Xushnudbek.uz
✔
780K subscribers
15.3K photos
3.8K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
119 та давлат органи ўз тасарруфидаги кўчмас мулклар ҳақида маълумотларни расмий сайтларига жойлаштирмаган

Бугун Халқаро медиа ҳоллда “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда таъкидланишича, жорий йилнинг октябрь ойи ҳолатига ўтказилган мониторинг натижалари бўйича 230 та вазирлик ва идораларнинг 121 таси хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари ҳақидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирмагани аниқланди.

Шу каби республикадаги 119 та давлат органи ва ташкилоти ўз  тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни Очиқ маълумотлар порталига ўз вақтида жойлаштирилишини таъминламаган бўлса, 48 таси Порталда шахсий кабинет ҳам очмаган.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Сайлов участкангизни қандай аниқлаш мумкин?

Марказий сайлов комиссиясининг saylov.uz сайти орқали онлайн тарзда ўзингиз овоз берадиган сайлов участкангизни аниқлашингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги саҳифага кириб, паспорт серия ва рақами ҳамда туғилган санаси киритилиши керак

https://saylov.uz/uz/faq/user-polling-station


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча илк марта Президент сайловларида теледебат бўлиб ўтди. Кеча имконим бўлмай кўра олмагандим, бугун теледебатнинг ёзиб олинган версиясини МТРКнинг UZTV иловаси орқали томоша қилдим. Теледебатда номзодларнинг вакиллари иқтисодиётни бошқаришда давлат иштироки ҳақида ўз позицияларини илгари суришди.

Албатта, биринчи марта ўтказилаётган теледебат жудаааа унақа АҚШдаги дебатлар каби қизғин ва муросасиз кечгани йўқ. Лекин хайриятки ўта қуруқ ва расмий ҳам бўлмабди. Ҳар ҳолда спикерликка партияларнинг мақсадини моҳиятан тушунадиган одамларни танлашибди.

Умуман олганда қайси соҳада бўлмасин мен бу каби янгиликлар тарафдориман. Бошида балки кўпчилик кутгандай бўлмас, балки зерикарли, балки ҳатто фойдасиз ҳам бўлар. Аммо янгилик сари ташланган қадамнинг ўзи катта нарса. Мана шу биринчи қадам қийин бўлади доим. Бунга куч ва журъат топа олиш керак. Умид қиламанки, кейинги дебатларда спикерлар ҳам, ташкилотчилар ҳам тажриба тўплаб бораверишади ва муҳокамалар ҳам янада қизғин кечади.


👉 @xushnudbek 👈
Сергели ва Яккасарой туманларини боғлайдиган 2 километрлик трасса қуриб битказилди

Бугун Чўпонота кўчасидан Тошкент ҳалқа йўлигача бўлган 2 километрлик трасса ҳаракатланиш учун очилди.

Кичик ҳалқа йўли ва Салор канали устида қурилган ушбу кўприкнинг узунлиги 788 метрни ташкил этиб, Тошкент ҳалқа йўлига туташган жойида иккита 207 метрлик йўл ўтказгич барпо этилган.

6 қаторли янги кўприк ва йўл соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қувватига эга бўлади. Натижада Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20–25 дақиқага камаяди.

Ҳозирда лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳам давом этмоқда. Тошкент ҳалқа йўлидан Қипчоқ кўчасигача бўлган 4 километрдан зиёд йўл қуриш ишлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
"Cambridge" o'quv markazi yuragida o’ti bor, har qanday o’quvchi bilan ishlay oladigan, intiluvchan, qadriyatli va tajribali ingliz tili o'qituvchilarini jamoaga taklif etadi!

✅ Talablar:
– IELTS 7.0 ball va undan yuqori bo'lishi;
– Yoshi 22 dan 40 yoshgacha bo’lish;
– Kamida 2 yillik ish tajribasi;
– O'zbek/Rus tillarida dars o'ta olish talab etiladi.

