Бир сайлов участкаси мисолида овозлар натижаси
Газета.уз мухбири номзодлардан бири Алишер Қодиров овоз берган 116-сайлов участкасида бюллетенларни ҳисоблаш жараёнида иштирок этган.
Участка бўйича якуний натижа қуйидагича кўриниш олган:
Шавкат Мирзиёев — 2254 (88,01%);
Алишер Қодиров — 103 (4,02%);
Мақсуда Ворисова — 84 (3,28%);
Баҳром Абдуҳалимов — 63 (2,46%);
Нарзулла Обломурадов — 48 (1,87%).
Эслатиб ўтаман, сайловнинг дастлабки натижалари бугун соат 16:00 да эълон қилинади.
👉 @xushnudbek 👈

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча мен кўрган энг позитив видео: 101 яшар онахон 81 ёшдаги қизи билан президент сайловида овоз берди
Андижондаги сайлов участкасида 101 яшар Турсинхон Сирожиддинова 81 яшар қизи билан бирга овоз берди. Фарғона канали қурилишида иштирок этган онахон улуғ ёшда эканига қарамай ҳамон бардам ва тетик.

Россия Президенти Владимир Путин телефон орқали Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклабди. Бу ҳақда Россия Президентининг расмий сайтида хабар чиқди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев номига йўлланган Путиннинг табрик телеграммаси матни ҳам эълон қилинди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси дастлабки натижаларни соат 16:00 да тўғридан-тўғри эфирда эълон қилиши кутилмоқда.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳам телефон орқали Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга омад тилади.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: Шавкат Мирзиёев 80,1% овоз билан иккинчи марта президентликка сайланди
Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев расман маълум қилди.
24 октябрда бўлиб ўтган сайловларда номзодлар қуйидагича овоз олишган:
Шавкат Мирзиёев — 80,1%
Мақсуда Ворисова — 6,6%
Алишер Қодиров — 5,5%
Нарзулла Обломурадов — 4,1%
Баҳром Абдуҳалимов — 3,4%

Сайлов натижалари:
Шавкат Мирзиёев — 80,1%
Мақсуда Ворисова — 6,6%
Алишер Қодиров — 5,5%
Нарзулла Обломурадов — 4,1%
Баҳром Абдуҳалимов — 3,4%
👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев — 80,1%
Мақсуда Ворисова — 6,6%
Алишер Қодиров — 5,5%
Нарзулла Обломурадов — 4,1%
Баҳром Абдуҳалимов — 3,4%
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон президентлигига ўтган барча сайловлар натижалари
Ўзбекистон Республикаси президентлигига 30 йил ичида жами бўлиб 6️⃣ марта сайловлар ўтказилди.
1️⃣ 1991 йил 29 декабрь.
✅ Халқ демократик партиясидан Ислом Каримов (87,1%);
➖ «Эрк» партиясидан Муҳаммад Солиҳ (12,5%).
❗️РЕФЕРЕНДУМ: 1995 йил 26 март куни ўтказилган референдумда 99,6% овоз билан Ислом Каримовнинг президентлик ваколатлари 2000 йилга қадар узайтирилган.
2️⃣ 2000 йил 9 январь.
✅ Фидокорлар миллий демократик партиясидан Ислом Каримов (91,95%);
➖ Халқ демократик партиясидан Абдулҳафиз Жалолов (4,17%).
❗️РЕФЕРЕНДУМ: 2002 йил 27 январь куни ўтказилган референдумда 91,78% овоз билан президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган.
3️⃣ 2007 йил 23 декабрь.
✅ Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов (88,1%);
➖ Халқ демократик партиясидан Аслиддин Рустамов (3,17%);
➖ «Адолат» социал-демократик партиясидан Дилором Тошмуҳамедова (2,94%);
➖ Сайловчилар ташаббускор гуруҳидан Акмал Саидов (2,85%);
4️⃣ 2015 йил 29 март.
✅ Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов (90,39%);
➖«Миллий тикланиш» демократик партиясидан Акмал Саидов (3,08%);
➖ Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов (2,92%);
➖ «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров (2,05%).
5️⃣ 2016 йил 4 декабрь.
✅ Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев (88,61%);
➖ Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов (3,73%);
➖ “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаров (3,46%);
➖ “Миллий тикланиш” партиясидан Сарвар Отамуротов (2,35%).
6️⃣ 2021 йил 24 октябрь.
✅ Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев (80,1%);
➖ Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова (6,6%);
➖ “Миллий тикланиш” партиясидан Алишер Қодиров (5,5%).
➖ Экологик партиядан Нарзулла Обломурадов (4,1%);
➖ “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов (3,4%);

