Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
​Class Education abituriyentlarni tayyorlash markazida 10 oylik tayyorlov kurslariga qabul davom etmoqda.

Siz endilikda kirish imtihonlariga kafolatli tayyorlov kurslarida qatnashishingiz mumkin.

Darslarning yanada samarali bo’lishi uchun akademik jamoa fanlar bo’yicha videodarslarni yo’lga qo’ydi. Ushbu darslardan markazda o’qimaydiganlar ham bepul foydalanishi mumkin. Videodarslar yil davomida muntazam qo’yib boriladi va darslarni qay darajada o’zlashtirilganligini aniqlash maqsadida mavzuga oid testlarni ishlash imkoniyati yaratiladi.

Video darslarni ko’rish uchun: www.classedu.uz/subjects

Fanlar:
— Ona tili va adabiyot
— Matematika, Fizika
— Ingliz tili, IELTS
— Rus tili
— Tarix

Kursimizdagi fanlarning narxlari bilan quyidagi HAVOLA orqali tanishishingiz mumkin.

10 oylik to'lovni (12.000.000 so'm) kurs boshida amalga oshirganlar uchun SHARTNOMAda alohida band (5.3) mavjud. Unga ko'ra o’qishga kira olmagan abituriyent puli 100% qaytariladi. Bu siz uchun biz qiladigan RISK hisoblanadi.

Kursda qatnashmoqchi bo’lganlar ARIZAni to’ldirib ushbu HAVOLAga jo’natishlari so’raladi. Ariza to’ldirganda ONLAYN yoki OFLAYN turlaridan birini tanlashni unutmang.

Viloyatdan kelgan abituriyentlar uchun yotoqxona mavjud.

☎️Qo’shimcha ma’lumot:
973339666
999455666

www.classedu.uz
info@classedu.uz

📲ONLINE MUROJAAT QILISH

📍Manzil: Chilonzor tumani, Zavqiy 27A (Charx Komolon mahallasi, Novza metro bekatidan 400 metr, GEOLOKATSIYA)
®️
Балки кўпчилик бу шеърни ўқигандир, шундай бўлса-да, яна бир бор каналда эълон қилгим келди:

“ДАРСДАН СЎНГ”


Кимнидир койиди чеккани учун.
Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам.
Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра
Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам.

«Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми?
Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр.
Бу сафар ҳам икки қўймай тураман,
Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр».

Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош.
Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан.
Эри ҳам келмади олиб кетишга
«Кўнгли совидими…» — ваҳм этди бирдан.

Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб,
«Тунаб кетинг, — деди. — Кеч бўлиб қолди»
Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни
Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди.

Овул тугаб, энди қирга чиққанда
Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ.
Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи.
«Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё…»

Юрагини баттар ваҳима босди,
Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув.
Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай
Яна кетаверди, кетаверди у.

Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ,
Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб,
Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан,
Изига бир дафтар ташлади ёқиб.

Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна,
Муаллима омон топган бу олов
Йиртқичга берарди иложсиз сабр.
Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди,
Тин оларди икков ҳар дафтарда бир.

Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч,
Оч йиртқич биларми надир садоқат.
Уйга яқин қолган вақтда тугади
Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат.

Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда,
Замин аза очди, замон йиғлади.
Дафтар топширмаган етти ўқувчи
Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади.

Нўноқ назмим учун афв эт, халқим,
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай
Қолган болаларнинг бириман.

Мен яхши биламан, тумор қилмайди
Ёзган шеърларимни ошиқлар.
Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн,
Биламан, булар бир оддий машқлар.

Лекин… кетмакдасан келажак сари
Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан.
Ўзимча асрагим келади сени
Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан.

Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
…Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрққувчи китобларимни…

Матназар АБДУЛҲАКИМ


👉 @xushnudbek 👈
​❓Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?

✅ ЖАВОБ: буни билиш учун эринмасдан ушбу постни охиригача ўқишингиз керак. Фақат сарлавҳани ўқиб, дарров изоҳларда “менга мунча балл етмади, қанча тўлайман?” деб коммент ёзиш шарт эмас.

Жуда кўпчилик супер-контракт нархи қанча бўлиши ҳақида савол бермоқда.

Супер-контракт нархи қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос.

Шундай бўлса-да, супер-контракт миқдорини қандай ҳисоблаш йўлини яна бир бор тушунтиришга ҳаракат қиламан.

❗️Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин. Чунки кўплаб ОТМлар молиявий мустақилликка эришган ва улар эркин нарх белгилай олади, давлат эса шунчаки минимум миқдорини тасдиқлайди холос. Интернетда «менга қанча бўлади, унга қанча бўлади» дегандан кўра, ОТМ билан боғланиб, аниғини билиб олишни маслаҳат бераман.

Энди минимум миқдорлар ҳақида.

❗️1-эслатма: супер-контракт деган тизим кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор;

‼️2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас.

Супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.

Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.

