Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқимасанг ҳам бой бўлиб кетасан, ана, фалончилар миллардер бўлдику, деган қарашлар ҳақида

Ижтимоий тармоқларда "Билл Гейтс ёки Марк Цукерберг ўқишни ташлаб кетган ва ҳозир улар энг бой одамлар, демак, сен ҳам ўқимасанг бўлаверади", деган гаплар кўп бора қулоққа чалиниб қолади. Бу ерда факт тўғри, аммо хулоса хато.

Баҳодир Аҳмедов шу ҳақда Телеграм каналида ёзар экан, Билл Гейтснинг қандай оилада тарбия топганига урғу берган, Фируз Аллаев эса ҳазил аралаш Билл Гейтс ёки Марк Цукерберглар Гарвардни ташлаб кетишган, «политех», «связ» ёки «иняз»ни эмас, деган.

Яқинда Ziyo Forum'даги учрашувда шунга оид фикр билдиргандим. Фикрларимнинг қисқа хулосаси:

— албатта ўқиш, илм олиш керак, бусиз деярли ҳеч нарса имконсиз;
— аммо ўқиш дегани фақат университет деганимас;
— шу сабабли университетга киролмаслик фожиамас, илмни бошқа жойда олса ҳам бўлади;
— бизда билимгамас, дипломга кўпроқ қаралишининг сабаби бозорда давлат улуши юқори, хусусий секторнинг эмас.

Батафсил фикрларим юқоридаги видеода👆


👉 @xushnudbek 👈
❤1
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод тумани "Гулистон" маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди, хонадон вакиллари билан суҳбат қилди.

Ушбу маҳаллада нақ 61 та 5 қаватли уй-жойлар қурилган. Бу эса 1260 та хонадон деганидир.

Бундан ташқари аҳоли учун 420 ўринли мактаб, 150 ўринли боғча, “Coworking” маркази, 300 ўринли “Маданият уйи”, тиббиёт муассасаси, 10 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончаси, 104 гектарда иссиқхона, 14,3 гектарда кичик саноат зонаси ташкил этилган.

Сайловчилар билан учрашув ҳам айнан мана шу янги массивда бўлиб ўтмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

«Бағдоддаги "Гулистон" маҳалласини айланиб, бу ерда аҳоли учун яратилган шароитларни, қурилган уйларни кўриб кайфиятим кўтарилди.

Худди шундай шаҳарча намунаси асосида Ёзёвон, Олтиариқ ва Фарғона туманларида ҳам камида 4-5 минг хонадонли “йўлдош” шаҳарчалар бунёд этилади.

Келгуси беш йилда жами 30 минг квартирали 700 та кўп қаватли уйлар қурилади. Бунда 2,5 мингта уй-жой оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ёлғиз аёллар, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга берилади.

Асосий ғоямиз ва мақсадимиз — инсон қадри, инсон қадри ва яна бир марта инсон қадри! Янги қурилаётган шаҳарчалар ҳам айнан инсон қадри учун хизмат қилади».


👉 @xushnudbek 👈
Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев

«Жамиятда ўқитувчининг нуфузини ошириш учун қиладиган ишларимиз жуда кўп. Илгари ўқитувчи кўчадан ўтса, йўл бериб, четроққа ўтиб салом берардик. Ҳозир афсуски ундай эмас. Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман»


👉 @xushnudbek 👈
“Фарғонада етакчи хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этилади.

Талабаларни учун қўшимча 10 минг ўринли янги ётоқхоналар
қуриб битказилади.

Келгуси йилдан Сўхдаги ёшлар учун олийгоҳларга киришда берилган имтиёз Риштоннинг Чўнғара, Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон ва Ҳосилот маҳаллалари ёшлари учун ҳам татбиқ этилади.

Олтиариқ туманининг узумчилик, боғдорчилик ва мева-сабзавотчиликдаги тажрибасини инобатга олиб, Аграр университетнинг “Боғдорчилик ва узумчилик” факультети ташкил этилади” — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
⚡️ 12 ёшдан катта болаларни ҳам COVID-19га қарши ихтиёрий эмлашга рухсат берилди

Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилди, деб хабар бермоқда ССВ.

