Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Аввал хабар берганимиздек, келгуси 4 йилда 85 та ОТМда жами 228 та талабалар турар жойи қурилиши режалаштирилмоқда.

Юқоридаги суратларда қайси ОТМ учун қайси йилларда нечта талабалар турар жойи қурилиши ҳақида маълумот акс этган.


👉 @xushnudbek 👈
Вакцина олганда контрактга бериладиган 10%лик чегирма ҳақида айрим тушунтиришлар

Юқоридаги овозли хабарда қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилганман:

❓Чегирма бериш муддати қачон?
❓Нечанчи курсларга чегирма берилади?
❓Стипендия оладиган талабаларга чегирма йўқми?
❓Нима учун чегирма фақат кундузги таълимга берилади? Нега сиртқи ва кечки таълимга берилмаяпти?
❓Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар дейилганда нима назарда тутилган?
❓ Нодавлат ва хусусий ОТМлар талабалари учун ҳам чегирма бериладими?


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Грин-карта ютган, лекин визасини ололмаган ўзбекистонликлар АҚШ ҳукуматини судга берди

DV Lottery дастурининг 2019 ва 2020 йилги ғолиблари бўлган ўзбекистонликлар пандемияда бошланган чекловлар сабаб АҚШ визасини ололмаётгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, бундай чекловлар фақат Ўзбекистон фуқаролари учун эмас. 141 мамлакатдан 24 минг нафардан ортиқ фуқаро, шу жумладан 350 нафар ўзбекистонликлар АҚШ ҳукуматини судга берган.

Марказий Осиё давлатлари орасида ҳозирча фақат ўзбекистонликлар виза ололмаётгани айтилмоқда. АҚШ элчихонаси ҳозирча вазиятга муносабат билдирмаган.


👉 @xushnudbek 👈
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон бирон нарсани йўқотса, қайғурмаслиги керак. Фақат ниятни йўқотса, қайғуриши керак. Чунки, ҳар қандай хайрли иш пок ният билан ижобат бўлади — Ҳаким ат Термизий.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Инсон бирон нарсани йўқотса, қайғурмаслиги керак. Фақат ниятни йўқотса, қайғуриши керак. Чунки, ҳар қандай хайрли иш пок ният билан ижобат бўлади — Ҳаким ат Термизий. 👉 @xushnudbek 👈
Паралимпиячиларимиз ҳақида кўп гапирдик, уларни матонат тимсоли сифатида кўрсатдик. Лекин шундай бўлса-да кўпчилик барибир уларнинг жасоратини тўлақонли ҳис қила олгани йўқ.

“Ҳа, нима бўпти, қайсидир мусобақага бориб, ютиб келишибди, шунга шунчами” деб ўйлаётганлар ҳам йўқ эмас.

Аммо гап фақат мусобақада, медалда эмас. Гап уларнинг танлаган ҳаёт йўлида, иродасида, руҳиятида, сабр-тоқатида. Ушбу спортчиларнинг нимаси бизларга ибрат эканлигини одамлар яхшироқ тушуниши учун улар ҳақида кино ва сериаллар олиниши, туркум кўрсатув ва роликлар тайёрланиши керак.

Мен биргина мисол айтай. Узунликка сакраш бўйича кумуш медал соҳиби, кўзи ожиз спортчилар орасида Ўзбекистон тарихида илк медални қўлга киритган Асила Мирзаёрованинг тарихини, ҳаётий ҳикоясини эшитганимда, таъсирланиб роса йиғладим. Ҳатто уйдагиларим “нима бўлди, тинчликми”, деб ҳайрон бўлишганди.

Бу йиғи кимгадир раҳмим келганидан эмасди, асло. Аксинча ўзимдан уялиб йиғладим, ҳаётимга разм солиб, нақадар ношукрлигимни, Аллоҳ берган неъматларга етарли даражада шукрона айтмаётганлигимни, баъзан арзимаган кичик масалалар учун ҳам норози бўлиб, сиқилиб юришимни ўйлаб, виждоним қийналиб йиғладим. Шундоққина ён атрофимда менга ўз ҳаёти билан намуна бўладиган минглаб инсонлар борлигини кўриб, ҳис қилиб йиғладим.

