ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Шавкат Мирзиёев делегация аъзолари (Виктор Маҳмудов, Сардор Умурзаков ва Абдулазиз Комилов) билан тезкор фикр алмашиш жараёнида.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Адлия вазири Русланбек Давлетов ТДЮУ профессор-ўқитувчилари билан учрашди. Унда билдирилган фикрлардан айримларини келтираман:
➖Одамлар чет элга бориб пул тўлаб университетга киряпти, ўқишга бормаяпти ҳам, бир йилдан кейин биздаги нуфузли университетга ўқишни кўчириб ўқияпти. Бу қанча ўқиб, бир балл, ярим балл етмай ўқишга кира олмаганларга нисбатан адолатсизлик-ку.
➖Айрим талабалар домлалар билан баҳо талашиб, унинг устидан ёзиб, шантаж қилиб баҳо олиб кетяпти. Унақа бўлмаслик керак. Ўқиш бунчалик осон бўлмаслиги керак, унга киргандан кейин меҳнат қилиб ўқиш лозим. Талаба ва домлалар муносабати уйғун ва мувозанатли бўлиши керак. Талаба аввало ўқиши, кейин талаб қилиши лозим.
➖Дарсликлар тили мураккаб, бир жумласи ярим бетлик. Талаба уни ўқиб тушунмайди, ёдлайди. Кейин таҳлил қилмай, тўтиқушдек қайтариб беради. Бу таълим эмас-да. Талаба асосий билимни дарсликдан олиши керак, маърузалар йўналтирувчи бўлади. Бизга янги ва яхши дарсликлар керак. Юридик дарсликлар бўйича инқироз бор.

❗️Академик лицейларнинг имтиҳон натижалари 22 сентябрда эълон қилинади
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги хабар берди.
Жавоблар litsey.edu.uz ва академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади.

👍1
Супер-контрактга аризалар 1 октябрга қадар қабул қилинади
Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1 октябрига қадар тегишли ОТМ қабул комиссияларига ариза топширишлари сўралади.
❗️Ҳозирча супер-контрактнинг жорий йилги миқдорлари тасдиқланмади. Яқин кунларда тасдиқланиши кутилмоқда. Тасдиқлангач, каналимиз орқали хабар қиламиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Sevimli" телеканали паралимпиадачиларимиз ҳақида таъсирли ижтимоий ролик тайёрлабди
Имконияти чекланган бўлса-да, ҳаётда муваффақиятга эришган юртдошларимиз ҳаёти ҳақида "Sevimli" телеканали туркум видеороликлар тайёрлашни йўлга қўйибди.
Ижтимоий роликлар "Матонат мактабида тобланганлар" мавзусида бўлиб, бу йил Токиодан 19 та медаль билан Ўзбекистонга қайтган матонатли спортчиларимиз ҳақида.
Масалан, Токиода 2 та медаль олган Нурхон Қурбонова ҳақидаги ролик ҳам таъсирли чиқибди.
Қолган ижтимоий роликларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин👇
1 видео / 2 видео / 3 видео / 4 видео

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ура! Тарихий натижа!!!
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичида 2-ўринни олиб, илк марта кейинги босқичга чиқди.
Литвада бўлаётган Жаҳон чемпионатининг “B” гуруҳи 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси жуда қийин баҳсда Миср устидан 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди. Бу Жаҳон чемпионатларидаги Ўзбекистоннинг илк ғалабаси бўлди.
Ушбу натижа орқали йигитларимиз мураккаб гуруҳда 2-ўрин билан плей-офф босқичига чиқди.
Баракалла, йигитлар!!! Тарихий натижа кўрсатганингиз билан табриклайман!
Энди Ўзбекистон 24 сентябрь куни нимчорак финалда “F” гуруҳида 2-ўринни олган жамоа билан баҳс олиб боради. Бу ёки Эрон, ёки Аргентина бўлади. Ушбу баҳсда ҳам футзалчиларимизга омад тилаймиз.

✅ Президентнинг тегишли Фармонига кўра, шу йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинади:
➖ қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;
➖ алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.
✅ 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга пасайтирилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Бугундан, яъни 20 сентябрдан (номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртаси) сайловолди ташвиқотига старт берилади.
Бунда Президентликка номзодлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда роликлар намойиш этилади, материаллар эълон қилинади, кўчаларга баннерлар илинади, флайер ва буклетлар тарқатилади, сайловолди учрашувлари, турли акция ва флешмоблар ўтказилади, дебатлар ташкил қилинади ва шу каби бошқа ташвиқот тадбирларига рухсат берилади.

👍2
⚡️Бугундан оммавий тадбирларга рухсат берилди
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.
Маданий-кўнгилочар ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.