Шавкат Мирзиёев бугун МДҲ кузатувчиларининг мамлакатимиздаги миссиясига бошчилик қилаётган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.
Учрашувда кузатувчилар Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов тартиботларини ривожлантиришда сезиларли ютуқларни қайд этишгани таъкидланди.
Шунингдек, кузатувчилар ҳақида гап кетар экан, бугун ЕХҲТ миссияси ҳам ўзининг дастлабки хулосасини берди. Хулосада ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам саналган.
«Узоқ муддатли кузатувлар давомида ўтказилаётган ислоҳотлар келгусида анча яхши натижалар бериши мумкинлигига ишонч ҳосил қилдик, лекин ҳали олдинда қилиниши керак бўлган кўп ишлар бор», - деган ДИИҲБнинг Сайловни кузатиш миссияси раҳбари Оуэн Мёрфи.
Маълумот учун, сайлов жараёнини 971 нафар халқаро кузатувчи, жумладан 20 дан зиёд халқаро ташкилотдан 631 нафар кузатувчи ва 50 давлатдан 340 нафар кузатувчи кузатиб борди.

👍1
Президент Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Унга кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Талабаларга уйини ижарага берганлар даромад солиғидан озод этилиши режалаштирилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жойланди.
Амалдаги кодекснинг 378-моддаси (Солиқ солинмайдиган даромадлар) солиқ тўловчининг уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ солинмайдиган даромад сифатида қаралишига оид янги кичик банд билан тўлдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда уйига талабаларни ижарага қўйгани учун уй эгаси (талаба эмас) келишилган ижара суммасидан даромад солиғи тўлаши керак.

Ўзбекистондаги ўртача пенсия миқдори маълум қилинди. Энг баланд ўртача пенсия Тошкентда, энг кам ўртача пенсия Андижонда.
Пенсия жамғармаси 2021 йил сентябрь ойидаги бир ойлик ўртача пенсия миқдори ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
✅ Унга кўра, бир ойлик ўртача пенсия миқдори:
➖ Тошкент шаҳрида 1 250 992 сўм;
➖ Навоийда 1 176 323 сўм;
➖ Тошкент вилоятда 1 012 617 сўм;
➖ Бухорода 941 411 сўм;
➖ Сирдарёда 936 392 сўм;
➖ Қорақалпоғистон Республикасида 918 930 сўм;
➖ Самарқандда 902 172 сўм;
➖ Қашқадарёда 876 728 сўм;
➖ Хоразмда 870 800 сўм;
➖ Сурхондарёда 850 685 сўм;
➖ Жиззахда 848 930 сўм;
➖ Фарғонада 836 856 сўм;
➖ Наманганда 802 125 сўм;
➖ Андижон вилоятида 801 640 сўмни ташкил этган.
❗️2021 йил 1 октябрь ҳолатига республика бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 548 093 нафарни ташкил қилиб умумий аҳоли сонидаги улуши 10,2 фоизни ташкил қилган ҳолда 1991 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 1 389 098 нафарга ёки 64,3 фоизга кўпайган.
Маълумот учун, 1991-2021 йилларда пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилган.

Xushnudbek.uz
❗️"Генеральная доверенность" мулк ҳуқуқини бермайди! Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисида маълумот бергандик. Ўша статистикада бир жиҳат эътиборимни тортди. 2020 йил давомида берилган ишончномалар…
Ваниҳоят: иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бекор қилиниши мумкин
Депутат Дониёр Ғаниевнинг хабар беришича, Молия вазирлиги томонидан 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
Иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни ЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун унинг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиқиб ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор қилинади. Шунингдек, “гендоверенность”да юрганлар ҳам кам пул тўлаб, машинасини ўз номига ўтказиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан автомобил олди-шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорларини пасайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.
Ушбу отнинг калласидек йиғимнинг ўта адолатсиз эканлиги ва бунинг ортидан амалиётда кўплаб можаролар юзага келиши ҳақида бир неча бор ёзгандик. Бир пайтлар жонажон монопол компаниямизни қўллаб-қувватлаш ҳамда иккиламчи бозордан машина олишни сунъий қийинлаштириш, шунингдек “таги тешик” Йўл фондини халқ чўнтагидан тўлдириш мақсадида жорий қилинган ушбу тўловни айланиб ўтиш учун аҳоли машиналарни ўз номига сотиб олмасдан, “генеральная доверенность” расмийлаштиради, бу эса катта таваккалчилик. Шунинг ортидан кўплаб мулкий низолар пайдо бўларди.
Фуқароларни мана шунақа зулукдек сўраётган асоссиз тўловлар тезроқ бекор бўлса, яхши бўларди.

