Xushnudbek.uz
✔
783K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга келди.

Душанбеда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Тошкент давлат юридик университети 30 ёшга тўлди

15.08.1991 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, В.И.Ленин номидаги ТошДУ ҳузуридаги юридик институти негизида Тошкент давлат юридик институти ташкил этилган эди. 2013 йилда институт университетга айлантирилди.

ТДЮУнинг 30 йиллиги муносабати билан эртага халқаро илмий-амалий конференция, талабалар фестивали ва бошқа тадбирлар ўтказилар экан.

Бу олийгоҳ ҳаётимда жуда катта аҳамиятга эга. 2003 йили (14 ёшлигимда) ТДЮИ қошидаги академик лицейга ўқишга кирдим. 2006-2014 йилларда бакалавр ва магистратурада ўқидим, ўқитувчи сифатида талабаларга таълим бердим. Ҳозир ҳам сўнгги 1 йилдан буён ТДЮУда дарс беряпман.

Бошқача айтганда Юридик институтда шахс сифатида шаклландим. Аллоҳга доим шукроналар айтаманки, шундай ажойиб устозлар қўлида таълим олганман, иш ўрганганман. Улардан бир умр миннатдорман.

Жонажон олийгоҳим, 30 ёшинг муборак бўлсин! Сенинг талабаларинг халққа фойдаси тегадиган, билимли ва ҳалол мутахассислар бўлишсин, деб тилакдошман.

👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Тошкент давлат юридик университети 30 ёшга тўлди 15.08.1991 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, В.И.Ленин номидаги ТошДУ ҳузуридаги юридик институти негизида Тошкент давлат юридик институти ташкил этилган эди. 2013 йилда институт университетга айлантирилди.…
Афсуски хорижда хизмат сафаридалигим учун эртага бўладиган асосий тадбирларда иштирок эта олмасам-да, лекин тўйга тўёна билан деганларидек, Тошкент давлат юридик университети битирувчиси сифатида мен ҳам 30 йиллик юбилейга ўзимнинг кичик ҳиссамни қўшмоқчиман.

@xushnudbek канали номидан ТДЮУ талабалари учун 30 млн сўмлик таълим гранти танлови эълон қиламиз. Танлов якунида, Университет маъмурияти билан маслаҳатлашган ҳолда, тўлов-контракт асосида ўқийдиган, эҳтиёжманд, яхши ўзлаштириш кўрсаткичига эга, ижтимоий фаол 10 нафар талабага 3 млн сўмдан грант ажратамиз. Тўғри, бу сумма ярим йиллик контрактини ҳам қоплашга етмайди, аммо фаол талабаларнинг оиласига бироз бўлса-да ёрдам бўлади, деган умиддаман.

Metsenat.uz лойиҳаси доирасида таълим грантига ҳужжат топшириш шартларини тез орада эълон қиламиз.

P.S.: бошқа битирувчиларни ҳам, қайси олийгоҳда ўқиганидан қатъи назар, агар имкониятлари бўлса, ўзлари ўқиган даргоҳга, яъни таълимга қандайдир ҳомийлик кўмаги кўрсатишга чақириб қоламан. Миқдорнинг қанчалиги, катта-кичиклиги муҳим эмас, тома-тома кўл бўлур дейишгани бежизга эмас. Асосийси бизда ҳам таълимга меценатлик қилиш жамиятнинг ажралмас маданияти даражасига чиқишини, бизда ҳам университетларимизда йирик Endowment фондлари пайдо бўлишини орзу қиламан. Қачондир шу кунларга ҳам албатта келамиз, насиб.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
❗️Фирибгарларга алданиб қолманг. Сизга ҳеч ким ўзидан-ўзи пул бермайди

Интернетда 2 та тоифа одамлар кўп:

Биринчиси — содда одамлар. Улар интернет ҳақида етарли билимларга эга бўлмайди, барча технологияларни яхши фарқлай олмайди.