✅ 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чеклов бекор қилинди.
✅ 20 сентябрдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди (илгари 50 киши эди).

⚡️Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контрактини ҳокимликлар тўлаб беради
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан:
➖ ўқишга кирган 25 нафар;
➖ 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан 25 нафардан) жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.
✅ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.
❗️Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
➖ отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
➖ боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.
Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида (ҳар йили) ОТМ қабул комиссиясига тақдим этиши лозим.
❗️ Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4-курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.
❌ Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
➖ иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
➖ Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
➖ олий ҳарбий таълим муассасаларига.
⛔️Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.
✅ Талабгорларни танлаб олиш натижалари aziz-ayol.uz Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.

Юқорида айтганимиздек, бугундан сайлов ташвиқотига старт берилди.
Ижтимоий тармоқларда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг баннери суратлари тарқалди. Унда сўз ўйинидан фойдаланилган:
Президентликканомзод Алишер Қодиров
Фамилиянинг якуний -ов қисми номзоднинг сурати ортида. Яхши ўйлашибди.
👉 @xushnudbek 👈
Ижтимоий тармоқларда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг баннери суратлари тарқалди. Унда сўз ўйинидан фойдаланилган:
Президентликка
Фамилиянинг якуний -ов қисми номзоднинг сурати ортида. Яхши ўйлашибди.
👉 @xushnudbek 👈
Россиянинг Перм университетида отишма содир бўлди
Отишмада 4 нафар шахс вафот этган, 10 га яқини турли даражада тан жароҳатлари олган.
ОАВда ёзилишича, отишмани 18 ёшли Тимур Бекмансуров содир қилган. У айни вақтда университет биносидаги хоналардан бирига яширинган. Уни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Жорий йил май ойида Қозон шаҳридаги мактабда 19 ёшли Ильназ Галявиев мактабда ўқувчиларни ўққа тутган эди. Натижада 10 га яқин инсон вафот этганди.

Президент мактабларининг имтиҳон натижалари эълон қилинди
Жорий йил 21-22 август кунлари ўтказилган Президент мактабларининг 2-босқич имтиҳон натижалари Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб-сайтига жойлаштирилди.
Тест натижаларини компьютердан фойдаланган ҳолда қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
📲https://www.admissionstesting.org/campaigns/pres21_schools21_admissions21/
Эслатиб ўтамиз, академик лицейларнинг имтиҳон натижалари 22 сентябрь куни litsey.edu.uz ва академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади.

Огоҳ бўлинг - Экополиция!
2021 йил 18 сентябрь куни пойтахтда Экологик назорат гуруҳи учун автомобиллар тақдимоти бўлиб ўтди.
Экополициянинг асосий вазифасиларига дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш, экологик жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга йул қўймаслик ҳамда уларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ва бошқалар киради.

Мантиқсиз қарорни ўйлаб топиш осон, уни бекор қилиш қийин
Журналист Азиза Қурбонова яқинда ўз каналида хориждан учиб келаётган йўловчилар тўлдираётган мантиқсиз мажбуриятнома ҳақида ёзган эди.
Куни кеча Қозоғистондан қайтганимда бизга ҳам шунақа қоғозни тўлдиришга беришди (расми пастда илова қилинди).
Буни ким ўйлаб топганини билмадиму, лекин ғирт бемаъниликдан бошқа нарса эмас.
Биринчидан, қоғоз коронавирусни тарқашига сабабчи бўлувчи энг катта воситалардан бири. Бутун дунё пандемия шароитида қоғоздан воз кечаётган бир пайтда, бизда қоғозга бошқоронғу бўлган бюрократлар бутун самолётга вирус тарқашига сабабчи бўладиган ишни қилишибди.
Иккинчидан, бу қоғозни тўлдириш учун ручка керак, лекин у ҳаммада ҳам йўқ. Ноилож битта ручкани ҳамма бир-биридан олиб, тўлдиряпти. Вирусни бутун самолётга осонгина тарқатиш учун яна битта сабаб.
Учинчидан, бу қоғозга муҳр (печать) урдириш керак экан. Самолётдан тушган юзлаб инсонлар битта дарчага бориб, печать кутиб турибди. Шунақанги тўполон ва зич навбатки, асти қўяверасиз. Кимдадир вирус бўлса, бемалол юз кишига юқтириши учун яна бир нуқта.
Тўртинчидан, бу мантиқсиз мажбуриятномадаги ҳамма маълумот шундоқ ҳам базада бор-ку. Ким қайси рейсда қаердан учиб келди, уларнинг паспорт маълумоти қанақа, яшаш жойи, керак бўлса телефон рақамигача бор-ку, нима учун уни яна қайта ёзиб бериш керак, тушунмадим.
Бешинчидан, мажбуриятномада хориждан келганлар 14 кун уйидан ёки меҳмонхонадан чиқмаслиги кераклиги айтилган. Қаерда ёзилган бу қоида? Қачон эълон қилинган? Ҳалиям кучидами? Ким амал қиляпти? Шу қоидани ўйлаб топганларни ўзи ҳам амал қилмайдиган қоидани айтиш учун шунча бюрократия шартми?
Хуллас, бу мажбуриятномани ўйлаб топган ва амалга киритганлар вирус одамлар орасида кўпроқ тарқалишини хоҳлашяптими, нима бало. Айни бугун мамлакатда оммавий тадбирлар бемалол ўтказилаётган бир пайтда бу каби мантиқсизликларга чек қўйиш керак.
Ёки катта миқдорда қоғозга чоп этиб қўйишгану, энди токи ўша қоғоз тугамагунча ёздираверасизларми?
Бу мажбуриятнома бизнинг жамиятда жуда кўп учрайдиган ҳолатга яққол мисол бўла олади: мантиқсиз қарорлар осонгина чиқарилади, лекин уни бекор қилиш учун кўпчилик узоқ курашишга тўғри келади. Доим шунақа бўлган.