1️⃣ 1-тоифа: кириш чизиғига 4,05 баллгача етмай қолган абитуриентлар

Бунда қуйидаги шкала амал қилади:

➖ 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

➖ 1,06 баллдан 2,05 баллгача — 2,0 баробари;

➖ 2,06 баллдан 3,05 баллгача — 2,5 баробари;

➖ 3,06 баллдан 4,05 баллгача — 3,0 баробари.

Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 6.412.610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 6.412.610).

2️⃣ 2-тоифа: кириш чизиғига 4,05 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар

Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 8, 10, 12, 15, 17 ёки 25 баробарини тўлайди.

Қайси йўналишга неча баробар тўланиши мана бу файлда келтирилган:
👉https://t.me/xushnudbek/11522

Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 10 баробар этиб белгиланган. Стипендиясиз оддий контракт нархи эса 9.129.930 сўм.

👆Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт миқдори минимум 91 млн 299 минг сўм (10 х 9.129.930).

❕БУ МУҲИМ: ўтиш балига 4,05 баллдан кўпроқ етмай қолган ва 56,7 баллдан кўп тўплаганларнинг ҳаммасига бир хил нарх бўлади. Яъни 5 балл етмаган ҳам, 50 балл етмаган ҳам бир хил тўлайди. Ўшанчун менга 10 балл етмади, менга 30 балл етмади, қанча бўлади, деб сўрашдан фойда йўқ.

3️⃣ 3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар

Бундай абитуриентлар ҳам супер-контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 182 млн 598 минг сўм тўлаши керак (2 х 91.299.300).

Хуллас, Сиз тўплаган балингиз асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.

ℹ️ Сўзим сўнггида яна қайтараман, аниқ суммани фақат ОТМ орқали била оласиз. Супер-контракт тўлашнинг қолган техник ва ташкилий томонларини ҳам ОТМлардан аниқлаштиринг.


👉 @xushnudbek 👈
👍3
Тиббиёт ОТМларидаги “ички перевод” масаласида

Тиббиёт олийгоҳларида ўқийдиган талабалардан ички “перевод” жавоблари қачон чиқади, деган саволлар кўплаб келиб тушмоқда.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, мазкур масала бўйича менда бирор маълумот йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъулларига бир неча бор мурожаат қилганман, ҳозирча якуний жавоблар қачон чиқишини айтишмади.

ССВ матбуот хизмати берган хабарга кўра, ​transfer.edu.uz сайти орқали вазирлик тизимидаги 11 та тиббиёт ОТМга талабалар ўқишини кўчириш бўйича 2 968 та ариза келиб тушган.

Жумладан, мос ва турдош йўналишлар бўйича 1 442 та, нотурдош йўналишлар бўйича 382 та ва бошқа ОТМлардан 1 048 та ариза келиб тушган.

“
Жорий йил тиббиёт олийгоҳларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаат келиб тушган. Шу боис мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни бироз вақт талаб қилмоқда. Ушбу амалиёт натижалари яқин кунларда эълон қилинади”, - дейилади ССВ хабарида.


👉 @xushnudbek 👈
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келгуси йилда хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлади

Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, келгуси йилдан бошлаб хориждан ўқишни кўчиришда қайси йўналишга кириш бали неча балл бўлган бўлса, ўша ўтиш бали сифатида белгиланади. Масалан, математика йўналишида ўтиш бали 120 балл бўлган бўлса, келгуси ўқув йилида шунча баллни тўплаганларга хориждан ўқишини кўчиришга рухсат берилади.


👉 @xushnudbek 👈
👎4
Xushnudbek.uz
Келгуси йилда хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлади Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди. Вазирнинг айтишича, келгуси йилдан бошлаб хориждан…
❗️Ота-оналарга яна бир бор маслаҳат!

Илтимос, фарзандингизни хорижга, айниқса қўшни давлатларга ўқишга юборишдан олдин яхшилаб ўйланг. 4 йил хорижда ўқитишга розимисиз, бунга шароитингиз борми, бораётган университетида тайинли билим бериладими ўзи, нуфузли олийгоҳми, таълим сифати қанақа, эртага ўғлингиз ёки қизингиз хорижда Сиздан узоқда қийналиб қолмайдими, шуларни яхшилаб ҳисоб-китоб қилинг.

“Майли, ҳозир бораверсин, кейинги йил бир амаллаб “перевод” қиволамиз” деган алдамчи хаёлларга берилманг. Фарзандингиз тестда жорий йилги ўтиш балини тўплай оладими ёки йўқми, шуни ўйлаб кўринг ва кейингина қарор қабул қилинг.

‼️Яна ва яна қайтараман: хорижга ўқишга бориш ёмон иш эмас, аксинча, қанийди кўпроқ ёшларимиз нуфузли хорижий университетларда ўқиб қайтишса, дунё кўриб, ривожланган жамиятлар ҳавосидан нафас олиб келишса, зўр бўларди-ку. Аммо ўқиш учун эмас, балки “перевод” қилиш учунгина хорижга боришни тавсия қилмайман.

