Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистон 8️⃣:9️⃣ Эрон🇮🇷

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал баҳси.

Ўйиндаги барча голлар битта видеода. Ўйин сценарийси қуйидагича бўлди:

🇮🇷0:1
🇮🇷0:2
🇺🇿1:2
🇮🇷1:3
🇺🇿2:3
🇺🇿3:3
🇮🇷3:4
🇮🇷3:5
🇮🇷3:6
🇺🇿4:6
🇮🇷4:7
🇮🇷4:8
🇺🇿5:8
🇺🇿6:8
🇮🇷6:9
🇺🇿7:9
🇺🇿8:9

Даҳшат-а, шундай эмасми?


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёшларга қарата айтмоқчиман: ҳаёт курашларида таслим бўлманг” — Шавкат Мирзиёев

Кеча самарқандлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ёшларга мурожаат қилиб, ҳаёт синовларида енгилмасликка, доим курашишга чақирди ва ўзи бошидан ўтказган воқеалар, унга қарши қилинган ҳаракатлар ҳақида гапириб берди.

Хусусан, Эрон Президентининг ташрифи доирасида Мирзо Улуғбекка қўйилган ҳайкалнинг очилиш маросимидан 3 соат олдин ҳоким бўлиб ишлаётган Мирзиёевни ишдан олиш учун атайин ҳайкалнинг бошини кесиб кетишган.

“Гап фақат Мирзиёевнинг ишдан олинишида ҳам эмасди, гап Ўзбекистоннинг шарманда бўлишида эди. Тасаввур қилинг, 2 та Президент келсаю, ҳайкалнинг боши бўлмаса, Ватанимиз обрўси нима бўларди?”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари сўзини давом эттирар экан, ушбу фавқулодда вазиятга тушиб қолгач, қандай қилиб бундан чиқиб кетганини йиғилганларга гапириб берди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро кинофестивали дунёнинг таниқли киноюлдузларига мезбонлик қилади

Кинофестиваль доирасида Ҳиндистон, Россия, Туркия каби давлатлардан машҳурлар ташриф буюришади. Улардан ҳинд киноси афсонаси Раж Капурнинг ўғли Рандхир Капур, таниқли россиялик актёр Никита Михалков, Туркиядан эса ўша машҳур "Муҳташам юз йил" ва "Кара севда" сериаллари қаҳрамонлари ҳамда эстрада хонандалари Ўзбекистонда меҳмон бўлишади.

Яна ташкилотчиларнинг маълум қилишича, 15 га яқин давлатнинг кино кунлари, янги миллий фильмларнинг катта экранлардаги премьераси кутилмоқда экан.
Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди

Бугун бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конгрессида Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига, Равшан Эрматов эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига қайта сайланган.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#клип_премьераси

26 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизматига асос солинганига 30 йил тўлди.

Шу муносабат билан яқинда қабул қилинган қонунга кўра, 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.

Маълумот учун, 1991 йил 26 сентябрдаги Президент фармони билан Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик комитети тугатилиб, ўрнига Миллий хавфсизлик бошқармаси ташкил этилган ва Президентга бўйсундирилган эди.


👉 @xushnudbek 👈
📍Сайлов участкасини аниқлаш бўйича телеграм бот ишга туширилди

Давлат кадастрлари палатаси томонидан ташкил этилган ушбу бот орқали Сиз турган ҳудуд қайси сайлов участкасига тегишли эканлиги ҳамда сайлов участкасининг манзили ва жойлашган геолокацияси ҳақида маълумотларни олишингиз мумкин.

Бот манзили:

👉 @saylov_xarita_bot
“Халқ президенти” фильми эфири бошқа муддатга қолдирилибди

Комил Алламжонов Телеграм каналида ёзмоқда:

“Ҳурматли дўстлар, ҳуқуқшунос-экспертларнинг тавсиясига кўра, фильм намойиши бошқа муддатга қолдирилди.

