Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Хахахахахаха: комедия давом этади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ижтимоий тармоқларга ҳеч қандай чеклов ўрнатилмади деб хабар берибди. Вазирликнинг айтишича, бу шунчаки техник носозлик эмиш.

Ия, унда Давлат персоналлаштириш марказининг «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га ижтимоий тармоқлар манзили қўшиб қўйилгани ёлғонми?

Агар ижтимоий тармоқларга чеклов ўрнатилмаган бўлса, унда “Ўзкомназорат” раҳбари нега ишдан бўшатилди? Ёки вазирлик буни ҳам ёлғон демоқчими?

Агар ижтимоий тармоқларга чеклов ўрнатилмаган бўлса, унда Президентга нима ҳақида хабар беришди? Давлат раҳбарининг нимадан жаҳли чиқди? Шунчаки қисқа муддатли “техник носозликданми”?

Тавба, тавба, нималар бўляпти ўзи?


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Майли, бироз кайфиятни кўтарамиз. Ўзбек блогерларининг бугунги воқеага ҳазиломуз ижодий ёндошувлари.

Охирги 4 соат жуда бир асабий ўтди. Асабни асранг, дўстлар. Қолгани бир гап бўлар.


👉 @xushnudbek 👈
​​​Q A B U L boshlandi!

6-noyabr kuni soat 9:00 da
- imtihon bepul!

Yodju Texnika Instituti 3 yillik professional ACCA yoki 4-8 oylik Pre-ACCA ingliz tili dasturlariga taklif qiladi!

Xalqaro Biznes va Moliya Professionali bo'lmoqchimisiz?

Shu bilan birgalikda dunyo bo'ylab ishlash imkoniyatini beruvchi xalqaro reytingida 400 talikka kiruvchi Oxford Brookes Universitetining Bakalavr diplomini qo’lga kiritish imkoniyatiga ega bo’lmoqchimisiz?

Unda bu imkoniyatni qo'ldan boy bermang!

ACCA dasturi xalqaro kvalifikatsiya, ya'ni mutaxassislik beruvchi professional dastur bo'lib,
• Biznes boshqaruv
• Moliyaviy xalqaro hisobot
• Audit va soliq
• Moliyaviy menejment
sohalarini xalqaro darajada o'rgatishni o'z ichiga oladi.

Dasturning 1-yili, Pre-ACCA, Ingliz tilini yetarli darajagacha o'rgatishni o’z ichiga oladi.

2-yildan esa ACCA fanlari bo'yicha darslar va ACCA imtihonlariga tayyorgarlik boshlanadi.

9 ta ACCA imtihonlarini topshirib, Diplom ishi himoyasidan o’tgach, o’quvchilar Oxford Brookes universitetidan Bakalavr diplomini qo’lga kiritish imkoniyatiga ega bo’ladi.

IELTS 5.0 balldan yuqori bo'lgan sertifikat (ichki imtihondan ozod bo'lgan holda) yoki ichki imtihonimizdan 5.0 balldan yuqori olgan abituriyentlarda to'g'ridan to'g'ri ACCA dasturida o'qish imkoniyati bo'ladi.

5.0 balldan past natija ko’rsatgan abituriyentlar Pre-ACCA dasturida ingliz tilini o’qishni boshlashadi.

Ichki imtihonimiz bepul bo’lib, 6-noyabr kuni soat 09:00 da Yodju Texnika Instituti binosida bo’lib o’tadi.

Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Usmon Nosir ko’chasi, 156 (orientir: Janubiy vokzal)

Imtihonga original pasport bilan kiritilasiz.

Ro’yxatdan o’tish uchun:

@Academy_of_Finance_bot

Telegram | Instagram

+998 94 601 82 00
®️
Янги ўқув йилидан мактабларга хорижий нашриёт дарсликлари жорий этилади

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларига жами 45 номдаги Кембридж нашриётининг Инглиз тили ва Информатика дарсликлари нашр этилади.

Инглиз тили фани бўйича “Guess what” дарслиги 1-6-синфларга ва “Prepare” номли дарсликлари 7-11-синфарига ҳамда Информатика ва ахборот технологиялари бўйича дарслиги 5-11-синфлар умумий ўрта таълим мактабларига кейинги ўқув йилидан бошлаб жорий қилинади.

Жами 385 минг дона Кембридж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган 10 млн АҚШ доллари қийматидаги ушбу ўқув-методик мажмуалар дарслик, машқ дафтари ва ўқитувчилар учун қўлланмалардан иборат.