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатгани учун ЖССТ томонидан тавсия этилган.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ инспекторини 4 кмга судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди

Қумқўрғон туманида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатиб, автомашинада 4 км масофага судраб кетган ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир марта инсон қадри ҳақида: “Халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак”.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Шериф” жамоаси таркибида тўп сураётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев Чемпионлар лигаси доирасида “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал Мадрид” дарвозасига гол урди.

Баракалла, Жасур! Қойил, Жасур!

Ўйинни кўраётганлар борми?


👉 @xushnudbek 👈
Ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутиляпти

30 сентябрда республиканинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин 3-8° илиқгача, кундуз кунлари 12-17° илиқгача, шимолда кечалари 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 10-15° илиқгача пасайиши мумкинлиги айтилмоқда.

⛈ 1-2 октябрда республиканинг баъзи жойларида, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
​«Улар олтин фондимиз» — Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ андижонликларни тилга олди

Айни вақтда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтаётган сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев самарали меҳнати ва ибратли фаолияти билан эл-юрт ҳурматини қозониб, Андижон вилоятининг шон-шуҳрати ва обрўсига муносиб ҳисса қўшиб келаётган қуйидаги бир гуруҳ юртдошларимизни тилга олди ва уларни олтин фондимиз деб атади:

Ҳурматли фахрийлар

Зокиржон Машрабов, Қобилжон Обидов, Отахон Аламатов, Назиржон Саидов, Ўктамжон Охунов, Ҳасанбой Қосимов, Ғуломқодир Маматқодиров, Ҳамидулла Халилов, Турсунбой Рустамов;

Атоқли олимлар

Сирожиддин Зайнобиддинов, Абдулла Аъзамов, Шуҳрат Эгамбердиев, Ойбек Ёқубжонов, Рустамбек Шамсутдинов, Иброҳимжон Асқаров, Дилмурод Қуронов, Равшан Сиддиқов;

Жонкуяр муаллимлар

Шукуржон Маматқулов, Камолиддин Ғафуров, Равшаной Қодирова;

Истеъдодли шоир ва адиблар

Муҳаммад Али Аҳмедов, Қамчибек Кенжа, Абдухалил Қорабоев, Мунаввара Усмонова, Замира Хўжамбердиева, Ҳабиб Сиддиқ, Фарид Усмон, Наби Жалолиддин, Ҳумоюн Акбаров, Хуршида Қўчқорова, Юлдуз Ўрмонова;

Эл севган санъаткорлар

Муножот Йўлчиева, Шерали Жўраев, Эркин Комилов, Нуриддин Ҳамроқулов, Исроилжон Ваҳобов, Озодбек Назарбеков, Ҳабибулла Юнусов, Санобар Раҳмонова, Равшан Ҳожиқулов, Севара Назархон, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов;

Фаол ёшлар

Расулжон Каримов, Раҳматжон Тошпўлатов, Висола Асадуллаева, Муслима Мирзаева, Нилуфар Йўлдошева, Абдулазиз Ёқубов, Отабек Абдуллаев;

Андижон бокс мактабининг ёрқин вакиллари

Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ҳасанбой Дўстматов, Иқболжон Холдоров, Жасурбек Латипов сингари ўнлаб машҳур спортчилар, Марс Қўчқоров, Александр Размахов, Валентин Золотарёв каби юксак малакали мураббийлар.


👉 @xushnudbek 👈
Президентликка номзод Мақсуда Ворисова навоийлик сайловчилар билан учрашувида қатъий позицияси – давлатдан нафақа олувчилар ва пенсионерларга тўланадиган маблағлар миқдорини уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ қоплайдиган миқдорга олиб чиқиш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, «Ногиронларни таълим олиш кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилишни таклиф қилди.