Xushnudbek.uz
Россиянинг Перм университетида отишма содир бўлди Отишмада 4 нафар шахс вафот этган, 10 га яқини турли даражада тан жароҳатлари олган. ОАВда ёзилишича, отишмани 18 ёшли Тимур Бекмансуров содир қилган. У айни вақтда университет биносидаги хоналардан бирига…
Пермь давлат миллий тадқиқот университетида рўй берган отишмада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Вазият Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.
👉 @xushnudbek 👈
Вазият Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.
👉 @xushnudbek 👈
Супер-контрактга оид юзага келган масала юзасидан
Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан табақалаштирилган контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпаяди. Жорий йилда ҳам супер-контракт бўлади ва ОТМларда 1 октябрга қадар аризалар қабул қилинади. Ҳозирча супер-контракт миқдорлари аниқ эмас, лекин тез кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Бўлиб ўтган тест синовларида саволлар сони қисқаргани эвазига мутахассислик фанлари учун 3,15 балл берилиши белгиланган эди. Шу сабабли супер-контракт бўйича ҳам қизиқ бир ҳолат юзага келди.
Гап шундаки, қонунчиликда оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланиши кўрсатилган:
➖ тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
➖ 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
➖ 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
➖ 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Аммо жорий йил вергулдан кейин 2 та рақамли қолдиқ билан 3,15 балл берилгандан сўнг, айрим абитуриентларда кириш балига 1,05 ёки 2,05, айримларида эса 3,05 балл етмай қолганини кузатиш мумкин.
❓Ва шу ўринда кўпчиликда савол туғилди: хўш, 1,05 балл етмай қолган абитуриент неча баробар супер-контракт тўлайди? Ахир Низомда бу ҳақда айтилмаганку. 1,05 балл 1 балл сифатида яхлитланиб, қабул қилинадими ёки 1,1 балл сифатида?
Очиғи бу каби саволларга қонунчиликда жавоб йўқ. Аммо мендаги маълумотларга кўра, Давлат қабул комиссияси ушбу масалани кўриб чиқмоқда ва тез орада ўз қарорини чиқаради.
Шахсан менинг фикримча, бундай вазиятда .05 балларни яхлит сон сифатида қабул қилиш керак. Яъни 1,05 балл етмаганларни 1 баллик категорияга, 2,05 балл етмаганларни 2 баллик категорияга, 3,05 балл етмаганларни 3 баллик категорияга тенглаштириш керак.
Чунки ҳуқуқшуносликда умумий принципиал қоида бор — мабодо қонунчиликда назарда тутилмаган бўшлиқлар, ноаниқликлар ва шубҳалар бўлса, унда масала фуқаролар фойдасига ҳал қилиниши керак.
Бу умумий қоида деярли барча ҳуқуқ тармоғида қўлланади. Масалан, Солиқ кодексининг 13-моддасида (солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи) солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади, дейилган.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодекси 23-моддасида (айбсизлик презумпцияси) қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак, деган қоида белгиланган.
Хуллас, ҳозирги вазиятда ҳам қонун ҳужжатларидаги ушбу бўшлиқ абитуриентлар фойдасига ҳал қилиниши ҳамда .05 балл етмай қолганлар арзонроқ даражадаги супер-контракт тўлаши керак, деб ҳисоблайман.
Албатта буларнинг барчаси ИМҲО. Аниғини Давлат қабул комиссияси қароридан сўнг билиб оламиз.

👍4