✅ Biz sizga taklif qilamiz:
– Shaxsiy va professional rivojlanish uchun imkoniyatlar;
– Kuchli jamoa (ustozlar darajasi IELTS 9,0 gacha);
– Doimiy 12 million so’mdan 16,5 million so’mgacha oylik;
– Kunda 6 soat ishlash imkoniyati;
– Rasmiy ishga qabul qilish;
– Turar joy topishda yordam (agar viloyatdan kelsangiz);
– Toshkent bo’ylab 6 ta filialda ishlash imkoniyati.

Arizalarni O'zbekiston bo'ylab qabul qilamiz.

Jamoaga qo'shilish uchun:

👉 ARIZA YUBORISH

®️
👍5
Россияда коронавирусга оид ҳолат ёмонлашгани сабабли 30 октябрдан 7 ноябрга қадар дам олиш куни эълон қилинди. Ушбу таклифни Владимир Путин тасдиқлади, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ушбу кунлар учун ходимларнинг иш ҳақлари сақлаб қолинади. Шунингдек, ҳудудларга вазиятдан келиб чиқиб, яна қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ҳуқуқи берилди.


👉 @xushnudbek 👈
🇺🇿Урааа! Насаф ОФК кубоги финалида!

Ҳозиргина Қарши шаҳрида ОФК кубоги яримфинали ўз ниҳоясига етди. Унда «Насаф» Ҳонконгнинг «Ли Ман» жамоасини қўшимча дақиқаларда мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор ОФК кубоги финалига йўлланма олди.

«Насаф» 1-бўлимда ишонарли 2:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетганди. Аммо рақиб жамоа ҳам тасодифан бу ергача келмаганини исботлади ва 2-бўлимда ҳисобни 2:2 га етказди. Қўшимча таймнинг биринчиси энди тугай деганда Калудеровичнинг супер зарбаси дарвоза тўрига аниқ бориб тушди.

Шу билан «Насаф» 2011 йилги ОФК кубогидаги чемпионлигидан 10 йил ўтиб, яна финалга чиқди.

👏👏Баракалла, йигитлар! Финалда омад тилаймиз!!!

ОФК кубоги. Яримфинал.
«Насаф» - «Ли Ман» (Ҳонгконг) – 3:2
Голлар:
Фернандо Ресио (автогол) - 4', Ҳусайн Норчаев - 26', Андрия Калудерович - 105' – Живанилтон - 47', Хосе Анхель Мартин - 65' (пенальти)


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Насаф» — «Ли Ман» учрашувидаги барча голларни томоша қилинг ва ғалаба ҳаяжонини яна бир бор ҳис этинг!

Видео: UzReport


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чорловчи кўплаб ижтимоий роликлар эълон қилинмоқда.

Шунақа роликлардан бири: тўйга деса ҳамма боради, сайловга ҳам шунақа борайлик…


👉 @xushnudbek 👈
Расул Ҳамзатов бир асарида шундай эслайди:

Аварлар қишлоғидан бир йигит Францияга ўқишга кетиб, ўша ерда қолиб кетади. Бошқа бир ҳамқишлоғи Францияга бориб келгач, йигитнинг онаси ўғли ҳақида сўрашга шошилади:

- Ўғлим билан кўришдингизми?
- Ҳа, кўришдим.
- Ўғлим Сиз билан қайси тилда гаплашди: авар тилидами ёки француз?
- Француз тилида.
- Унда у менинг ўғлим эмас!

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлди. Афсуски бугунги кунда ўзбек тилининг аҳволи жуда ҳавас қилгулик даражада бўлмаса ҳам, лекин ҳар не бўлмасин, гўзал она тилимизнинг борига шукр.