#мингборузр”
Xushnudbek.uz
“Халқ президенти” фильми эфири бошқа муддатга қолдирилибди Комил Алламжонов Телеграм каналида ёзмоқда: “Ҳурматли дўстлар, ҳуқуқшунос-экспертларнинг тавсиясига кўра, фильм намойиши бошқа муддатга қолдирилди. #мингборузр”
Шахсий фикримча, гап сайлов қонунчилигидаги ташвиқот қоидалари ва номзодлар манфаатларининг мувозанати ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда юқоридаги расмдаги вариантлар ҳам йўқ эмас.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Француз балиқчилари Дон Кихот ролида: улар шамол электр станцияларига қарши

Франциянинг Нормандия провинцияси балиқчилари шамол электр станцияларининг қурилишига қаршилик қилишмоқда. Бунинг белгиси сифатида улар маҳаллий ҳокимият биноси олдига балиқларни олиб бориб тўкишган.

Балиқчилар шамол электр станцияларининг қурилиши денгиз тубини вайрон қилиши билан бирга ундаги мавжудотларнинг ҳаёт тарзига ҳам зарар етказади, деб ҳисоблашмоқда.

Шундоғам пандемия туфайли даромади 40 фоизга камайган балиқчилар учун бу навбатдаги хатар бўлиши мумкин, деб ёзади Euronews.

Шунингдек, шу кунларда Англия ва Франция ўртасида кечаётган “балиқ жангги” кескин сиёсий тус олмоқда. Бундан эса асосан Ла-Манш бўғозида ов қиладиган нормандиялик балиқчиларга катта зарар етказмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Ijara VMQ-605, 24.09.2021.pdf
791.6 KB
Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди  

Асосий қоидалар:

➖ижара тўловини қоплаш учун албатта солиқ органларидан рўйхатдан ўтган расмий ижара шартномаси бўлиши керак;

➖ ижара тўлови фақат кундузги таълимда ўқийдиган талабалар учун тўлаб берилади. Сиртқи ва кечки таълим учун қўлланмайди;

➖ битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаса, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт;

➖ ўзи ёки ота-онасининг уйида, шунингдек доимий турар жойидаги уйда ижарада турганларга қоплаб берилмайди;

➖ аризалар ҳар ойнинг 7-санасигача декан ўринбосари ёки ОТМдаги турар жой билан таъминлаш бўлимига топширилади;

➖ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йили давомида (ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача) ёки ўқув дастури давомийлигига қараб белгиланади;

➖ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм), қолган ҳудудларда – 0,5 баравари (135 минг сўм)дан оширилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Ijara VMQ-605, 24.09.2021.pdf
Тушунмаган жойларим:

➖ талаба ижара пулининг бир қисмни олиш учун ҳар ой қайтадан ариза бериши керакми?

➖ шу ариза бериш тизимини электронлаштириш имкони йўқми? Шунча қоғозбозлик нимага керак? Ёки келгусида электрон бўладими?

➖бу тартиб нега фақат кундузгилар учун? Бу сиртқи ва кечки таълимдагиларнинг айрим ҳуқуқлардан мосуво қилиниши бўйича биринчи ҳолати эмас. Масалан:

1️⃣ вакцина олса контрактга 10% чегирма бериш тартиби ҳам фақат кундузги таълимдагилар учун. Ушбу чегирмадан сиртқи ва кечки таълим фойдалана олмайди;

2️⃣ таълим кредити ҳам фақат кундузги таълимга берилади, сиртқи ва кечкига берилмайди;

3️⃣ контракт тўловини оширмаслик ҳам фақат кундузги таълим учун амал қилди, сиртқи ва кечкининг контрактлари анча қимматлади.

Сиртқи ва кечки таълимдагиларда биргина савол туғилаётган бўлса керак: “нима биз етиммизми?”

Ўзи шу ижара тўлови масаласида бир овозли чат қилсак бўларкан.