Вақт машинаси ихтиро қилган ҳокимлар
Ўзбекистонда илм-фан ривожланмаган дейишади. Бўлмаган гап! Мана, айрим ҳудудларда вақтни орқага қайтарувчи машина ихтиро қилишибди. Натижада ҳокимлар ўтмишга оид қарорлар қабул қилишмоқда. Масалан:
➖ Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов 5 октябрда қарор чиқариб, Халқ депутатлари туман кенгашининг мажлисини 4 октябрь кунига чақирган. Ҳоким бошчилигида депутатлар вақт машинаси орқали ўтмишга қайтиб мажлис ўтказишади.
➖ Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев 13 октябрда қарор чиқариб, депутатлар мажлисини 11 октябрга чақирган.
➖ Бўстон тумани ҳокими в.б. С.Носирова эса 13 октябрда қарор чиқариб, яна ҳам ўтмишроққа - 9 октябрга депутатлар мажлисини чақирган.
➖ Термиз тумани ҳокими Ш.Ўринов 25 октябрдаги қарори билан, депутатлар мажлисини 21 октябрга чақиради.
Ҳокимлар барака топишсин, илм-фанда бундан ҳам катта ютуқларга эришишига тилакдошман.
P.S.: ҳокимлар депутатлар маҳаллий кенгашларига раислик қилаверса, шунақа майнавозчиликлар ҳали кўп давом этади.

Наманганда шифокорни аёвсиз калтаклаган ака-укаларга жазо тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида оилавий поликлиника шифокорини аёвсиз калтаклаган ака-укалар билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд 22 яшар укани Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» бандида (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Судланувчи 25 ёшли акага эса 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.
Воқеа июль ойида содир бўлганди. Акаси поликлиникага иситмам бор деб мурожаат қилган. Навбатчи шифокор иситмани ўлчаб, ҳарорат 36,6 даражада эканлиги, ҳаммаси жойидалигини айтган. Аммо бу жавобдан қониқмаган ака шифокорни ҳақорат қилиб, юзига мушт туширади. Укаси эса шифокорни ётқизиб олиб, ҳушдан кетгунча калтаклаган.

👍2
Талаба-қизга тегажоқлик қилганликда айбланаётган Педагогика университети декан ўринбосари қамоққа олинди
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Расмий хабарда айтилишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни тахминан соат 16.00 ларда 1984 йилда туғилган Ю.Бағибек ўзининг хизмат хонасида 2001 йилда туғилган К.Муштарибонунинг номусига тегмоқчи бўлганда ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноий қилмишини охирига етказа олмаган. Сўнг жиноятини яшириш мақсадида К.Муштарибонуни деразадан пастга итариб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) ва 105-модда (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ю.Бағибекка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», - дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, мазкур воқеа юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам баёнот берди ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан ҳам қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилишини маълум қилди.

😢2
Сайлов якунлари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар қачон эълон қилинади?
Ижтимоий тармоқларда берилаётган ушбу саволлар юзасидан Марказий сайлов комиссияси маълумот берди.
Айтилишича, Сайлов кодексининг 97-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади. Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади).
МСКнинг президентлик сайлови якунларига бағишланган мажлиси жорий йилнинг 29 октябрига режалаштирилган. Мажлисда тегишли қарор қабул қилингандан сўнг сайлов якунлари ва овоз бериш натижаларига оид маълумотлар расмий эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади).

Бугун Президент раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида баён этилган ташаббусларнинг айримлари
I. Пахта-тўқимачилик кластерлари йўналишида:
➖Кластерларга бириктирилган 1 млн гектар пахта майдонларида ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан грант ажратилади.
➖Бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига:
а) 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига, 1 фоиз қилиб белгиланади;
б) мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
➖Очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилади.
➖Кластерлар фаолиятини тугатиш, Республика комиссияси хулосаси асосида, фақат суд тартибида ҳал қилинади.
II. Ғалла етиштириш тизими йўналишида:
➖Ҳар бир ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига эркин нархларда чиқаради.
➖Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма 2,5 миллион тонна ғаллани биржадан бозор нархларида давлат захираси учун сотиб олади.
➖“Ўздонмаҳсулот” таркибидаги донни қайта ишлаш корхоналари негизида ғалла кластерлари ташкил этиш учун, улар очиқ савдоларга чиқарилади.
III. Мева-сабзавотчилик йўналишида:
➖Келгуси йилдан, суғурта компаниялари орасида мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш тизими жорий этилади.
➖Паст ҳосилли 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига танлов асосида, 1 гектардан ижарага берилади.
IV. Ҳосилдорликни ошириш йўналишида:
➖Жорий йил ҳосилидан бошлаб 3 йил давомида, пахтани Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида машинада териш харажатининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.
➖Импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилади.
➖Лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкаларини харид қилиш учун келгуси йилда 50 миллиард сўм субсидия ва божхона имтиёзлари берилади.