Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Диний таълим муассасалари муаллимлари ва талабаларининг моддий таъминоти оширилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Олий ҳайъатининг махсус қарори билан Олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва стипендиялари 20 сентябрдан бошлаб қарийб икки баробар ошириладиган бўлди, деб хабар бермоқда Идора Матбуот хизмати.

Ҳайъат, шунингдек пандемия шароитида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган масжидлар ходимларига ҳам молиявий кўмак кўрсатиш тўғрисида тегишли қарор чиқарган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокурорлар пора билан қўлга олинди

Жиззах вилоятидаги туман прокурорларидан бири қурилиш фирмаси раҳбарига қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда мазкур фирмада аниқланган камомадни кам кўрсатиш эвазига 2 минг АҚШ доллари сўраб, дастлаб 1200 доллар олади. Прокурор ўз хизмат хонасида қолган 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанддаги туман прокурорларидан бирининг ўринбосари фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан суд томонидан тайинланган жазони оғирроғига ўзгартириш учун протест киритиб, апелляция босқичида ҳукмни кучда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўрайди. Пулни воситачи олган вақтида ушланди. Туман прокурори ўринбосарининг ишга алоқадорлиги далиллар асосида тўлиқ тасдиғини топди.

Намангандаги туман МИБ раҳбари 800 АҚШ доллари эвазига хориждан ўқишни кўчириб беришни ваъда қилиб, пора олаётган вақтда ушланган.

Бухородаги “Қоракўл” божхона пости катта инспектори хорижий тадбиркордан 800 АҚШ доллари сўраб, бир қисмини олган пайтда ушланди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Aдиблар хиёбонида Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан «Дуэл» ижодий танлови ўтказилди.

67 нафар иштирокчи ичидан 10 нафари финал босқичига йўлланма олди ва тўртта йўналишда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Назм йўналишида Шаҳриёр Шавкат, насрда Шавкат Дўстмуҳаммад, бадиий таржима йўналишида Aлишер Сабрий ва тасвирий санъат йўналишида Улуғбек Юсупов ғолибликни қўлга киритди. Республика босқичининг барча иштирокчилари ва ғолиблари пул мукофоти ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
“Бош вазир бахтли одам, пахта деган ташвиши йўқ” — Президент

Бугун Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди. Президент дастлаб Бўзатов туманига ташриф буюрди ва аҳоли билан кўришди. Суҳбатда Қорақалпоғистон Швейцарияси дейиладиган Бўзатов туманида аграр соҳани ривожлантириш ҳақида кўп фикр ва таклифлар билдирилди.

“Қишлоқ хўжалигига янгича қарашни ўрганишимиз керак. Мана, ҳозир пахта даври. Илгари бунақа пайтда ўқитувчи ҳам, шифокор ҳам, олиму академик ҳам, талабаю ўқувчилар ҳам далада бўларди.

Биз биттада 6 миллион “ихтиёрий-мажбурий” теримчини пахта даласидан чиқариб юбордик. Лекин бу билан пахта етиштириш тўхтаб қолгани йўқ. Бош вазиримизга доим айтаман, “қандай бахтли инсонсан, пахта деган ташвишинг йўқ”, деб. Чунки мен Бош вазирдан ҳеч қанақа “сводка” сўрамайман, пахта нима бўляпти, деб безовта қилмайман.

Сабаби биз ишни тўғри йўлга қўйдик, халқни мажбурламасдан ҳам пахта етиштирса бўлишини исботладик. Шунинг учун кўнглим тўқ”, - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
“Беруний, Қораўзак ва Қўнғирот туманларида лойиҳа қиймати 2 миллиард доллар бўлган, жами қуввати 1 минг 800 Мега-ваттли шамол электр станциялари ишга туширилади. Бу шунчаки орзу эмас, биз аллақачон тегишли шартномаларни имзолаб, пулини ҳам топиб қўйганмиз.

Бу лойиҳа натижасида 750 мингта хонадон ва 25 мингдан зиёд корхоналарни таъминлаш учун етарли бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади”, — деди Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида сайловчилар билан учрашувда.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳурметли жаси улкенлар, азийз апа-сингиллер, навқиран жаслар!»