👉 @xushnudbek 👈
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

— Мен доим айтаман, Наманганнинг мевалари ширин, мевасидан ҳам шевалари ширин, - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Усмон Носирнинг 110 йиллиги нишонланади

Шавкат Мирзиёев Наманганнинг оташин фарзанди Усмон Носир ҳақида сўзлади:

«Усмон Носир айни ижодий куч-қувватга тўлган 25 ёшида қамалиб, қатағон қилинди. Чунки мустабид тузум бундай миллатпарвар, ватанпарвар инсонларни ўзининг энг ашаддий душмани, деб ҳисоблар эди.

Шунинг учун ҳам, шоир умрини қамоқхоналарда азоб-уқубатда ўтказиб, 1944 йили 32 ёшида вафот этади.

Келгуси йили юртимизда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносиб нишонланади.

Шу муносабат билан Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижодини янада кенгроқ ўрганиш, асарларини нашр қилиш, жумладан, пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ҳайкалини ҳамда Россиянинг Кемерово ўлкасидаги шоир дафн этилган масканда ёдгорлик ўрнатиш кўзда тутилмоқда»


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Илгари тизим давлат-жамият-инсон эди. Давлат биринчида турарди. Инсон энг охирида эди. Мен шу даргоҳга келганимнинг биринчи куниёқ айтганман — инсон биринчи бўлади. Баралла айтаман, инсон қадри биринчи бўлади!» — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
«Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарада наманганлик бир аскаримиз ҳалок бўлди» — Шавкат Мирзиёев

Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича ҳам тўхталиб ўтди.

«Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарадаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Ҳеч кимга сарҳадларимизга дахл қилишга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар.

Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз.

Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди».


👉 @xushnudbek 👈
«Тошкентда асосий муаммолар қолиб, маҳаллаларга ярим метрли бордюр ўрнатишяпти» — Шавкат Мирзиёев

— Халқнинг пулини адолатли тақсимлаш, мақсадли ва манзилли ишлатишни ташкил этишимиз зарур. Бу йил биз биринчи марта очиқ бюджет лойиҳасини қилдик, одамлар бюджет пулини ўз ҳудудидаги асосий муаммоларга йўналтириш бўйича овоз беришди. Менимча, жуда яхши тизим бўлди.

Очиғини айтиш керак, лекин ҳали ҳам бизда ўғрилик кўп. Коррупция кўп. Мана мен бугун Наманганга келишдан олдин Тошкентда кичик йиғилиш қилиб келдим. Тошкент маҳаллаларини асфальт қилиш бўйича топшириқ бергандим. Жойларда эса маҳаллаларга катта қилиб ярим метрли бетон бордюр қилишяпти. Маҳалланинг ҳал қилиниши керак бўлган шунча муаммоси турган пайтда, пулни бордюрга сарфлашяпти. Барака топгур, нима бу ерда машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта бордюр қилиб нима қиласан? Одамларга аввал йўл қуриб берайлик, — деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев наманганлик футбол мухлислари ҳақида:

"Наманган аҳлининг футболга бўлган ашаддий қизиқишини нафақат мамлакатимизда, балки қўшни давлатларда ҳам яхши билишади.

“Навбаҳор”нинг ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди.

Наманганликлар Одил Аҳмедов каби истеъдодли, ватанпарвар футболчини етиштириб бергани билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Ўйлайманки, вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида унинг издошлари яна кўплаб топилади.

“Навбаҳор” футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантирсак, нима дейсизлар?!", - дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Келгуси йилдан бюджетда ўқиганларга ҳам иккинчи мутахассисликка ҳужжат топширишга рухсат берилди

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➖ Унга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.

📆 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтади.

✅ Эътиборли жойи, давлат грантида ўқиганлар дипломнинг кўчирмаси билан ҳам рўйхатдан ўта олади. Ҳозир кучда бўлган Низомга кўра, фақат дипломнинг асли талаб этилар, натижада бюджетда ўқиганлар 3 йил ўтмасдан ҳужжат топширолмасди.

🔖 Қабул натижалари ҳар йили 30 августгача ОТМ томонидан эълон қилинади.

❗️Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш 2-курсдан бошланади. Ўқиш давомийлиги бакалавриат таълим йўналишидан бир йилга кам этиб белгиланади.

‼️
Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.


👉 @xushnudbek 👈
👍5