Натижада Ўзбекистонда 6,5 миллион нафардан зиёд ўқувчилар юқори сифатли дарсликлардан, ўн минглаб ўқитувчилар эса қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Россиядаги ўзбекистонликлар эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириши мумкин бўлади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

Унга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

Талабгор ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан мурожаат қилади.

💵 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун:

➖ БҲМнинг 70 фоизи (189 минг сўм) миқдорида тўлов;
➖ 20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
➖ 20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим ундирилади.


👉 @xushnudbek 👈
​Оқибатлар билан эмас, сабаблар билан курашиш керак

Кечаги воқеаларни энди сал эҳтирослардан холи, совуқ мия билан таҳлил қилсак. Тўғри, кеча охири яхшилик билан тугади. Ижтимоий тармоқлар блоклангач, бирдан масалага Президент аралашди, "Ўзкомназорат" раҳбари ишдан олинди, блоклар олиб ташланди. Бир қараганда ҳаммаси зўр, барчаси ажойиб, шундай эмасми?

Аммо биз оқибатлар билан курашяпмиз холос. Яъни ижтимоий тармоқларнинг блокланиши — аслида аввалроқ қабул қилинган хато қарорнинг оқибати. Хўш, унда бунинг сабаби қаерда?

Қонунни қабул қилган бошқалар, жабрини тортган ижрочилар

Аслида бу машмашаларнинг барчасига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун сабабчи. Янада аниқроқ айтсак, 2019 йилда қабул қилинган бу қонуннинг ўзи ёмон эмас. Унда шахсий маълумотларга оид кўп фойдали қоидалар белгиланган.

Аммо 2021 йилда, яъни жорий йилнинг январь ойида ушбу қонунга битта кичкина модда қўшилди. Янги қўшилган 27-1-моддада Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари билан ишлайдиган тизимлар серверларини Ўзбекистонга ўрнатиши талаб қилинадиган бўлди. Ким серверини Ўзбекистонга ўрнатишга рози бўлмаса, унда блокланадиган бўлди.

Кўряпсизми, кечаги машмашаларнинг барчаси аслида қайсидир Ғолибшер исмли ижрочининг ўзбошимчалигидан эмас, балки 150 нафар депутатлар қабул қилиб, 100 нафар сенаторлар маъқуллаб, кейин имзоланган қонун сабабли бўлмоқда.

Хўп, "Ўзкомназорат" раҳбарини кеча "юқоридагилар" билан келишмагани учун ишдан бўшатишди. Аммо бу оғриқ қолдирувчи дори холос, касалликнинг ўзини тузатмайди. Эртага "Ўзкомназорат"га Валишер, Ғанишер, Алишер раҳбар бўлиб келса ҳам, барибир қонун ўз кучида турибди-ку! Телеграм серверини Ўзбекистонга олиб келмаса, уни блоклаш керак, тамом.

«Ўзкомназорат» бу ерда қонунни ижро қилди ва аҳолининг шунча эътирозига сабаб бўлди. Демак, ўша қонуннинг ўзи адолатсиз ва бир ёқлама ўйлаб қабул қилинган бўлмайдими? Кўрпага қараб оёқ узатиш керак эди, шекилли.

Мантиқан олганда депутатлар ва сенаторлар серверини Ўзбекистонга олиб келмаган тармоқларни блоклаш тарафдори бўлишган ва буни қонунда акс эттиришган. Ҳатто кейинчалик депутатлар қонун ижросини тезроқ бажариш, яъни серверини Ўзбекистонга ўрнатмаганларни тезроқ блоклашни талаб қилишганди.

Икки хил стандартлар ҳақида

Яна бир қизиқ жойи, жорий йилнинг июнь ойида Twitter, TikTok, Skype, Wechat каби тармоқларни худди шу қонунга асосланиб, худди ўша «Ўзкомназорат» блоклаган эди. Мана, бир неча ойдан буён ушбу тармоқлар ҳалиям блокда турибди. Аммо кечагидек резонанс бўлмаганди.

Telegram, Facebook, YouTube, Instagram блоклангандан кейин даҳшатли ваҳима кўтарилди ва тезда уларнинг блоклари ечилди. Лекин кечаги қий-чувларда ҳам Твиттер ва ТикТокдан блок олиб ташланмади.

Хўп, агар интернетни ва айрим тармоқларни блоклаш Янги Ўзбекистон сиёсатига тўғри келмас экан, унда нега барчасидан блок олинмади? Ёки агар қонун талабини бажармаган компанияларни блоклаш аслида тўғри бўлса, унда нега кечаги блокланганлардан тақиқ олиб ташланди? Қанақадир ягона битта принцип бўлиши керак эмасми? Ва бу принцип одамларга муаммолар туғдирмаслиги керак-ку.