👉 @xushnudbek 👈
Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади.

Бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.

— Бу ишда коррупция бўлмаслиги учун қаттиқ назорат қиламиз. Бошқа ҳеч бир ҳудудда бундай тизим йўқ. Буни ўзим ўйлаб ёздим. Чунки Қорақалпоғистонда экология ёмон, болажонларимнинг кўпининг онаси касал, — деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
O'qishga kirish uchun yetarli ball to'play olmadingizmi?

Tushkunlikka tushmang! Sizda O'zbekistonda va Yevropa Ittifoqining barcha mamlakatlarida ham tan olinadigan, sifatli ta'lim va nufuzli diplomga ega bo'lish imkoni mavjud.

🇵🇱Collegium Humanum - Varshava menejment universiteti Andijon filiali sizga bu imkoniyatni taqdim qiladi.

👨‍🏫 Talabalar suhbat orqali qabul qilinadi.
❗️Hech qanday imtihon olinmaydi!

Darslar o'zbek, rus va ingliz tilida olib boriladi.

Bakalavr diplomini 4 yilda emas, atigi 3 yilda qo'lga kiriting.

Bir yillik to'lov kontrakt miqdori - $2950.
To'lovni sentabr oyida amalga oshirsangiz, maxsus chegirmaga ega bo'lasiz!

☝️O'rinlar cheklangan!

Ro'yxatdan o'tish
:

👉https://collegiumhumanum.online/

❗️Shoshling, birinchilar qatorida bo'lish imkonini qo'ldan boy bermang!

📱@Humanum_uz

Call center:
📞+998 90-203-20-00

🌐Sayt | Instagram | Telegram
®️
👍1
⚡️ Супер-контрактга аризани онлайн юбориш имкони яратилди

Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.

✅ Ушбу тизим:

➖ ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;
➖ жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
➖ электрон аризаларни автоматик шакллантириш;
➖ тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.

Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган бали ДТМ базасидан тўғридан-тўғри олиниб, онлайн ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади.

❗️Давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати 1 октябрь этиб белгиланган.


👉 @xushnudbek 👈
Хорижда овоз бериш учун нима қилиш керак?

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
«Супер контракт» ҳақида айрим маълумотлар

Яқин кунларда табақалаштирилган (супер) контракт нархлари тасдиқланиши кутилмоқда. Шунга кўра, ушбу масалага оид айрим маълумотлар билан ўртоқлашмоқчиман:

❓ Супер-контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.

❓Супер-контракда ўқишни хоҳлаганлар қачонгача ариза бериши керак?

Ўқишга кира олмаган абитуриентлар супер-контрактда ўқиш учун 1 октябрга қадар ариза бериши керак. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади, деган қоида йўқ. Талабгорлар тўпланган баллга қараб тартибга солинади, яъни аввал юқори балл тўплаганларга имкон берилади.

❓Ариза қаерга берилади?

Супер-контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

❓Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?

Ўтган йили бирорта йўналишга ўқишга кира олмаган абитуриентга 5 та йўналишнинг исталган бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Жорий йилда ҳам шундай бўлса керак.

❓Ўқишга кирганлар бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими?

Масалан, биринчи ва иккинчи йўналишга бали етмади, лекин учинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент учинчи йўналишда ўқишни истамай, биринчи ёки иккинчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими?

Аслида ўқий олмайди. Агар абитуриент бешта йўналишдан қайсидир бирига хоҳ грант, хоҳ контрактга кирган бўлса, унда бошқа йўналишларда супер-контракт қилолмайди. Аммо ўтган йили истисно тарзида 2-5-йўналишлардан исталган бирига кирган бўлса, фақат биринчи йўналишни танлашга рухсат берилди. Жорий йилда ҳам шунақа бўладими ёки йўқ, бу ҳозирча аниқ эмас. Давлат қабул комиссияси қарорини кутиш керак.