Гарчи аксариятимиз фақат байрамлар арафасида ўзбек тилини улуғлаб, унга қасидалару шеърлар битиб, мажлислару тадбирларда оташин нутқлар ирод қилиб, бир-биримизни байрам билан табриклаб чиройли расмлар юбориб, ўз она тилимизни жуда қаттиқ севишимизни ҳаммага баралла айтиб юрсак-да, байрам ўтиши билан ўзбек тилининг қадри яна эсимиздан чиқиб кетади. Бу худди оналаримизни туғилган кунида юксакларга кўтариб, қолган пайтда ёки билиб, ёки билмай уларнинг қалбини ранжитишимизга ўхшайди. Ўзбек тили эса оналарча ҳокисорлик билан буларнинг барчасига сабр қилади, ҳар қандай муносабат бўлмасин фарзандларининг бошини силашда, меҳрибонлик қилишда давом этаверади. Ҳаттоки ўша фарзандларининг орасида айримлари бошқа бировни онам деб эълон қилиб, ўз волидасини тан олмаётган бўлса ҳам...

Қандайин бағрикенг ва камсуқум она тилимиз бор-а?!

Ўзлигимизнинг асосий белгиси бўлган ўзбек тилининг умри боқий бўлсин!


👉 @xushnudbek 👈
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Жиззахда сайловчилар билан учрашмоқда.

«Маълумки, яқин вақтгача вилоятда бор-йўғи 2 та олий ўқув юрти мавжуд эди. Кейинги йилларда бу ерда яна 3 та олийгоҳни ташкил қилдик.

Бугунги шиддатли тараққиёт даври олдимизга қўяётган талаблар ҳамда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда,
Жиззах давлат педагогика институтига Университет мақомини берсак, бу таклифга нима дейсизлар?», — деди номзод.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун, 21 октябрь куни юртимизга COVAX дастури орқали 912 минг доза Sinovac вакцинаси олиб келинди.

Айни вақтга келиб мамлакатда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 32 млн 195 минг 538 дозани ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, кеча 864 минг доза Sinovac вакцинаси, 18 октябрь куни эса 526,5 минг доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинганди.


👉 @xushnudbek 👈
Айрим маҳсулотлар божхона божидан озод қилинмоқда

❗️Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:

➖бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) – ТИФ ТН коди 0803;
➖янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
➖янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
➖янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
➖янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
➖киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.

✅ Шунингдек, қарорга мувофиқ гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда), картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.


👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қўқонда божсиз савдо қилувчи “Duty Free” дўконлари очилади

Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунга кўра, қуйидаги янгиликлар жорий этилади:

➖ божхона ҳужжатларининг расмийлаштириш муддати 3 кундан бир кунгача қисқармоқда;
➖ эндиликда нафақат аэропортлар балки, мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қўқон марказларида божсиз савдо қилувчи “Duty Free” дўконлари ташкил этилади;
➖ товар ва транспорт воситаларини божхона режимига жойлаштириш бекор қилиняпти;
➖ божхона тизимига солиқ солишдан озод этиладиган товарлар рўйхати киритилмоқда. Бу тадбиркорлар учун эркин товар айланишини кафолатлайди;
➖шунингдек, тизимда аппеляция кенгаши ташкил этиляпти. У шу кунга қадар тадбиркор билан божхона ўртасидаги мавжуд низоларни судгача ҳал қилади ҳамда ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Супер-контрактлардан тўлов қабул қилиш бошланди

Давлат қабул комиссияси томонидан супер-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки ОТМга бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштириш мумкин.

Тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йил 20 ноябрга қадар этиб белгиланди.

Бунда тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка тавсия этиш бўйича ОТМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
🔥Вакцина олган талабаларга чегирма бериш муддати 15 ноябргача узайтирилди

Маълумки, республикамиздаги олийгоҳларда таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган талабаларга базавий тўлов-шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) белгиланган эди.

Эндиликда, ушбу муддат 15 ноябрга қадар узайтирилди. Шу муддатгача коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган ва сертификат тақдим этган БАРЧА талабаларга бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади.


👉 @xushnudbek 👈