Хулоса

Қиссадан ҳисса шуки, кеча бизнинг қуртлаган тишимиз қаттиқ безовта қилгани учун вақтинча оғриқ қолдирадиган дори ичдик. Аммо қуртлаган тиш ҳалиям турибди. У ҳали яна оғриши мумкин. Бунга ҳеч ким кафолат бера олмайди.

❓Кеча ижтимоий тармоқлар нега блокланди?

✅Қонун ижроси учун

❓Кеча ижтимоий тармоқлардан нега блок олиб ташланди?

✅Инсон қадри учун

Демак, барча қонунлар ҳам инсон қадри учун хизмат қилавермайди. Ўзбекистонда инсон қадрига зид бўлган қонунлар бор ва уларни тезда қайта кўриб чиқиш керак. Ҳар ҳолда Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқатан янгилиги шунда кўринади. Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.

Биз олдин аниқ бир қарорга келиб олайлик: фақат оқибатларга қарши курашиб юраверамизми ёки сабабларни ҳам ўйлаб кўрамизми?


👉 @xushnudbek 👈
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️IT соҳасида ўқимоқчи бўлганларга 1 ярим миллиард сўмлик таълим гранти эълон қилинди

Яқинда Тошкент вилоятида “Astrum” IT академияси ўз фаолиятини бошлади.

Албатта, бу каби академияларда ўқишни ва IT соҳасида етук мутахассис бўлиб, яхши даромад топишни кўпчилик хоҳлайди. Аммо ўқиш текин эмас, моддий имконияти йўқлар бунақа академияларда ўқишни орзу ҳам қилиб ўтирмайди.

Шу сабабли Ёшлар ишлари агентлиги MetsenatUz лойиҳаси билан ҳамкорликда “Astrum” IT академиясида ўқишни ният қилган ёшлар учун таълим гранти эълон қилади.

Бунинг учун жами 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бу маблағ 100 нафар ёшларнинг ҳар бирига ўқиш учун 15 миллион сўмгача грант беришга йўналтирилади.

❗️Аризалар @yoshlargrant_bot орқали 14 ноябрга қадар қабул қилинади.

🎙Бугун соат 20:00 да грант юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Фарруҳ Омонов ҳамда «Astrum» академияси таъсисчиси Ботир Орифжонов иштирокида овозли чат бўлади.

Овозли чатга уланиш учун: https://t.me/yoshlaragentligi?voicechat


👉 @xushnudbek 👈
👍3
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида кучли қум бўрони бўлмоқда. Ҳаммаёқ чанг-тўзон бўлиб, нафас олиш қийинлашиб кетди. Балки бошқа ҳудудларда ҳам бўлаётгандир.

Сиз томонда аҳвол қандай? Расмлар бўлса изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

P.S.: коронавирусдан қўрқмасдан ниқоб тақмай юрадиганлар чангдан ҳимояланиш учун ниқоб тақишса керак😷


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
​​Кеча кечаси меҳмондан уйга қайтгунча «Интерстеллар»нинг саундтрекларини оилавий эшитиб келгандик. Ҳозир ишга ҳам Ҳанц аканинг ўша зўр мусиқаларини эшитиб кетяпман, чунки кечадан бери ҳеч нарса ўзгармаган -- ҳаммаёқ чанг, камига туман.

Билсангиз керак, Америка ё Жануби-Шарқий Осиёда океан бўйларида бўладиган тўфонларнинг номлари (кўпинча қизларнинг исмлари) бўлади: энг машҳури -- Катрина, шу яқин йилларда бўлган вайронкорроғи -- Ирма. Биздаги чанг-қум бўронлари у тўфонлардек кучли эмас (лекин қурилишларимиз сифатсизлигини кўрсатиш учун шугина шамоллар ҳам етарли), лекин алоҳида номи бўлишга лойиқ. Шу йўналишда ўз миллий таснифимиз бўлсин (худди японларнинг ҳаммадан алоҳида тайфун номлари бўлгани каби), нима дедингиз?

Масалан, шу кеча-бугунги қум-чанг бўронига «Қурилишлар меваси» «Дарахтларнинг кўз ёши» деб ном берса бўлади (хориждаги каби битта сўзли, битта исмли қилиб, масалан, «Ҳокимхон» деб номласа ҳам бўлади, тўғри; аммо, биринчидан, бунақа қисқа номлар бизга хос эмас, йўқса аллақачон Камбағалликка қарши кураш ва иқтисодий тараққиёт вазирлигини Иқтисодиёт вазирлиги деб қайта номлардик, иккинчидан, қўл билан бигиз қилиб кўрсатиш бағрикенг ўзбек халқига ярашмайди, абстракт нарсалар, номлар, тушунчалар эса -- аксинча, узукка кўз қўйгандек).