Иккинчиси — фирибгарлар. Содда одамлар кўп жойда ноинсоф ва пасткаш инсонлар ҳам кўп бўлади, албатта.

Яқинда фирибгарлар Uzbekistan Invest деган лойиҳага асос солиб, “текин пул берамиз”, деб uz24-invest-space сайт очибди. Шунчаки карта рақамингизни айтсангиз бўлди, биз сизга 486 минг сўм пул берамиз, деб ёзишган.

Оҳ, оҳ, қандай мазза, ҳеч нарса қилмасангу, йўқ жойдан 500 минг сўм топсанг.

Осмондан текин пул топишни хоҳлайдиганлар афсуски кўп. Улар пластик карта рақамини ҳамда SMSда келган кодни сайтга киритади, тамом, шу билан картасидаги барча пулдан айрилади.

Бунақа содда бўлманглар, илтимос. Интернетдаги “Ура, сизга ютуқ чиқди, телефон ёки пул олинг” деган гапларга ишонманг. Текин пишлоқ қопқонда бўлади. Пластигингиз маълумотини ҳамма жойда ёзаверманг.


👉 @xushnudbek 👈
Солиқчининг ўлими юзасидан очилган жиноят иши судга юборилди

Жорий йилнинг 9 июнида Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берган, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Мазкур тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.


👉 @xushnudbek 👈
ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Шавкат Мирзиёев делегация аъзолари (Виктор Маҳмудов, Сардор Умурзаков ва Абдулазиз Комилов) билан тезкор фикр алмашиш жараёнида.


👉 @xushnudbek 👈
Адлия вазири Русланбек Давлетов ТДЮУ профессор-ўқитувчилари билан учрашди. Унда билдирилган фикрлардан айримларини келтираман:

➖Одамлар чет элга бориб пул тўлаб университетга киряпти, ўқишга бормаяпти ҳам, бир йилдан кейин биздаги нуфузли университетга ўқишни кўчириб ўқияпти. Бу қанча ўқиб, бир балл, ярим балл етмай ўқишга кира олмаганларга нисбатан адолатсизлик-ку.

➖Айрим талабалар домлалар билан баҳо талашиб, унинг устидан ёзиб, шантаж қилиб баҳо олиб кетяпти. Унақа бўлмаслик керак. Ўқиш бунчалик осон бўлмаслиги керак, унга киргандан кейин меҳнат қилиб ўқиш лозим. Талаба ва домлалар муносабати уйғун ва мувозанатли бўлиши керак. Талаба аввало ўқиши, кейин талаб қилиши лозим.

➖Дарсликлар тили мураккаб, бир жумласи ярим бетлик. Талаба уни ўқиб тушунмайди, ёдлайди. Кейин таҳлил қилмай, тўтиқушдек қайтариб беради. Бу таълим эмас-да. Талаба асосий билимни дарсликдан олиши керак, маърузалар йўналтирувчи бўлади. Бизга янги ва яхши дарсликлар керак. Юридик дарсликлар бўйича инқироз бор.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Академик лицейларнинг имтиҳон натижалари 22 сентябрда эълон қилинади

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги хабар берди.

Жавоблар litsey.edu.uz ва академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Супер-контрактга аризалар 1 октябрга қадар қабул қилинади

Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1 октябрига қадар тегишли ОТМ қабул комиссияларига ариза топширишлари сўралади.

❗️
Ҳозирча супер-контрактнинг жорий йилги миқдорлари тасдиқланмади. Яқин кунларда тасдиқланиши кутилмоқда. Тасдиқлангач, каналимиз орқали хабар қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Sevimli" телеканали паралимпиадачиларимиз ҳақида таъсирли ижтимоий ролик тайёрлабди

Имконияти чекланган бўлса-да, ҳаётда муваффақиятга эришган юртдошларимиз ҳаёти ҳақида "Sevimli" телеканали туркум видеороликлар тайёрлашни йўлга қўйибди.