Сал кейинроқ сизларга ҳам айнан нимадан таъсирланганимни бафуржа айтиб бермоқчиман. Балки кимларгадир ибрат бўлар бу.


👉 @xushnudbek 👈
Kirish imtihonlari qanday o'tdi?

Bu yilgi kirish imtihonlari shaffof bo'ldimi? Ularni takomillashtirish uchun nima taklif berasiz?
Hamkor: Davlat test markazi

O'z fikringizni bildiring: @UReportUzbBot
___________
Как прошли вступительные экзамены?

Были ли вступительные экзамены в этом году прозрачными? Что бы Вы предложили, чтобы улучшить этот процесс?
Партнер: Государственный центр тестирования

Выражайте своё мнение: @UReportUzbBot
Forwarded from Alisher Sadullaev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kitob o'qib «Spark» yutgan yosh oila

Yaqinda «Yosh kitobxon oila» tanlovi yakunlandi. Kitob o'qib g'olib bo'lgan Niyozmatovlar oilasi Prezident sovg'asi — «Spark» avtomobili bilan mukofotlandi! Bu oila Farg'ona viloyatining O'zbekiston tumanidan.

Yaypandan kelib, 30 ta kitob o'qib «Spark» yutib ketishyapti. Bir nafar farzandi bor, yosh oila. Mana shunday kitobsevar yosh oilalarimiz borligidan faxrlandim. Ilmlarini, kitobga bo'lgan muhabbatlarini bundan-da ziyoda qilsin.

(Tez kunda tanlovning final bosqichini «Mening Yurtim» va Yoshlar telekanallarida tomosha qilishingiz mumkin)

@alisher_sadullaev
👍2
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевга Тошкент давлат аграр университетининг ректори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозими ҳам юкланди.


👉 @xushnudbek 👈
АНТИРЕЙТИНГ: талаба бўлиш кўрсаткичи энг паст бўлган туман/шаҳарлар рўйхати

Хабарингиз бор, каналимиз орқали mandat.dtm.uz сайтида қайд этилган тест натижаларига оид турли статистик маълумотларни эълон қилиб боряпмиз. Жумладан, ўртача балл бўйича энг яхши кўрсаткич вилоятлар орасида Бухорога, туманлар орасида Бувайдага тегишли эканлиги, абитуриент ёшлари талаба бўлиш фоизи бўйича Қоракўл тумани юртимизда пешқадам экани ҳақида айтгандик.

Энди фақат яхши рейтинглар эмас, балки ёмонлари ҳақида ҳам бироз гаплашсак.

Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Ўзбекистондаги энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилояти Бахт шаҳрига тегишли. Шаҳарнинг атиги 10,9% абитуриенти талаба бўла олган. Кейинги ўринларда Фарғонанинг Сўх (11,5%) ҳамда Тошкент вилоятининг Чиноз (12,1%) туманлари эгаллаган.

Ёдингизда бўлса, барча яхши рейтингларда Бухоро ва Фарғона вилоятлари етакчи эди. Ёмон рейтингларнинг барчасида эса Тошкент вилояти "етакчи". Хусусан, талаба бўлиш фоизи энг ёмон 20 та туман/шаҳарнинг 10 таси, яъни тенг ярми Тошкент вилоятига тегишли. Қолган туманларда ҳам аҳвол яхши эмас. Бутун вилоят бўйича фақат Чирчиқ шаҳри 21,9% натижа кўрсатган, қолган барча 21 та туман/шаҳар 20% дан паст натижа кўрсатган.

Умуман Тошкент вилоятидаги халқ таълими сифати ҳақида жиддийроқ қайғуриш керак, менимча.

Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича энг ёмон натижа кўрсатган туман/шаҳарлар антирейтинги билан танишишингиз мумкин:

1. Бахт ш. — 10,9%
2. Сўх — 11,5%
3. Чиноз — 12,1%
4. Тошкент т. — 12,3%
5. Нурафшон ш. — 12,6%
6. Мўйноқ — 13,1%
7. Оққўрғон — 13,1%
8. Қуйичирчиқ — 13,2%
9. Янгийўл т — 13,3%
10. Ўртачирчиқ — 13,8%
11. Зангиота — 14,2%
12. Қорасув — 14,5%
13. Андижон ш. — 14,6%
14. Шеробод — 14,8%
15. Янгийўл ш. — 14,8%
16. Оқолтин — 15,1%
17. Сирдарё т. — 15,2%
18. Денов т. — 15,3%
19. Андижон т. — 15,4%
20. Оҳангарон т. — 15,5%


👉 @xushnudbek 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамзан Қодиров ҳаммани Ўзбекистонга чақирмоқда. Энди Чеченистондан туристлар ёғилса керак 😃


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги якшанба тонги файзли бўлди.

Дам олиш нималигини деярли билмайдиган бобожоннинг бағриларида бўлиш - неваралар учун байрамдек.
Ҳаётимиздаги энг қувончли дақиқалар аслида жуда оддий нарсалардан иборат - ота-она билан бирга нонушта қилиш, неваралар қуршовида бўлиш, бир пиёла чой устида суҳбатлар...

Сиз-чи, бугун ота-онангиз, бува-бувингизга қучоқ очдингизми?🤗

___

Хорошее сегодня утро воскресенья.

Чтобы обнять дедушку, у которого всегда так мало выходных.
Самые большие радости в нашей жизни всегда простые - завтрак с родителями, встреча с внуками, разговоры за чашкой чая.

А вы сегодня обнимали своих дедушку с бабушкой? 🤗

@SShMirziyoyeva
Қадрдонларимиз Ҳасан ака ва Ҳусан ака Мамасаидовлар онлайн таълимга бағишланган янги EduOn лойиҳасига асос солишибди. Ҳозирда ушбу лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Томоша қилиш учун:
https://youtu.be/-0FEH-Dalxo
Пахта миллий бойлигимиз эмас!

Юқоридаги фикрларни бундан 3 йил олдин ёзган эканман. Ўша пайтда бу фикрга қаршилик қилганлар, ҳатто мени ватан хоинига чиқарганлар ҳам бўлганди. Аммо вақт ўтиб, мана бугунги кунда ўша фикрлар ҳақиқат эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Пахта миллий бойлигимиз деган ақида билан бутун миллатнинг таълимини ўлдиришга, миллионлаб инсонларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга йўналтирилган сиёсат ҳеч қачон тўғри бўлмаган. Миллий бойлигимиз – бу халқимиз, фуқароларимиз! Бундан катта бойлигимиз йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Мавзу очилгани учун пахтага оид хотираларим билан ўртоқлашгим келди.

5-синфда - 10 ёшлигимда илк марта пахта теришга чиққанимдан тортиб токи мажбурий меҳнатга қарши курашиш кампаниясида 5 йил ишлагунимгача бўлган воқеаларни ёдга олдим.

Охиридаги фикрларимни эшитиб кўрсангиз, бу мавзуни нима учун кўтарганимни, асосий айтмоқчи бўлган фикрларимни тушуниб оласиз, деган умиддаман.

❓Сизни пахта билан боғлиқ қандай хотираларингиз бор? Изоҳларда биз билан баҳам кўринг.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ҳудудлардаги, айниқса, чекка ҳудудлардаги ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган “Duel” лойиҳасининг финал босқичи 14-15-16 сентябрь кунлари соат 18:00 да Тошкентдаги “Aдиблар хиёбони”да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Алишер Саъдуллаев хабар берди.

Финалда 67 нафар ёш истеъдод эгалари иштирок этадилар.

Танловнинг мукофот жамғармаси 500 млн сўмни ташкил қилган бўлиб, тўртта йўналишнинг ҳар бир 1-ўрин соҳибларига 25 млн сўмдан, 2-ўрин соҳибларига 15 млн сўмдан, қолган барча иштирокчиларга эса 5 млн сўмдан пул мукофотлари топширилади.
👍1