xushnudbek 👈
«Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи – Сизнинг қўлингизда. Келажак учун масъулият эса – барчамизнинг зиммамизда.

Бутун халқимизни кимни сайлашидан қатъи назар, ўз фуқаролик позициясини кўрсатишга, сайловда онгли равишда иштирок этишга чақираман» — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон фаровонлиги, эркинлиги, хавфсизлиги, қадри учун

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қурултойида Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида тасдиқланди.

Шундай қилиб, барча партиялар 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодларини тасдиқлаб бўлди. Жумладан, бошқа партиялардан қуйидаги номзодлар тасдиқланди:

— Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

— «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

— «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;

— Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов.


👉 @xushnudbek 👈
Сайловга оид сўровнома.

Барча партиялар президентликка ўз номзодини тасдиқлади. Сиз кимга овоз бермоқчисиз? (номзодлар алифбо тартибида)
Final Results
8%
Алишер Қодиров (Миллий тикланиш)
3%
Баҳром Абдуҳалимов (Адолат)
6%
Мақсуда Ворисова (ХДП)
9%
Нарзулла Обломуродов (Экопартия)
74%
Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб, мактаб ва яна мактаб. Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади, мен бунга ишонаман — Шавкат Мирзиёев


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 5 ноябрь куни "Modul 5" лойиҳасида ҳуқуқий онг ва маданиятга оид мавзуда спикер сифатида қатнашгандим. Ўшанда айтган фикримни яна бир бор каналда улашмоқчиман.

Бу бежизга эмас, албатта. Чунки талабалардан айрим саволлар келиб тушмоқда-ки, бунинг жавобини юқоридаги видеодан ҳамда ҳозир каналга жойлайдиган қўшимча овозли хабаримдан олишингиз мумкин.

Гап нима ҳақида кетаётганини бироздан кейинги постда билиб оласиз.

Айтганча, юқоридаги видеонинг тўлиқ вариантини мана бу ерда томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/rrR_vbkETdE


👉 @xushnudbek 👈
👍8
❗️Талабалар мисолида барчага фойдали бўлиши мумкин бўлган маслаҳатлар
#abituriyent

❓Талабалар ўқиб турган пайтида яна қайтадан абитуриент сифатида ўқишга топшира оладими? Тестга киргани учун уларни талабалар сафидан чиқаришмайдими? Улар имтиҳондан етарли балл тўпласа, кейин кирган жойида 1-курсдан ўқий оладими?

❓ Агар бунга ҳаққинг йўқ, бизга тепадан буйруқ келмаган, бунга ҳаққинг борлиги қаердан ёзиб қўйилган, исботлаб бер, дейишса нима қилиш керак?

✅ Шу мавзу ва ўзи умуман ўз ҳаққини талаб қилиш ҳақида айрим фикрларимни билдирмоқчиман.

17 дақиқа (агар 2х қилиб эшитган бўлсангиз, унда 8,5 дақиқа) вақтингизга рози бўлинг.


👉 @xushnudbek 👈
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари тўғрисида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги баёнот ва тушунтириш берди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Берилаётган айрим саволларга жавоблар:
#abituriyent

❓Мактабнинг 9 ёки 10-синфини ёки лицейнинг 1-курсини тугатиб, абитуриент сифатида тестга кириб, етарли балл тўплаган ўқувчилар талаба бўла оладими?
✅ ЖАВОБ:
йўқ, бўла олмайди. Чунки унда ўрта маълумотни тугатгани ҳақида шаҳодатнома (диплом) йўқ.

❓Ўқишга кириш учун етарли балл тўплаган абитуриентлар ўзини жойидан воз кечиб, ўқишга кира олмаган бошқа абитуриентга жойини сотса бўладими?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, бунақа имконият мавжуд эмас. Ҳеч ким бировнинг ўрнида ўқий олмайди.

❓Агар абитуриент ўқишга кириб, турли сабабларга кўра ўқимасдан ташлаб кетса, унда ўқишга кира олмаган пастдаги абитуриент унинг ўрнига кўтариладими?
✅ ЖАВОБ:
йўқ, ўқишни ташлаб кетганлар ўрни очиқ қолади, пастдагилар унинг ўрнига кўтарилмайди.

🎙Яна ҳам батафсил юқоридаги аудиода тушунтирилган.


👉 @xushnudbek 👈
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи – халқимизнинг, Сизнинг қўлингизда. Келажак учун масъулият эса – барчамизнинг зиммамизда — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
😁1
Президент стипендияси ҳар бир ОТМга 1 та бериладиган бўлди

Президентнинг тегишли фармони билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон президенти давлат стипендияси квотаси:

➖ таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар учун 10 та;
➖ магистратура босқичи талабалари учун 22 та;
➖ бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга 1 тадан этиб белгиланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги ОТМЛарда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

❗️ Эндиликда Президент ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритувчи хорижий ОТМларнинг филиаллари ва нодавлат олийгоҳларнинг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.


👉 @xushnudbek 👈
​Талабаларни ижарага қўйганларни даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

🤝 Қарорда талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бунга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича бир қатор янгиликлар белгиланди.

✅ Бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг уй-жойларини талабаларга ижарага бериш фаолияти бўйича олган даромадларини солиқдан озод этиш юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🖥 Ижара шартномаларини соддалаштирилган рақамли имзосиз ҳисобга қўйишни таъминлайдиган электрон тизим ишга туширилади.

🔍 Шунингдек, талабалар учун турар жой қидиришга ихтисослашган электрон платформа ишлаб чиқилади, талабалар турар жойи ва хусусий хонадонлардан ижарага турар жой қидиришнинг ишончли тизими йўлга қўйилади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.

🏢 Республика бўйича 85 та ОТМга талабалар турар жойи қуриш учун қўшимча ер ажратилади, жами 228 та талабалар турар жойлари (жами 91 минг 200 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йили 47 та, 2023 йили 67 та, 2024 йили 62 та, 2025 йили 52 та талабалар турар жойлари қурилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
​Талабаларни ижарага қўйганларни даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 🤝 Қарорда…
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича “гуруҳ мураббийи” институти бекор қилинди ҳамда ўрнига 1–3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

Ҳар 120–150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида “Тьютор” лавозими киритилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг сайлов кампанияси шиори ва логотипи


👉 @xushnudbek 👈
Айни дақиқаларда Президент Токио бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашмоқда.

- Мен ушбу тақдирлаш маросимига устозларингиз билан бирга ота-онангизни ҳам чақирдим. Биласизми, ота-она учун энг катта бахт – боласининг камолини кўриш. Ўзингиз ҳам ота-она бўлганингизда яхшироқ тушунасиз. Мен сиздек фарзандларни тарбиялаганлари учун уларга таъзимдаман ва миннатдорман, - деди президент.

Эътиборли томони, Япониядаги қаттиқ карантин қоидалари сабабли нақ 25 нафар паралимпиячимиз мусобақаларда қатнашолмади. Агар улар қатнашганда, медалларимиз янада кўпроқ бўлиши аниқ эди.

— Ўз йўналишларида ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланган Лобар Хуррамова, Севинч Салаева, Васила Алибоева сингари дзюдочи қизларимиз шундай сабаблар туфайли баҳсларда иштирок эта олмадилар. Умид қиламизки, улар кейинги сафар ўзларининг нималарга қодир эканлигини албатта исботлашади,- деди президент.


👉 @xushnudbek 👈