ℹ️ Эслатма: жорий йилда ўқишни кўчиришда ўтиш бали йўналишларга қараб 56,7 балдан 105 баллгача белгиланган эди. Энг катта қисмида эса 66,1 балл этиб белгиланди. Мана шундай нисбатан паст балл бўлишига қарамасдан, хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлганларнинг 72 фоизи ўтиш балини ололмади, 50 фоизи эса 56,7 баллдан паст тўплади.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Ўзбекистонда яна бир хорижий ОТМ филиали очилди

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтди. Олийгоҳ Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Ольга Ярилова, ВГИК ректори Владимир Малышев ва бошқа киномутахассислар иштирокида очилди.

Филиал ҳозирча «драматургия» ва «кинопродюсерлик» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайди. Кейинги йилдан йўналишлар кенгайиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда кино соҳасига ихтисослашган таълим даргоҳи очилгани албатта яхши хабар.


👉 @xushnudbek 👈
Вакцина олган талабаларга 10% чегирма беришдаги муаммолар ҳақида

Биздаги катта муаммолардан бири қуйи бўғиндаги ижрочиларнинг масъулиятсизлигидир. Бирор яхши қарор чиқади, аммо ижросига келганда бир дунё муаммоларга учраймиз.

Коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга бериладиган 10% чегирма бўйича ҳам жойларда етарлича муаммо бор. Ҳалигача бунинг тартиби тасдиқланмади. Юқоридаги хабарда айтилганидек, айрим ОТМларнинг мутасаддилари чегирма берилишидан бехабар ҳам. Бунақа масъулларни бошини қумга тиқиб олган туяқушларга ўхшатаман. Улар ҳеч нарсадан бехабар ёки билса ҳам, “билмадим” деб қутулгиси келади.

Ўртада эса талабалар сарсон.

Хулоса: масаланинг аниқ ечими ва тартибини ҳамма ижрочиларга етказиш, кўпроқ тарғиб қилиб, тушунтириш бериш керак. Ўзи шундоқ ҳам фуқароларимиз вакцина олишга унчалик шошилмайди, минг афсуски, турли миш-мишлару сафсаталарга ишониб юришибди. Бундай вазиятда ўз хоҳиши билан вакцина олганларга ортиқча бюрократия қилмасдан, тезроқ чегирмасини бериш керак.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазири супер-контракт ҳақида фикр билдирди

“Балки кимнингдир наздида бу тўғри йўл эмасдир. Лекин бир ҳовуч пул кўтариб юрган одам фарзандини ўқишга олиб кириш учун барибир [қинғир] йўлини қилади”, - деди Абдуқодир Тошқулов.

Келгуси йилларда гипер-контракт (56,7 баллдан кам тўплаганлар) бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари вазир ўқиш қийин бўладиган, сифатга қараладиган давр келганини, энди ўқимаган талабалар диплом ололмайдиган тизимга ўтишимиз кераклигини таъкидлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
⚡️ Чилонзордаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлди

ФВВнинг хабарига кўра, 3 октябрь тунги соат 22:13 да Чилонзор туманининг 7-кварталида жойлашган 59-уйнинг 36-хонадонида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаш) содир бўлган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун ФВВнинг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.

Уй аҳолиси орасида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ. Бир нечта квартирага зарар етган, дераза ва эшиклар шикастланган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Уйи шикастланган 17 нафар фуқаро вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди.


👉 @xushnudbek 👈
Биологиядан миллий сертификат пулини қайтариш бўйича

2021 йил 10 июнь куни биология фанидан миллий сертификат учун ўтказилган тест синови натижалари бекор қилиниб, талабгорларнинг тўлаган пуллари қайтарилиши эълон қилинганди.

Пулини қайтармоқчи бўлганлардан аризалар http://tq.dtm.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.

ДТМ берган хабарга кўра, пулни қайтаришни сўраб ҳозирга қадар жами 1002 та, шундан 897 та онлайн ва 105 та ёзма ариза келиб тушган. Уларнинг 865 нафарига тўлов тўлиқ қайтарилган.

137 нафарида эса талабгор томонидан пластик карта рақами ёки банк реквизитлари хато киритлганлиги сабабли тўловлар ўтказилган тўловлар қайтиб келган.

Ҳозирда мазкур 137 нафар талабгорнинг маълумотлари (пластик карта рақами ва банк реквизитлари) га аниқлик киритиш ва тўловни тўлиқ қайтариш учун талабгорлар билан телефон орқали боғланиб чиқилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Харид чекларини олган харидорлар рағбатлантирилади

Президент назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

✅ чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида харид чекининг QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

❌ Бу тартиб автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари учун амал қилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍3
Президент қарорига биноан 2022 йил 1 январдан бошлаб:

сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек, идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.


👉 @xushnudbek 👈
Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс Ўзбекистонда бўлиб қайтди.

Эндрю Парсонс мамлакатимизда паралимпия соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва келгусида яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари келишиб олинди.

Мартабали меҳмон ташриф давомида Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида, шунингдек Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган.


👉 @xushnudbek 👈