Ижтимоий роликлар "Матонат мактабида тобланганлар" мавзусида бўлиб, бу йил Токиодан 19 та медаль билан Ўзбекистонга қайтган матонатли спортчиларимиз ҳақида.

Масалан, Токиода 2 та медаль олган Нурхон Қурбонова ҳақидаги ролик ҳам таъсирли чиқибди.

Қолган ижтимоий роликларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин👇

1 видео / 2 видео / 3 видео / 4 видео
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ура! Тарихий натижа!!!

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичида 2-ўринни олиб, илк марта кейинги босқичга чиқди.

Литвада бўлаётган Жаҳон чемпионатининг “B” гуруҳи 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси жуда қийин баҳсда Миср устидан 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди. Бу Жаҳон чемпионатларидаги Ўзбекистоннинг илк ғалабаси бўлди.

Ушбу натижа орқали йигитларимиз мураккаб гуруҳда 2-ўрин билан плей-офф босқичига чиқди.

Баракалла, йигитлар!!! Тарихий натижа кўрсатганингиз билан табриклайман!

Энди Ўзбекистон 24 сентябрь куни нимчорак финалда “F” гуруҳида 2-ўринни олган жамоа билан баҳс олиб боради. Бу ёки Эрон, ёки Аргентина бўлади. Ушбу баҳсда ҳам футзалчиларимизга омад тилаймиз.


👉 @xushnudbek 👈
✅ Президентнинг тегишли Фармонига кўра, шу йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинади:

➖ қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

➖ алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.

✅ 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга пасайтирилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугундан, яъни 20 сентябрдан (номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртаси) сайловолди ташвиқотига старт берилади.

Бунда Президентликка номзодлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда роликлар намойиш этилади, материаллар эълон қилинади, кўчаларга баннерлар илинади, флайер ва буклетлар тарқатилади, сайловолди учрашувлари, турли акция ва флешмоблар ўтказилади, дебатлар ташкил қилинади ва шу каби бошқа ташвиқот тадбирларига рухсат берилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
⚡️Бугундан оммавий тадбирларга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.

Маданий-кўнгилочар ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.


👉 @xushnudbek 👈
✅ 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чеклов бекор қилинди.

✅ 20 сентябрдан
тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди (илгари 50 киши эди).


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контрактини ҳокимликлар тўлаб беради

Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✅ Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан:

➖ ўқишга кирган 25 нафар;
➖ 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан 25 нафардан) жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

✅ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

❗️Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

➖ отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
➖ боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида (ҳар йили) ОТМ қабул комиссиясига тақдим этиши лозим.

❗️ Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4-курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.

❌ Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
➖ иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
➖ Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
➖ олий ҳарбий таълим муассасаларига.

⛔️Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

✅ Талабгорларни танлаб олиш натижалари aziz-ayol.uz Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Юқорида айтганимиздек, бугундан сайлов ташвиқотига старт берилди.

Ижтимоий тармоқларда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг баннери суратлари тарқалди. Унда сўз ўйинидан фойдаланилган:

Президентликка номзод Алишер Қодиров

Фамилиянинг якуний -ов қисми номзоднинг сурати ортида. Яхши ўйлашибди.


👉 @xushnudbek 👈
Россиянинг Перм университетида отишма содир бўлди

Отишмада 4 нафар шахс вафот этган, 10 га яқини турли даражада тан жароҳатлари олган.

ОАВда ёзилишича, отишмани 18 ёшли Тимур Бекмансуров содир қилган. У айни вақтда университет биносидаги хоналардан бирига яширинган. Уни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йил май ойида Қозон шаҳридаги мактабда 19 ёшли Ильназ Галявиев мактабда ўқувчиларни ўққа тутган эди. Натижада 10 га яқин инсон вафот этганди.


👉 @xushnudbek 👈