Худди шу тартибда 2022, 2023 ва 2024 йилларда бўладиган бўлажак қум-чанг бўронларига ҳам ном топиб қўйса бўлади (бугунгисидан ҳам баттар бўлса кейингилари). 2022 ва 2023 йилдаги бўронларни қандай номлаш керак, билмадиму, лекин 2024 йилгиларини «Ўзбекистоннинг 100 йиллиги» деб атаса бўлади, менимча. Баҳорда бўладиган биринчиси «Ўзбекистоннинг 100 йиллиги-1», ёздагиси «Ўзбекистоннинг 100 йиллиги-2», куздагиси «Ўзбекистоннинг 100 йиллиги-3» ва ҳоказо...

«Интерстеллар»ни кўринг албатта. Тўғри, Сатурн тарафларга учиб кетиш имкони йўқ ҳозирча, лекин шунга қарамай паспорт столлар ишлаяпти, загранпаспортлар узоғи билан икки ҳафтада чиқяпти, авиакассалар билет сотяпти, аэропортларимиздан самолётлар сўлим мамлакатларга ҳамюртларимизни олиб кетяпти...
😁4
Муҳримнинг юқоридаги фикрларига қўшимча равишда айтмоқчиманки, “Интерстеллар” фильмини ҳали кўрмаган бўлсангиз, албатта кўринг. Мазза қиласиз. Ҳозирги чангли об-ҳавога айниқса роса мос тушади.

Тасодифни қарангки, бугун тонг саҳарда сира уйқум келмади, қайси хонага кирмай чанг таъқиб қилаверди. Кейин сал чалғиш мақсадида шу фильмни яна бир марта томоша қилдим.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Мухамаджанович Садиков ўз лавозимидан озод қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Ҳукумат қарори билан Бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Муҳаммаджонович Умаров лавозимидан озод қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Эртага инаугурация маросими бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 6 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янги биноси катта мажлислар залида бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева эшитиш қобилияти заиф болалар таълимини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси натижалари билан танишди.

8 та ихтисослаштирилган мактабда 1964 нафар ўқувчилар таълим жараёнида ёрдам берувчи FM-тизимларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 2000 нафар ўқувчига замонавий эшитиш аппаратлари тарқатилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
“Тадбиркор аёл” ассоциациянинг ташкил топганига 30 йил тўлиши ҳамда 19 ноябрь – Халқаро аёллар тадбиркорлиги куни муносабати билан 15-19 ноябрь кунлари пойтахтимизда аёллар бизнес ҳафталиги бўлиб ўтади.

Унда аёлларнинг ҳуқуқий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, гендер тенглиги, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни ва тадбиркор аёлларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш масалалари муҳокама этилади.

Хусусан, тадбир доирасида маҳорат дарслари, онлайн семинарлар, “Покистон ва Ўзбекистон ишбилармон аёллари бизнес алоқалари истиқболлари” мавзусида халқаро онлайн конференция, “Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга муваффақиятли ёндошувлар: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти тажрибаси” мавзусида халқаро конференция, “Анор” Миллий кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш ва юбилей маросимлари ўтказилиши режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, кеча юртимизнинг айрим ҳудудларида чанг-қумли бўрон кузатилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 30 баробаргача ошгани кузатилди. “Ўзгидромет” хабарига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаган.

Ёғингарчилик кутилмаётгани боис чанг ғуборлар яқин кунлар ичида ҳам сақланиб қолиниши кутилмоқда.

Шифокорлар тавсияси

Бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик коньюктивит, томоқ қичиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

Маслаҳат

Ним таъсир қилувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни чайиш, хоналарни ёпиқ сақлаш, ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш зарур. Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб (имкон қадар респиратор) тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт.

📹 Батафсил маслаҳатлар юқоридаги видеода👆


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Сенатнинг янги биносида Ўзбекистоннинг сайланган Президенти инаугурацияси бошланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисида депутатлар ва сенаторлар, давлат ва жамоат вакиллари, халқаро дипломатик корпус ходимлари, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этмоқда.

Президиумда сайловда ғолиб чиққан Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Танзила Нарбаева, Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев ўтиришибди.

Мажлислар залига тантанали равишда қуйидагилар олиб чиқилди:

— Ўзбекистон байроғи;
— Президент штандарти;
— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
— Муқаддас Қуръони Карим;
— Президент белгиси — Олий нишон.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди

Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига биноан, Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қуйидагича қасамёд қабул қилди.

«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.


👉 @xushnudbek 👈