Лекин ҳар қанақасига ҳам ўқишга кирган абитуриент 2, 3 ёки 4-йўналишда ўқий олмайди. Масалан, бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи, учинчи ёки тўртинчи йўналишда супер-контрактда ўқий олмайди. Юқорида айтганимдек, биринчи йўналишда ўқий олиш масаласи энди ҳал қилинади, ҳозирча аниқмас.


👉 @xushnudbek 👈
Эртага “Автомобилсиз кун”: Азиз Абдуҳакимов раҳбарларни намуна бўлишга чақирди

22 сентябрь — “Халқаро автомобилсиз кун” деб эълон қилинган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу кунда турли акциялар ўтказилади.

Шу муносабат билан Бош вазир ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов давлат ташкилотлари раҳбарларини шахсий намуна кўрсатиб, эртанги “Автомобилсиз кун” акциясида фаол иштирок этишга чақирди.

“Шу билан бирга, илм-фан, маданият ва спорт соҳалари ходимлари ҳамда ОАВ вакилларини, қолаверса барча юртдошларимизни шу куни оммавий тадбирларда фаол иштирок этишга ҳамда бир кун давомида автомобил ўрнига велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда ҳаракатланишга чорлаб қоламан”, - дейилади мурожаатда.

Эртага бутун республика бўйлаб велосипед, скейт ва самокатларда учиш мусобақалари ташкил этилади. Энг фаол қатнашганларга велосипед ҳамда спорт экипировкалари совға қилинади.

#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun


👉 @xushnudbek 👈
Нукусдаги ёшлар фестивалига Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Тошкентда "Тунги велосайр" фестивали ўтказилади

#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun

22 сентябрь - Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан пойтахтда "Тунги велосайр" фестивали ўтказилади.

📍Сайр бугун — 22 сентябрь куни соат 20:00 да Тошкентдаги Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, "Янги Ўзбекистон" боғигача давом этади.

🚴‍♂️ Ушбу тадбирда барча велоспорт ишқибозлари – профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
TIUE университети жорий ўқув йили учун талабаларни қабул қилмоқда

Тошкент Халқаро Таълим Университети
қуйидаги бакалавриат йўналишларига талабаларни қабул қилишни давом эттирмоқда:

- Таълим ва ўқув жараёнларини бошқариш (рус тилида);
- Aхборот технологиялари (рус / инглиз тилларида);
- Бизнес бошқаруви (рус / инглиз тилларида).

Инглиз тилида тўрт йиллик ўқув дастурини муваффақиятли тугатган битирувчилар TIUE’нинг маҳаллий бакалавр дипломини ва ОTHM ташкилотининг белгиланган намунадаги дипломини оладилар.

Рўйхатга олиш 30 сентябргача давом этади.

Рўйхатдан ўтиш: www.tiue.uz
Батафсил маълумот: +998555002021
®️
👍2
Супер-контракт учун t-kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн ариза бераётганда шартнома турини танлаш деган банд бор экан. Бунда ёки 2 томонлама, ёки 3 томонлама шартномани танлаш сўралмоқда. Шу бўйича изоҳ сўраб, абитуриентлардан кўплаб саволлар келиб тушди.

Бу жуда оддий.

Икки томонлама шартнома — бу ОТМ ва абитуриент ўртасида тузилади. Бошқача айтганда агар супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи ёнидан тўламоқчи бўлса, шу бандни танлаш керак.

Уч томонлама шартнома — бу ОТМ, абитуриент ва яна бирор ташкилот ўртасида тузилади. Агар мабодо супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи эмас, балки бирор ташкилот, масалан банклар ёки ота-онасининг ишхонаси тўламоқчи бўлса, унда уч томонлама шартнома деган бандни танлаш керак.


👉 @xushnudbek 👈
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан ишга қарийб 8,5 километр пиёда йўл юриб келди.

Вазир пиёда босиб ўтган йўлини ўзининг фейсбук саҳифасида онлайн трансляция қилиб борди.

#carfreeday
#carfreeday_uzbekistan
#avtomobilsizbirkun


👉 @xushnudbek 👈
👍2