Манба: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Вой, бирдан кетиб қоласизми, Сизни 3 йилдан буён кутамиз» — қўштепалик Фотима опа Шавкат Мирзиёевдан хонадонида кўпроқ меҳмон бўлишини сўради


👉 @xushnudbek 👈
Super kontrakt miqdori.pdf
973.9 KB
⚡️Супер контрактнинг минимал миқдорлари белгиланди

Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Супер-контракт минимал миқдорини ҳисоблашда стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланади.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга супер-контракт минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Xushnudbek.uz
Тушунмаган жойларим: ➖ талаба ижара пулининг бир қисмни олиш учун ҳар ой қайтадан ариза бериши керакми? ➖ шу ариза бериш тизимини электронлаштириш имкони йўқми? Шунча қоғозбозлик нимага керак? Ёки келгусида электрон бўладими? ➖бу тартиб нега фақат кундузгилар…
❗️Сиртқи ёки кечки таълимда таҳсил олаётган талабалар ҳам 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирусга қарши вакцина олса, стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилади.

Илгари чегирма фақат кундузги таълим учун бериларди.


👉 @xushnudbek 👈
Парашютда сакрамаган десант, танк ҳайдашни билмайдиган механик ҳақида

Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда ҳарбий соҳа ҳақида ҳам фикр билдирди:

«Президент бўлганимнинг илк йилида бир ҳарбий қисмга бордим, десантчи аскарлар билан суҳбатлашдим. Қоида бўйича десантлар тез-тез парашютда ўқув машғулотларини олиб бориши керак. Лекин бир аскардан "охирги 1 йилда неча марта парашютдан сакрагансан?" деб сўрасам, "Ўртоқ бош қўмондон, бир марта ҳам сакрамадим, чунки парашют йўқ" деб айтди. Бу шармандалик-ку.

Ёки Каттақўрғондаги ҳарбий қисмда танк ҳайдашни билмайдиган механикни кўрдим. Ия, бу қанақаси? Шундан сўнг мудофаа вазири Қобул Бердиевни ишдан олдим.

Мана энди жорий йилда АРМИ-2021 танловида 42 мамлакатнинг армияси орасида 2-ўринни олдик. Танкчиларимиз ўз йўналишида 1-ўринни олишди».

Маълумот учун: Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябрь ойида мудофаа вазири лавозимини тарк этган, унинг ўрнига ички ишлар вазири Абдусалом Азизов (ҳозирги ДХХ раиси) вазир этиб тайинланганди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Супер-контрактга оид юзага келган масала юзасидан Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан табақалаштирилган контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпаяди. Жорий йилда ҳам супер-контракт бўлади ва ОТМларда 1 октябрга қадар аризалар…
⚡️Супер-контрактда 0,05 балл учун енгиллик берилди

Жорий йилда истисно тариқасида супер-контракт миқдорини арзонлаштирилган ҳолда тўланадиган 4 баллик чегарада 0,05 балл қўшиладиган бўлди. Яъни:

➖ 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

➖ 1,06 баллдан 2,05 баллгача — 2,0 баробари;

➖ 2,06 баллдан 3,05 баллгача — 2,5 баробари;

➖ 3,06 баллдан 4,05 баллгача — 3,0 баробари.

❗️💉🦠
Эслатиб ўтаман, коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилади.


👉 @xushnudbek 👈
❓Супер-контракда ўқимоқчи бўлганларга ҳам 🦠коронавирусга қарши 💉вакцина олгани учун чегирма бериладими?

✅ ЖАВОБ: Ҳа, берилади. Батафсил жавоб юқоридаги аудиода.

❗️Эслатма: супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар 1 октябрга қадар t-kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн ариза бериши керак.

‼️Яна бир эслатма: масъулларнинг айтишича, чегирма берилиши учун 1 ноябрга қадар тўлиқ вакцина олган бўлиши керак. Шу сабабли ҳали умуман вакцина олмаган бўлсангиз, кўп чўзиб юрмасдан, тезроқ 1-дозани олинг. Имкони бўлса эртагаёқ боринг.

Бу тавсия ҳамма талабаларга тааллуқли. Албатта вакцина олинг ва 10% чегирмага эга бўлинг.


👉 @xushnudbek 👈